' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат! |
90+2' |
|
Ўйин якунланди. "Реал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди |
90' |
|
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
88' |
|
Пепе жарима майдончаси ичида йўллаган зарба Роналдуга тегиб, дарвоза тўридан жой олди. Хет-трик! |
88' |
|
ГОООООЛ, Криштиану Роналду, 5:0! |
79' |
|
Бензема ўрнига Иско тушди |
78' |
|
Бурчак тўпидан кейин бош билан берилган хавфли зарбани Касильяс эгаллаб олди |
73' |
|
Вууууҳ! Роналдунинг 10 метрлардан йўллаган зарбасини дарвозабон эгаллаб олди |
72' |
|
Модричнинг олис масофадан йўллаган зарбасини меҳмонлар посбони қийинчилик билан қайтарди |
69' |
|
Роналду чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва тўпни Бенземага узатди. Карим бўш дарвозани осонлик билан ишғол қилди |
69' |
|
ГОООООЛ! Бензама, 4:0! |
67' |
|
Марселонинг узатмасидан кейин Бэйл тўпни дарвозага йўллади. Аммо у офсайдда бўлгани учун гол инобатга олинмайди |
64' |
|
Роналдунинг зарбаси анча ноаниқ бўлди |
63' |
|
Жарима майдончаси бурчагида Бенземага нисбатан ўйин қоидаси бузилди |
62' |
|
"Атлетик"да ўзгариш бўлди |
58' |
|
Вуууууҳ, "Реал"ни Касильяс голдан қутқарди! Қанотдан етказиб берилган тўпга Ибаи Гомес яқин масофадан бош билан зарба берди. Икер яқин бурчакка кираётган тўпни ён томонга уриб юборди |
56' |
|
"Реал" ижросида яна бир чиройли ҳужум! Бенземанинг узатмасидан кейин Хамес товони билан тўпни Бэйлга қолдирди. Гарте эса 16 метрдан дарвозагани аниқ зарба бера олмади |
55' |
|
Бенземанинг узатмасидан кейин Бэйл ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва тўпни Роналдуга узатди. Криштиану 3 метрдан осонлик билан дарвозани ишғол қилди |
55' |
|
ГООООООЛ, Криштиану Роналду, 3:0! |
54' |
|
Бэйлнинг ўнг қанотдан етказган тўпига Бензема бироз ета олмади |
52' |
|
Захирадан тушган Ибаи Гомес яккама-якка вазиятга чиқиши мумкин эди, аммо офсайд |
52' |
|
"Реал" тезкор қарши ҳужумга ўтди ва бурчак тўпи ишлади |
50' |
|
Роналдунинг узатмасидан кейин Бэйл дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб кетди. Аммо зарба беришда ўта нўноқ ҳаракат қилди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди |
' |
|
Ҳозирча "Реал"- "Атлетик" - 2:0. Танаффус |
45+2' |
|
Биринчи бўлим тугади. |
45' |
|
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди |
43' |
|
Жамоалар бир мартадан имкониятларни кўкка совуришди. |
41' |
|
Бурчакдан етказилган тўпни Бензема бош билан дарвозага жойлади |
41' |
|
ГООООЛ! Бензема, 2:0! |
40' |
|
Вууууҳ, Роналдуууу! Бенземанинг таван билан берган узатмасидан кейин Криштиану дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди, аммо посбонга яқин келиб қолгани учун тўпни дарвозага йўллай олмади. Тўп дарвозабонга тегиб, майдонни тарк этди |
37' |
|
Бэйл ўнг қанотдан жарима майдончасига яқинлашиб келиб, зарба берди. Зарба ноаниқ чиқди |
35' |
|
Жарима зарбаси ўйинга киритилаётганда мадридикларнинг 5-6 нафар футболчилари офсайдда қолишди, жумладан, бош билан зарба берган Криштиану ҳам |
34' |
|
Ўнг қанотдаги чизиқ ёнида тўпни қўли билан ўйнагани учун Микель Баленсиага огоҳлантириш олди |
33' |
|
Роналду Марселонинг пасидан кейин дарвозабон билан бирга бир вазиятга қочиб кетди. Аммо офсайд! |
30' |
|
Майдонда деярли тенгкураш кечмоқди. Озгина устунлик ва тўпни назорати Анчелотти шогирдари томонида |
23' |
|
"Реал"дарвозаси олдида илк хавфли вазият! Беньят жарима зарбасини амалга оширди. Тўп ҳимоячиларга тегиб жарима майдончаси ташқарисига чиқди. Икер Муниаин тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон йўллади. Касильяс қийинчилик билан тўпни дарвоза устидан ошириб юборди. |
18' |
|
Хавфли вазият! Криштиану Роналду битта узатиш билан Гарет Бэйлни қулай вазиятга чиқарди! Уэльслик футболчи сўнгги чизиққача борди ва тўпни дарвоза томон тепди. Аммо Карим Бензема 2 метрдан тўпни дарвозага йўллай олмади! |
15' |
|
"Атлетик"нинг навбатдаги ҳужуми бесамар якунланди |
11' |
|
Бэйл чап қанотдан олдинга ўтди ва тўпни жарима майдончасида очилган Бензема томон узатди. Карим офсайдда қолди |
7' |
|
Роналдууууу! Чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва бир футболчини чалғитиб, зарба берди. Дарвозабон бир амаллаб тўпни қайтариб қолди |
7' |
|
Бильбаоликлар ҳужум ташкил қилмоқдалар, аммо ҳозирча бу мадридликларга хавф туғдирмаяпти |
4' |
|
Жуда ҳам тезкор гол кўрдик. Бу Роналдунинг Ла лигадаги 11-голи бўлди |
3' |
|
Жарима майдончасининг ўнг бурчаги ёнида Бэйл тўпни олис устун томонга кўтарди. Роналду бош билан дарвозани ишғол қилди! |
3' |
|
ГООООООООЛ, Роналду, 1:0! |
2' |
|
"Атлетик" ярим ҳимоячиси Сусаетанинг зарбаси аниқ ва кучли бўлди. Касильяс тўпни эгаллаб олди |
1' |
|
Ўнг қанотдан етказилган тўпни дарвозабон муштлари билан уриб юборди |
1' |
|
Ўйинни Мадрид бошлаб берди |
' |
|
Жамоалар майдонда, ўйинни бошлаш учун барча нарса тайёр |
' |
|
Барчангизни "Реал Мадрид" ва "Атлетик Бильбао" жамоалари ўртасидаги ўйиндан ташкил қилинадиган онлайн трансляцияни кузатиб боришга таклиф қиламиз |