| ' |
|
Бу ўйин ҳам "Спорт"да кўрсатилиши керак |
| ' |
|
Бугун 21:00да эса Хитой - Саудия Арабистони ўйини бошланади |
| ' |
|
Ироқ чорак финал масаласини ҳал қилди. Биз бу масалани кейинги турга қолдирдик. 16 январь куни соат 21:00да Саудия Арабистонига қарши ўйнаймиз. |
| 90+5' |
 |
Шу паллада ўйин тугади! Ироқ - Ўзбекистон - 2:1. |
| 90+4' |
 |
Маҳди Комил тезроқ чиқиб кетмагани учун огоҳлантирилди |
| 90+4' |
 |
Ироқда яна ўзгариш. Маҳди Комил ўрнига Жавод Козим тушди |
| 90+4' |
|
Бобур Йўлдошев қанот чизиғига яқин жойда қоида бузди |
| 90+3' |
|
Дарвзабонга нисбатан ўйин қоидаси бузилди деб топилди. Посбон ётибди |
| 90+3' |
 |
Ироқда ўйинчи алмашди. КАррар ўрнига 23-рақамда Али тушди |
| 90+2' |
 |
Ўйин сўнгида бурчак тўпи ишладик! яхши имконият! |
| 90+1' |
 |
Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди |
| 90' |
 |
Муҳаннад Каррарга сариқ карточка! Йўлдошевга тирсагини ишга солди |
| 89' |
 |
Омад туфайли тўп дарвозамизга кирмади! Муҳанад Каррар бўш дарвозага тўпни йўллай олмади! |
| 89' |
 |
Ироқ бурчак тўпи тепади |
| 87' |
|
Раҳмонов тўпни тўғридан-тўғри аутга тепиб юборди. Керакми шу бизга? |
| 86' |
|
Оббо! энди Каррар узала тушиб ётибди |
| ' |
|
Тўпга эгалик қилиш кўрсаткичи 58-42% кўринишига етди |
| 84' |
 |
Рашидов ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кирганди. Аммо унинг сўнгги узатмаси ноаниқ бўлди |
| 82' |
 |
Жўраев етказиб берган тўпни Мирзаев жарима майдончаси ичида қабул қилиб, ўткир бурчак остида зарба берди. Хавфли, аммо ноаниқ |
| 81' |
 |
Калафга сариқ карточка кўрсатилди |
| 81' |
|
Қоида бузган футболчи - Калаф майдонда чўзилиб ётибди. вақт чўзишнинг бизга маълум бўлган ўша машҳур услуби |
| 80' |
|
Ироқлик футболчи Мирабдуллаевга нисбатан қоида бузди. Стандарт |
| 79' |
 |
Сардор Мирзаев чап оёқда узоқдан яхши зарба берди. Дарвоза устидан ўтиб кетди тўп |
| 77' |
 |
Диёр Туропов ўрнига Игорь Сергеев майдонга туширилди |
| 75' |
|
Ироқнинг ҳар қандай "стандарти" хавфли бўлмоқда! |
| 75' |
 |
Турсунбоев бизни голдан қутқарди! Акмал жуда яқин масофадан берилган зарбани қайтарди! |
| 74' |
 |
Ироқнинг бу галги ҳужуми бурчак тўпи билан тугади |
| 73' |
 |
Рашидовнинг техникаси бурчак тўпи олиб келди бизга |
| 73' |
 |
Марван Ҳусайн ўрнига Фаёз тушди |
| 72' |
|
Эҳ, Рашидов! Тўпни қулай етказганида ҳисобни тенглаштириш уун яхши имкониятга эга бўлардик! |
| 70' |
|
Мана ҳозирги вазиятдагидек! Рашидовдан тўп жарима майдончаси ичида бироз "қочиб" кетди... |
| 69' |
|
Голдан кейин ҳужум борасида бироз "дам олдик". Энди яна диққатни жамлаб ҳужумга отланиш керак! |
| 68' |
 |
Ироқ бурчак тўпи ишлади. Хавфни бартараф этдик |
| 66' |
 |
Рақибнинг хавфли ҳужумини жарима майдончаси ичида тўхтатишга муваффақ бўлдик. Акс ҳолда ёмон бўларди... |
| 65' |
|
Рашидов чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва тўпни орқага - Искандаровга етказди. "Жама" эса чап оёғининг ташқи томони билан айланма зарба бериб, дарвозани ишғол қилди! |
| 64' |
|
Гол муаллифи - Жамшид Искандаров! |
| 64' |
 |
Гооооооол!!!! Ниҳоят! |
| 62' |
|
Аксинча, рақиблар ҳозир осонлик билан жарима майдончамизга кириб келишди ва ... бахтимизга ноаниқ зарба беришди |
| 60' |
|
Ироқ осон ҳужум уюштришимизга имкони бераётгани йўқ |
| 59' |
|
Диёр Туропов олис масофадан кучли зарба йўллади. Жалол Ҳасан тўпни эгаллаб олди |
| 58' |
|
Ўнг қанотда Ҳошимов ҳужумга яхши қўшиляпти |
| 57' |
 |
Махсталиев ўрнига Сардор Рашидов майдонга тушди. |
| 56' |
 |
Дилшод Жўраев жарима майдончасига кирган заҳоти зарба берди! Бироз ноаниқ |
| 55' |
 |
Ўзбекистоннинг "штурми"дан Ироқ амаллаб чиқиб кетди |
| 54' |
 |
Ироқлик Муҳаннад Каррар офсайдд қолиб кетди |
| 53' |
 |
Дилшод Жўраев рақиб футболчисини тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди |
| 51' |
|
Футболчиларимизнинг оддий вазиятда тўп йўқотиши дарвозамиз олдида хавф билан якунланмоқда |
| 49' |
|
Тўп майдон марказида ҳозирча... |
| 47' |
 |
Майдонда Дилшод Жўраев пайдо бўлди. Адашмасак, у Исматуллаев ўрнини эгаллади |
| 47' |
|
Терма жамоамиз тезкор қарши ҳужум уюштираётганди. ЖАмшиднинг узатмаси ноаниқ бўлди |
| 46' |
|
Терма жамоамиз сафида Дилшод Жўраев майдонга тушиши керак эди. Аммо оёқ кийими билан боғлиқ қандайдир муаммо туфайли бу иш сал кейинроққа қолдирилди |
| 46' |
 |
ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ! |
| ' |
|
Жамоалар майдонга чиқиб келишган, ўйин бошланиш арафасида. |
| ' |
|
Жамоалар майдонга чиқиб келишган, ўйин бошланиш арафасида. |
| ' |
|
Иккинчи бўлимда Мақсудов шогирдлари ўз ўйинларини кучайтиришларига умид қиламиз |
| 45+3' |
 |
БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ! ТАНАФФУС! |
| 45+2' |
 |
Афсуски, жуда қулай имкониятдан фойдалана олмадик! Абдухолиқов бош билан тўп йўналишини ўзгартирди. Сардор Раҳмонов эса тўпга оёқ қўйишга улгурмади! |
| 45+2' |
 |
БУрчак тўпи ишладик |
| 45+1' |
 |
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
| 45' |
 |
Сардор Мирзаев Ироқнинг ярим таркибини алдаб ўтиб, дарвоза томон зарба берди. Тўпни дарвозабон эгаллаб олди! |
| 44' |
|
Тўп билан муомала қилиш борасидаги натижа - 53/47, Ўзбекистон фойдасига. Ҳисоб борасида эса... |
| 43' |
|
Уюштирилган позицон ҳужумимиз Даврон Ҳошимовнинг ноаниқ зарба билан якунланди |
| 41' |
|
Иккинчи гол вакилларимизнинг кайфиятига таъсир кўрсатди. Ироқ осонлик билан ҳимояланмоқда |
| 39' |
|
Энди қийин бўлади... |
| 38' |
|
Мустафо Жарий бош билан дарвозани ишғол қилди. Тўп дарвоза тўсинига тегиб, дарвозага кириб кетди! |
| 38' |
 |
Ироқ ён чизиқдан жарима тўпини ўйинга киритди ва даврозамизни ишғол қилди! 2:0 |
| 36' |
 |
Аббос жамоадоши ёрдамида "девор" услубида жарима майдончасига кириб борди ва ўтки бурчак остида дарвозабон майдончасига етказганди. Тўпни дарвоза йўллайдиган футболчи топилмади! |
| 35' |
|
Турсунбоев тўпни ён чизиққа уриб юборди |
| 34' |
 |
Ироқ бурчак тўпи ишлади |
| 33' |
|
23-рақамдаги Волид Салим узоқдан ноаниқ зарба йўллади. |
| 31' |
|
Ҳужумларимиз кучайиб бормоқда. Ташаббус биз томонга ўтмоқда. Гол яқин, насиб бўлса |
| 29' |
|
Биласизми, Ироқ сўнгги паллада бироз тезроқ, бироз чаққонроқ ҳаракат қилмоқда. Натижада ҳужумимиз энди хавфли кўриниш олиши мумкин бўлган вазиятда узилиб қолмоқда |
| 27' |
|
Эҳ, Абдухолиқов жарима майдончаси ичида тўпни эгаллаб олиб, Жамшидга етказганди. Искандаровнинг зарбаси/узатмаси ноаниқ бўлди |
| 25' |
|
Ироқ майдон марказига келишимизни кутиб ўтирмай, тезда кутиб олмоқда ва аксарият вазиятларда тўпни эгаллаб олмоқда. Шу тариқа улар ўйинимизни ўлдиришга ҳаракат қилишмоқда |
| 24' |
|
"Месопотамия шерлари" қандайдир ишонч билан ўйнамоқда. Вакилларимизнинг ўйини қовушиб кетса эса, ҳаммаси жойига тушиб кетади. |
| 22' |
|
Ироқ функционал жиҳатдан яхши тайёргарлик эга. Тез югуришмоқда, тез фикрлашмоқда... |
| 22' |
|
Сардор Мирзаев рақиб жарима майдончаси ичида тўпни "оброботка" қила олмади |
| 21' |
 |
БУ сафар ҳам ироқликлар тўпни қайтаришди |
| 20' |
 |
Бурчак тўпидан сўнг Абдухолиқов бош билан зарба берди. Яна битта корнер |
| 19' |
 |
Вух! Жавлон Мирабдуллаевнинг майдон марказида йўқотиши бизга қимматга тушиши мумкин эди! Тезкор қарши ҳужум натижасида омад туфайли иккинчи тўпни ўтказиб юбормадик! |
| 18' |
|
Ироқ ўз устунлигини ўтказишга ҳаракат қилмоқда |
| 15' |
 |
Ироқ яна бурчак тўпини ўйинга киритди. Акмал тўпга эга чиқди |
| 15' |
|
Бирга бир вазиятда Калафнинг зарбасини Турсунбоев қўли билан қайтариб қолган экан |
| 12' |
 |
Бахтимизга Амжид Калаф дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятда дарвозамизни ишғол қила олмади! Яна қарши ҳужум! |
| 12' |
|
Бурчак тўпи хавфли бўлди. Бироқ Ироқ дарвозабони яхши ўйнади |
| 11' |
|
Яна чап қанотдан уюштирилган ҳужумдан кейин бурчак тўпи ишладик |
| 10' |
|
Тўп майдон марказидан тўп ўнг қанотга етказиб берилди ва у ердан тўп тезкорлик билан жарима майдончамизга узатилди. 18-рақамли Марван эса тўпни ерга туширмасдан дарвоза тўрига йўллади. |
| 9' |
 |
Гоол! Ироқ ҳисобни очди! |
| 9' |
|
Ироқ 3 нафар ҳужумчи билан ўйнамоқда |
| 8' |
 |
Ўзбекистоннинг ҳужуми ҳам чакки эмас! Чап қанотдан еткзиб берилган тўпни дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади. Бурчак тўпини ўйинга киритдик |
| 7' |
|
Ироқнинг қарши ҳужуми хавфли экани ҳозирги дақиқада сезилди. Раҳмонов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 5' |
|
Хавф бартараф этилди. |
| 5' |
 |
Ироқ дастлабки бурчак тўпига эга бўлди |
| 4' |
|
Тўп майдон марказидаю, аммо бир жойда тўхтаб тургани йўқ. |
| 3' |
|
Терма жамоамизнинг ҳужуми хавфли бўлиши мумкин эди. Бироқ ироқликлар жарима майдончаси остонасида тўпни бир амаллаб қайтариб қолишди |
| 2' |
|
Терма жамоамиз ўйин бошидан рақиб жарима майдончаси ёнида прессинг уюштириб, ҳимоячилар шошириб қўйишди |
| 1' |
 |
ЎЙИН БОШЛАНДИ. Тўпни ўйинга Искандаров ва Абдухолиқов киритиб беришди |
| ' |
|
Барча нарса ўйинга шай. Вакилларимизга омад тилаймиз! |
| ' |
|
ЎЗ-БЕ-КИС-ТОН дея ҳайқириқ остида вакилларимизнинг кичик давравий "мажлиси" якунига етди! |
| ' |
|
Тўпни ўйинга Ўзбекистон киритиб берадиган бўлди |
| ' |
|
Суратга тушиш маросими якунланди |
| ' |
|
Бугун Ўзбекистон кўк, Ироқ эса оқ рангли либосда тўп суради. |
| ' |
|
Энди эса навбат Ўзбекистон мадҳиясига! Серқуёш, ҳур ўлкам... |
| ' |
|
Дастлаб Ироқ мадҳияси янграйдиган бўлди |
| ' |
|
ФИФА мадҳияси садолари остида жамоалар ва ҳакамлар майдонга чиқиб келишди! |
| ' |
|
Уларнинг ортидан захира ўйинчилари, мураббий штаби ҳам аста-секин чиқиб келиб, ўз ўринларини эгаллашмоқда |
| ' |
|
Майдонга Ўзбекистон, Ироқ ва ФИФАнинг "Ҳалол ўйин" байроғини олиб чиқиб келинмоқда |
| ' |
|
Стадионга ироқлик мухлислар келишган... |
| ' |
|
Ўйин бошланишига 8 дақиқа қолганида жамоалар майдон чиқиб келишади. Уёғини биласиз: мадҳиялар, саломлашиш, мини-қуръа... |
| ' |
|
Асосий таркиб футболчилари кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди. Ўйин бошланишига 20 дақиқа вақт қолди. |
| ' |
|
Ўзбекистон U-22 Ироққа қарши ўйинни ўтказиш учун "Seeb Sports Complex"га аллақачон етиб келиб, чигалёзди машғулотини бошлаб юборди. |
| ' |
|
Ироқ сардори эса - 2-рақамли ҳимоячи Аҳмад Иброҳим |
| ' |
|
Дарвоқе, яқиндагина "Нефтчи"дан "Локомотив"га ўтган Сардор Мирзаев Ўзбекистон U22 терма жамоасини бугун Сардор Мирзаев сардор сифатида майдонга бошлаб тушади |
| ' |
|
Ҳужум ортида Жамшид Искандаров ва ягона номинал ҳужумчи - Темурхўжа Абдухолиқов. |
| ' |
|
Ўнг қанот ярим ҳимоясида доимгидек Махсталиев ўйнайди. "Олмалиқ" вакили Диёр Туропов эса чап қанот орқали ҳужумкорликни оширади. |
| ' |
|
Таянч зонаси Акбар Исматуллаев ва Сардор Мирзаевга топширилган. |
| ' |
|
Ўнг қанотда "Майкон" - Даврон Ҳошимов ўйнаса, чап қанотда Жавлон Мирабдуллаев ҳаракат қилиши кутилмоқда |
| ' |
|
Демак, бугун марказий ҳимоячи вазифасини Бобур Йўлдошев ва Сардор Раҳмонов бажаришади. |
| ' |
|
Хитойга қарши илк дақиқалардан майдонга тушган 11 футболчидан Ироққа қарши ўйинда фақат 4таси асосий таркибда қолган. Улар: дарвозабон Акмал Турсунбоев, ҳимоячи Бобур йўлдошев, ярим ҳимоячилар - Аббос Махсталиев, Жамшид Искандеров |
| ' |
|
Ваҳоланки, Хитойга қарши ўйинда Мақсудов атиги битта захира имкониятидан фойдаланганди |
| ' |
|
Бугун Шуҳрат Мақсудов бутунлай бошқа таркибни майдонга туширишга қарор қилди |
| ' |
|
Соат 18:00да малайзиялик ҳакамнинг хуштаги янграйди ва Ироқ-Ўзбекистон учрашуви бошланади |
| ' |
|
Навбатдаги онлайн трансляциямизга хуш келибсиз! |
| ' |
|
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҲУРМАТЛИ ВА ФИДОЙИ ЎЗБЕК ФУТБОЛИ МУХЛИСЛАРИ |