' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат. "Бунёдкор" - "Ростов" ўйинидан уюштирилаётган матнли трансляцияни эса кузатишда давом этамиз. |
90+3' |
|
ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ. "ЛОКОКОТИВ" - "ШАХТЁР" - 1:2 |
90+2' |
|
Карпенко ва Раҳимов бурчак тўпини ўйинга киритишди. Карпенко зарбаси/узатмаси эса ноаниқ чиқди. Бу "темирйўлчилар"нинг сўнгги имконияти эди. |
90+1' |
|
Фред огоҳлантирилди |
90' |
|
Акмал Холматов дарвозанинг пастки бурчагига тўпни йўллади, аммо Пятов тўпни эгаллаб олди |
89' |
|
Иброҳим Раҳимов бурчак тўпи тепиладиган жойдан тўпни жарима майдончасига етказди. Ҳимоячилар тўпни жарима майдончасидан ташқарисига олиб чиқишди, аммо "Локо" футболчисига нисбатан қоида бузишди. Навбатдаги стандарт. |
87' |
|
Эдуардо сариқ карточка олди. Бу украиналикларнинг учинчи сариқ карточкаси |
87' |
|
"Локомотив"нинг ҳужумларини донецкликлар осонлик билан бартараф этишмоқда. Улар ҳам олдинга катта куч билан ташланишмаяпти. |
84' |
|
Карпенко бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди |
84' |
|
Иброҳим Раҳимов ҳимоячи Соболнинг хатосидан кейин тўпни эгаллаб олиб, Пятов билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Андрей эса тўпни эгаллаб олди. "Кафу"да ҳисобни тенглаштириш учун яхши имконият бор эди... |
82' |
|
Ўйин тугашига 8 дақиқа вақт қолмоқда. "Локомотив" вазиятни ўнглашга ҳаракат қилмоқда. Ҳозирча бесамар |
79' |
|
Тайсон жарима майдончаси ташқарисидан дарвоза томон зарба беришга қарор қилди. Ноаниқ. |
78' |
|
Жароҳат олган Илсиньо ўрнига Шевчук туширилди. |
77' |
|
Пенальтини эса Тайсон аниқ амалга оширди. |
76' |
|
Белгиланган жарима тўпини Бернард амалга оширди. Кривцов тўп учун курашаётганида Ислом Тўхтахўжаев жарима майдончаси ичида уни қўполлик билан йиқитди. Натижада пенальти белгиланди. |
76' |
|
"Локомотив" дарвозаси томон пенальти белгиланди! |
74' |
|
Жарима майдончамиз остонасида "темирйўлчилар" Илсиньони чалиб йиқитишди. Бразилиялик футболчига тиббий ёрдам кўрсатилди. |
69' |
|
Виктор Карпенко дарвоза томон кучли зарба берди. Тўп шундоққина дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. |
64' |
|
Бернард чап қанот бўйлаб олдинга интилди ва тўпни Тайсонга узатди. Аммо унинг Эдуардога узатган тўпи вакилларимизга насиб қилди. |
60' |
|
"Локомотив"да яна 4 нафар ўйинчи алмаштирилди. Майдонни Ғофуров, Ҳасановларнинг ҳар иккаласи ва Иномов тарк этишди. Уларнинг ўрнига Шерзод Шарипов, Иброҳим Раҳимов, Икром Алибоев ва Салим Мустафоев ўйинни давом эттиришади. |
59' |
|
Тайсон Эдуардони зарба бериш учун қулай вазиятга чиқарди. У ҳам зарба беришга улгурди. Ғаниев эса тўпни муштлари билан уриб юборди ва қайтган тўпни ҳимоячиларимиз эгаллаб олишди. |
57' |
|
Виктор Карпенко дарвоза томон зарба берди. Тўп рекошет орқали майдонни тарк этди. Бурчак тўпидан кейин (катта Ҳасанов ижросида) эса Пятов тўпни эгаллаб олди. |
56' |
|
Чапақай Ҳасанов чап қанотдан тўпни баландлатиб жарима майдончасига еткази берди. Пятов эса тўпни эгаллаб олиб жамоасининг ҳужумини бошлаб берди. Бернард ҳужумни ривожлантирди ва дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқиши мумкин бўлган вазиятда Бобурбек Йўлдошев хавфни бартараф этди. |
55' |
|
Иккинчи бўлим бошида "Локомотив"дан Кожокарь, Мирзаев, Гоголь ва Нагаев майдонни тарк этишди ва уларнинг ўрнига Акмал Холматов, Виктор Карпенко, Бобурбек Йўлдошев ва Вячеслав Шевченко туширилди. |
54' |
|
"Локомотив" тезкор ҳужум ташкил қилди. Дилшод Жабборов жарима майдончаси ташқарисидан дарвоза томон кучли зарба берди. "Шахтёр"ни голдан дарвозабон Андрей Пятов қутқариб қолди. |
53' |
|
тўп бу сафар Бернард ва Илсиньо орқали Тайсонга келиб тушди. Бразилиялик фтуболчи имкониятдан фойдалана олмади. |
51' |
|
Тайсон - Кобин - Илсиньо коминациясидан сўнг ҳужум жарима майдончамизга кўчирилди. Тўп эса "Локомотив" футболчисига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпи. |
50' |
|
Иккинчи бўлим бошида "Шахтёр" мураббийлари бир нечта ўзгаришлари амалга оширганини таъкидлаш лозим |
49' |
|
Хюбшман тўпни чап қанотда очилаётган Соболга узатди. У эса ўйиндан ташқари ҳолатга тушиб қолганди. |
46' |
|
Бўлим бошланиши билан украиналиклар хавфли ҳужум уюштиришди. Тайсоннинг зарбаси рекошет орқали Фредга келиб тушди. 8-рақамли футболчи тўпни Эдуардога узатди. Хорватиялик футболчининг зарбасини эса ҳимоячиларимиздан бири қайтариб қолишга улгурди. |
46' |
|
ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ! |
' |
|
Эслатиб ўтамиз, сайтимиз орқали "Бунёдкор" - "Ростов" назорат ўйини ҳам онлайн трансляция қилинмоқда. http://std.uz/online/show/65 Бу ўйинда ҳозирча ҳисоб очилмади. |
45+1' |
|
Хакамнинг хуштаги янгради. Танаффус. Ҳозирча "Локомотив" - "Шахтёр" (Донецк) - 1:1 |
45' |
|
Иван Нагаев аниқ зарба билан ҳисобни тенглаштирди. |
45' |
|
Гоооооолллл!!!! "Локо" ҳисобни тенглаштирди!!! |
44' |
|
"Шахтёр" сардори Срна огоҳлантирилди |
42' |
|
Исмоилий шиддат билан олдинга интилди ва дарвозамиз томон зарба берди. Аммо зарба ноаниқ бўлди. |
41' |
|
Чапақай Жасур Ҳасанов эса бурчак тўпини ўйинга киритди. Аммо тўпни "Шахтёр" футбочилари эгаллаб олишди. |
40' |
|
Вакилларимиз жарима зарбасига эга бўлишди. Тўп ёнига Гоголь яқинлашди ва кучли зарба берди. Ҳимояга ёрдамга келган Веллингтон тўпни бош билан майдондан ташқарига буриб юборди. Бурчак тўпи. |
35' |
|
Бу сафар зарба йўлига Евгений Гоголь ғов бўлди. У Срнанинг зарбасини бартараф этди. |
34' |
|
Бу сафар эса Бернард жарима майдончаси ташқарисида туриб тўпни дарвозабон устидан ошириб дарвозага йўлламоқчи бўлди. Тўп биратула дарвоза устидан ўтиб кетди. |
33' |
|
Тейшейра тўпни Адрианога узатди. Луис эса жарима майдончаси ташқарисидан зарба беришга қарор қилди. Ислом Тўхтахўжаев унинг оёғи тагига ташланиб, зарбани бартараф этди. |
31' |
|
Ҳаким Фузайлов ўйинчи алмаштиришга қарор қилди. Лутфулла Тўраев ўрнига Дилшод Жабборов туширилди. |
30' |
|
Тейшейра жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олаётганида офсайдда қолганди. |
29' |
|
Веллингтон жарима майдончаси яқинигача тўп билан яқинлашиб келди, аммо зарба беришга улгурмади. Ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этишди. |
29' |
|
Бразилиялик Бернард чап қанот бўйлаб икки нафар тошкентликлардан ўтиб кетди ва тўпни жарима майдончасига етказди. Бироқ Адриано бу тўпга етиб кела олмади. |
28' |
|
"Шахтёр" футболчиси Дентиньо огоҳлантирилди. У Лутфулла Тўраевга нисбатан қўполлик ишлатганди. |
23' |
|
Луческу шогирдлари чиройли комбинацияни амалга оширишди. Дариус Срна жарима тўпини амалга ошириш чоғида тўпни жонли девор ёнидан ўтказиб, Тейшейрага узатди. "Локомотив" ҳимоячилари тўпни ўз вақти майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Бурчак тўпи эса Ғаниев дарвозаси олдида хавфли вазиятни юзага келтирмади. |
21' |
|
Катта Ҳасанов жарима тўпини тўғридан-тўғри рақиб дарвозасининг олис юқори бурчагига жойламоқчи бўлди. Зарба кучли бўлдию, бироқ унга бироз аниқлик етишмади. |
20' |
|
Веллингтон марказ бўйлаб таянч ярим ҳимоячиларидан ўтиб кетди ва тўпни Тейшейра томон узатди. Аммо ҳимоячиларимиз Алексга тўпни эгаллаб олиш имконини беришмади. |
19' |
|
Ҳаким Фузайлов шогирдлари чиройли ҳужум ташкил этишди. Ислом Иномов ўзининг ўнг қанотидан тўпни жарима майдончаси остонасига яқинлашган Сардор Мирзаевга узатди. У эса чап қанотдан ҳужумга қўшилган катта Ҳасановни ўз вақтида кўрди ва уни тўп билан таъминлади. Жасур эса тўп билан олдинга ҳаракатланди ва дарвозабон майдончаси томон тўпни етказди. Аммо "темирйўлчилар"нинг ҳеч бири тўпни дарвозага буриб юбора олмади. |
17' |
|
"Локомотив" жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бироқ Сардор Мирзаев унинг зарбаси ўта ноаниқ кўриниш ҳосил қилди. |
15' |
|
Чигринский кесма пас билан қанотдан очилаётган Бернардни тўп билан таъминлаганди. Бироқ бразилиялик футболчи офсайдда қолиб кетди. |
12' |
|
Ташаббус "кончилар" томонига ўтаётгандек.. Тейшейра жарима майдончаси яқинида Бернардда зарбавор вазиятга чиқаришга ҳаракат қилди. Вакилларимиз унга зарба бериш имконини беришмади, тўпни эгаллаб олишди. |
9' |
|
Дентиньога нисбатан қоида бузилгани учун "Локомотив" дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди. Дарвозага масофа олис бўлишига қарамай, Бернард зарба йўллашга қарор қилди. Тўпни эса ҳимоячиларимиздан бири бош билан қайтариб қолди. |
8' |
|
Бернард томонидан қанотдан узатилган тўп Адрианога келиб тушди. Луис эса тўпни оёғи билан дарвозага йўллади |
7' |
|
Гоооол! "Шахтёр" ҳисобни очишга муваффақ бўлди |
5' |
|
Донецкликларнинг марказ бўйлаб уюштирилган ҳужумини "Локо"нинг мудофаа чизиғи бартараф этди. |
3' |
|
Учрашув бошида жамоалар тўпни назорат қилган ҳолда, рақибни "разведка" қилиш билан машғул бўлишмоқда |
1' |
|
ЎЙИН БОШЛАНДИ! |
' |
|
Ҳозирча "Шахтёр" таркиби маълум бўлди. "Локо" таркибини ҳам аниқлаштиришга ҳаракат киламиз |
' |
|
Ўйин яна 15 дақиқадан кейин бошанади |
' |
|
БААда йиғин ўтказаётган Тошкентнин "Локомотив" жамоаси бугун Украина чемпиони - "Шахтёр" билан баҳс олиб боради |
' |
|
Ассалому алайкум, ҳурматли футбол мухлислари. Бугунги репортажимиз ҳам олис араб диёридан ташкил этилади. |