Англия Премьер-лигаси, 23-тур.
' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат |
' |
|
"Челси" ушбу мавсумда илк марта Премьер-лига баҳси доирасида "Стемфорд Бридж" стадионини голсиз тарк этди |
' |
|
"Челси" футболчилари бугунги ўйинда дарвоза томон 39та зарба йўллашибди! Аммо уларнинг бирортаси гол билан якунланмади |
' |
|
"Кўклар" "Арсенал"га етиб олиш имкониятидан фойдалана олишмади! |
' |
|
ЧЕЛСИ - ВЕСТ ХЭМ - 0:0 |
90+7' |
 |
ЎЙИН ТУГАДИ! |
90+7' |
 |
Бугунги ўйин қаҳрамони - Адриан Кастильо! Шубҳасиз! У бу сафар Лемпарднинг яқин масофадан йўллаган зарбасини қайтарди!!! |
90+6' |
 |
Энди меҳмон дарвозабон Азарнинг кучли зарбасини бартараф этди! |
90+5' |
 |
Қўшиб берилган вақт якунланди. "Челси" бурчак тўпидан самара чиқара олмади |
90+3' |
 |
Яна бир марта меҳмонлар дарвозабони Кастильо ўз хушёрлигини намойиш қилди. У Это'Онинг яқин масофадан буриб юборган тўпини қайтарди! |
90+3' |
 |
Рамирес жарима майдончасининг ўнг қанотида тўпни шериклариаг етказиб бера олмади |
90+2' |
 |
Лемпарднинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди |
90+2' |
 |
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилибди. |
90+1' |
 |
Бир нафар меҳмон футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Моуриньоунинг хуноби ошмоқда |
90' |
 |
Моуриньо шогирдлари рақиб жарима майдончаси ичида тўп билан муомала қилишмоқда. Вест Хэмнинг барча футболчилари жарима майдончаси ичида! |
88' |
 |
Ивановичнинг олис масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади |
86' |
|
Ўйин суръати ўша-ўша: "Челси" рақиб дарвозаси томон йўл қидирмоқда. Ҳозирча меҳмонлар ишончли ўйнашмоқда. |
84' |
 |
Кэхиллнинг зарбасини эса посбон эгаллаб олди |
83' |
 |
Мезбонлар бурчак тўпи ишлашди |
80' |
 |
"Вест Хэм" мураббий футболчи алмаштирмоқда. |
79' |
 |
Это'О жарима майдончаси ичида йиқилди. Пенальти йўқ |
77' |
 |
Иванович офсайдда қолиб кетди |
76' |
 |
"Челси"нинг штурми давом этмоқда. Улар 11 кишилик қўрғонни ёриб ўта олмай, фақат олисдан зарба йўллашга мажбур бўлишмоқда. Ҳозирча эса бундан наф чиқмаяпти |
74' |
 |
Вест Хэм футболчиси Нолан огоҳлантирилди |
72' |
 |
Вух! Вест Хэм ҳимоячилари бугун фидокорона ўйнашмоқда. Улар Это'Онинг жарима майднчаси ичида йўллаган зарбасини кўп кишилашб қайтаришди! |
70' |
|
Ўйин тугашига 20 дақиқа қолмоқда. |
67' |
 |
Азар жарима майдончасига яқинлашиб келиб, зарба берди. Дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди тўп |
66' |
 |
"Челси" қарши ҳужум ташкил қилмоқчи эди, меҳмонлар тезда зоналарни ёпишга улгуришди |
64' |
 |
Вест Хэмдан эса Кэрролл майдонни тарк этди |
63' |
 |
Моуриньо бирданига 2та ўзгариш қилди. Майдондан Оби Микель ва Аспиликэтани олиб, Лемпард ва Матични ўйинга ташлади |
63' |
 |
Вест Хэм бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфли вазият юзага келмади |
60' |
 |
Меҳмонларнинг кам сонли, аммо ўта хавфли ҳужуми! Тўп Кэрроллнинг оёғига "ўтирмади". Акс ҳолда у деярли дарвозабон майдончасида ҳисобни очарди! |
59' |
 |
Вес Хэмнинг 17-рақамли футболчиси Жой О'Брайен огоҳлантирилди |
58' |
|
Майдон марказида Вест Хэмдан фақат Кэррол "қўриқчилик" қилмоқда. |
57' |
 |
Рамирес жуда қулай вазиятдан - яқин масофадан тўпни дарвозага йўллай олмади. Тўп сакраб келгани учун дарвоза устидан ўтиб кетди |
55' |
|
Вест Хэм фақат ҳимояланмоқда. Зич ҳимояланмоқда |
55' |
|
Дарвоза томон аниқ зарбалар бўйича кўрсаткич - 5:1. Ҳисоб эса ҳамон 0:0 |
54' |
 |
"Челси"нинг узоқ чўзилган позицион ҳужуми Оскарнинг олис масофадан йўллаган зарбаси ва дарвозабоннинг тўпни эгаллаб олиши билан якунланди |
50' |
 |
Азар жарима майдончаси ичида ўткир бурчак остида дарвоза томон зарба берди. Тўп дарвоза тўрига ён томондан тегди |
48' |
 |
Оскар ва Рамирес жарима майдончаси ичида бир-бирларини яхши тушуниб ҳаракат қилишди. Рамиреснинг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдоннаи тарк этди. Бурчак тўпи эса самарасиз якунланди. |
47' |
 |
Иккинчи бўлим бошида Вест Хэм ҳужум ташкил қилмоқда. Кэрролга нисбатан қоида бузилди |
46' |
 |
ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ! |
' |
|
Вест Хжм дарвозабони яхши ўйин кўрсатаётганини таъкидлаш лозим |
' |
|
Биринчи бўлим давомида тўп билан муомала қилиш кўрсаткичи - 71/29% |
45+3' |
 |
БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ! ТАНАФФУС! Ҳозирча "Челси" - "Вест Хэм" - 0:0 |
45+1' |
 |
Мезбонларнинг навбатдаги бурчак тўпи самара келтирмади |
45+1' |
 |
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди |
45' |
 |
Жон Терри ҳужумга ёрдамга борди. Бурчакдан етказилган тўпга айнан у бош билан зарба берди. Рақиб посбони бир амаллаб тўпни қайтариб юборди! Бўлим сўнгида ҳисоб очилиши мумкин эди |
44' |
|
Лондонда ёмғир ёғмоқда, худди Тошкентдагидек. "Челси"нинг ҳужумлар ёмғири эса ҳозирча наф келтирмаяпти |
43' |
|
Вест Хэм майдон марказидан ўта олмаяпти. Ўтса ҳам тўпни тезда йўқотмоқда |
42' |
 |
Азарнинг шундоққина жарима майдончаси остосидан йўллаган айланма зарбасини дарвозабон осонлик билан эгаллаб олди |
40' |
 |
Мезбонлар кўпроқ ҳужум қилаётган бўлсалар-да, меҳмонлар ҳимояда ишончли ўйнашмоқда |
35' |
 |
Меҳмонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Самарасиз |
30' |
 |
Оскарнинг яна бир зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди |
26' |
 |
Диаме жароҳат олди шекилли, унинг ўрнига Жарвис тушди |
' |
|
Вест Хэм футболчиси Диаме тўп кетидан қувди, аммо унга ета олмасдан майдон четидаги шитдан ошиб, мухлислар ичига кириб кетди... |
24' |
 |
Рамиреснинг зарбаси ҳам бироз ноаниқ бўлди. |
24' |
 |
Жон Оби Микелнинг ажойиб зарбаси шундоққина дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди! |
17' |
 |
"Челси" 2 марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳозирча самарасиз |
14' |
 |
Иванович ўз жарима майдончаси олдидан майдоннинг иккинчи бўлимигача тўп билан келиб, тўпни Азарга етказди. Азар эса уни Это'Ога узатди. Самуэлнинг зарбаси ноаниқ бўлди |
13' |
 |
Виллианнинг зарбаси кучли, аммо ноаниқ. дарвоза устидан ўтиб кетди |
11' |
 |
Энди эса Чех ажойиб сейв намойиш қилди ва тўпни ён томонга уриб юборди! Меҳмонлар жарима зарбасини амалга оширишганди |
9' |
 |
ОСкарнинг хавфли зарбаси! У тўпга айланма зарба беришга муваффақ бўлди. Дарвозабон эса тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи |
7' |
 |
Виллиан жарима майдончаси ичида Это'О узатган тўпни ўзига бўйсундира олмади |
6' |
|
"Вест Хэм" ҳуужмчиси Кэррол жарима майдончаси ичида Аспиликуэта билан тўп учун курашда йиқилди - пенальти эмас |
5' |
|
Рамирес икки нафар футболчини алдаб ўтдию, бироқ якунда тўпни йўқотди |
3' |
 |
Энди эса "Вест Хэм" дарвозаси олдида бурчак тўпи |
2' |
 |
ДАстлабки ҳужумни меҳмонлар уюштиришди ва бурчак тўпи ишлашди |
1' |
|
"Вест Хэм" "Стэмфрод Бридж"да бундан 12 йил аввал ғалаба қозонган экан... |
1' |
 |
ЎЙИН БОШЛАНДИ! |
' |
|
"Аристократлар" Англия Премьер-лигасида 7 декабрдан бери мағлубият нималигини билмай келишяпти. Ўшанда "Сток Сити" "кўклар"дан ғалабани тортиб олганди. |
' |
|
"Челси" бугун ғалаба қозонса, мусобақа пешқадами "Арсенал"га етиб олади. Моуриньо эса бундай имкониятни қўлдан чиқаришни истамаса керак. Унинг шогирдлари буни қанчалик уддалашади, яқин 2 соат вақт давомида билиб оламиз |
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли Англия футболи мухлислари! |