Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| 90+4' |
 |
Сўнгги ҳужумни "Гранада" ташкил қилди. Қанотдан етказилган узатмани Навас осонлик билан эгаллади. Ҳакамнинг хуштаги янгради ва ўйин якунланди. "Реал" осон бўлмаган ғалабани қўлга киритди. Эътиборингиз учун раҳмат |
| 90' |
 |
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. |
| 89' |
 |
Дарвозагача 25 метрлар масофадан белгиланган жарима зарбасини Хави Маркес тепди. Тўп жонли деворга тегди |
| 87' |
 |
Мезбонлар тезкор қарши ҳужум ташкил қилишди. Жарима майдончасига етказилган тўп учун курашда Дория Роналдуни елкаси билан туртиб йиқитди. Тўпни дарвозабон эгаллади. Пенальти йўқ |
| 85' |
 |
"Реал"да сўнгги ўзгариш: Иско ўрнига Каземаро тушди. |
| 84' |
 |
Вууууҳ! Модрич чап қанотдан узатма берди. Иско тўпга ета олмади, Фернандес эса тўпни қўлидан чиқариб юборди. Черишев йўллаган зарбаси эса олис устун ёнидан ўтиб кетди! |
| 80' |
 |
Эл-Арабий ўз жарима майдончаси олдида 3 футболчини алдашга киришиб кетди ва тўпни Искога олдирди. Иско жарима майдончаси ичида йиқилди. Ҳакам пенальти бермади. Ҳимоячи унинг оёғига тепганди. |
| 80' |
 |
Рене Крхинга "сариқ". Черишевни тортиб қолгани учун |
| 77' |
 |
"Реал"да ўзгариш: Карим Бензема ўрнига Денис Черишев туширилди. |
| 76' |
 |
"Гранада" ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилмоқда |
| 72' |
 |
Роналду жаримадан йўллаган тўп жонли деворга тегиб, ён томонга кетди. |
| 67' |
 |
"Гранада" сардори Эдгар Мендес майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Фран Рико туширилди. |
| 66' |
 |
Вууууҳ! Модричнинг узатмасидан кейин Роналду деярли бирга бир вазиятга чиқиб кетди. Унинг зарбасидан кейин тўп олис устун ёнидан кетиб кетди. |
| 64' |
 |
Вуууҳ! Роналду олис масофадан кучли зарба йўллади! Фернандес қийинчилик билан тўпни устун ёнидан ўтказворди |
| 62' |
 |
"Реал"да ўзгариш: Кроос ўрнига Матео Ковачич туширилди. |
| 60' |
 |
"Гранада"да ўзгариш: Саксес ўрнига Роберт Ибанес туширилди. |
| 59' |
 |
Вуууууҳ! Эл-Арабий мадридликларнинг 3 футболчиси орасидан ўтиб, Навас билан бирга бир вазиятга чиқди. Унинг зарбасини Кейлор оёғи билан қайтарди! |
| 59' |
 |
Крооснинг бурчакдан етказиб берган тўпини Роналду бош билан дарвоза томон йўллади. Фернандес тўпни эгаллаб олди |
| 56' |
 |
Меҳмонларнинг ҳужуми. Саксес ўнг қанотдан узатма берди. Марсело тўпни қайтарди |
| 55' |
 |
ГООООЛ! Карим Бензема, 1:0! Исконинг узатмасидан кейин франциялик футболчи бош билан яқин масофадан дарвозани ишғол қилди! |
| 52' |
 |
Вууууҳ! "Гранада" ўта хавфли қарши ҳужум ташкил қилди. Юсуф ал-Арабий товони билан узатма бериб, Саксесни бирга бир вазиятга чиқариб юборди. Ҳужумчи тўпни дарвозабоннинг устидан туширишга ҳаракат қилди, аммо зарба ноаниқ чиқди. |
| 51' |
 |
Карвахалнинг узатмасидан кейин Роналду жарима майдончаси бурчагидан зарбани ўта ноаниқ йўллади. |
| 47' |
 |
"Реал" тезкор ҳужум ташкил қилди. Бенземанинг узатмасидан кейин Иско жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва ўнг оёғига тўпни тўғрилаб, зарба йўллади. Тўп ҳимоячига тегиб, ён томонга кетди |
| 46' |
 |
Роналду 26 метрдан зарба йўллади. Фернандес осонлик билан тўпни қабул қилди |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди. |
| 45' |
 |
Биринчи бўлимга вақт қўшилмади. Танаффус. Ҳозирча "Реал" - "Гранада" - 0:0. |
| 45' |
 |
Биринчи бўлимга вақт қўшилмади. Танаффус. Ҳозирча "Реал" - "Гранада" - 0:0. |
| 45' |
 |
Бенземанинг жарима майдончасига берган узатмасини Роналду дарвозабон билан яккама-якка вазиятда қабул қилишга ҳаракат қилди, аммо португалиялик футболчи тўпни тўхтата олмади. |
| 43' |
 |
"Реал" жарима майдончаси ичида "Гранада" футболчилари сон жиҳатдан кўпчиликни ташкил қилишди. Аммо улар бундан фойдалана олишмади. Зарба ноаниқ бўлди. |
| 42' |
 |
Иско сариқ карточка олди. Рақиб футболчисини очиқчасига чалиб йиқитгани учун |
| 41' |
 |
Оҳоҳоҳо! Бенземанинг узатмасидан кейин Иско ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва деярли яккама-якка вазиятда кучли зарба йўллади! Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди! |
| 39' |
 |
Вууууҳ! Саксес бирга бир вазиятдан фойдалана олмади. Ҳужумчининг зарбасини Кейлор Навас оёғи билан қайтарди ва кейинчалик тўпни эгаллаб олди! "Гранада" грандлар хос тарзда хайиқмай ўйнамоқда. |
| 38' |
 |
Вуууҳ! Исконинг узатмасидан кейин Роналду зарба бериб, дарвоза устунини нишонга олди! КриРо офсайдда қолган экан... |
| 35' |
 |
"Гранада" футболчиси Эдгар Мендес сариқ карточка олди. У Марселони қўли билан тортиб қолди. |
| 34' |
 |
Саксес бу сафар ўз жарима майдончаси ичида Васкеснинг ортида туриб йиқитди. Вазиятга яқин турган ҳакам хуштак чалмади |
| 33' |
 |
Саксес ўнг қанотдан "Реал"нинг икки ҳимоячиси орасида ўтиб, жарима майдончасига кираётганида йиқилди. Пенальти йўқ. Ўзи йиқилди |
| 31' |
 |
Вууууҳ! Роналду чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва вазиятни пойлаб, югуриб келаётган Модричга узатма берди. Луканинг 12 метрдан йўллаган зарбасини Фернандес оёғи билан қайтарди! |
| 28' |
 |
Модричнинг узатмасидан кейин Бензема яккама-якка вазиятга чиқди. Ўзи зарба бермасдан Иско томонга узатма берди. Тўпни мудофаачилар эгаллашди. |
| 27' |
 |
Васкас жарима майдончаси ичига Роналдуни бошлади. Криштианунинг узатмаси ҳимоячиларга нассб этди |
| 25' |
 |
"Граанада" жарима тўпини ўйинга киритди. Мигел Лопеш дарвозага 6 метрдан тўпни бурди. Навас тўпни эгаллаб олди |
| 22' |
 |
"Реал"да яхши вазият! Роналду олис масофадан жарима зарбасини йўллади. Посбон тўпни қайтарди. Қайтган тўпга Васкес етиб келди ва дарвоза томон тепди. Фернандес бу зарбани оёғи билан қайтарди! |
| 21' |
 |
Ҳакамлар "Гранада"нинг ТОЗА голини ҳисобга олишмади. Ўнг қанотдан етказилган узатмани ҳужумчи 4 метрдан дарвозага жойлади! Аммо лайнсмен офсайдни қайд этишда ўта қўпол хатога йўл қўйди! |
| 19' |
 |
Оҳоҳоҳо! Роналду 500-голга яқин келганди! У бирга бир вазиятга чиқди ва зарба йўллади. Тўпни Фернандес қайтарди. Қайтган тўпни Бензема бўш қолган дарвозага жойлай олмади! |
| 17' |
 |
Вуууҳ! Саксес жамоадоши билан девор ўйнаб, бирга бир вазиятга чиқиб кетди. Аммо тўпни ўзидан узоқлаштириб юборгани учун вазият кўкка совурилди. |
| 17' |
 |
Роналду жарима майдончаси ичига кирди ва ҳимоячиига урилиб йиқилди. Пенальтига тортадиган вазият эмас |
| 14' |
 |
Иско олис масофадан зарба йўллашга қарор қилди. Дарвозабон учун машғулотдагидек бўлди бу тўпни эгаллаш |
| 13' |
 |
Бурчак тўпи хавфли бўлди Бензема бош билан йўллаган зарбани Фернандес қийинчилик билан эгаллаб олди |
| 12' |
 |
Саксес ўнг қанотдан олдинги ўтди, шерикларига аниқ узатма бера олганида хавфли вазият юзага келиши мумкин эди. Аммо "Реал" ҳимоячиси ундан тўпни олиб қўйди. |
| 8' |
 |
Вуууҳ! "Гранада" ҳисобни очиши мумкин эди! Бираги чап қантдан мезбонлар дарвозабон майдончасига узатма берди. Марсело деярли чизиқ устида тўпни қайтариб қолди! Ҳужумчилардан бири уни дарвозага йўллаши мумкин эди |
| 8' |
 |
Вуууҳ! "Гранада" ҳисобни очиши мумкин эди! Бираги чап қантдан мезбонлар дарвозабон майдончасига узатма берди. Марсело деярли чизиқ устида тўпни қайтариб қолди! Ҳужумчилардан бири уни дарвозага йўллаши мумкин эди |
| 7' |
 |
Бугун сардорлик вазифасини бажараётган Марселонинг узатмасидан кейин Бензема офсайдда қолди. |
| 6' |
 |
Ўйин анча хотиржам бошланди. "Мадрид" аста-секин тўп назоратини қўлга олиб, ҳужум вариантларини изламоқда |
| 3' |
|
"Реал" оқ, "Гранада" эса қора рангли формада ўйнамоқда |
| 1' |
 |
Ўйин бошланди! |
| 1' |
 |
Ўйин бошланди! |
| ' |
 |
"Реал" ва "Гранада" жамоалари майдонга чиқиб келишди |