Бугун 14 июнь, 2026 йил, якшанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • 1:1
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • 0:1
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • 2:0
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шотландия 1 3
2 Бразилия 1 1
3 Марокаш 1 1
4 Гаити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 1 3
3 Туркия 1 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш
1-тур Гаити 0-1 Шотландия
1-тур Австралия 2-0 Туркия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

ЖЧ-2018 саралаш. Осиё, 2-босқич

«Н» гуруҳи, 5-тур, 8 октябрь, соат 20:00. Бош ҳакам: Минору Тожо (Япония)

БАҲРАЙН

0 : 4

ЎЗБЕКИСТОН

Игорь Сергеев (52)
Одил Аҳмедов (56)
Сардор Рашидов (66)
Элдор Шомуродов (90+5)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
1.Сайид Муҳаммад
4.Сайид Дия Шуббар
8.Сайид Аҳмад
9.Абдулваҳоб ал-Малуд
13.Абдулла ал-Ҳазъа
14.Абдулла Юсуф Ҳилол
15.Абдулла Умар
16.Сайид Муҳаммад Аднан
17.Ҳусайн Баба Муҳаммад (C)
20.Сами ал-Ҳусаний
23.Рашид ал-Ҳутий
  21.Александр Лобанов
20.Ислом Тўхтахўжаев
5.Анзур Исмоилов
2.Егор Кримец
16.Станислав Андреев
7.Азиз Ҳайдаров
9.Одил Аҳмедов (С)
8.Сервер Жепаров
10.Сардор Рашидов
15.Марат Бикмаев
11.Игорь Сергеев

Матн

90+6'
Ўйин якунланди. Терма жамоамиз Баҳрайнни йирик ҳисобда мағлуб этди. Баҳрайн-Ўзбекистон - 0:4! Ғалаба муборак!
90+5'
ГОООООЛ! Элдор Шомуродов, 0:4! Жасур Ҳасанов чап қанотда ҳимоячидан чиройли ўтиб кетди ва "Бунёдкор" ҳужумчисини пас билан таъминлади. Элдор 11 метрли нуқта олдидан аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди!
90+4'
Ўзбекистонликлар эркин ўйнаб, чиройли ҳужумлар ташкил қилишмоқда. Сўнгги зарбани берадиган футболчи топилмаяпти.
90+1'
Ажойиб комбинация ва кучли зарба! Сайид Муҳаммад зарбани қайтарди. Қайтган тўпни Сергеев дарвозага йўллашга уринди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
90'
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди
89'
Исмоил Абдулатиф жарима тўпини муваффақиятсиз амалга оширди. Тўп ҳеч кимга насиб қилмай, майдонни тарк этди.
88'
Егор Кримец фол ишлатди ва сариқ карточка олди.
87'
Ўзбекистонда ўзгариш: Сервер Жепаров ўрнига Жасур Ҳасанов, Одил Аҳмедов ўрнига Элдор Шомуродов туширилди.
84'
Соҳибов чап қанотдан олдинги ўтди ва жарима майдончаси бурчагидан дарвоза олдига узатма берди. Жепаров тўпга бироз ета олмади.
80'
Жамоамиз яхши комбинация ташкил қилишди. Одил жарима майдончаси ташқарисида турган Рашидовга тўпни бериб, ўзи ичкарига югурди. Сардор товони билан Одилга пас берганди, бироқ тўпни Сергеев эгаллаб олиб, 16 метрдан зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди!
79'
Олис масофадан йўлланган зарбани Лобанов осонлик билан эгаллаб олди
79'
Рашидов чап қанотдан олдинга ўтди ва Сергеевни бирга бир вазиятга чиқаришга ҳаракат қилди. Тўп ҳимоячидан ўтмай қолди
76'
Томоқ хўллаш маросими. Тайм аут
75'
Жепаров Сергеевни бирга бир вазиятга чиқаришга ҳаракат қилди. ҲИмоячи жарима майдончаси ичида тўпни дарвозабонга етказиш орқали хавфни бартараф этди
73'
Ўзбекистонда ўзгариш: Марат Бикмаев ўрнига Жавоҳир Соҳибов туширилди.
71'
Абдулла Умар сариқ карточка олди. У Бикмаевга нисбатан ўйин қоидасини бузди.
69'
Баҳрайнда ўзгариш: Ал-Малуд ўрнига Сайид Али Ҳошим тушди.
66'
ГОООООЛ! Сардор Рашидооов, 0:3! Бунақаси бўлмаганди! Терма жамоамиз бурчак тўпидан ажойиб комбинация ташкил қилишди. Жепаров жарима майдончаси ичида ўзига югураётган Сергеевга узатма берди. Игорь тўпни тўхтатмасдан Сардорга берди ва Рашидов олис бурчакни аниқ нишонга олди!
64'
Терма жамоамизда қарши ҳужум учун ажойиб имконият юзага келганди! Иккига икки вазиятда Рашидов ҳимоячини алдаб ўта олмади
61'
Баҳрайн футболчиси Сайид Аҳмад Азиз Ҳайдаровга нисбатан ўта қўпол ҳаракат қилди ва сариқ карточка олди
59'
Вуууҳ, Рашидов! Тўхтахўжаевнинг узатмасидан кейин Сардор жарима майдончасининг ўнг томонида бир ҳимоячидан ўтиб кетди, аммо иккинчиси тўпни тепиб юборди. Акс ҳолда Рашидов бирга бир вазиятда зарба йўллаш имкониятига эга бўларди.
58'
Рашид ал-Хутий жарима майдончасига кирди ва бирга бир вазиятда ноаниқ зарба йўллади. У офсайдда қолган экан
56'
ГООООООЛ! Одиииииил Аҳмедоооов, 0:2! Жепаров чап қанотдан жарима майдончасига кирган Бикмаевни тўп билан таъминлади. Марат ўз вақтида тўпни Одилга етказди. Тўп Аҳмедовнинг оёғига яхши тегмай қолди. Шунга қарамай, думалаб бориб, Баҳрайн дарвозасининг яқин бурчагига кириб кетди! Посбон кучли зарбани кутганди шекилли, у бошқа томонга қараб ётиб қолганди!
52'
ГОООООООЛ! Игорь Сергеев, 0:1!!! Терма жамоамиз қисқа паслар орқали чап қанотдан ҳужум ташкил қилишди. Дарвозабон майдончасига етказилган узатмани Бикмаев Игорга қолдирди. Сергеев тўпни тўхтатди ва яқин масофадан дарвозанеи ишғол қилди!
50'
Баҳрайн жарима тўпини ўйинга киритди. Ҳужумчининг бош билан берган зарбасидан сўнг Лобанов тўпни эгаллаб олди
49'
Майдон марказида белгиланган жарима тўпини Андреев жарима майдончасига етказди, ҳимоячилар уни қайтаришди. Станислав яна зарба йўллади. Анча ноаниқ
47'
Бикмаев қанотдаги чизиқ яқинида рақиб футболчисини ортда чалиб йиқитди. Жарима тўпи ноаниқ бўлди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Бироздан кейин иккинчи бўлим бошланади
45+4'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча Баҳрайн-Ўзбекистон - 0:0. Танаффус
45+3'
Баҳрайнлик ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг вакилларимиз тўпни эгаллаб олишди. Рашидов олис масофадан жуда кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди...
45'
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
44'
Жамоамиз мезбонларнинг ҳужумини қайтаришди
43'
Бурчак тўпини вакилларимиз комбинация кўринишида амалга оширишди. Тўхтахўжаевнинг узатмасига аниқлик етишмади
42'
Бикмаевнинг олис масофадан йўллаган зарбасидан кейин тўп рекошет ҳолатида майдонни тарк этди. Бурчак тўпи тепамиз
38'
Чиройли узатмадан кейин Рашид ал-Ҳутий чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвоза олдидаги шеригига узатма беришга қарор қилди. Яхшиямки, тўп унга эмас, Андреевга борди
36'
Ҳой Андреев! Тўпни тепиб юбориш ўрнига рақиб ҳужумчисига совға қилди ва мезбон футболчиси бирга бир вазиятга чиқиб кетиб, зарба берди. Лобанов оёғи билан зарбани қайтарди!!!
35'
Вууууҳ! Аҳмедовнинг узатмасидан кейин Жепаров жарима майдончаси ичида бирга бир вазиятга чиқди ва зарба йўллади. Дарвозабон зарбани қайтарди. Бикмаевнинг такрорий зарбасидан кейин тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди!
34'
Терма жамоамизнинг ҳужуми хавфли бўлди, аммо иш зарбагача етиб бормади
31'
Япониялик ҳакам футболчиларга бир дақиқалик танаффус берди. Кун иссиқ, томоқ хўллаб олинди
30'
Рашидов жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб, чап қанотга кетди. Андреев тўпни жарима майдончасига етказди. Ҳимоячи уни қайтарди ва Одил Аҳмедов 16 метрдан тўпни дарвоза томон тепди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди!
29'
Жарима майдончаси ташқарисида Жепаровга нисбатан фол ишлатилди. Дарвозагача 25 метрлар масофа бор.
25'
Баҳрайнлик футболчи қарши ҳужумга ўтаётганида майдон марказида Кримецга урилиб, жароҳат олди. Егор қоида бузмасдан ундан тўпни олиб қўйганди. Футболчига тиббий ёрдам кўратилди
22'
Рашидов олис масофадан зарба йўллаш имкониятига эга бўлди. Тўп дарвоза олдидан ўтиб кетди
20'
Бурчакдан етказилган узатмани майдон эгалари жарима майдончасидан узоқлаштиришди
20'
Тўхтахўжаев кутилмаган ўнг қанотдан ҳужумга қўшилди ва тўпни жарима майдончаси етказди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига етпиб юборди
20'
Тўхтахўжаев кутилмаган ўнг қанотдан ҳужумга қўшилди ва тўпни жарима майдончаси етказди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига етпиб юборди
18'
Мезбонлар олдинга ўтишга шошилишмаяпти
15'
Баҳрайн дарвозаси томон дастлабки зарба! Сергеевнинг узатмасидан кейин Одил чап оёқда ерлатиб зарба йўллади. Сайид Муҳаммад тўпни эгаллади
14'
Андреев чап қанотдан узатма берди. Тўпни ҳимоячилар эгаллаб олишди
10'
Жепаровнинг узатмасидан кейин Рашидов жарима майдончаси чизиғи устида тўпни қабул қилди ва ичкарига кирди, аммо икки ҳимоячи ундан тўпни олиб қўйишди
9'
Майдон марказига яқин жойда Бикмаевага нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Жепаров тўпни жарима майдончасига етказди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
8'
Мезбонлар чап қанотдан ҳуужм ташкил қилаётганди, Тўхтахўжаев "подкат" орқали рақибдан тўпни тоза олиб қўйди
4'
Хавфли вазият! Абдулла Юсуф Ҳилол ўнг томондан жарима майдончасига кириб келди. У билан ёнма ён югураётган Анзур ҳужумчини елка билан туртди ва мезбон футболчиси йиқилди. Лобанов тўпни эгаллади. Ҳаммаси жойида
3'
Вакилларимиз дарҳол ўйин назоратини ўз тоомнларига олишга ҳаракат қилишмоқда
1'
Тўпни ўйинга кўк формадаги ўзбекистонликлар киритиб беришди. Тўп дарҳол Баҳрайн жарима майдончасига етказилди. Сайид Муҳаммад тўпни эгаллаб олди
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
Терма жамоамиз футболчилари (асосий ва захира), мураббийлар штаби захира ўриндиғи олдида доира ҳосил қилиб, ўйинга сўнгги руҳий тайёргарлик ва Бабаяндан кўрсатма олишди
'
Энди эса навбат Баҳрайн мадҳиясига
'
Диққат, жамоалар майдонаг чиқиб келишди. Ўзбекистон мадҳияси янграмоқда
'
Ўзбекистон терма жамоаси Бабаян бошчилигида муҳим ўйинда майдонга тушмоқда.
'
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ!
Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Қатар Буалем Хухий 1
3 Мексика Хулиан Киньонес 1
4 Мексика Сантьяго Хименес 1
5 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
6 Марокаш Исмоил Сайбари 1
7 Бразилия Винисиус Жуниор 1
8 Чехия Ладислав Крейчи 1
9 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
10 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик