| ' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат |
| 90+4' |
 |
ЎЙИН ТУГАДИ! |
| 90+3' |
|
Кувайт СК жамоаси 15 февраль куни "Лахвия" билан Доҳада ўйнайди. Эътиборли томони, жуфтлик ғолиби "Бунёдкор" ўрин олган "В" гуруҳидан ўрин олади |
| 90+2' |
|
Ўйин "пишди". ОЧЛда фақат "Бунёдкор" билан иштирок этадиган бўлдик. Демак, бизнинг ҳозирги кундаги савиямиз мана шу |
| 90+1' |
 |
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди |
| 90+1' |
 |
Коутиньо майдонни тарк этди. У ўз ишини тўла бажарди. Шередаҳ аш-Шеридаҳ майдонга тушди |
| 89' |
 |
Эҳҳе! Гол уришимиз керак бўлган вазиятларни ҳаво совуряпмиз |
| 88' |
 |
Волид Жума ўрнига Сами ас-Санеа тушди |
| 87' |
 |
Жабборов жарима майдончасига яхши ёриб кирдию, аммо узатмани қойиллатмади |
| 86' |
 |
Ҳусайн Ҳаким етказган тўпни яна ўша Иссам Жемаъ осонлик билан дарвозага йўллади! Ғаниев ухлаб қолди! |
| 85' |
 |
Рақиб жарима зарбасини амалга оширади. |
| 85' |
 |
Меҳмонлар тўпни назорат қилиш эвазига вақтдан ютишмоқда |
| 84' |
 |
Мусаб ал-Кандарий тўпни ишонч билан эгаллаб олди |
| 83' |
 |
Яна бурчак тўпи тепамиз |
| 82' |
 |
Жабборов тўпни айлантириб кучли зарба йўллади! Бурчак тўпи! |
| 82' |
 |
Ёқуб ал-Тоҳир жарима майдончаси чизиғи олдида тўпни қўли билан қайтарди. Жарима зарбаси |
| 81' |
 |
Катта Ҳасанов бир ҳимоячи таъқибадан қочдию, аммо ҳал қилувчи узатмани аниқ етказа олмади |
| 80' |
 |
Футболчи алмаштириш. Фаҳад ал-Эназий ўрнига Абдуллоҳ ал-Буракий |
| 79' |
 |
Жарима зарбасидан кейин тўп роса рақиб дарвоза олдида айландию, аммо дарвозага кирмади. |
| 78' |
 |
Чади Ҳаммамий огоҳлантирилди |
| 76' |
 |
Коутиньо хавфли! Унинг қанотдан етказган тўпини ҳимоячиларимиз қайтаришди |
| 75' |
 |
Андрей Кожокарь огоҳлантириш олди. МАйдон марказидан ўзидан ўтиб кетаётган Коутиньони тўхтатиб қолди |
| 74' |
 |
Яна бир бурчак тўпи |
| 74' |
 |
Локо жонланди! Бурчак тўпи |
| 73' |
 |
Эҳ, Ваня! Яна ўша Ҳасанов етказган тўпни жарима майдончаси ичида ерга туширмасдан тепишга қарор қилди. Ноаниқ |
| 71' |
 |
Нагаееееев!!! Дарвозабон майдончаси ичида тўпни сал баландроққа йўналтириб юборди. Чап қанотдан тўпни унга катта Ҳасанов етказганди! |
| 70' |
 |
Ўнг қанотдан етказилган тўпга Нагаев бош билан зарба берди. Тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди |
| 69' |
 |
Зарба ноаниқ чиқди |
| 68' |
 |
Тўхтахўжаев керакмас жойда қоида бузди. жарима майдончамиз атрофида |
| 67' |
 |
Ғофуров етказиб берган тўпга Нагаев ета олмади. Дарвозабон эгаллаб олди |
| 67' |
 |
Коутиньо жарима майдончамизга ёриб кириб, кучли зарба йўллади. Бахтимизга ноаниқ |
| 66' |
 |
Сардор Мирзаев ўнг қанотдан етказган тўпни Нагаев бош билан дарвозага йўллади |
| 66' |
 |
Гооооооолллл! Ниҳоят! Иван Нагаеевввв!!!! Боракансану, Ваня!!! |
| 65' |
 |
Кувайтликлар ҳужумини қийинчилик билан бартараф этишда вакилларимиз |
| 64' |
 |
Локонинг ҳозирги комбинацияси ўхшади, аммо кичик Ҳасанов зарбаси ноаниқ бўлди |
| 63' |
 |
Ҳимоячи Шерзод Ширипов ўрнига ҳужумкор ярим ҳимоячи Сардор Мирзаевни майдонга ташлади. Таваккал юриш! |
| 61' |
 |
Ғофуровнинг "қовун тушириши"дан кейин Коутиньо дарвозамиз томон хавф солди. БУрчак тўпини бартараф этдик |
| 60' |
 |
Кожокарь жарима майдончамизнинг ўнг томонида рақибга нисбатан қоида бузди |
| 58' |
 |
Катта ҲАсановнинг зарбаси дарвозаси устунига тегиб майдонни тарк этди! |
| 58' |
 |
ҳимоячининг жарима майдончаси ичидаги хатосидан фойдаланиб Шевченко дарвоза томон зарба берди. Аммо кучсиз! |
| 57' |
 |
Рақиб офсайдда |
| 56' |
|
Бурчак тўпи хавфли бўлди. Бизнинг ҳужумчилар қаерда туришни билишмайди очиғи... |
| 55' |
 |
Кичик Жасурнинг узатмасини ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 54' |
|
Футболчиларимиз энди марказдан ҳам ҳужум уюштиришмоқда. Сўнгги пас аниқ бўлмаяпти |
| 53' |
 |
Анвар Ғофуров ижросида ўта нўноқ зарба |
| 51' |
 |
Катта Ҳасанов икки футболчи орасидан ўтиб кетиб, Шевченкога тўпни етказганди. Вячеслав офсайдда қолган экан |
| 50' |
 |
Ислом Тўхтахўжаев бурчакдан етказилган тўпга бош билан яхши зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди |
| 49' |
 |
БУрчак тўпи |
| 49' |
 |
Мезбонларнинг 2-бўлимдаги ҳужумлари ҳақли рақиб жарима майдончасига етиб келмаяпти |
| 46' |
 |
ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ! |
| 46' |
 |
"Локо"да иккита ўзгариш юз берди. Карпенко ўрнига Жасур Ҳасанов, Лутфулла Тўраев ўрнига Иван Нагаев |
| ' |
|
Жамоалар иккинчи бўлимни ўтказиш учун майдонга чиқиб келишди |
| 45+3' |
 |
БИРИНЧИ БЎЛИМ ТУГАДИ. "Локомотив" - "Кувайт" СК - 0:2 |
| 45+2' |
 |
Лутфулла Тўраев. Посбонга нисбатан кескин ҳаракат учун |
| 45' |
 |
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
| 45' |
 |
Мезбонлар тўпни фақат юқорилатиб оширишмоқда. Бу эса самарасиз бўлмоқда |
| 43' |
 |
Меҳмонлар майдонга тўла мослашиб олишди. Ўзларини анча яхши ҳис қилишмоқда |
| 42' |
 |
Бундай вазиятлардан фойдаланиш керак ахир! Рақиб жарима майдончаси ичида Шевченко-Жабборов-Карпенко комбинациясидан кейин Викторнинг зарбасига аниқлик етишмади |
| 41' |
 |
Яна ўша Жемаъ жарима майдончамизга ёриб кириб, ўткир бурчакдан кучли зарба берди. Ғаниев тўпни эгаллади |
| 40' |
|
Агар "Локо" ростдан ҳам ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқишни истаса, танаффусгача камида битта гол ура олиши керак. АКс ҳолда иккинчи бўлимда қийин бўлади |
| 39' |
 |
Карпенко жарима тўпини жарима майдончасига еткзади. Дарвозабон тўпни мушти билан уриб юборди |
| 37' |
 |
Яна ўша Жемаъ Коутиньодан тўпни қабул қилиб олиб, дарвозабон билан бирга бир вазиятда иккинчи голни урмоқда. Гоголь жуда бўша ҳаракат қилди. Тўпни қайтарса бўларди... |
| 37' |
 |
Гооооол! "Кувайт" СК яна оддий вазиятда гол уриб кетмоқда! |
| 35' |
 |
Энди эса Жасурнинг узатмаси ўта ноаниқ |
| 34' |
 |
Ҳасанов чап қанотда ўзи томон марказдан етказилган тўпни ерга туширмасдан жарима майдончасига етказганди. Бу зарба бўлиб чиқди. Ал-Кандарий тўпга эга чиқди |
| 32' |
 |
Мезбонларнинг бир хил услубдаги — қанотлардан жарима майдончасига етказиш орқали ўйинни ташкил этишлари фойда бермаётганди. Мана ҳозир Карпенко жарима майдончаси ташқарисидан дарвозага зарба йўллади. Посбон эгаллаб олди |
| 31' |
 |
Кожакарь анча олис масофадан ерлатиб зарба берди. Тўпни дарвозабон осонлик билан эгаллади |
| 29' |
|
жарима майдончаси ичида Тўраев ва кувайтлик ҳимоячи баравар йиқилишди. Меҳмон футболчисининг туриши қийин. БУ аҳволда 60 дақиқа тоза ўйинни кўришимиз қийин |
| 28' |
|
Ҳасанов етказиб берган бурчак тўпидан кейин хавфли вазият юзага келди. Бироқ тўпни дарвоза йўллайдиган футболчи топилмади |
| 28' |
 |
Жабборов бурчак тўпи ишлади |
| 27' |
|
Карпенко ўнг қанотдан яхши очилди. Бироқ унинг жарима майдончасига етказиб берган тўпини ҳимоячилар қайтаришмоқда |
| 26' |
 |
Шевченко дарвозабонга нисбатан қўполлик қилди деб топилди |
| 25' |
 |
Карпенко бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Викторнинг ўзи яна бир бурчак тўпи ишлади |
| 23' |
|
Аламли, "Локомотив" жуда кўп ҳужум қилди, аммо рақибнинг биргина қарши ҳужуми гол билан якунланди |
| 22' |
 |
Гоооол! "Локомотив" майдон марказида тўпни йўқотди ва Иссам Жемаъ қанотдан узатиб берилган тўпни бош билан дарвозага йўллади! |
| 20' |
 |
Локомотив майдон марказида тўпни эгаллаб олиб, тезкор қарши ҳужум уюштираётганида рақиб тўпни қўли билан тўхтатиб қолди. Минору негадир футболчини огоҳлантирмади |
| 18' |
 |
Меҳмон ҳимоячиси қалтис ҳаракат қилди. Аммо бундан вакилларимиз фойдалана олишмади |
| 17' |
 |
Анча вақтдан бери тўп илк марта Ғаниевга етиб келди |
| 16' |
 |
Майдон эгалари саккиз ва тўққизинчи марта бурчак тўпларини ўйинга киритишди. Бефойда |
| 16' |
|
Совуқ, нам ва сирпанчиқ майдонда мезбонлар ўзларини рақибларга нисбатан бироз эркинроқ ҳис қилишмоқда |
| 15' |
 |
Устунлик "Локомотив" томонида. Кетма-кет ҳужумлар ташкил этилмоқда |
| 15' |
 |
Бурчак тўпидан кейин эса Тўраев ноаниқ зарба берди |
| 14' |
 |
Ҳасанов чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди. Ҳимоячи унинг узатмасини майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 13' |
 |
Мезбонлар чиройли комбинация уюштириди. Шевченко томонидан бош билан берилган зарба аниқ бўлдию, бироқ дарвозабон уни эгаллаб олди |
| 11' |
 |
Дилшод Жабборов ижросида хавфли жарима зарбаси. Тўп рекошет ҳолатида дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. Бурчак тўпидан эса самара чиқмади |
| 9' |
 |
Карпенко ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига узатди. Шевченконинг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади |
| 7' |
 |
Жасур Ҳасанов ўнг қанотга ўтиб ўйнамоқда. Тўп қанотларда жарима майдончасига етказилмоқда. Ҳозир тўп дарвозабонга насиб қилмоқда. Жасурнинг ҳозиргина йўллаган зарбасига аниқлик етишмади |
| 6' |
 |
Дарвозабон Темур Ғаниев жарима майдончасини тарк этиб, рақиб ҳужумчиси томон узоқдан етказиб берилган тўпни қайтариб қолди. Улгурди |
| 5' |
 |
Темирйўлчилар кетма-кет иккинчи марта тўпнни бурчакдан ўйинга киритишди. Энди қарама-қарши бурчакдан учинчи стандарт |
| 3' |
 |
Хавфли вазият. жарима майдончасига етказилган тўп Карпенкога келаётганди, ҳимояч уни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 2' |
|
"Локо" ҳужум уюштирди. Дастлабки зарба ҳимоячига тегиб қайтган бўлса, жарима майдончасига узатилган тўпни эгаллаб олишди дарвозабон хатога йўл қўйди. Бироқ тўпни эгаллаб оладиган темирйўлчи йўқ эди |
| 1' |
 |
Кувайтлик футболчи офсайдда қолди |
| 1' |
|
"Локо" тўпни тўғридан-тўғри жарима майдончаси томон етказганди, меҳмонлар тўпни қайтаришди |
| 1' |
 |
ЎЙИН БОШЛАНДИ! |
| ' |
 |
Қизиқ, биринчи бўлимда "Кувайт" СК посбони қўриқлайдиган дарвоза тўрининг пастки бурчагида (тўрнинг устунга боғланган қисми)да тешик пайдо бўпти. Буни қанот ҳаками аниқланди. Ҳозирда ушбу муаммо бартараф этилмоқда |
| ' |
|
Ҳакамлар ва жамоа сардорлари ўртасидаги мини-қуръага кўра, учрашувни "Локомотив" бошлаб берадиган бўлди |
| ' |
|
"Локомотив" қизил, "Кувайт" СК эса оқ рангли формаларда ҳаракат қилишади |
| ' |
|
Жамоалар суратга тушишмоқда |
| ' |
|
ОФКнинг "60 дақиқа. Тўхтама! Ўйна" кампанияси ОЧЛ мусобақасида ҳам амалда бўлади. Шундай ёзувда байроқ ҳам майдонга олиб чиқилди |
| ' |
 |
Жамоалар ва ҳакамлар майдонга чиқиб келишмоқда! |
| ' |
|
"Локомотив" сафидаги Жасур Ҳасановнинг каттаси, чапақайи бугун асосий таркибда ҳаракат қилади. Бухоролик Жасур эса захирада |
| ' |
|
Жамоаларнинг майдонга чиқиб келишини кутамиз |
| ' |
|
Стадионда мухлислар унчалик кўп эмас. Фақатгина "Локомотив" фан-клуби аъзолари ва яна бир неча мухлислар темирйўлчиларни қўллаб-қувватлаш учун келишган |
| ' |
|
Майдон ўйинга тайёр. Жамоалар ҳам. Улар чигалёзди машғулотини ўтказиб, кийиниш хонасига йўл олишди. Улар айни дамда мураббийлардан сўнгги кўрсатмаларни олишмоқда |
| ' |
|
Мазкур стадион бугун эрталаб қордан тезда тозаланди. |
| ' |
|
Яна 10 дақиқадан кейин жамоалар "Пахтакор" стадиони майдонига чиқиб келишади |
| ' |
|
"Локомотив" ва "Кувайт" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланишига тахминан 15 дақиқа вақт қолмоқда. |
| ' |
|
Барчангизни қуёшли ҳаво билан табриклаймиз. Ҳар ҳолда кун совуқ бўлсада, Тошкентда қуёш чарақлаб турибди |
| ' |
|
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ |