Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
' |
|
Тақдирлаш маросими бошланди. Дастлаб ҳакамлар, кейин "Ливерпуль, сўнгра "Севилья" футболчиларига эсдалик учун совринлар топширади. Албатта, маросим сўнгида Кубок "Севилья"га тақдим этилади |
90+5' |
|
Ўйин якунланди! "Севилья" кетма-кет учинчи марта Европа лигаси ғолиби! Бунақаси ҳали бўлмаган! |
90+4' |
|
Клайн сариқ карточка олди |
90+3' |
|
"Севилья"да ўзгариш қилинди |
90+2' |
|
"Ливерпуль" бурчак тщпини щйинга киритди. Хавф бартараф этилди |
90' |
|
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди |
89' |
|
"Севилья"да ўзгариш: Гамейро ўрнига Иборра тушди |
86' |
|
Эҳҳҳ, "Севилья" ажойиб имкониятдан фойдалана олмади! Н'Зонзи ўнг қанотдан узатма бериб, дарвозабон майдончасидаги Гамейрони тўп билан таъминлашга ҳаракат қилди. Кевин тўпни ён томонга қочириб юборди. Шунга қарамай, у шеригига узатма берди. Жарима майдончаси ташқарисидан берилган зарба натижасида бурчак тўпи ишланди |
84' |
|
Витоло офсайдда қолди |
80' |
|
Коутиньо жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
77' |
|
Севилья"да ўзгариш: жароҳат олган Одил Реми ўрнига Тимоте Колодзейжик тушди |
76' |
|
Эмре Жан юқоридан дарвозабон майдончаси яқинига узатма берди. Ҳимоячи тўпни қайтарди |
74' |
|
"Севилья"нинг учинчи голига яяа қайтамиз. Дарвозабон майдончаси олдида очилган Кокега тўп келиб тушди. Бу пайтда лайнсмен байроқчасини кўтарди. Эрикссон эса унга ишора қилиб, байроқчани туширишни сўради. Футболчилар бироз қотиб қолишди. Коке зарба берди. Ҳакамлар голдан кейин мажлис ўтказиб, гол инобатга олинганини таъкидлашди |
73' |
|
"Ливерпуль"да яна ўзгариш: Лаллана ўрнига Жо Аллен тушди |
69' |
|
Бироз олдин "Ливерпуль"да ўзгариш бўлганди. Фирмино ўрнига Дивок Ориги тушганди |
70' |
|
ГОООООЛ! Коке, 1:3!!! Ҳужумчига тўп "Ливерпуль" футболчисидан келиб тушди. Шу боис офсайд йўқ. Коке бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қилди! |
64' |
|
ГОООООООЛ! Коке! 1:2! Андалусияликлар ўз услубларидан қисқа паслар орқали рақиб жарима майдончасига яқинлашиб келишди. Витоло икки ҳимоячидан ўтиб кетди, аммо қаердандир Коке пайдо бўлди ва кутилмаганда зарба берди. Тўп дарвоза бурчагига бориб тушди! |
60' |
|
ВУУУУУҲ! Қанотдан улоқтириб берилган узатмани Н'Зонзи бош билан орқага ўтказди. Гамейро дарвозабон майдончаси чизиғи устидан зарба берди. Миньоле оёғи билан тўпни қайтарди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди! |
56' |
|
Витоло сариқ карточка олди. Қарши ҳужумга ўтаётган Лалланани чалиб йиқитди |
56' |
|
Витоло чап қанотдан олдинга ўтди ва дарвоза яқинига узатма берди. Коло Туре бош билан тўпни қайтарди |
55' |
|
"Ливерпуль" ўзига келиб олди ва ўйинни тенглаштиришга муваффақ бўлди |
51' |
|
Клайн ўнг қанотдан узатма берди. Лаллана бош билан берган зарбадан кейин ҳимоячига тегиб қайтган тўп Лалланадан тарк этди |
49' |
|
Бурчакдан етказилган узатмани ливерпулликлар бартараф этишди |
48' |
|
ВУУУУУУҲ! Майдон марказидан берилган узатма натижасида Гамейро бирга бир вазиятга чиқиб кетди. Коло Туре жарима майдончаси ичида унга зарба бериш имконияни бермади |
46' |
|
ГОООООООЛ! Кевин Гамейрооооо, 1:1! Мариано ўнг қанотда Милнер ва Морено орасидан ўтиб жарима майдончасига кирди ва дарвоза олдида турган Гамейрога аниқ узатма берди. Ҳужумчи тўпга оёқ қўйди ва ҳисобни тенглаштирди |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди. Давом этамиз |
45+1' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Ливепруль" - "Севилья" - 1:0. Танаффус |
45' |
|
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди |
45' |
|
ВУУУУУУҲ! Эмре Жан берган узатмадан кейин Клайн ўнг қанотдан дарвозабон чизиғи бўйлаб узатма берди. Тўп Жан, Старриж ва Фирминодан ўтиб кетди... улар бирозгина ета олишмади |
44' |
|
"Севилья" бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфли вазият юзага келишига номинал мезбонлар йўл қўйишмади |
40' |
|
Қизиқ! Старриж жарима майдончаси ташқарисидан ичкарига ерлатиб узатма бераётгани Криховяк тўпни қўли билан қайтарди. Ердан кетаётган тўпни қўли билан! яна пенальти йўқ |
39' |
|
ГООООЛ эмас! Бурчакдан етказилган узатмага Ловрен бош билан зарба берди. Дарвозабон майдончаси офсайдда турган Старриж тўпга оёқ чўзди, аммо унга тегмади. Гол бўлди бироқ офсайдда турган футболчи Сориани чалғитгани учун гол инобатга олинмади |
37' |
|
ВУУУУҲ! Клайн ўнг қанотдан қарши ҳужумга ўтди ва жарима майдончасида очилган Лалланани тўп билан таъминлади. Адамнинг зарбаси ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди |
35' |
|
ГООООООООЛ! Даниэль Старрииииииж! 1:0! Ҳужумчи жарима майдончасининг бироз чапроғида тўпни қабул қилди ва 14 метрлардан чап оёғининг ташқи томони билан олис бурчакка айланма зарба берди. Тўп манзилга аниқ борди! ГОЛ! Ҳисоб очилди! |
33' |
|
ВУУУУҲ! "Севилья"да хавфли вазият, чиройли гол бўлишига сал қолди. Чап қанотдан етказилган узатмани испанияликлар футболчиси бош ўнг томондан дарвозабон майдончасига етказди. Ҳимоячи тўпни қайтарди. Гамейро эса 8 метрлардан чалқанча зарба берди. Тўп шундоққина устун ёнидан ўтиб кетди! |
30' |
|
Фирмино майдон марказидан бошлаб рақиб жарима майдончаси яқинига тўп билан келди ва Старрижга узатма берди. Тўп ҳужумчигача етиб бормади - ҳимоячи эгаллади |
27' |
|
Коутиньо чап қанотдан жарима майдончасига кирган Моренога узатма берди. Қанот ҳимоячиси тўпни дарвоза яқинига бура олмади. Тўп "Севилья" футболчисидан майдонни тарк этди. Эрикссон буни пайқамади |
25' |
|
Вууууууҳ! "Ливерпуль" қарши ҳужумга ўтди. Лаллана жарима майдончаси яқинигача келди ва Старрижга узатма берди. Даниэль дарвозабон майдончаси ичида ўткир бурчак остида зарба берди. Давид Мория зарбани гавдаси билан қайтарди. Старриж шеригига узатма берганида, у бўш дарвозани ишғол қиларди!.. |
24' |
|
Ўйин ҳар томонлама тенглашди. |
20' |
|
Фирмино бу сафар чап қанотдан бир ҳимоячидан ўтиб, жарима майдончасига узатма беришга уринди. Криховяк тўпни эгаллади |
15' |
|
Дастлабки 15 дақиқа ортда қолди. "Севилья" тўпни назорат қилаётган бўлса-да, Клопп шогирдларининг ҳужумлари хавфлироқ чиқмоқда |
14' |
|
Эмре Жан жарима майдончасига ўнг қанотдан кириши мумкин бўлган Фирминога узатма берди. Бразилиялик футболчи тўпга ета олмаслигига кўзи етди ва югурмади. |
12' |
|
Вууууҳ! Фирмино чап қанотдан жарима майдончасига кираётиб, ҳимоячини алдаб ўтишга ҳаракат қилди. Тўп ҳимоячининг қўлига тегди. Боз устига "Севилья" футболчиси тўп томон қўлини бироз чўзганга ҳам ўхшади. Эрикссон пенальи учун асос топмади. |
11' |
|
Вууууҳ! Клайн ўнг қанотдан олис устун томон узатма берди. Старриж бош билан тўпни дарвозабон майдончасига қайтарди. Марказий ҳимоячи дарвоза чизиғи олдида тўпни қайтариб қолди |
10' |
|
Чап қанотда белгиланган жарима тўпини Банега жарима майдончасига етказиб берди. Миньоле тўпни эгаллаб олди. |
8' |
|
Вуууууҳ! Эмре Жан 25 метрлардан зарба йўллади. Давид Сория тўпни ён томонга қайтарди. Ҳимоячи тўпни эгаллаб, хавфни бартараф этди |
5' |
|
"Севилья" дастлабки дақиқаларда биринчи рақам остида ўйнашга ҳаракат қилмоқда. |
2' |
|
Ливерпулликлар икки марта фол ишлатишга улгуришди |
1' |
|
Баҳс бошланди! Тўпни ўйинга "Ливерпуль" футболчилари киритиб беришди |
' |
|
Ўйин бошланиш арафасида. |
' |
|
Диққат! Қизил формада "Ливерпуль", оқ рангли футболкада "Севилья" майдонга чиқиб келишмоқда |
' |
|
Европа лигаси финал учрашуви бошланиш арафасида. Базелдаги "Сент Якоп Парк" стадионида финал ўйинига бағишланган бадиий дастур ижро этилмоқда. Ҳаммаси жуда чиройли, жуда гўзал |
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли мухлислар! |