Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+4' |
 |
Ўйин якунланди. Мезбонлар мусобақани ғалаба билан бошлашди. Франция - Руминия - 2:1! |
90+3' |
 |
Вуууҳ! Қарши ҳужумда Сиссоко ёлғиз ўзи тўп билан олдинга ўтди ва жарима майдончаси ташқарисидан ноаниқ зарба берди |
90+2' |
 |
Францияда ўзгариш: Пайе ўрнига Мусса Сиссоко туширилди |
90' |
 |
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди |
89' |
 |
ГОООООООЛ! Димитри Пайеееее, 2:1! Супергол! "Вест Хэм" футболчиси рақиб жарима майдончаси ташқарисида тўпни қабул қилди ва ҳимоячилар орасида бўлишига қарамай бирданига зарба берди. Тўп олис "тўққизлик"ка кириб кетди! |
85' |
 |
Энди Матюйди офсайдда қолди |
84' |
 |
Руминия жарима тўпини ўйинга киритди. Ҳужумчилар офсайдда қолишди |
82' |
 |
Руминияда ўзгариш: Адриан Попа ўрнига Габриэль Торже тушди |
81' |
 |
Марсиал рақиб жарима майдончаси ташқарисида Жируга тўпни узатиб, қайта қабул қилди ва зарба йўллади. Дарвозабон тўпни эгаллади |
80' |
 |
Хобан олис масофадан зарба йўллади. Ноаниқ |
78' |
 |
Адриан Попа сариқ карточка олди. Пайени тортиб йиқитди |
77' |
 |
Францияда ўзгариш: Поль Погба ўрнига Антони Марсиал тушди |
75' |
 |
Мезбонларнинг ҳужуми. Эвра чап қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончасига узатма берди. Ҳимоячилар Жируга имкон беришмади |
73' |
 |
Пайе ижросидаги "Зиданча техника" мухлисларни қувонтирди |
72' |
 |
Руминияда ўзгариш: Станчу майдонни тарк этди. Александру Кипчу тушди |
69' |
 |
Оливье Жиру огоҳлантириш олди |
67' |
 |
Жиру рақиб жарима майдончаси ичида ўзини ташлаб юборди. Албатта, бу пенальти эмас |
66' |
 |
Францияда ўзгариш: Антуан Гризманн ўрнига Кингсли Коман тушди |
65' |
 |
ГОООООООЛ! Богдан Станкууууу, 1:1! Уго Льорисни алдай олди! |
64' |
 |
ПЕНАЛЬТИ! Франция дарвозасига! Эвра жарима майдончаси ичида Богдан Станкуни йиқитди |
62' |
 |
Вуууҳ! Пайе жарима тўпини ўйинга киритди. Жиру жарима майдончаси ичида тўпни оёқлари билан бир амаллаб Погба томон етказишга уринди. Ҳимоячи чалқанча услубда тўпни қайтарди |
61' |
 |
Руминияда ўзгариш: Флорин Андоне ўрнига Денис Алибек тушди |
60' |
 |
Станчу бурчак тўпини ўйинга киритди. Баланд сакраган Андонэ бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди |
58' |
 |
ГООООООЛ! Оливье ЖИРУУУ! Пайе ўнг қанотдан узатма берди. Руминия посбони тўпга сакради, аммо сўнгги паллада негадир ишончсиз ҳаракат қилиб, қўлини тўпдан қайтариб олгандек бўлди. Жиру бош билан дарвозани ишғол қилди! |
57' |
 |
ВУУУУҲ! Пайе чап қанотдан жарима майдончаси кирди бир ҳимоячини чалғитиб, орқароққа узатма берди. Погба 15 метрлардан тўпни ерга туширмасдан зарба берди. Тэтэрушану зарбани оёғи билан қайтарди! |
52' |
 |
Вуууууҳ! Пайенинг узатмасидан кейин Жиру тўпни эгаллади ва 10-11 метрлардан ўарба берди. Тэтэрушану тўпни эгаллади |
' |
 |
ФАКТ: Руминия саралаш мусобақасида бирор марта ютқазмаган. 10 ўйинда фақат 2 гол ўтказиб юборган холос. |
50' |
 |
Руминлар бўлимни фаол бошлади ва кетма-кет ҳуужм қилишда давом этмоқда |
48' |
 |
ВУУУУУҲ! Жарима майдончасига етказилган узатмани Станчу кўкраги билан қайтарди ва зарба берди. Зарба аниқ чиқмади |
46' |
 |
Иккинчи бўлимни Руминия бошлаб берди |
' |
|
Футболчилар майдонга қайтишмоқда |
45+3' |
 |
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча Франция - Руминия - 0:0. Танаффус |
45+2' |
 |
Вуууҳ! Бурчакдан етказилган узатмага Жиру бош билан зарба берди. Тўп шундоққин дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди |
45+1' |
 |
Пайе ўнг қанотдан узатма берди. Григоре тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
45' |
 |
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди |
45' |
 |
Рэзван Рац хавфли ўйин қилгани учун огоҳлантириш олди |
44' |
 |
Пайе чап қанотда белгиланган жарима тўпини ўйинга киритди. Тўп ҳимоячиларнинг оёғидан юқорига кўтарилди. Погба жарима майдончаси ичида зарба бермоқчи бўлди, амо тўп унинг оёғига тегмай қолди. |
41' |
 |
Майдон эгалари тўпни назорат қилишмоқда. Олдинга ўта олишмаяпти |
37' |
 |
Гризманн офсайдда қолди |
36' |
 |
Вууууууҳ! Пайе бу сафар ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва Гризманнга узатма берди. Антуан зарба беришга улгурмади, тўп ҳимоячининг оёғига тегиб, шундоққина устун ёнидан ўтиб кетди! |
34' |
 |
Пайе чап қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Ҳимоячи тўпни қайтарди |
32' |
 |
Руминия сардори Евро-2016нинг дастлабки сариқ карточкасини олди. Тўпни қўли билан ўйнагани учун |
30' |
 |
Пантини жароҳат олиб майдонда ётганини кўрган Канте тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди. Футболчига тиббий ёрдам кўрсатилади |
27' |
 |
Погба олис масофадан зарба йўлашга қарор қилди. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
26' |
 |
Пайе икки қанотдаги бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Иккинчисида дарвозабон тўпни эгаллади |
25' |
 |
Вуууҳ! Майдон марказидан Погба аниқ узатма берди. Жарима майдончаси чизиғи устида румин ҳимоячиси Жирунинг оёғи остидан тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди |
22' |
 |
Жиру офсайдда қолди |
21' |
 |
Французлар майдон маркази ва тўп назоратини меҳмонлар беришган. Мезбонлар пайт пойлашмоқда |
19' |
 |
Тўп назорати руминлар томонига ўтгандек, аммо бу жиҳат уларга ҳеч қандай наф келтираётгани йўқ |
14' |
 |
ВУУУУУҲ! Франциянинг тезкор ҳужуми! Ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берилди. Гризманнинг оёғига тўп тегмай қолди, бироқ тўп ҳимоячига тегиб, Антуаннинг ўзига келди. Ҳужумчининг зарбасидан кейин тўп устунга тегиб қайтди! |
13' |
 |
Погба чап қанотдан жарима майдончасига яқинлашаётган Пайега узатма берди. Димитри тўпни тўхтата олмади |
11' |
 |
ВУУУҲ! Пайе чап қанотдан узатма берди. Жиру дарвозагача 7-8 метрлардан бош билан тўпни дарвоза томон буришга ҳаракат қилди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди!.. |
10' |
 |
Гризманн жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллашга муваффақ бўлди. Тўп рекошет ҳолатда дарвоза устидан ўтиб кетди |
8' |
 |
Мезбонлар тўпни назорат қилиб, рақибнинг шаштини пасайтиришга уринмоқда |
5' |
 |
Нариги қанотдаги бурчакдан тўп етказилди. Бош билан зарба берилди. Тўп Франция дарвозаси тўрига юқоридан келиб тушди |
5' |
 |
ВУУУУУУУҲ! ЛЬОРИИИСССС! Бурчакдан етказилган узатмани руминиялик футболчи бош билан тўпни олис устун томон бурди. Николае Станчу 2 метрдан зарба берди. Льорис чизиқ устидан зарбани қайтарди!!! |
4' |
 |
Руминия бурчак тўпини ўйинга киритади |
3' |
 |
Томонлар ўйин бошидан прессинг қўллашмоқда. Жамоада терма жамоалар ўз ўйинларини йўлга қўя олишмаяпти. Руминиялик футболчи олис масофадан зарба йўллади. Ноаниқ |
1' |
 |
Ўйин бошланди! Франция кўк, Руминия сариқ рангли формада ҳаракат қилади. Кетдик! |
' |
 |
Яна 2 дақиқадан кейин Евро-2016нинг тўпи илк марта ўйинга киритилади.. Бу ишни Франция бажарадиган бўлди |
' |
 |
Аввал Руминия, сўнгра Франция давлат мадҳиялари жонли ижро этилмоқда |
' |
 |
Диққат! Франция ва Руминия терма жамоалари майдонга чиқи келишди! |
' |
|
Куй қўшиқлар ва рақслар давом этмоқда |
' |
 |
Қисқа муддатли очилиш маросимида, одатда, мезбон мамлакатнинг анъаналари ва мадиният акс эттиришга ҳаракат қилинади. |
' |
 |
Мусобақнинг очилиши ўйинида мезбон Франция Руминияга қарши баҳс олиб боради. Жамоалар чигалёзди машғулотни якунлаб, кийиниш хонасига йўл олишди. Энди стадионда очилиш маросими ўтказилади |
' |
 |
Ассалому алайкум, қадрли Европа футболи мухлислари! Бугун Францияда навбатдаги Еврога старт берилмоқда. Бу билан барчангизни табриклаймиз! |