Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| ' |
|
Шу билан онлайн трансляциямиз якунига етди. Биз билан бирга бўлганингиз учун рахмат, кўришгунча хайр! |
| ' |
 |
Англия терма жамоаси жуда яхши ўйин намойиш қилди ва ғалабага ҳақли эди. Аммо Россия ҳам қаршилик кўрсатишда бўш келмади ва инглизларни сўнгги дақиқаларда жазолашга муваффақ бўлди |
| 90+3' |
 |
Ўйин тугади! Россия ўйинни қутқариб қолишга эришди! |
| 90+1' |
 |
Тўп жарима майдонига оширилганда ҳаммадан баланд сакраган Березуцкий боши билан тўпни парашют услубида дарвозага йўллади. Ҳарт тўпни нигоҳи билан кузатиб қолишдан бошқа чора тополмади! |
| 90+1' |
 |
ГООЛ!!! Василий Березуцкий!!! |
| 90' |
 |
Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди |
| 90' |
 |
Россиянинг ўйини қовушмаяпти, Англия ғалабага тобора яқинлашмоқда |
| 89' |
|
Ҳарт тўпни ўйинга киритишда ҳаяллади, бош ҳакамдан оғзаки огоҳлантириш олди |
| 88' |
 |
Россия ҳисобни тенглаштириш илинжида, бироқ рақиб ҳимояда жуда тартибли ўйнаяпти |
| 87' |
 |
Стерлинг ўрнига Милнер майдонга тушди |
| 86' |
 |
Сўнгги дақиқалар, Россия ҳужумда, бироқ рақиб жарима майдонига яқинлашишнинг имкони йўқ |
| 85' |
 |
Смолов ўрнига Мамаев тушмоқда. Сўнгги умид |
| 84' |
 |
Ҳарри Кейн чамаси 30 метр масофадан жарима зарбасини амалга оширди. Тўп ноаниқ кетди |
| 82' |
 |
Чиройли комбинация натижасида Раҳим Стерлинг тўпни бўш қолган дарвозага йўллади, бироқ офсайд! |
| 80' |
 |
Тўп билан Россия,бироқ жарима майдони атрофи зич ёпилган |
| 79' |
 |
Лаллана узоқ масофадан зарба йўллади, жуда ноаниқ |
| 79' |
 |
Англия ишончли тарзда тўпни ушлаб турибди. Трибунадаги мухлислар қўшиқ куйлашмоқда. |
| 78' |
 |
Руни ўрнига Уилшир майдонга тушди. Англия ғалабани ушлаб қолмоқчи |
| 77' |
 |
Головин ўрнига Широков майдонга тушди. Россия ўйинни қутқариб қолмоқчи |
| 73' |
 |
Эрик Дайер белгиланган жарима зарбасини қойилмақом тарзда амалга ошириб, тўпни дарвозанинг узоқ, юқори бурчагига жойлади! |
| 73' |
 |
ГОООЛ!!! Эрик Дайер!!! |
| 72' |
 |
Жарима майдони чизиғи яқинида Шченников қоида бузди. Сариқ карточкалар бўйича ҳисоб тенглашди |
| 71' |
 |
Уҳҳҳ! Жуда хавфли. Уэйн Руни жарима майдони чизиғидан жуда кучли зарба йўллади. Акинфеев тўпни қайтара олди. Тўп унинг қўлидан дарвоза устунига тегиб қайтди. |
| 71' |
 |
Жарима зарбаси яхши амалга оширилмади, Ҳарт тўпни эгаллаб олди |
| 70' |
 |
Ўнг қанотда Смольниковга қарши қоида бузилди. Жарима зарбаси |
| 68' |
|
Ўйин оқсаб қолди, терма жамоаларнинг захира футболчилари машқларни бошлаб юборишди |
| 66' |
 |
Англия терма жамоаси ҳужум қилмоқда, бироқ самарасиз |
| 65' |
 |
Ушбу дақиқаларда Россия терма жамоаси тўпга эгалик қилишда устунликка эришмоқда |
| 63' |
 |
Жуда хавфли! Фёдор Смолов узоқ масофадан зарба йўллаганида, тўп дарвоза тўсини ёнгинасидан ўтиб кетди. Ҳарт тўпни қайтаришга ожиз эди |
| 62' |
 |
Гари Кэҳилл майдон марказида Артём Дзюбага нисбатан қўполлик қилди. Сариқ карточкалар бўйича ҳисоб очилди |
| 60' |
 |
Россия қисқа вақт ичида бир нечта бурчак зарбаларини амалга оширди. Бу сафар Березуцкийнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди |
| 59' |
 |
Жуда хавфли! Шатов бурчак зарбасини амалга оширганида Дайер боши билан ўз дарвозасини ишғол қилишига сал қолди. Ҳарт тўпни қайтаришга улгурди |
| 58' |
 |
Россия терма жамоасининг ҳужуми ҳимоячилар томонидан тўсилди |
| 57' |
|
Ўйиндаги вазият ўзгармаяпти, Англия ҳужумда, Россия ҳимояда |
| 56' |
 |
Руни жарима зарбасини амалга ошириб, тўпни тепди, жуда ноаниқ кетди |
| 53' |
 |
Яна хавфли! Чап қанотдан амалга оширилган жарима зарбасидан сўнг тўпни Акинфеев қайтара олди |
| 51' |
 |
Россия терма жамоаси ҳам ҳужум қилишга уринмоқда |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди |
| ' |
|
Велодромга қайтамиз, иккинчи бўлим бошланмоқда, футболчилар майдонга тушиб келишмоқда |
| ' |
|
Россия терма жамоаси катта куч билан ҳимояланди, лекин рақиб ҳужумлари босимига дош берди |
| ' |
|
Биринчи бўлимда Англия терма жамоаси катта устунликка эга бўлди, бироқ яратилган вазиятлардан унумли фойдалана олмади |
| 45' |
 |
Бош ҳакам ўйинга бир сония ҳам қўшиб бермади. Биринчи тайм тугади. 0:0 |
| 45' |
 |
Кайл Уокер тўпни қабул қилиб, яхши вазиятга чиқиб борганди, бироқ офсайд! |
| 42' |
 |
Жуда хавфли! Роуз чап қанотдан тўпни жарима майдонига оширганида, Кейн уни боши билан дарвозага йўллашга тайёр эди, аммо Акинфеев тўпни қайтаришга улгурди |
| 41' |
 |
Ҳимоячи Роуз узоқ масофадан зарба йўллаб кўрди, тўп жуда ноаниқ кетди |
| 39' |
 |
Смоллинг ажойиб тўп ошириш орқали Кейнни Акинфеев билан юзма-юз чиқармоқчи эди. Дарвозабон тўпга биринчи бўлиб етиб келиб, хавфли вазиятни бартараф қилди. |
| 37' |
 |
Бу сафар Кейн айёрлик қилиб, тўпни Лаллана орқали ўйнади ва дарвоза томон кучли зарба йўллади. Акинфеев тўпни ушлаб олишда қийналмади. |
| 35' |
 |
Жуда хавфли! Руни жарима майдони чизиғидан кучли зарба йўллади, яна Акинфеев жамоадошларини қутқариб қолди |
| 33' |
 |
Ҳарри Кейн бурчак зарбасини кўнгилдагидек амалга ошира олмади. Тўпни ҳимоячилар эгаллаб олишди |
| 32' |
 |
Россия тўпни кўпроқ ушлаб туриш орқали инглизлар шаштини сўндиришга ҳаракат қилмоқда |
| 30' |
 |
Россиянинг кам сонли ҳужумларидан бири. Игнашевич тўпни жарима майдонига етказди, Дзюба боши билан зарба беришга уриниб кўрди, бироқ ўхшамади. |
| 28' |
 |
Чиройли комбинация. Лаллана ажойиб тўп ошириш билан Кейнни дарвозабон билан яккама-якка чиқарди. Ҳарри дарвозани ишғол қилди, бироқ офсайд! |
| 26' |
 |
Ўйинда тўпга эгалик қилиш бўйича Англияда жуда катта устунлик - 68% - 32% |
| 25' |
|
Ўйин давомида Россия ҳимоячилари қўпол хатоларга йўл қўйишмоқда. Бу яхшиликка олиб келмайди |
| 24' |
 |
Яна бир хавфли вазият! Стерлинг дарвозабон билан юзма-юз чиққанида, ҳимоячи Смольников тўпни унинг оёғи остидан қайтариб юборди |
| 22' |
 |
Жуда хавфли! Уокер тўпни Лалланага етказди. Жарима майдонига кириб борган Адам кучли зарба йўллашга муваффақ бўлди, аммо унга аниқлик етишмади |
| 21' |
 |
Англиянинг ҳужуми, тўп жарима майдонига етказилганда ҳимоячилар уни қайтара олишди |
| 19' |
 |
Россия ўйинни ўз дарвозаси олдидан узоқлаштира олди |
| 17' |
 |
Россиядан дастлабки хавфли вазият! Шатов жарима зарбасидан тўпни жарима майдонига йўллади. Игнашевичнинг боши билан берган зарбасидан сўнг Ҳарт тўпни ушлаб олди. |
| 16' |
 |
Роуз Дзюбага қарши қўпол ўйнади. Хавфли жарима зарбаси! |
| 13' |
 |
Кейин узоқ масофадан зарба йўллади, жуда ноаниқ. Англия ҳужумлар босимини оширмоқда! |
| 12' |
 |
Кейн амалга оширган бурчак зарбасидан сўнг, Смоллинг боши билан зарба берди. Акинфеев ўз ўрнида! |
| 11' |
 |
Англия катта ташаббусга эга бўлмоқда, Россия асосан ҳимояда |
| 9' |
 |
Хавфли вазият! Стерлинг чап қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, Деле Алли боши билан зарба йўллади, сал ноаниқ! |
| 8' |
 |
Фёдор Смолов қўпол ўйнади ва ҳакамдан оғзаки огоҳлантириш олди |
| 7' |
 |
Адам Лаллана жарима майдони ичида кучли зарба йўллади, Акинфеев тўпни қайтара олди |
| 6' |
 |
Россиянинг ҳужумдаги ўйини қовушмаяпти |
| 3' |
 |
Деле Алли узоқ масофадан дарвозани ўққа тутди, тўп ноаниқ кетди |
| ' |
 |
Дастлабки дақиқаларда тўп кўпроқ инглизларда |
| 2' |
 |
Рахим Стерлинг дарвозабон билан яккама-якка чиқиши мумкин эди, бироқ Акинфеев тўпга биринчи бўлиб етиб келди |
| 0' |
 |
Ўйин бошланди |
| ' |
 |
Кичик қуръа натижасида Англия терма жамоаси ўйинни бошлаб бериши аниқланди |
| ' |
 |
Россия ва Англия мадҳияси янграмоқда |
| ' |
 |
Бугунги ўйинни Никола Риццоли бошчилигидаги италиялик ҳакамлар бригадаси бошқаради |
| ' |
 |
Жамоалар майдонга тушишга тайёргарлик кўришмоқда, мухлислар ўйинни интизорлик билан кутишяпти |
| ' |
 |
Яна бир неча дақиқалардан сўнг Марсель шаҳрининг “Велодром” стадионида Англия ва Россия терма жамоалари ўзаро куч синашадилар |
| -' |
 |
Ассалому алайкум муҳтарам футбол мухлислари.
|