Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+5' |
 |
Ўйин тугади. Венгрия 2-0 ҳисобида ғалаба қозонди. Эътиборингиз учун раҳмат! |
90+4' |
 |
Австрия ҳужумда ҳеч нарса қилолмаяпти |
90+2' |
 |
Австрия жарима зарбасини амалга оширди. Тўп дарвозабоннинг осон ўлжасига айланди |
90+1' |
 |
Шёпф узоқдан зарба йўллади. Жуда ноаниқ |
90' |
 |
5 дақиқа қўшиб берилди |
89' |
 |
Австрия жуда бўлмаса бир гол уриш илинжида олдинга бормоқда. Бироқ самарасиз |
88' |
 |
Венгрияда алмаштириш. Немет ўрнига Пинтер майдонга тушди |
87' |
 |
Венгриялик футболчи дарвозабон билан яккама-якка чиқди ва совуққонлик билан тўпни унинг устидан ошириб дарвозага йўллади! |
87' |
 |
ГОООЛ!!! Венгрия!!! Штибер! |
85' |
 |
Венгрия футболчиси Фиола ўрнидан туришни истамаяпти |
84' |
 |
Дарвоза томон йўлланган аниқ зарбалар сони: 2 - 7 |
84' |
 |
Австриянинг бурчак зарбаси. Дарвозабон тўпни осонлик билан ушлаб олди |
83' |
 |
Австрия рақиб жарима майдонига яқинлаша олмаяпти. Рақиб ҳимояси жуда зич |
82' |
 |
Венгрия майдон марказида тўп билан, улар шошилишмаяпти |
81' |
 |
Венгрия ишончли тарзда ўйинни бошқармоқда. Австрия ҳужумга ўта олмаяпти |
80' |
 |
Кристиан Немет огоҳлантирилди. У майдон марказида рақибга нисбатан қўпол ўйнади |
79' |
 |
Венгрияда ўзгариш. Кляйнхайслер ўрнига Штибер майдонга тушди |
77' |
 |
Австрияда сўнгги ўзгариш. Ҳарник ўрнига Шёпф майдонга тушди |
77' |
 |
Австрия олдинга ўта олмаяпти, Венгрия ҳимояда фаол ўйнамоқда |
75' |
 |
Жужак тўпни жарима майдонига оширганди Альмер уни осонлик билан эгаллаб олди |
73' |
 |
Марсель Забитцер!!! Чап қанотдан оширилган тўпни жарима майдони ичида тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Жуда ноаниқ! |
71' |
 |
Кристиан Немет узоқ масофадан аниқ зарба йўллаган эди. Альмер тўпни қайтара олди |
70' |
 |
Венгриялик Адам Надь узоқ масофадан зарба йўллади. Унга ҳам аниқлик етишмади. |
69' |
 |
Венгрияда ўзгариш. Салаи ўрнига Тамаш Пришкин майдонга тушди |
68' |
 |
Австрия ҳужумда қоида бузди, агар қоида бузмаганида хавфли бўлиши мумкин эди |
66' |
 |
Драгович майдондан четлатилди. У ҳимоячига нисбатан қўпол ўйнади. Австрия камайиб қолмоқда! |
64' |
 |
Австрияда ўзгариш. Янко ўрнига майдонга Окоти тушди. Ўйинни қутқариб қолиш керак |
62' |
 |
Салаи Кляйнхайслер билан девор услубида ўйнаб, дарвозабон билан яккама-якка чиқди ва тўпни Альмернинг қўлтиғи остидан дарвозага йўллади! |
62' |
 |
ГОООЛ!!! Венгрия!!! Салаи!!! |
60' |
 |
Австриянинг бурчак зарбаси. Ҳимоячилар тўпни қайтара олишди |
59' |
 |
Юнузович ўйинни давом эттира олмади, унинг ўрнига Забитцер тушди |
58' |
 |
Австрия футболчиси Юнузович жароҳат олди, унга ёрдам кўрсатилмоқда |
56' |
 |
Венгрия хавфли жарима зарбасини амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни қайтара олишди |
55' |
 |
Жужак!!! Унинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси тўққизликка кириб кетиши мумкин эди. Дарвозабон зўр ҳаракат қилиб тўпни қайтара олди |
54' |
 |
Австриянинг ҳужуми зарба билан якунланмади |
52' |
 |
Венгриялик Гера узоқдан зарба йўллади, жуда ноаниқ |
50' |
 |
Венгриянинг ҳужуми зарба билан якунланмади, улар тўпни йўқотиб қўйишди |
48' |
 |
Алаба чап қанотдан тўпни жарима майдонига йўллади, тўпга зарба берувчи топилмади |
46' |
 |
Венгриялик Фиола узоқ масофадан зарба йўллади, Альмер тўпни эгаллаб олди |
46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди |
45+1' |
 |
1-тайм якунланди. Жамоалар асосий эътиборини ҳимояга қаратишди, хавфли вазиятлар жуда кам бўлди. Танаффус. |
45' |
 |
1 дақиқа қўшиб берилди |
44' |
|
Бўлим охирида жамоалар хавфли вазиятлар билан алмашишди |
43' |
 |
Жужак!!! Венгрия яримҳимоячиси дарвозабон билан юзма-юз чиқиб борди, аммо аниқ зарба йўллай олмади. Тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди |
42' |
 |
Жуда хавфли!!! Арнаутович чап қанотдан тўпни жарима майдонига етказганида, ҳимоячилар эътиборидан четда қолган Харник яқин масофадан зарба йўллади. Жуда ноаниқ |
41' |
 |
Ҳар иккала жамоанинг ҳужумдаги ўйини қовушмаяпти |
38' |
 |
Венгрия чап қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, дарвозабон осонлик билан тўпни ушлаб олди |
35' |
 |
Жуда хавфли!!! Юнузович узоқ масофадан аниқ зарба йўллаганида, Кирай маҳорат билан қайтара олди |
34' |
 |
Чап қанотдан оширилган тўпга Солои боши билан зарба берди, жуда ноаниқ |
33' |
 |
Драгович қўполлиги учун огоҳлантирилди |
32' |
 |
Чамаси 30 метрлардан жарима зарбаси белгиланди. Алабанинг кучли зарбаси жонли деворга тегиб қайтди |
30' |
|
Зерикарли ўйин бўляпти, жамоалар жуда эҳтиёткорона ўйнашяпти |
28' |
 |
Австриянинг хавфли ҳужуми зарбагача етиб бормади, Венгрия ҳимояда яхши ўйнамоқда |
25' |
 |
Алаба жарима майдонига ёриб кирмоқчи эди, бироқ ҳимоячилар тўсиб қолишди |
24' |
 |
Гера узоқ масофадан зарба йўллади, дарвозабон тўпни осонлик билан ушлаб олди |
23' |
 |
Ташаббус венгрияликларда, бироқ хавфли вазиятлар деярли йўқ |
20' |
 |
Ўнг қанотдан жарима майдонига оширилган тўпни ҳимоячилар қайтара олишди |
18' |
 |
Ўйин давом этади. Кичик устунлик Венгрияда |
17' |
 |
Юнузович жароҳат олди, унга ёрдам кўрсатилмоқда |
16' |
 |
Салаи узоқ масофадан зарба йўллади, бироқ ҳимоячилар тўсиб қолишди |
13' |
 |
Тўп билан Венгрия, бироқ олдинга ўтишнинг иложи йўқ, ҳимоячилар яхши ҳаракат қилишмоқда |
12' |
 |
Венгриянинг жавоби. Кляйнхайслер узоқ масофадан дарвозани "ўққа" тутди. Жуда ноаниқ |
11' |
 |
Алаба! Жарима майдонига кириб зарба йўллади, дарвозабон ўз ўрнида! |
9' |
 |
Венгрия ҳам дадил ўйнамоқда, ҳозирги дақиқаларда тўп асосан майдон марказида |
5' |
 |
Австрия бироз ташаббусга эга, тўп уларда кўпроқ ушланиб турибди |
3' |
 |
Венгриянинг хавфли жавоби. Жужак узоқ масофадан зарба йўллади, сал ноаниқ |
1' |
 |
Хавфли вазият! Давид Алабанинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди! |
0' |
 |
Ўйин бошланди |