Бугун 29 сентябрь, 2026 йил, сешанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 134 53 45 232
2 Япония 41 68 63 172
3 Жанубий Корея 21 26 44 91
4 Ўзбекистон 12 17 13 42
5 Таиланд 10 8 12 30
6 Қозоғистон 9 13 23 45
7 Баҳрайн 9 3 3 15
8 Эрон 8 15 10 33
9 КХДР 7 5 5 17
10 Малайзия 6 4 9 19

"Манчестер Сити" 114 та қоидабузарлик иши бўйича судда курашишга тайёр [0]

Клопп Грецияга қарши мағлубиятдан сўнг мухлисларнинг ҳуштаги ҳақида: "Балки кимдир баланд овозда нафас чиқарган ёки астма билан касаллангандир" [0]

Анчелотти: "Танқид менинг келажак ҳақидаги тасаввуримга қандай таъсир қилиши мумкин? Нолга тенг" [0]

"МЮ" мухлислари "Манчестер Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Мисли кўрилмаган саноат фирибгарлиги, молиявий допинг" [0]

Мбаппе Чемпионлар Лигасининг учта ўйинидан четлаштирилди [0]

Аичи–Нагоя-2026: Ўзбекистон 9-кунда 4та медални қўлга киритди [0]

"ПСЖ"нинг собиқ футболчиси: "Зидан атиги тўрт кунлик машғулот йиғинида ажойиб жамоани шакллантирди" [0]

Зидан ким билан бир жамоада ўйнашни хоҳларди? [0]

"МЮ"нинг собиқ футболчиси Роналдунинг Мессидан қандай устун эканлигини тушунтирди [0]

Шахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчилари давлат мукофотлари билан тақдирланди [0]

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1893 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2150 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 29.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      08:00 Олимпийские игры. Зал славы: Афины-2004.
      09:00 Снукер. Второй раунд.
      11:00 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      15:30 Снукер. Второй раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Женщины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:15 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      21:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      22:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на трудность. Финал. Мировая серия. Копер.
      23:00 Снукер. Третий раунд.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Фудзи. Обзор.
      02:00 Трейлраннинг.
      03:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      03:45 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      04:30 Снукер. Третий раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Учрашув тафсилоти

ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ - 2014 / Финал / 13.07.2014 23:59

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined offset: 909

Filename: site/match_center.php

Line Number: 61

Марио Гётце (113)
1
:
0

Аргентина

Огоҳлантиришлар
Четлатишлар
Жамоалар таркиби
Захира таркиби
Мураббий
Қўшимча маълумотлар
ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ - 2014 / Финал / 13.07.2014 23:59

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined offset: 909

Filename: site/match_center.php

Line Number: 159

Марио Гётце (113)
1
:
0

Аргентина

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Бир ой давом этган навбатдаги Мундиал якунига етди! Биз билан бирга бўлганингиз учун ташаккур!

'
Шахсий совринлар ичида Хамес Родригес "Олтин бутса", Пол Погба эса энг ёш футолчига аталган совринга эга бўлади

'
ГЕРМАНИЯ ТЕРМА ЖАМОАСИ ОЛТИН МЕДАЛЛАРИН ҚАБУЛ ҚИЛИШ УЧУН ЮҚОРИГА КЎТАРИЛМОҚДА!

'
Аргентина футболчиларига кумуш медаль топширилди

'
Финални бошқарган ҳакамлар эсдалик учун олтин медаллар

'
Назаримизда, бу совринга Роббен муносиброқ эди

'
Лионель Месси - ЖЧ-2014нинг энг яхши футболчиси! "Олтин тўп унга топширилди

'
Мануэль Нойер - "олтин қўлқоп" соҳиби!

'
Демак, шахсий мукофотлар:

'
Бироздан кейин тақдирлаш маросими ўтказилади

'
Европа жамоаси илк марта Америкада қитъасида ўтказилган Мундиалда ғолибликни қўлга киритмоқда. Буни Германия уддалади

'
Финалда ажойиб ўйин кўрсатган аргентиналикларга ҳам миннатдорчилик билдирамиз!

'
Назаримизда, мусобақадаги энг кучли терма жамоа чемпионликни қўлга киритди. Германия бунга ҳақли эди!

'
ГЕРМАНИЯ - 4 КАРРА ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ!!!

120+4'
Ниҳоят! Никола Риццолининг финал хуштаги янгради!

120+4'
Ҳакам ҳамон имкон бермоқда. Энди Бастианга нисбатан ўйин қоидаси бузилди

120+3'
Эҳҳҳ, Месси ўзи зарба беришга қарор қилди ва бу зарба анча ноаниқ бўлди!

120+3'
Дарвозагача 25 метрлар! Сўнгги имконият

120+2'
Бастианга тиббий ёрдам кўрсатилди. У майдонни тарк этади

120+1'
Германияда сўнгги ўзгариш. Ўзил ўрнига МЕртезакер туширилди

120+1'
Швайнштайгер жарима майдончасига яқин жойда МЕссини чалиб йиқитди. Лео ва Аргентина учун сўнгги имконият!

120'
Қўшимча бўлимларга 2 дақиқа қўшиб берилди

119'
Ўзил жарима майдончаси ўнг томонида тўпни дарвозабон майдончаси томон узатди. Тўп ҳеч кимга насиб қилмажи

119'
Аргентина босим ташкил қилмоқда. Аммо бу босим қаршисида немислар шошиб қолишмаяпти

118'
Вуҳҳҳ! Чап қанот байроқчаси ёнидан етказиб берилган тўпга Месси бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди

116'
Аргентина ихтиёрида 5 дақиқача вақт бор

113'
Шюррле чап қанотдан бир футболчини алдаб ўтиб, бурчакдаги байроқча ёнигача борди ва тўпни жарима майдончаси томон узатди. Аргентиналиклар Гётцени назоратсиз қолдиришди. Гётце эса тўпни кўкраги билан қайтарди ва уни ерга туширмасдан дарвозани ишғол қилди!!!

113'
ГООООООЛЛЛЛЛ!!!! МАРИО ГЁТЦЕЕЕЕ!!! 1:0!!!!

112'
Бастиан майдонга қайтди

109'
Швайнштайгерга нисбатан фол ишлатилди. Унинг юзидан қон оқмоқда.

107'
Германия "стандарт" вазиятдан тўпни жарима майдончасига узатди. Тўп қайтарилди

106'
Иккинчи қўшимча бўлим бошланди!

'
Футболчилар томоқ хўллаш баҳонасида мураббийлардан кўрсатмаларни қабул қилишмоқда

105'
Биринчи қўшимча бўлим якунланди

104'
Лам ўнг қанотда тўпни эгаллаб, марказ томон кўчди ва жарима майдончаси чизиғи устида турган шеригига тўпни узади. Ҳимоячи тўпни қайтариб юборди

98'
Агар Паласио гол ура олганида, Аргентина ўйиннинг қолган дақиқаларида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишга тиш-тирноғи билан ҳаракат қиларди!

97'
ВУУУУУУУҲҲҲҲҲ!!! ПАЛАСИОООО! Чап қанотдан етказилган тўпни Паласио кўкраги билан ўзига бўйсундирди ва дарвоза томон яқинлашди. Родриго посбоннинг устидан ошириб, дарвозани ишғол қилмоқчи бўлди! Аммо ноаниқ бўлди зарба. Паласиода вариантлар кўп эди. Аммо ана шу вариантларни танлашда унга техник панд берди

96'
Қўшимча бўлимларнинг бошидаги шиддатдан кейин ўйин темпи бироз тушди, Аргентина кўпроқ ҳимояланмоқда. Бироқ Германия тўпни ҳис қилишни бошласа, улар ҳамиша хавфли

92'
Аргентинада ҳам яхши имконият юзага келди. Агуэро ўткир бурчак остида дарвозага аниқ зарба йўллай олмади

91'
Шюррле чап қанотда тўпни Ўзилга узатди, аммо ўзи ҳимоячига урилиб йиқилди. Тўпни жарима майдончаси ичида Ўзил қабул қилганини кўрган Риццоли ўйинни тўхтатмади ва Шюррле ўрнида туриб олдинги борди ва Месутдан тўпни қабул қилди ва 9-10 метрлардан кучли зарба йўллади. Ромеро тўпни қайтарди!

91'
ВУУУУУУҲҲҲҲ ШЮРРЛЕ ВА РОМЕРО!!!

91'
Учинчи бўлим ёки қўшимча бўлимларнинг дастлабкиси бошланди

'
Мини-қуръага кўра, учинчи бўлимни германияликлар бошлаб беришади.

90+4'
90 дақиқа якунланди! Навбат қўшимча бўлимларга!

90+3'
Аргентина қарши ҳужумга ўтди ва чап қанотда очилган Агуэрога тўп етказилди. Серхио қаршисидаги ҳимоячини алдаб ўта олмади

90+3'
Германияликлар тўпни жарима майдончаси атрофида айлантиришди, аммо Мюллернинг узатмаси ҳимоячига тегиб қолди ва хавф бартараф этилди

90+2'
Аргентиналикларнинг хатосидан кейин Марио Гётце тўпни қабул қилди ва жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Ромеро тўпни эгаллаб олди

90+1'
Адашмасак, Месси марказидан ерлатиб узатилган пас орқали икки ҳужумчини дарвозабон бирга-бир вазиятга чиқариб юбормоқчи бўлди. Сўнгги паллада марказий ҳимоячи тўп йўналишини ўзгартирди ва хавфни бартараф этди

90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди

88'
Германияда ўзгариш: Клозе ўрнига Марио Гётце туширилди

87'
Аргентина марказдан ҳужум ташкил қилди. Месси тўпни эгаллаб олиб, жарима майдончаси яқинигача келди ва тўсиққа дуч келди

86'
Аргентинада ўзгариш: Фернандо Гаго майдонга тушди, Энцо Перес ўрнига

84'
Аргентинанинг ҳужуми пайтида ўнг қанотдан етказилган тўпни бир уринишда Месси жарима майдончаси ташқарисидан Агуэро томон узатди. Серхио эса йиқилиб тушди ва тўпга бора олмади

83'
Германия сўнгги 3-4 дақиқа давомида ўз ўйинини топиб олгандек!

82'
Ўзил ўнг қанотдан олдинга ўтди ва тўпни жарима майдончаси чизиғи устига яқинлашиб келаётган Кроос томон узатди. Тонининг зарбасига бироз аниқлик етишмади

80'
БУрчак тўпидан кейин немислар ҳужумнинг иккинчи тўлқинини юзага келтиришди. Аргентиналиклар бир амаллаб тўпни узоқлаштиришга муваффақ бўлишди. Улар Хёведесга жарима майдончаси ичида зарба беришга ва тўпни шерикларига узатишга йўл қўйишмади

78'
Вууҳҳҳ, Месси жарима майдончаси яқинида ҳимоячилар таъқиби остида йиқилай-йиқилай деб тўпни жарима майдончаси ичида турган Паласиога узатди. Аммо Родриго бу узатмани кутмаганди. Нойер эгаллаб олди

76'
Аргентинада ўзгариш: Гонсало Игуаин ўрнига Родриго Паласио туширилди

75'
Месси ўнг қанотдан марказ бўйлаб кўчди, чап оёқда зарба бериш учун имконият кутди ва зарба берди! Зарбага аниқлик етишмади!

70'
УУУУҲҲҲҲ, ГЕРМАНИЯ! Улар бу ўйинда илк марта жарима майдончаси ичида тўпни қисқа паслар орқали давроза томон яқинлашишди. Аммо Шюррле тўпни ўзидан узоқлаштириб юборгани учун Ромеро уни эгаллаб олди!

69'
Маскерано олис масофага тўп узатиш орқали тўпни ўнг қанотда очилган Пересга етказди. Ярим ҳимоячи тўпни аниқ манзил - Игуаин томон етказаётганида Швайни тўпни қайтариб қолди

68'
Аргентина рақибига ўз ўйинини намойиш қилишга имкон бермаяпти ҳозирча

67'
Клозе Биглияга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Дарвозагача масофа олис эди. Шу боис тўп жарима майдончасига узатма шаклида етказилди. Нойер эгаллади тўпни

65'
Серхио Агуэро навбатдаги карточка соҳиби. Керакмас жойда рақибга нисбатан қўпол ўйнади

64'
Маскерано майдон марказидаги хатосини Клозега нисбатан қоида бузиш эвазига тўғрилашга уринди. Сариқ карточка

63'
Аргентина бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўга Агуэро ва ҳимоячи баравар зарба бериши оқибатида тўп майдонни тарк этди. Риццоли дарвоза олдидан эркин зарба тепилиши кераклигини таъкидлади

62'
Аргентина тўпни майдоннинг ўзи томонида йўқотди. Шюррле ўнг қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончаси томон узатмани амалга оширди. Ўзил тўпни ўзига бўйсундира олмади ва тўп майдонни тарк этди

61'
Лам ўнг қанотдан марказ томон юрди ва тўпни жарима майдончасига узатди. Мюллер унинг бундай қилишини кутмаганди

59'
Ўнг қанотдан етказилган тўпга Клозе бош билан зарба берди. Тўп йўналиши аниқ бўлди, бироқ Ромеро тўпни эгаллаб олди

57'
Жуда баҳсли вазият! Майдон марказидан тўп олдинга - Игуаин томон узатилди. Сакраётган тўпга Игуаин ва Нойер интилишди. МАнуэль тўп сакраб, уни муштлари билан уриб юборди. Аммо сакраган пайтда Гонсалога жуда ёмон урилди. Баҳсли вазият шундаки, Нойер мушт билан тўпни уриб юбораётганида тўп жарима майдончасига кирганмиди ёки ҳали кирмаганмиди?

54'
Риццоли жарима майдончаси остонасида Шюррлега нисбатан бузилган ўйин қоидасини қайд этмади. Немисларга бор-йўғри бурчак тўпи берди холос.

51'
Аргентиналиклар ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси остонаси томон узатди. Тўп Игуаинга келиб тушди, аммо у тўпни ўзига бўйсундира олмади

48'
Аргентина иккинчи бўлимни жуда шиддатли бошлади

47'
ВУУУУУУУУҲҲ, МЕССССИИИИИ! Жамоадошларидан бири Мессини жуда чиройли пас орқали дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқариб юборди. Леонинг ўткир бурчак остида йўллаган зарбасига бирозгина аниқлик етишмади - тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди

46'
Ууҳҳҳҳҳ! Чиройли узатмадан кейин Игуаин дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, аммо Гонсало бирозгина офсайдда қолган экан. Лайнсмен адашмади

46'
Иккинчи бўлимни Аргентина бошлаб берди

46'
Аргентинада ўзгариш: Лавесси ўрнига Серхио Агуэро майдонга тушди

'
Ҳар иккала жамоада гол уриш яққол имкониятлар бўлди. Бир бўлим давомида 4-5та бундай вазиятлар - финал учун ёмон натижа эмас

'
Тан олиш керак, биринчи бўлим кутилганидан-да шиддатлироқ ва қизиқарлироқ ўтди. Ҳақиқий финалга хос ўйин!

'
Биринчи бўлим якунланди

45+2'
ВУУУУҲҲҲҲҲҲ!!! Тўп дарвоза темирларини ларзага келтирди!!! Бурчакдан етказилган тўпни Хёведес бош билан зарба берди! Тўп эса дарвоза устунига тегиб, Мюллерга келиб тушди. Тўп Мюллер дарвозага кириб кетаётганида Ромеро тўпни эгаллаб олди! Бос устига, Мюллер офсайдда қолган экан

45+1'
Германия бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячи тўпни дарвоза устидан ошириб юборди. Иккинчи бурчак тўпи

45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди

45'
Мюллер жарима майдончасининг ўнг томонида тўпни Клозе томон узатди. Мирослав бирозгина тўпга ета олмади

43'
Германия майдон марказида тўпни эгаллаб олиб, тезкор ҳужумга ўтди. Сўнгги зарбани бериш учун тўп Кроосга етказилди. Тони томонидан 17 метрлардан йўлланган зарбани Ромеро эгаллаб олди

42'
Клозе тўпни ўнг қанотдан жарима майдончасига етказиб берди. Жанубий амарикаликлар тўпни бош билан қайтаришди

40'
Оҳҳоҳоҳо, Мессссиииии!! Майдон марказидан олдинга узатилган тўп натижасида Месси олдинга ўтди, бир ҳимоячидан қочиб кетди ва ўткир бурчак остида Нойер олдигача яқинлашиб келди ҳамда тўпни унинг ёнида секин думалатиб ўтказди. Ёрдамга етиб келган германиялик ҳимоячи тўпни қайтариб юборди!

37'
Серхиоооо Ромероооо! Шюррленинг 12-13 метрлардан йўллаган зарбасини майдон ташқарисига чиқариб юборди! Ҳужум чап қанотдан ташкил этилиб, Андре томон узатилганди

36'
БУрчак тўпини Нойер эгаллаб олди

36'
Месси рақиб жарима майдончас ташқарисида тўпни эгаллаб олиб, олдинга борди ва чап қанотда Лавесси, ўнг қанотда Игуаин очилди. У Гонсало вариантини танлаганди, сўнгги дамда немис ҳимоячиси тўпни қайтариб юборишга улгурди

34'
Германиянинг иккинчи сариқ карточкаси! Хёведесга аталди бу "сариқ"

32'
Германияда мажбурий ўзгариш. Юқоридаги вазиятда жароҳат олган Крамер ўрнига Андре Шюррле майдонга тушди

30'
Гооооол ЭМАС! Лавесси ўнг қанотда тўпни эгаллаб олган вазиятда жуда катта бўш зонага эга бўлди. У дарҳол тўпни жарима майдончаси томон айлантирди ва Игуаин битта уринишда тўпни дарвозага йўллади! Бироқ Гонсало офсайдда қолганди! Лавесси бироз шошмаганида жамоадошларининг офсайдда чиқишига имкон берарди

29'
Швайнштайгер огоҳлантириш олди. Лавессини чалиб қолгани учун

28'
Ламнинг узатмалари хавфли бўлмоқда. У ўнг қанотдан тўпни (ҳимоячилар орасидан ўтказиб) жарима майдончасидаги Мюллер томон узатди. Томас тўпга бироз ета олмади. ШУ билан биргаликда у офсайдда қолганди

28'
Тўп майдон марказидан жарима майдончаси томон отланган Клозе томон узатилди. Ромеро олдинга чиқди ва тўпни эгаллаб олди

27'
Немислар ҳозирча рақиб мудофаасини ёриб ўта олишмаяпти

25'
Бу ўйинда Йоахим Лёв шогирдлари тўпни назорат қилаётгани ҳеч нарсани англатмайди, дўстлар! Аргентина бутунлай бошқача "настрой" билан чиққан ўйинга!

23'
Лам ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказди. Мюллер тўхтатиб берган тўпни Клозе эгаллаб, ҳимоячидан ўтиб кетишга ҳаракат қилганди, аргентиналик ҳимоячи бунга имкон бермади

21'
Вой Игуаин, вой Гонсало! Товбааа! Бундай совғадан фойдаланиш керак эди-ку! Германия ҳимояси деярли майдон марказидан бош билан тўпни орқага - дарвозабонга узатаётганида Игуаин ўша "офсайд" томонларда юрганди. Гонсалода турли вариантлар бор эди. У олдинроққа юриши, дарвозабонга яқин бориши мумкин эди. Аммо у жарима майдончаси чизиғи устидан дарҳол зарба беришга қарор қилди ва ноаниқ зарба берди!

19'
Крамер сафга қайтди

18'
Кристофф Крамер тўқнашув пайтида жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди

17'
Лам тўпни жарима майдончасига кириб борган Клозега узатди, аммо Мирослав қаршисида турган бир ҳимоячини алдаб ўта олмади

15'
Германия бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўп қайтарилди ва Энцо Перес ўз жарима майдончаси олдидан тўпни майдонннинг рақиб томонига олиб ўтди. Ўзил уни охиригача таъқиб қилди

14'
Жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди

14'
Демичелис Клозега нисбатан ўйин қоидасини бузди. Дарвозагача 24 метрлар...

13'
Лам ўнг қанотдан тўпни дарвозабон майдончаси чизиғи усти томон узатди. Клозе тўпга бироз ета олмади

11'
Вуууууҳ, бугун Аргентина шунчаки ҳимояда ётмоқчи эмас! Немислар озгина имкон беришса, улар ҳужумга ўтишади! Аргентина бурчак тўпини ўйинга киритди. Нойер тўпни эгаллаб олди

9'
Лео Месси майдон марказидан ўнг қанот бўйлаб Хуммельсдан икки марта ўтиб кетди ва жарима майдончасига кириб келиб, тўпни орқароққа узатди. Тўп аргентиналикларгача етиб келмади. Боз устига, Мессида вариант кўп эмасди. Сабелья шогирдлари жарима майдончаси ичида камчиликни ташкил қилишди

6'
Германия терма жамоаси бошланғич таркибида ўзгариш юз берган. Сами Хедира жароҳат туфайли майдонга туша олмади. Ўйинни Кристоф Крамер бошлади

5'
Германиянинг ҳужуми! Ўзил жарима майдончасининг ўнг томонидан тўпни чап томондагига узаётганди, тўп у томонга ўтмади ва ҳимоячига тегиб, дарвозабонга келиб тушди

4'
Жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди ва аргентиналик тезда қарши ҳужумга ўтишди. Игуаин жуда ҳам ўткир бурчак остида зарба йўллади. Ноаниқ

4'
Немислар тўп атрофида "мажлис" ўтказишмоқда...

3'
Рохо жарима майдончаси ташқарисида Мюллерга нисбатан ўйин қоидасини бузди!

2'
Немислар илк марта тўпни жарима майдончасига олиб киришди. Аргентиналиклар тўпни қайтаришди

2'
Ўйин бошиданоқ кўриниб турибди, Аргентина бугун ҳимояда жуда зич ўйнайди!

1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ! КЕТДИК! ОМАД БАРЧАГА!

'
Ўйинни бошлаш учун барча нарса тайёр!

'
ГЕРМАНИЯ давлат мадҳияси янгради. Энди навбат АРГЕНТИНА гимнига!

'
Бугунги ўйинни Эрматов бошқариши керак эди! У билан гўзалроқ ва қизиқарлироқ бўларди ФИНАЛ!

'
Диққат қилинг, ГЕРМАНИЯ ва АРГЕНТИНА терма жамоалари "МАРАКАНА" майдонида ФИФА фейр-плей мадҳияси садолари остида!

'
Германия ўзининг оқ рангли (кўкрагида қизил ҳошияси бор), Аргентина эса тўқ кўк рангли футболкалаарда ўйнайди

'
Бугун Германия ва Аргентина терма жамоалари олтиндан бўлган мана шу кубок учун баҳс олиб боришади!

'
Испания терма жамоаси етакчиси жаҳон КУБОГИни "Маракана" стадионига олиб чиқиб келмоқда!

'
Жамоалар майдонда чигалёзди машғулотини ўтиб бўлишди ва кийиниш хонасига йўл олишмоқда

'
Машҳур "Маракана" стадионида турнирнинг ёпилиш маросими бўлиб ўтмоқда.

'
Ким чемпион: Германия ёки Аргентина, бу саволга айнан бугун аниқлик киритамиз. Бунинг учун бизга 90 дақиқалик ўйин етарли бўладими, ёки 120 дақиқа, балки пенальтилар серияси. Кўрамиз

'
Барчангизни Жаҳон чемпионатининг финал учрашувидан ташкил этиладиган матнли онлайн трансляциямизни кузатиб боришга таклиф этаман

'
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ

ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ - 2014 / Финал / 13.07.2014 23:59

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined offset: 909

Filename: site/match_center.php

Line Number: 249

Марио Гётце (113)
1
:
0

Аргентина


ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ - 2014 / Финал / 13.07.2014 23:59

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined offset: 909

Filename: site/match_center.php

Line Number: 319

Марио Гётце (113)
1
:
0

Аргентина


A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined property: stdClass::$title_uz

Filename: site/match_center.php

Line Number: 354

Мбаппе: "Аввал Роналду менинг кумирим эди, энди эса..."

ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди. 

Киритилди: 18:30, 22.09.2026. Ўқилди: 8825 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Мбаппе қайси АПЛ клубига ўтиши мумкинлигини маълум қилди

ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе Англия Премьер-лигасининг қайси клубига ўтиши мумкин бўлганини айтиб берди.

Киритилди: 16:43, 22.09.2026. Ўқилди: 8325 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Sport TV ва Futbol TV телеканалларининг 23-сентябрь куни кўрсатувлар дастури

ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Телеканаллар / ТВ-дастурлар
Рукн: Янгиликлар

Sport TV ва Futbol TV телеканаллари 2026 йил 23-сентябрь куни қуйида кўрсатувлар ва трансляцияларни амалга оширишни режалаштирган. 

Киритилди: 08:29, 23.09.2026. Ўқилди: 8134 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистоннинг ярим финалдаги рақиби маълум

СПОРТ / Осиё ўйинлари
Рукн: Янгиликлар

Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Осиё ўйинлари ярим финалидаги рақиби маълум бўлди.

Киритилди: 17:32, 26.09.2026. Ўқилди: 6652 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас

ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес кимни дунёнинг энг яхши мураббийи деб ҳисоблашини айтди.

Киритилди: 14:30, 24.09.2026. Ўқилди: 5689 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ферран Торрес «Олтин тўп»ни ким ютишини хоҳлашини айтди

ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Пари Сен-Жермен» ва Испания терма жамоаси ҳужумчиси Ферран Торрес яқинлашаётган «Олтин тўп» тақдирлаш маросими ҳақида фикр билдирди.

Киритилди: 08:32, 22.09.2026. Ўқилди: 5420 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Эрон бош мураббийи Ўзбекистондан учралган мағлубият сабабини айтди

ОСИЁ
Рукн: Янгиликлар

Киритилди: 11:07, 25.09.2026. Ўқилди: 5057 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Реал» ёздаги трансфер хатосидан қаттиқ пушаймон

ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар

Mundo Deportivo маълумотига кўра, «Реал» ёзда Родрини қўлга кирита олмаганидан қаттиқ пушаймон бўлмоқда.

Киритилди: 12:13, 23.09.2026. Ўқилди: 4946 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23нинг чорак финалдаги рақиби маълум бўлди

СПОРТ / Осиё ўйинлари
Рукн: Янгиликлар

Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Осиё ўйинлари чорак финалидаги рақиби маълум бўлди.

Киритилди: 16:55, 22.09.2026. Ўқилди: 4917 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ҳусановга «Челси»дан ташқари яна 3 та клубдан қизиқиш бор!

ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клубини алмаштириши мумкин.

Киритилди: 16:04, 25.09.2026. Ўқилди: 4887 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ҳусанов Холандни "Порту" футболчиси билан жанжалдан ажратиб олди (ВИДЕО)

ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 1-турида "Порту" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги учрашув якунида футболчилар ўртасида тортишув юзага келди.

Киритилди: 16:02, 09.09.2026. Ўқилди: 10390 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Зидан айни вақтда дунёнинг энг яхши футболчисини айтди

ЕВРОПА / Машҳурлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан кимни дунёнинг энг яхши футболчиси деб ҳисоблашини айтди.

Киритилди: 08:32, 19.09.2026. Ўқилди: 9422 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньо Кукурелья ҳақида: «Эшикни ёпиш вақти келганини тушундим»

ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо матбуот анжуманида Марк Кукурельянинг майдонга тушиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

Киритилди: 16:05, 13.09.2026. Ўқилди: 9017 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Винисиус «Реал»нинг мағлубиятидан сўнг Моуриньога нисбатан ҳурматсизлик қилди

ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Испания чемпионати 4-туридан ўрин олган сафардаги учрашувда Мадриднинг «Реал» клуби Севильянинг «Бетис» жамоасига қарши майдонга тушди.

Киритилди: 15:44, 05.09.2026. Ўқилди: 8559 марта. Фикрлар сони: 0 та.

“Нефтчи” АПЛ чемпионини ўз сафига қўшиб олиши мумкин — манба

ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Нефтчи
Рукн: Янгиликлар

Англия терма жамоаси ва “Лестер” клуби собиқ футболчиси Жейми Варди фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин. 

Киритилди: 20:00, 10.09.2026. Ўқилди: 8066 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Эдегор: "Роналдунинг менга бўлган муносабатини ҳеч қачон унутмайман"

ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида Норвегия терма жамоаси ўз майдонида Португалияни қабул қилди.

Киритилди: 10:36, 28.09.2026. Ўқилди: 4468 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Мессига тарихий рекордгача яна икки гол қолди

ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси яна жарима зарбасидан гол урди.

Киритилди: 08:17, 28.09.2026. Ўқилди: 3642 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Бернарду Силва «Реал»ни тарк этиши мумкин

ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Ювентус» «Реал» ярим ҳимоячиси Бернарду Силвани ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Киритилди: 16:51, 28.09.2026. Ўқилди: 3380 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Мбаппе Чемпионлар Лигасининг учта ўйинидан четлаштирилди

ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

УЕФА Этан Мбаппени жазолаш тўғрисидаги қарорини эълон қилди.

Киритилди: 22:13, 28.09.2026. Ўқилди: 3256 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Олтин тўп» учун овоз бериш жараёнлари бугун якунланади

ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Киритилди: 09:32, 28.09.2026. Ўқилди: 2923 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Коди Гакпонинг тикланиш муддати маълум бўлди

ЕВРОПА / Футболчилар / Жароҳатлар
Рукн: Янгиликлар

«Ливерпуль» ва Нидерландия терма жамоаси ҳужумчиси Коди Гакпо Миллатлар лигаси 2-турида Сербияга қарши ўйинда жароҳат олди.

Киритилди: 05:11, 29.09.2026. Ўқилди: 417 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ковачич: «Испанияни мағлуб этиш — бажарса бўладиган вазифа»

ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Матео Ковачич Испанияни мағлуб этиш мумкин, деб ҳисобламоқда.

Киритилди: 05:09, 29.09.2026. Ўқилди: 410 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Билич: «Модрич ва Родрини ҳеч бир мураббий рад этмайди»

ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Славен Билич Миллатлар лигаси 2-турида Испанияга қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Лука Модрич ва Родри Эрнандес ҳақида фикр билдирди.

Киритилди: 05:07, 29.09.2026. Ўқилди: 354 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Барселона» янгиланган «Камп Ноу»дан улкан даромад олади

ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» янгиланган «Камп Ноу» стадионида яна қарийб 2 мингта VIP-жойни сотишни режалаштирмоқда.

Киритилди: 05:05, 29.09.2026. Ўқилди: 508 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Фабрегас шартномасида «Барселона» учун махсус банд бор

ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» келажакда Сеск Фабрегасни клубга қайтариш имкониятига эга.

Киритилди: 05:03, 29.09.2026. Ўқилди: 624 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Собослаи: «Мен бирга ўйнаган энг яхши футболчилар — Салоҳ ва Холанд»

ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Ливерпуль» ва Венгрия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Доминик Собослаи ўзи бирга ўйнаган энг яхши икки футболчини айтди.

Киритилди: 05:02, 29.09.2026. Ўқилди: 358 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Тухель Чехияга қарши ўйин олдидан таркиб ҳақида гапирди

ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель Миллатлар лигасида Чехияга қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

Киритилди: 05:00, 29.09.2026. Ўқилди: 310 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Жо Харт «Манчестер Сити»нинг молиявий қоидабузарликлар иши ҳақида фикр билдирди

ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» клуби ўзига қўйилган 115 та молиявий қоидабузарлик бўйича айбловларнинг аксариятида айбдор деб топилди.

Киритилди: 04:58, 29.09.2026. Ўқилди: 344 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Фабиан Руис: «Олтин тўп»ни олиш учун имкониятим бор»

ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«ПСЖ» ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Фабиан Руис «Олтин тўп» учун курашдаги ўз имкониятларини баҳолади.

Киритилди: 04:57, 29.09.2026. Ўқилди: 354 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Фердинанд Киннинг танқидидан кейин Палмерни ҳимоя қилди

ЕВРОПА / Машҳурлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Англия терма жамоаси ва «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд Рой Киннинг танқидидан кейин Коул Палмерни ҳимоя қилди.

Киритилди: 04:55, 29.09.2026. Ўқилди: 333 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Биласизми, Петер Шмейхель Премьер-лигада гол урган биринчи дарвозабон ҳисобланади. У 2001 йил "Астон Вилла" сафида "Эвертон" дарвозасини ишғол қилган.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик