Учрашув тафсилоти
| AFC U-17 - 2014 / Чорак финал / 14.09.2014 18:30 |
|
Ўзбекистон
Шоҳрух Маҳмудҳожиев (62, 87-пен.) |
2
:
5
|
Сурия
Абдулраҳмон Баракат (16, 30, 48)
Муҳаммад Жаддуа (52)
Анас ал-Ажи (55) |
|
| Огоҳлантиришлар |
|
|
| Четлатишлар |
|
|
| Жамоалар таркиби |
|
|
| Захира таркиби |
|
|
| Мураббий |
|
|
| Қўшимча маълумотлар |
|
|
| AFC U-17 - 2014 / Чорак финал / 14.09.2014 18:30 |
|
Ўзбекистон
Шоҳрух Маҳмудҳожиев (62, 87-пен.) |
2
:
5
|
Сурия
Абдулраҳмон Баракат (16, 30, 48)
Муҳаммад Жаддуа (52)
Анас ал-Ажи (55) |
|
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
|
' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат
|
|
' |
|
Кетма-кет икки марта ЖЧда иштирок этган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бу сафар Мундиалга чиқа олмади
|
|
90+7' |
|
Ўйин якунланди!
|
|
90+6' |
|
Алижонов сариқ карточка олди...
|
|
90+5' |
|
Яхши вазият юзага келди, фойдалана олмадик
|
|
90+5' |
|
БУрчак зарбаси ишладик
|
|
90+3' |
|
Ойбек Нурматов майдондан четлатилди
|
|
90+2' |
|
Сурияда учинчи ўзгариш бўлмоқда
|
|
90+1' |
|
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди
|
|
90' |
|
Кенжабоев рақиб футболчисининг оёғини босиб кетди...
|
|
87' |
|
ГОООЛ! Шоҳрух Маҳмудҳожиев, 2:5!
|
|
86' |
|
Яна пенальти! Бу сафар ҳам Маҳмудҳожиев ишлади!
|
|
' |
|
КХДР пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этди (4:2) ва ЖЧга чиқди!
|
|
85' |
|
Шоҳрухнинг ўзи жарима зарбасини жонли деворга тепди...
|
|
84' |
|
Жарима майдончасининг чап қанотидан жарима зарбасини тепамиз
|
|
83' |
|
Яна бир бурчак тўпи наф келтирмади
|
|
83' |
|
Сурия олтинчи голни уришига сал қолди. Ал-Ажининг зарбаси ноаниқ бўлди
|
|
82' |
|
Юсуф Шоимов бош билан зарба берди. Ноаниқ
|
|
81' |
|
Учинчи марта бурчак тўпини тепамиз
|
|
80' |
|
Кенжабоев майдон марказидан бошлаб 3 нафар футболчи орасидан ўтиб кетди, аммо жарима майдончасига кираётганида ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
|
|
78' |
|
Ҳужум ташкил қилдик ва бош билан узатилган тўпга Кенжабоев югурди ва дарвозабоннинг юзларига оёғи тегди шекилли. Эронлик ҳакам Исломни аяди. Унда огоҳлантириш бор эди
|
|
77' |
|
Қарши ҳужумда бурчак тўпи ишладик
|
|
' |
|
Эрон - КХДР ўйинида ҳисоб очилмади. Пенальтилар тепилмоқда у ерда
|
|
75' |
|
Жамоамизда ўйин ёмон эмас. Футболчиларимиз мана шу майдонда ҳам комбинация ташкил этишга ҳаракат қилишмоқда. Ботқоқда ҳужумдан кўра ҳимояланиш осонроқ. Буни биласиз
|
|
73' |
|
Бурчак тўпи ишладик, аммо ундан ҳеч қандай наф чиқмади
|
|
72' |
|
Ойбек Нурматовнинг олис масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
|
|
69' |
|
Кенжабоев очилаётган шеригига тўпни аниқ етказа олмади. АКс ҳолда футболчи яккама-якка вазиятга чиқиб бориши мумкин эди
|
|
69' |
|
Сурия футболчиси яна жон талвасасида ётибди... Бошланди уларнинг қилиғи
|
|
67' |
|
Бизникилар бундай майдонда ўйнашни энди ўрганишди. Бурчак тўпи ишладик, Юсуф Шоимовнинг зарбаси ноаниқ бўлди
|
|
66' |
|
Ғаниевнинг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди...
|
|
66' |
|
Пенальтидан гол ура олмади Азизбек Ғаниев! Афсус!
|
|
65' |
|
Пенальтини Маҳмудҳожиев ишлади
|
|
65' |
|
Пенальти тепамиз!
|
|
62' |
|
Вакилларимиз бу голни ҳам комбинация орқали киритишди. КЕнжабоев ўнг қанотдан тўпни ерлатиб Маҳмудҳожиевга етказди. Шоҳруҳ ҳимоячи таъқиби остида бўлишига қарамай, дарвоозани ишғол қилди
|
|
62' |
|
ГООООЛ! Шоҳрух Маҳмудҳожиев, 1:5!
|
|
58' |
|
Ўзбекистонда учинчи ўзгариш: Юсуф Шоимов майдонга тушди.
|
|
55' |
|
ГОЛ! Энди майнавозчилик бўлиб кетди. Уларнинг ҳар бир зарбаси гол бўлмоқда. Бизникилар ўйинни ташлаб юборишди....
|
|
54' |
|
Ўзбекистонда иккинчи ўзгариш: Абдуғани Ғанижонов ўрнига Шоҳрух Маҳмудҳожиев туширилди
|
|
54' |
|
Суриялик футболчи майдонда чўзилиб ётибди
|
|
54' |
|
Баракатнинг учинчи голи футболчиларимиздаги барча умидларни чилпарчин қилиб ташлаганди. Тўртинчиси ортиқча бўлди энди...
|
|
52' |
|
Оддий вазиятда марказий ҳимоячимиз тўпни рақибга совға қилди ва Жаддуа осонлик билан дарвозани ишғол қилди
|
|
52' |
|
Гол! Муҳаммад Жаддуа, 0:4.
|
|
51' |
|
Хўжаев олдинга чиқиб кетганини кўрган Баракат майдон марказидан зарба йўллади. Бахтимизга зарба ноаниқ чиқди
|
|
49' |
|
Сурия посбони тўпни эгаллаб олди
|
|
48' |
|
Сурия тўғри қилмоқда. Тўп таваккалига олдинга узатилмоқда ва қолганини Баракатнинг ўзи ҳал қилмоқда
|
|
48' |
|
Гол! Абдулраҳмон Баракат, 0:3!
|
|
47' |
|
Кенжабоев огоҳлантириш олди. Ўзига келаётган тўп тўхтаб қолди ва тўп учун югуриб бориб, рақиб футболчисига хавфли ташланди
|
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди
|
|
' |
|
Бу футбол эмас, қандайдир лотореяга ўхшайди. Суриянинг эса ҳозирча омади келмоқда. Боиси, улар қисқа пасларга асосланган комбинацион футбол ўйнашмайди. Улар асосан индидиул маҳорат ва узоқдан таваккал узатиладиган футбол ўйнашади. Бундай ботқоқ шароитида эса уларга қўл келмоқда. Ёмғир тўхтаса, мураббийлар керакли таваккалчиликка қўл ура олишса, иккинчи бўлимда ҳаммасини жой-жойига қўямиз! Бунга ишонамиз, сиз ҳам ишонинг!
|
|
' |
|
Сурия футболчилари танаффусга йўл олаётганида байрамни нишонлашмоқда. Ҳали эрта! Ҳали жудаям эрта! Биз охиригача курашамиз!
|
|
45+3' |
|
Биринчи бўлим якунланди
|
|
45+2' |
|
Жарима майдончасига етказиб берилган тўпни Сурия посбони эгаллаб олди
|
|
45' |
|
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
|
|
43' |
|
Алижонов бош билан зарба берди. Ноаниқ чиқди зарба
|
|
43' |
|
Яна бурчак зарбаси. Гол уриш керак!
|
|
42' |
|
Бурчак тўпи ишладик. Холиқов бош билан зарба берди. Ноаниқ
|
|
41' |
|
Эҳҳҳҳ, сув халал бермаганида футболчиларимиз бунақа узатмалардан кейин бирга-бир вазиятга чиқиб кетган бўлишарди
|
|
40' |
|
Ўзбекистонда ўзгариш: Жонибек Кўчимов ўрнига Худойберди Холиқов тушди
|
|
40' |
|
Кенжабоевга нисбатан фол ишлатилди ўнг қанотда
|
|
39' |
|
Кенжабоев майдон марказида 2-3 нафар футболчидан ўтиб кетди, аммо кейинчалик йиқилди
|
|
38' |
|
Кенжабоев олдинга ўтди ва тўпни жарима майдончасига етказишга уринди. Тўп дарвоза устидан ўтиб, майдонни тарк этди
|
|
34' |
|
Вуууууҳ, дарвозани ишғол қилиш керак эди! Жарима зарбасидан сўнг Ислом Кенжабоев дарвозабон билан юзма-юз вазиятга чиқди ва олис бурчак зарба йўллади. Тўпни дарвозабон қайтарди. Қайтга тўпга Ғанижоновдан кўра ҳимоячи тезроқ етди ва тўпни узоқлаштирди
|
|
30' |
|
Футболчиларимиз кўпчилик бўлиб олдинга ўтиб кетишмоқда. Орқа бўш қолмоқда. Буни Сурия жазоламоқда. Тўп марказдан жарима майдончамизнинг ўнг томонига етказилди. Алижоновнинг бир ўзи икки ҳужуми таъқиби остида тўпни ён томонга тепиб юборди. Тўп аутга чиқиб кетмай, тўхтаб қолди. Ҳужумчилардан бири тўпга борди ва яна дарвозабон майдончасига қайтарди. Муҳаммад Баракат бош билан дарвозани ишғол қилди.
|
|
30' |
|
ГОЛ, Абдулраҳмон Баракат, 0:2!
|
|
28' |
|
Жарима майдончасига етказилган тўпга Нуруллоев етиб кела олмади. Тўп эса бу сафар майдонда тўхтаб қолмади, майдонни тарк этди
|
|
26' |
|
Жаддуа жарима майдончасига кириб борди, уни ёпишга улгурдик
|
|
25' |
|
17 метрдан йўлланган жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди. Ғаниевнинг такрорий зарбаси анча юқоридан ўтиб кетди
|
|
25' |
|
Муҳаммад Лоулоу сариқ карточка олди. У жарима майдончасига кириб бораётган Нуруллоевни чалиб йиқитди!
|
|
22' |
|
Уҳҳҳ, яна ўша Баракат ҳимоячиларимиз орасидан тезликда ўтиб кетди, юзма-юз ҳолатга чиқиб борди ва зарба берди. Хўжаев зарбани қайтарди! Қойил!
|
|
21' |
|
Эҳҳҳ, Ғанижонов! Рақиб ҳимоячиси ва майдондаги сув ҳужумчимизни дарвозабон қаршисида юзма-юз ҳолат қолдирди. Аммо Абдуғани зарба беришга улгурмади
|
|
18' |
|
Муҳаммад Жаддуа яна ҳимоячиларимиздан ўтиб кетди ва дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқиб борганди, Акром тўпни эгаллаб олди
|
|
17' |
|
Терма жамоамиз дарҳол ҳужумга ўтди. Ўнг томондан етказилган тўпни қабул қилган ҳужумчиларимиз дарвозага зарба бера олишмади
|
|
16' |
|
ГОЛ! Абдулраҳмон Баракат ҳимоячиларимиздан ўтиб кетди ва жарима майдончасига кириб, кучли зарба билан ҳисобни очди. Тўп дарвоза устунига тегиб, тўрга бориб тушди.
|
|
13' |
|
Жарима зарбаси тўғри дарвозага йўналтирилди. Дарвозабон тўпни муштлари билан уриб юборди
|
|
13' |
|
Ислом бугун ўнг қанотда ўйнамоқда. у 3 нафар футболчидан ўтиб кетди ва тўртинчиси уни йиқитди. Ўнг қанотда жарима тўпини тепамиз
|
|
11' |
|
"Ур-теп" ўйин бўлмоқда. Тўп майдонда юмаламаяпти. Майдоннинг у томонидан бу томонига тўп юқорилатиб узатилмоқда.
|
|
10' |
|
Ўн қанотдан Баракат хавф солмоқчи эди, аммо Қурбонов тўпни аутга чиқариб юборди.
|
|
9' |
|
Терма жамоамиз футболчилари тўпни рақиб томонида эгаллаб олиб, ҳужум ташкил этишди. Адашмасак, Кенжабоев жарима майдончасига кириб борди ва бир ҳимоячини алдаб ўтаётганида йиқилиб тушди. Ёмғир...
|
|
8' |
|
Уҳҳҳҳҳ, суриялик футболчи 20 метрлардан зарба берди. Хўжаев қайтарган тўпга рақиб футболчиси етиб келганди. Аммо у зарба беришга улгурмади ва йиқилиб тушди. Тўпни дарвозабонимиз эгаллаб олди.
|
|
7' |
|
Ёмғир эса ҳамон тинаётгани йўқ
|
|
5' |
|
Рақиб ўйинчиси майдон марказида тўпни қўли билан ўйнагани учун белгиланган жарима зарбасини тўғри жарима майдончасига етказилди. Сув кўпроқ рақиб жарима майдончаси ичида кўпроқ тўпланганини сезилиб турибди
|
|
3' |
|
Сурия майдон марказидан жарима тўпни жарима майдончамизга етказиб берди. Баракат бош билан зарба берди. Акром тўпни эгаллаб олди
|
|
2' |
|
Майдонга сув тўпланиб қолган. Тўп майдонда думаламаяпти. Тўхтаб қоляпти
|
|
1' |
|
Учрашув бошланди. Тўпни Сурия терма жамоаси ўйинга киритиб берди
|
|
' |
|
Ўзбекистон бугун ОҚ, сурияликлар эса қизил рангли формада ҳаракат қилишади
|
|
' |
|
Энди эса навбат Сурия мадҳиясига
|
|
' |
|
Дастлаб Ўзбекистон давлат мадҳияси янграмоқда
|
|
' |
|
Ёмғир бутунлай тўхтамаган. Шунга қарамай, ФИФА мадҳияси садолари остида жамоалар ва ҳакамлар майдонга чиқиб келишмоқда
|
|
' |
|
! Мамлакатлар байроқлари майдонга олиб чиқилмоқда. Ўйин 18:30да бошланадиган кўринади.
|
|
' |
|
18:00да бошланиши керак бўлган Эрон-КХДР ўйини бўлаётганга ўхшайди...
|
|
' |
|
Йўқ, кучли ёмғир туфайли ўйин ярим соатга кечиктирилди. Ёмғир тўхташини ёки шашти пасайишини кутамиз!
|
|
' |
|
Яна 2 дақиқадан сўнг футболчилар ва ҳакамлар майдонга чиқиб келишади
|
|
' |
|
Ўйин бошланишига 15 дақиқа вақт қолди. Бангкокда кучли ёмғир ёғмоқда.
|
|
' |
|
Бугун биз учун муҳим кун. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси қитъа чемпионатининг чорак финалида Сурияга қарши майдонга тушади.
|
|
' |
|
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ!
|
| AFC U-17 - 2014 / Чорак финал / 14.09.2014 18:30 |
|
Ўзбекистон
Шоҳрух Маҳмудҳожиев (62, 87-пен.) |
2
:
5
|
Сурия
Абдулраҳмон Баракат (16, 30, 48)
Муҳаммад Жаддуа (52)
Анас ал-Ажи (55) |
|
| AFC U-17 - 2014 / Чорак финал / 14.09.2014 18:30 |
|
Ўзбекистон
Шоҳрух Маҳмудҳожиев (62, 87-пен.) |
2
:
5
|
Сурия
Абдулраҳмон Баракат (16, 30, 48)
Муҳаммад Жаддуа (52)
Анас ал-Ажи (55) |
|
![]()
Криштиану Роналдунинг севгилиси Джорджина Родригес ижтимоий тармоқларда танқидлар остида пост қолдирди.
Киритилди: 23:05, 04.08.2026. Ўқилди: 37612 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Португалия миллий жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ва унинг севгилиси Жоржина Родригес тўй маросимига тайёргарлик кўрмоқда.
Киритилди: 23:22, 03.08.2026. Ўқилди: 8401 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Барселона» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родрини сотиб олишга жуда яқин турибди.
Киритилди: 21:50, 06.08.2026. Ўқилди: 8189 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Родрининг «Реал»га трансфери барбод бўлганининг янги тафсилотлари маълум бўлди.
Киритилди: 21:48, 06.08.2026. Ўқилди: 7123 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
"Реал Мадрид" ҳужумчиси Эндрик яқин келажакда клубни тарк этиши мумкин.
Киритилди: 10:56, 05.08.2026. Ўқилди: 6910 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Вингер Ян Диоманде ҳафта охиригача «РБ Лейпциг»ни «Реал»га алмаштириши керак.
Киритилди: 04:30, 05.08.2026. Ўқилди: 6568 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг Англиянинг “Манчестер Сити” клуби билан тузган янги шартномаси бўйича молиявий тафсилотлар эълон қилинди.
Киритилди: 16:06, 07.08.2026. Ўқилди: 6267 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри «Барселона» раҳбариятига Испания чемпионатига қайтган тақдирда фаолиятини фақат Мадриднинг «Реал» клубида давом эттириш ниятида эканини маълум қилди.
Киритилди: 15:44, 04.08.2026. Ўқилди: 5964 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Барселона» яқин орада йирик трансферни амалга ошириши мумкин.
Киритилди: 17:29, 06.08.2026. Ўқилди: 5480 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда “Башакшеҳир” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини Туркиянинг бошқа клубида давом эттириши мумкин.
Киритилди: 20:27, 03.08.2026. Ўқилди: 5319 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Испания маликаси Леонор Ферран Торресга 2026-йилги Жаҳон чемпионатидан олдин берган ваъдасини эслатди.
Киритилди: 10:42, 24.07.2026. Ўқилди: 42209 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Испания ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2026 бош соврини учун ҳал қилувчи баҳс хавф остида қолди.
Киритилди: 07:50, 17.07.2026. Ўқилди: 25182 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем ЖЧ-2026 ярим финали тугаганидан сўнг Аргентина терма жамоаси ўйинчиси Валентин Барко билан тортишиб қолди.
Киритилди: 12:04, 16.07.2026. Ўқилди: 21787 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Polymarket платформаси 2026 йилги жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг «Олтин тўп» соврини учун коэффициентларни янгилади.
Киритилди: 09:47, 20.07.2026. Ўқилди: 17245 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Киритилди: 11:44, 24.07.2026. Ўқилди: 15399 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Реал»га яқинлиги билан танилган журналист Аранча Родригес жамоанинг мавсум бошидаги тахминий асосий таркиби қандай кўринишда бўлиши мумкинлигини маълум қилди, деб ёзмоқда Sports.kz.
Киритилди: 23:44, 08.08.2026. Ўқилди: 3837 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Ноттингем Форест» «Спортинг» марказий ҳимоячиси Усман Диомандени 40 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олишга яқин.
Киритилди: 19:38, 08.08.2026. Ўқилди: 3276 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Челси» таркибни жиддий ўзгартиришни режалаштирмоқда ва бир қатор футболчилар бўйича келиб тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Киритилди: 19:00, 08.08.2026. Ўқилди: 3228 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Сурхон” клубининг 19 ёшли ҳимоячиси Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцария Суперлигаси вакили “Лугано” клубида давом эттиради.
Киритилди: 20:56, 08.08.2026. Ўқилди: 3032 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
“Барселона” Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Хулиан Алварес трансфери бўйича режасини ўзгартирди.
Киритилди: 05:32, 09.08.2026. Ўқилди: 2822 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
ЎзПФЛ Суперлига 16-турида энг яхши xG кўрсаткичи қайд этган клублар рўйхатини тузиб чиқди.
Киритилди: 17:08, 09.08.2026. Ўқилди: 0 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Наполи» ҳужумчиси Ромелу Лукаку «Фенербахче»га ўтишга яқин турибди.
Киритилди: 17:06, 09.08.2026. Ўқилди: 0 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
ЎзПФЛ Суперлига 16-тур рамзий жамоасини эълон қилди.
Киритилди: 17:04, 09.08.2026. Ўқилди: 0 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд «Барселона»даги ижара муддати якунланганидан сўнг ўз клубида қолиши мумкин.
Киритилди: 17:02, 09.08.2026. Ўқилди: 0 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Барселона» ярим ҳимоячиси Френки де Йонг оғир жароҳатдан кейин тикланишда давом этмоқда.
Киритилди: 16:15, 09.08.2026. Ўқилди: 451 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо жамоанинг ўнг қанот ҳимоячиси Марко Палестра ҳақида фикр билдирди.
Киритилди: 16:13, 09.08.2026. Ўқилди: 265 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Тоттенхэм» жамоа сардори Кристиан Ромерони «Арсенал»га сотишни режалаштирмаяпти.
Киритилди: 16:11, 09.08.2026. Ўқилди: 246 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Арсенал» ярим ҳимоячи Мартин Субименди билан хайрлашишга тайёр.
Киритилди: 16:08, 09.08.2026. Ўқилди: 354 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов оилавий сабаб жамоасининг «Атлетико»га қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этмайди.
Киритилди: 16:06, 09.08.2026. Ўқилди: 453 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Винисиус Жуниор Мадриднинг «Реал» клубида янги бош мураббий Жозе Моуриньо қўл остидаги илк учрашувини ўтказди.
Киритилди: 16:02, 09.08.2026. Ўқилди: 298 марта. Фикрлар сони: 0 та.