Учрашув тафсилоти
АПЛ - 2014-15 / 21-тур / 11.01.2015 21:00 |
|
Ман. Юнайтед
|
0
:
1
|
Саутгемптон
Душан Тадич (69) |
|
Огоҳлантиришлар |
|
|
Четлатишлар |
|
|
Жамоалар таркиби |
|
|
Захира таркиби |
|
|
Мураббий |
|
|
Қўшимча маълумотлар |
|
АПЛ - 2014-15 / 21-тур / 11.01.2015 21:00 |
|
Ман. Юнайтед
|
0
:
1
|
Саутгемптон
Душан Тадич (69) |
|
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат. Бугун соат 01:00да бошланадиган "Барселона" ва "Атлетико" жамоалари ўртасидаги ўйиндан онлайн трансляцияни ўтказиб юборманг
|
' |
|
Ушбу ғалабадан кейин Рональд Куман шогирдлари ўз очколарини 39тага етказишди ва 3-ўринга кўтарилиб олишди! "МЮ" эса 4-ўринга тушиб қолди
|
90+6' |
|
Ўйин якунланди! "Саутгемптон" сенсацион тарзда "Олд Траффорд"дан ғалаба билан қайтади!
|
90+5' |
|
"Саутгемптон" бурчак зарбасини ишлашди
|
90+3' |
|
Олис масофадан юқорилатиб етказилган тўпни Форстер эгаллаб олди
|
90+2' |
|
Жарима майдончасига чап бурчакдан кирган Феллайнига тўп юқоридан узатилди, Маруан кўкраги билан тўпни ўзига бўйсундирди, аммо ҳимоячилар кейин тўпни вазиятдан узоқлаштиришди
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди
|
88' |
|
Оҳо! Қарши ҳужум натижасида Пелле 15 метрлардан зарба йўллади. Ноаниқ
|
87' |
|
Руни бурчак тўпини ўйинга киритди, аммо бу ҳам самара бермади
|
84' |
|
Мата! Фелайни тўпни ўнг қанотдаги Валенсияга узатди. Антонио жарима майдончасига узатма берди ва Мата тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон йўллади. Зарба кучли, аммо аниқ чиқмади
|
80' |
|
"Саутгемптон"да ўзгариш: Стивен Дэвис ўрнига Харрисон Рид майдонга тушди
|
79' |
|
Яна Матааааа! Чап қанотдан етказилган узатмага Хуан дарвозага яқин жойдан зарба берди. Тўп сакраб келгани боис зарба дарвоза устидан ўтиб кетди!
|
78' |
|
Вуууууууҳ! Матааааа! Валенсия қанотида икки марта узатилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди. Иккинчи узатмадан кейин тўп чап қанотга ўтиб кетди. Блинд дарвоза олдига тўпни қайтарди. Форстер зўрға бармоғи билан нариги томонга урди ва ўзи йиқилди. Тўп бўш турган Матага келиб тушди. У дарҳол зарба берди, аммо тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди. Дарвоза деярли бўш эдия!
|
76' |
|
Майкл Кэррик огоҳлантириш олди. Рақиб ҳужумини бузгани учун
|
76' |
|
Мата жарима зарбасини юқоридан дарвоза яқинига узатди. Ҳаво тўплари учун курашда "Саутгемптон" ҳимоячилар тўлалигача ютиб чиқишмоқда!
|
74' |
|
Чап қанотдан ҳаволатиб етказилган тўпга Руни ва ҳимоячи сакради. Тўп ҳимоячининг бошидан ён томонга кетди
|
72' |
|
"МЮ"да ўзгариш: Ди Мария майдонни тарк этди. Маруан Феллайни ўйинни давом эттиради
|
70' |
|
Футболкасини ечгани учун Тадич огоҳлантириш олди
|
69' |
|
ГООООООЛ! Душан Тадич, 0:1! Олдинга чизиққа узатилган тўпни меҳмон футболчиларга эгаллашди ва Пеллени ўнг томондан дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқаришди. Грациано яқин бурчакни нишонга олди, тўп устунга тегиб ортга қайтди. Тадич жарима майдончаси чизиғи устидан нариги бурчакни ишғол қилди!
|
69' |
|
Мезбонлар аста-секин босимни оширишмоқда, ўнг қанотдан етказилган тўпни Форстер эгаллаб олди!
|
63' |
|
"Саутгемптон"да ҳам ўзгариш бўлди. Элжеро Элиа ўрнига Душан Тадич ўйинни давом эттиради
|
61' |
|
"МЮ"да ўзгариш: Ван Перси ўрнига Андер Эррера туширилди
|
61' |
|
Ўнг қанотдан тўп чап оёқ билан дарвозабон майдончасига етказилди. Руни тўпга оёқ чўзди, аммо ета олмадаи. Форстер тўпни эгаллаб олди
|
60' |
|
"Саутгемптон" ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилиб, тўпни жарима майдончасига етказди. "МЮ" хавфни бартараф этди
|
58' |
|
Робин ван Перси сариқ карточка олди. Майдон марказида Фонтени ортидан тепиб йиқитгани учун
|
56' |
|
Ди Мария жарима майдончасининг чап томонида тўпни эгаллади ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Ҳимоячилар яна тўпни қайтаришди. Қанотлардан узатмалар мезбонларга самара келтираётгани йўқ ҳозирча
|
56' |
|
Бугун "МЮ"нинг ғалаба қозониши осон бўлмаслиги кўриниб турибди. Куман шогирдлари мутлақо концентрацияни йўқотишмаяпти
|
55' |
|
Люк Шоу чап қанотдан ерлатиб кучли узатма берди. Ҳимоячилар қайтаришди
|
53' |
|
Дейли Блиндга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Дарвозагача 30 метрлардан белгиланган "стандарт"да Руни жарима майдончасига етказди. Фил Жонс бош билан ноаниқ зарба берди
|
51' |
|
"Саутгемптон" ярим ҳимоячиси тўп билан жарима майдончаси кириб келди, аммо кучли зарба беришга улгурмади
|
49' |
|
"Саутгемптон" бурчак тўпини ўйинга киритди, бош билан берилган зарба аниқ чиқмади
|
48' |
|
Ди Мария ўнг томондан жарима майдончасига кириб келди, аммо узатмани аниқ бера олмади
|
46' |
|
Меҳмонлар рақиб дарвозаси олдида тахликали вазиятни юзага келтиришди. Хавф бартараф этилди
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди
|
45+1' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. Ҳозирча ҳисоб очилмади
|
45+1' |
|
Мата ҳимояга яқин жойда тўпни олди, 2-3 нафар ҳимоячини орасидан ўтиб, чап қанотдан олдинга ўтган Ди Марияни тўп билан таъминлади. Анхелнинг узатмасини ҳимоячи бош билан қайтарди. Руни бош билан тўпни олдинга урди, аммо Ван Перси офсайдда қолди
|
45' |
|
Дастлабки таймга 1 дақиқа қўшилди
|
45' |
|
Ди Мария 24 метрлардан зарба йўллади. Тўп яқин устун ёнидан ўтиб кетди
|
41' |
|
Учрашувдаги илк хавфли вазият! Руни тўп билан жарима майдончасига яқинлашиб келди ва қаршисида 3 ҳимоячи бўлишига қарамай, чап томонда очиқ турган Ван Персига тўпни етказа олди. Робин чап оёқда зарба йўллади. Тўп ҳимоячига тегиб юқорига кўтарилди ва уни Форстер эгаллаб олди!
|
37' |
|
Мезбонлар майдон марказида тўпни олиб қўйишди Ди Мария ўнг томондан жарима майдончасига кириб келди. Тўғридан дарвозабон майдончасига яқинлашган Рунига узатма берди. Тўпни Форстер эгаллаб олди
|
34' |
|
Ди Мария бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Иш дарвозага зарба беришгача етиб бормади
|
32' |
|
"МЮ" яхши босим уюштирди. Чап қанотдан етказилган тўп қайтарилди, аммо уни ўнг томонда Валенсия эгаллаб, жарима майдончаси чизиғи устида турган Матага етказди. Тўпни меҳмонлар қайтариб қолишди
|
30' |
|
Руни тўп билан жарима майдончасига яқинлашиб келди ва ичкарида турган Ван Персига узатма берди. Ҳимоячи тўпни тепиб юборди
|
29' |
|
Блинд тўпни юқоридан дарвозабон майдончасига узатди. Ди Мария тўпга бироз ета олмади. Тўп посбонга насиб этди
|
27' |
|
"Саутгептон" бурчак тўпни ўйинга киритиб берди. Фонте бош билан зарба йўллади, аммо ноаниқ
|
26' |
|
Ўйин жарима майдончасидан жарима майдончасигача давом этмоқда. Ҳозирча хавфли вазиятлар йўқ
|
21' |
|
Тоби Альдервейрельд майдонга қайтмади, Унинг ўрнига Флорин Гардош туширилди
|
21' |
|
Ди Мария жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп дарвоза олдидан ўтиб кетди
|
17' |
|
"Саутгемптон" ҳимоячиси Альдервейрельднинг дарвоза олдида ётганини кўрган мезбонлар тўпни майдондан чиқариб юборишди
|
13' |
|
Меҳмонларнинг бурчак зарбаси самарали чиқмади
|
12' |
|
"Саутгемптон" ўнг қанотдан жарима зарбасини амалга оширди. Кэррик бош билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
|
11' |
|
Сўнгги 3 дақиқа давомида ташаббус мезбонлар томонида бўлди, аммо "авлиёлар" яхши ҳимояланишди
|
8' |
|
Тўп бурчакдан ўйинга киритилганидан сўнг Ди Мария тўп билан жарима майдончасининг бурчаги томон юрди ва чап оёқда олис устун томон узатмани амалга оширди (ёки зарба берди), тўп ҳеч кимга тегмай, майдонни тарк этди
|
7' |
|
Жарима зарбасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди.
|
6' |
|
Ди Марияга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Тўп олдида Руни
|
4' |
|
"Барселона"нинг собиқ дарвозабони Виктор Вальдес "МЮ"нинг захира дарвозабони сифатида қайдномага киритилганини эътиборга молик
|
3' |
|
"Авлиёлар" чап қанотдан жарима зарбасини ўйинга киритишди. "Қизил иблислар" хавфни бартараф этишди
|
2' |
|
"МЮ" қизил оқ, "Саутгемптон" эса тўқ кўк форма ва сариқ гетрада ўйнамоқда
|
1' |
|
"МЮ" ва "Саутгемптон" ўртасидаги ўйин бошланди!
|
' |
|
Ассалому алайкум яна бирта Англия футболи мухлислари
|
АПЛ - 2014-15 / 21-тур / 11.01.2015 21:00 |
|
Ман. Юнайтед
|
0
:
1
|
Саутгемптон
Душан Тадич (69) |
|
АПЛ - 2014-15 / 21-тур / 11.01.2015 21:00 |
|
Ман. Юнайтед
|
0
:
1
|
Саутгемптон
Душан Тадич (69) |
|
Баҳсли ВАР қарорларига ихтисослашган Archivo портали Ямалнинг инобатга олинмаган голи билан эпизоднинг 3D моделини яратди.
Киритилди: 19:18, 22.04.2024. Ўқилди: 32711 марта. Фикрлар сони: 130 та.
Доҳада бўлиб ўтаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги ўзининг ҳал қилувчи палласига келди.
Киритилди: 11:26, 26.04.2024. Ўқилди: 14370 марта. Фикрлар сони: 3 та.
Қатарда бўлиб ўтаётган U23 Осиё кубогида гуруҳ босқичи якунига етиб, плей-оффга чиққан жамоалар номи аниқ бўлди.
Киритилди: 22:59, 23.04.2024. Ўқилди: 14167 марта. Фикрлар сони: 10 та.
Ямалнинг зарбасидан сўнг ҳакамлар "Эл-Класико"да каталонияликларнинг голини хатога йўл қўйгани исботланса, "Барселона" "Реал" билан ўйинни такрорлашни талаб қилади.
Киритилди: 19:02, 22.04.2024. Ўқилди: 11234 марта. Фикрлар сони: 47 та.
Ҳукумат Мадридда истиқомат қилувчи ва сармоя киритаётган хорижликлар учун минтақавий даромад солиғини бекор қилади.
Киритилди: 15:06, 22.04.2024. Ўқилди: 9963 марта. Фикрлар сони: 1 та.
Киритилди: 10:17, 24.04.2024. Ўқилди: 9501 марта. Фикрлар сони: 64 та.
"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген "Реал"дан учралган 2:3 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Киритилди: 03:15, 22.04.2024. Ўқилди: 9075 марта. Фикрлар сони: 6 та.
Арне Слот "Ливерпуль" бош мураббийи лавозимига асосий даъвогар ҳисобланади.
Киритилди: 11:31, 24.04.2024. Ўқилди: 8962 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ярим ҳимоячи Бернарду Силва билан хайрлашишга тайёр.
Киритилди: 12:20, 27.04.2024. Ўқилди: 8895 марта. Фикрлар сони: 3 та.
"Халл Сити" вингери Адама Траоренинг агенти Секу Траоре ўз мижозининг Россияга ўтиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
Киритилди: 18:16, 22.04.2024. Ўқилди: 8870 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб ўйини олдидан журналистлар билан суҳбатлашди.
Киритилди: 18:18, 16.04.2024. Ўқилди: 18374 марта. Фикрлар сони: 29 та.
Криштиану Роналду ўзига ишонади. Португалиялик юлдуз ўзига бўлган кўрсатмалар орқали бу ишончни оширишга уринаётган кўринади.
Киритилди: 21:23, 20.04.2024. Ўқилди: 14434 марта. Фикрлар сони: 9 та.
Дон Карло Ла Лига ва Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган ҳолда "олтин дубл" қайд этди. Биз унинг 2013 ва 2015 йиллардаги биринчи мавсумида амалга оширган 10 та трансферини кўриб чиқишга қарор қилдик.
Киритилди: 08:00, 05.04.2024. Ўқилди: 12660 марта. Фикрлар сони: 3 та.
Леверкузеннинг "Байер" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо ЕЧЛ чорак финалида "Реал"нинг "Манчестер Сити" устидан қозонилган ғалабасини баҳолади.
Киритилди: 13:56, 19.04.2024. Ўқилди: 12464 марта. Фикрлар сони: 10 та.
"Баер" бош мураббийи Хаби Алонсонинг келажакдаги режалари маълум бўлди.
Киритилди: 14:07, 15.04.2024. Ўқилди: 12397 марта. Фикрлар сони: 0 та.
U23 Осиё кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган Ўзбекистон ва Индонезия олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўйинни бошқарадиган ҳакамлар эълон қилинди.
Киритилди: 15:56, 27.04.2024. Ўқилди: 5781 марта. Фикрлар сони: 15 та.
«Барселона» таянч ярим ҳимояси ҳудудини «Бетис» футболчиси билан кучайтирмоқчи.
Киритилди: 18:27, 27.04.2024. Ўқилди: 3214 марта. Фикрлар сони: 7 та.
Киритилди: 17:18, 27.04.2024. Ўқилди: 3035 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Саудия Арабистони олимпия терма жамоаси бош мураббийи Саад аш-Шеҳрий чорак финал босқичида Ўзбекистонга қарши бўлиб ўтган ўйин борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Киритилди: 23:42, 27.04.2024. Ўқилди: 2705 марта. Фикрлар сони: 6 та.
Яқинда “Барселона” ва “ПСЖ” Чемпионлар лигасининг чорак финалида ўзаро кураш олиб боришди.
Киритилди: 17:22, 27.04.2024. Ўқилди: 2693 марта. Фикрлар сони: 0 та.