Вуууууҳ! МЕссининг узатмасидан кейин Альба дарвозабон билан юзма-юз ҳолатда тўпни кўкраги билан қабул қилди ва посбоннинг устидан тўпни оширди. Ҳимоячи тўпни қайтарди!
90+3'
Пикенинг бош билан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. Яна бурчак зарбаси
Мессининг узатмасидан кейин Суарес жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилаётганида сакраётган тўп унинг қўлига тегиб кетди. Яхши вазият йўққа чиқди
88'
"Рома" қарши ҳужумда зарба бериш имкониятига эга бўлди. Салоҳнинг узатмасидан кейин Жеко 17 метрдан дарвоза томон тўпни йўналтирди. Тер Штеген тўпни қабул қилди
85'
"Рома"да ўзгариш: Флоренци майдонни тарк этмоқда. Унинг ўрнига Торосидис тушди
Оҳо! Иньеста жарима майдончаси ичида Неймар билан "девор" ўйнаб, дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди. Андреснинг зарбасини Де Санктис қайтарди
78'
Яго фальке чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва ноаниқ зарба йўллади
"Барса"да яхши имконият. Мессининг узатмасидан кейин Альба чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва тўпни дарвоза олдидаги Суаресга узатди. Луис товони билан зарба беришга ҳаракат қилди. Ҳаракат муваффақиятсиз чиқди
47'
Вуууҳ! Неймар ўз вақтида жарима майдончасига кираётган Мессига узатма берди. Лионел чап оёқда зарба беришга улгурди. "Рома" посбони зарбани қайтарди!
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. Ҳозирча "Рома" - "Барселона" - 1:1.
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
45'
Салоҳ яна тезликда меҳмонлар ҳимоячиларини ортда қолдирди. Мисрлик футболчи жарима майдончаси чизиғи устидан аниқ зарба йўллай олмади
43'
"Барселона" ҳимоясининг хатосидан сўнг Наингголан 20 метрлардан кучли ва аниқ зарба йўллади. Тер Штеген ажойиб сэйв намойиш қилди
42'
Мессининг узатмасини Флоренци эгаллаб олиб, олдинга ўтди, аммо бу сафар олисдан зарба бермади:)
Эътиборга молик вазият юзага келди. Суарес чап томондан жарима майдончасига кирди ва бирга бир вазиятда дарвозабонга урилиб йиқилди. Луис тўпни ён томонга олиб қочганидан кейин йиқилди. Аммо ҳакам на пенальти белгилади, на Суаресга сариқ карточка берди, вазиятни симуляция деб баҳолаб....
21'
ГОООООЛ! Луис Суарес, 0:1! Ракитич ўнг қанотдан олис устун томон узатма берди. Уругвайлик футболчи бош билан тўпни дарвозага тўғрилаб қўйди!
20'
Мессининг узатмасидан кейин Суарес жарима майдончасига кириб бордли, аммо Лукас Диндан ўтиб кета олмади
17'
Неймар чап қанотдан жарима майдончасига кириб келган Мессини тўп билан таъминлади. Ҳужумчиниг зарбаси йўлига ҳимоячи ўзини ташлади
15'
Ўйин нисбатан тенглашди. Каталонияликлар майдонда тўлиқ ташаббусга эришишаётгани йўқ
11'
"Барса" рақиб жарима майдончаси ичида ва атрофида майда паслар орқали зарбавор вазият яратишга уринди. Аммо якуний зарбага аниқлик етишмади
10'
Чап қанотдан ҳаволатиб етказилган тўпни Суарес бош билан дарвозага буришга уринди. Зарба аниқ бўлмади
9'
"Рома"нинг қарши ҳужумлари хавфли кўринмоқда. Жеко чап қанотдан олдинга ўтди ва Салоҳ томон узатма берди. Матьё тўпни эгаллаб олди
8'
Муҳаммад Салоҳ ўзининг ўнг қанотидан катта тезликда Альбадан ўтиб кетди. Бироқ кейинчалик Жорди унга етиб олиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
«Реал» президенти Флорентино Перес агар президентлик сайловларида ғалаба қозонса, клуб 150 миллион евро эвазига янги футболчи билан шартнома имзолашини эълон қилди.
Киритилди: 05:13, 05.06.2026. Ўқилди: 15340 марта. Фикрлар сони: 0 та.
COPE нашрининг хабар беришича, «Реал» президенти Флорентино Перес сешанба куни янги футболчи учун 150 миллион евро миқдорида таклиф юборишни ваъда қилганда, «ПСЖ» ярим ҳимоячиси Жоау Невешни назарда тутган.
Киритилди: 05:18, 05.06.2026. Ўқилди: 10779 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида рингга кўтарилган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов ҳамда англиялик Жек Каттерал ушбу жангдан қанча ишлаб топгани маълум бўлди.
Киритилди: 08:45, 26.05.2026. Ўқилди: 29994 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Якшанба куни Мадриднинг «Реал» клуби «Барселона»га имкониятни бой берди (0:2) ва Ла Лигада чемпионлик учун бор бўлган охирги имкониятларини ҳам йўқотди.
Киритилди: 13:39, 11.05.2026. Ўқилди: 28652 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов АҚШдаги йиғин давомида бел қисмидаги оғриқлар билан боғлиқ муаммо сабаб сўнгги машғулотларда, шунингдек, Канада ва Нидерландияга қарши ўртоқлик учрашувларида иштирок этмади.
Киритилди: 10:09, 10.06.2026. Ўқилди: 6074 марта. Фикрлар сони: 0 та.