Дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бораётган Марсьялни тортиб йиқитгани учун Варжил ван Дейк сариқ карточка олди
68'
ГОООООЛ! Хуан Мата, 1:3! "МЮ" мазкур голгача жуда кўп узатмаларни амалга оширди. Швайни узатмасидан кейин Депай тўпни жарима майдончаси ичида қабул қилди ва бир ҳимоячини алдаб, кучли зарба берди. Тўп устунга тегиб қайтди. Мата эса тўпни тўхтатмасдан кучли зарба билан тўрга йўллади!
ГООООЛ! Антони Марсьял, 1:2! Ҳимоячи қўпол хатога йўл қўйди. У тўпни жуда секин тарзда дарвозабонга узатишга қарор қилди. Франциялик футболчи тўпни эгаллади ва дарвозани ишғол қилди!
Вуууҳ! Яна бир зўр имконият! Депай бир ҳимоячини алдаб, чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва орқароққа узатма берди. Шнейдерлиннинг зарбасидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди!
41'
Вууууҳ! "МЮ"да ажойиб вазият! Марсьялнинг узатмасидан кейин Депай жарима майдончаси ичида бир рақибни алдаб ўтди, аммо иккинчиси тўпни тепиб юборишга улгурди. Депай ва Мата даврозабон билан юзма юз ҳолатда қолишганди...
40'
Лайнсмен бу сафар Марсьялнинг офсайдда эканини қайд этди
37'
Гол бўлган вазиятда ҳакам байроқчасини кўтариш-кўтармасликни билмай иккиланиб турди. Охир-оқибат кўтармади
34'
ГООООООЛ! Антони Марсьял, 1:1! Швайнштайгер бош билан олдинги чизиққа тўпни етказди. Офсайдда бўлган Мата тўп билан жарима майончасига кирди, ҳимоячи унинг оёғи остига ташланиб, тўпни бироз ён томонга тепди. Марсьял тўпни қабул қилди, бир ҳимоячини чиройли чалғитди ва дарвозани ишғол қилди!
Мезбонларнинг ҳужуми хавфли бўлди. Пелленинг узатмасидан кейин Мане ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва 11 метрли нуқта устига узатма берди. Ёрдамга келган футболчи тўп учун курашда икки нафар ҳимоячига урилиб йиқилди. Пенальти йўқ
24'
Хуан Мата чап қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Депай бош билан йўллаган зарба дарвоза устидан ўтиб кетди
20'
Ўйиннинг тасвири ўзгармаяпти. Манкунианликлар тўпни назорат қилишмоқда, аммо "Саутгемптон"нинг пайт пойлаб ташкил қилаётган ҳужум ва қарши ҳужумлари хавфлироқ кўринмоқда
17'
Антони Марсьял жарима майдончаси чизиғи устида тўпни қабул қилди ва сакраб турган тўпни дарвоза томон тепди. Тўп юқоридан ўтиб кетди.
16'
Вуууууууҳ! Грациано Пелле! Ҳужумчи жарима майдончаси ташқарисида тўпни қабул қилди ва бир ҳимоячини чалғитиб зарба берди. Тўп устунга тегиб, майдонни тарк этди!
"Саутгемптон"нинг навбатдаги ҳужум меҳмонлар учун тахликали бўлди. Чап қанотдан Пелле томонидан етказилган узатмани Рохо бир амаллаб майдон ташқарисига чиқариб юборди
10'
Қарши ҳужумда Душан Тадич жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллашга муваффақ бўлди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
9'
Луи ван Гал шогирдлари тўпни назорат қилишмоқда, аммо ҳозирча кескин ҳужум ташкил қилишганича йўқ
Ўйиннинг бошида манчестерликлар тўп билан кўпроқ муомалада бўлишмоқда
1'
Ўйин бошланди!
'
"Саутгемптон" ва "Манчестер Юнайтед" футболчилари майдонга чиқиб келишди. Мезбонлар оқ-қизил йўл-йўл, меҳмонлар эса қора рангли формада ҳаракат қилишади
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! АПЛ ўйинини биз билан бирга кузатиб боришга таклиф қиламиз
Европа чемпионлар лигасининг чорак финал босқичи доирасида бўлиб ўтадиган "Реал" - "Бавария" ўйини Zo'r TV телеканали орқали жонли трансляция қилинади.
Киритилди: 08:18, 07.04.2026. Ўқилди: 14662 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) Чемпионлар лигаси чорак финали доирасидаги «Барселона» ва Мадриднинг «Атлетико» жамоалари ўртасидаги (0:2) учрашув бош ҳаками Иштван Ковачни мусобақанинг жорий мавсуми охиригача ишдан четлатишга қарор қилди.
Киритилди: 05:54, 10.04.2026. Ўқилди: 8905 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Англия Лига кубогининг (Carabao Cup) ҳал қилувчи финал баҳси ўз якунига етди. «Уэмбли» стадионида кечган «Манчестер Сити» ва «Арсенал» ўртасидаги драматик тўқнашувда Пеп Гвардиола шогирдлари зафар қучиб, бош совринга эга чиқишди.
Киритилди: 02:07, 23.03.2026. Ўқилди: 34016 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Ижтимоий тармоқларда Lego ва FIFA’нинг “Ҳар ким ўз улушини хоҳлайди” (Everyone Wants a Piece) рекламасида суратга тушган Криштиану Роналду, Лионель Месси, Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниорнинг даромадлари ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлди.
Киритилди: 18:54, 03.04.2026. Ўқилди: 3466 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Конго Республикаси футбол федерацияси – Fecofoot президенти Жан-Ги Блез Майолас пул ювиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш, ноқонуний даромад олиш ва COVID-19 пандемияси даврида FIFA маблағларини ўзлаштирганликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Киритилди: 19:44, 11.03.2026. Ўқилди: 1152 марта. Фикрлар сони: 0 та.