Бугун 14 апрель, 2026 йил, сешанба.

Флик «Атлетико»га қарши баҳс учун кутилмаган ҳимоя жуфтлигини танлади [3125]

Юрген Клопп “Реал”га иккита шарт қўйди — манба [3086]

"Барса" Осимхен учун 5 нафар футболчисини қурбон қилиши мумкин [2529]

«Реал» ўз тарбияланувчисини «Барселона»га бериб қўймайди [2526]

"Барселона" "Атлетико"га қарши жавоб ўйини учун қайдномасини эълон қилди (фото) [2256]

Тони Кроос «Реал»га қайтмоқда: Фабрицио Романо тафсилотларни очиқлади [2202]

«Манчестер Сити» Ҳусановнинг «Челси»га қарши ўйиндаги узун пасларини эътироф этди (видео) [1921]

Талабгорлар турнири. Жавоҳир Синдаров Накамура билан тезкор дуранг ўйнади. Гири катта устунликни ғалабага айлантира олмади [1424]

Симеоне «Барселона»нинг ҳакамлик бўйича шикоятига жавоб қайтарди [1405]

Флик «Атлетико» билан жавоб ўйини олдидан жамоани қандай жипслаштириш йўлини топди [1241]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 6 15
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 6 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 6 8
9 ОКМК 7 8
10 Сурхон 7 8
11 Динамо 7 7
12 Андижон 7 6
13 Қўқон-1912 6 6
14 Қизилқум 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 7-тур

14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Учрашув тафсилоти

АПЛ - 2015-16 / 35-тур / 11.05.2016 00:30

Вест Хэм

Дьяфра Сако (10)
Майкл Антонио (76)
Уинстон Рид (81)
3
:
2

Ман. Юнайтед

Антони Марсиал (51, 72)
Огоҳлантиришлар
Четлатишлар
Жамоалар таркиби
Захира таркиби
Мураббий
Қўшимча маълумотлар
АПЛ - 2015-16 / 35-тур / 11.05.2016 00:30

Вест Хэм

Дьяфра Сако (10)
Майкл Антонио (76)
Уинстон Рид (81)
3
:
2

Ман. Юнайтед

Антони Марсиал (51, 72)

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

90+5'
Ўйин якунланди! "Вест Хэм" - "Манчестер Юнайтед" - 3:2! "Болғачилар" амалда Луи ван Гал жамоасини ЕЧЛдан маҳрум қилмоқда

90+1'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди

90+1'
"Вест Хэм"да ўзгариш: Димитри Пайе ўрнига Эннер Валенсия тушди.

90'
Вуууҳ! Матанинг узатмасидан кейин Марсиал чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвоза олдига узатма берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди

87'
"МЮ"да яна ўзгариш: Валенсия ўрнига Янузай тушди

86'
Вууҳ! "Вест Хэм"нинг навбатдаги "стандарти" хавфли бўлди. Пайе етказган узатмага Куйяте бош билан зарба берди. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди

84'
"Вест Хэм"да иккита ўзгариш: Лансини ўрнига Педро Обьянг, Сако ўрнига Томкинс тушди

83'
"МЮ"да ўзгариш: Эррера ўрнига Жесси Лингард тушди

81'
ГООООООЛ! Уинстон Рид, 3:2! Пайе чап қанотдан узатма берди. Янги Зеландиялик ҳимоячи бош билан тўп йўналишини ўзгартирди. Тўп Де Хеанинг қўлидан тўрга бориб тушди!

76'
ГОООООЛ! Майкл Антонио, 2:2! Димитри Пайе жарима зарбасини тепди, тўп жонли деворга тегиб қайтди. Такрорий узатмани Антонио бош билан "МЮ" дарвозасига жойлади!

75'
Андер Эррера огоҳлантириш олди

72'
ГОООООООЛ! Антони Марсиал, 1:2! Меҳмонлар майдон марказида тўпни эгаллаб олишди. Руни-Рэшфорд-Марсиал узатмасидан кейин Антони чап қанотда ҳимоячидан ўтиб кетди ва деярли бирга бир вазиятда ўткир бурчак остида зарба йўллади. "Вест Хэм" посбони зарбани қайтара олмади

71'
Димитри Пайе йўллаган зарба натижасида тўп анча юқоридан ўтиб кетди. Зарба ўхшамади

70'
"Вест Хэм" жарима майдончаси бурчагидан жарима зарбасини тепади

70'
Антонио Валенсия огоҳлантириш олди

69'
Эди Кэрролл сариқ карточка олди

68'
ВУУУУҲ! Пайе бурчак тўпин ўйинга киритди ва Кэрролл 11 метрли нуқта устида бош билан зарба берди. Устун ёнида турган Марсиал бош билан жамоасини голдан қутқарди!

65'
Вуууҳ! Мата жарима майдончасида очилаётган Рэшфорд узатма берди. Маркус товони билан тўпни шеригига узатмоқчи бўлди, аммо Эррера тўпга ета олмади

62'
Вуууҳ! Ноубл чап қанотдан олис устун томон узатма берди. Кэрролл тўпни дарвоза олдига қайтарди. Блинд тўпни қайтарди

59'
Пайе бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўп Кэрроллнинг бошидан майдонни тарк этди

58'
Пайе етказган узатмани Де Хеа эгаллади

58'
Антони Марсиал сариқ карточка олди

56'
ВУУУУУҲ! Димитри Пайе жарима тўпини ўйинга киритди. Сако рақиб дарвозабон майдончаси (!) ичида ердан сакраб келган тўпга бош билан зарба бермоқчи бўлди. Тўп юқоридан ўтиб кетди

55'
Вууууҳ! Димитри Пайе жарима майдончаси ташқарисидан айланма зараб берди. Тўп тўрга ён томондан тегиб ўтиб кетди

51'
ГООООООООЛ! Антони Марсиал, 1:1! Ҳужумни Де Хеа бошлаб берди. Рэшфорд тўпни эгаллади ва ўнг томондан жарима майдончасига кираётган Матага узатма берди. Хуан дарвозабон майдончасининг нариги томонида очиқ турган Марсиални тўп билан таъминлади. Ҳужумчи бўш дарвозани осонлик билан ишғол қилди!

50'
Пайе жарима майдончаси ташқарисида тўпни ерга туширмасдан зарба берди. Тўп дарвозага аниқ бормади

46'
"МЮ" бурчак тўпини ўйинга киритди. Марсиал бош билан зарба берди, аммо тўп дарвозагача етиб бормади

47'
Вуҳ! Чап қанотда Рэшфорда нисбатан бузилган қоида туфайли белгиланган жарима тўпини Руни ўйинга киритди. Дарвоза яқинига етказилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди

46'
Иккинчи бўлим бошланди

46'
"МЮ"да ўзгариш: Морган Шнайдерлин ўрнига Майкл Каррик тушди.

45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Вест Хэм" - "Манчестер Юнайтед" - 1:0. Танаффус

45+1'
Вууууҳ! Руни жарима майдончаси ташқарисидан очиқ турган шерикларига аниқ узатма берди. Тўп Матага борди, аммо у тўпни ўзидан қочириб юборди

45'
Ўнг қанотдан етказилган узатмага Кэрролл зарба беришга уринди. Муваффақиятсиз

43'
Бурчакдан етказилган узатмага Сако бош билан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди

43'
Пайе ўнг қанотдан жарима тўпини ўйинга киритди. Тўпни мезбонлар эгаллаб, олис масофадан зарба беришга муваффақ бўришди. Антонионинг зарбасидан сўнг тўп рекошет ҳолатда майдонни тарк этди

40'
"МЮ" тўпни назорат қилиб, ҳужум вариантларини қидирмоқда. Ҳозирча топмади. "Болғачилар"нинг қарши ҳужуми хавфли бўлиши мумкин

34'
Вуууҳ! Руни ўнг қанотдан узатма берди. Рэшфорд бош билан зарба беришга бироз улгурмади. Тўп Огбоннага тегиб, устун ёнидан ўтиб кетди

32'
Эҳҳҳҳ, Пайе! Мезбонлар "МЮ" ҳимоячисидан тўпни олиб қўйишди ва хавфли қарши ҳужум ташкил қилишди. Пайе 13 метрдан кучли зарба берди, аммо ўта ноаниқ!

31'
Ван Гал шогирдлари тўп назоратини ўз томонларига олишди.

28'
Валенсия ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Мата ҳимоячининг ортидан итариб юборгани боис ўйин тўхтатилди

27'
Вуууҳ! Лансини жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллашга муваффақ бўлди. Тўп устундан 1 метр масофадан ўтиб кетди

24'
Олис масофадан етказилган узатмани Рэшфорд ўнг томонда эгаллади ва марказ бўйлаб жарима майдончасига кираётган Матага узатма берди. Хуан йиқилиб тушди

23'
"Болғачилар" "МЮ" футболчиларининг кўз очишларига йўл қўйишмаяпти

21'
ҚИЗИҚ! "Вест Хэм" бурчак тўпини ўйинга киритди ва тўпни нариги қанотдан Нобл эгаллади. У дарвоза яқинга узатма бермоқчи бўлганида тўп ҳимоячига тегиб юқорига кўтарилди ва юқоридан келиб дарвоза чизиғи устига тушаётганида, Валенсияга тегиб, тўрга тушди! Аммо қанот ҳаками тўп ҳаво чизиқни кесиб ўтган дея кўрсатди!

20'
ВУУУУУУҲ! Энди Кэррол бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва зарба берди. Дарвозабон зарбани оёғи билан қайтарди!!!

18'
Вууууҳ! "Вест Хэм" ҳужум кетидан ҳужум ташкил қилмоқда. Ўнг қанотдан етказилган узатмани Кэррол кўкраги билан қайтарди ва жарима майдончаси ташқарисидаги шеригига етказди. Пайенинг зарбасини Де Хеа эгаллаб олди!

13'
Димитри Пайет бурчак тўпини жарима майдончаси ташқарисига етказди. Нобл йўллаган зарба ҳимоячига тегиб қайтди. Огбонна қайчи услубижа зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди

10'
ГОООООООЛ! Дьяфра Сако, 1:0! Лансини чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва орқароққа узатма берди. Сако йўллаган зарба натижасида тўп Блиндга бироз тегди ва Де Хеа қўриқлаётган дарвоза бурчагига бориб тушди!

7'
Олис масофадан етказилган узатмага Кэррол рақиб жарима майдончаси остонасида бош билан зарба берди. Тўп эса ичкарига кираётган Саконинг қўлига тегди. Ўйин тўхтатилди

4'
Меҳмонлар тўпни назорат қилиб, "Вест Хэм"нинг шаштини пасайтиришга ҳаракат қилмоқда

2'
Илк дақиқалардан мезбонлар "МЮ" жарима майдончаси жиддий босимни юзага келтиришди. Сўнгги зарба ноаниқ чиқди

1'
Тўпни ўйинга "болғачилар" киритиб беришди. Бошладик!

'
Диққат, жамоалар майдонда саф тортишди

'
Ўйин бошланишига 5 дақиқа қолди

'
Маълумотларга қараганда, стадион ташқарисида "Вест Хэм" мухлислари тўполонни юзага келтиришган, "МЮ" автобуси томон тошлар отишган. Шу боис, ўйин белгиланган вақтдан 45 дақиқа кечроқ бошланадиган бўлди

'
Диққат! Ўйиннинг бошланиш вақти кечиктирилган. Учрашув Тошкент вақти билан 00:30да бошланади

'
Бугунги ўйин "МЮ" учун ЕЧЛ йўлланмаси йўлланмаси учун жанг бўлиб чиқмоқда. "Манчестер Сити" кетма-кет 2та ўйинда очко йўқотиб, ҳамшаҳарларига бундай имкониятни бериб қўйишди. Энди барча масала "МЮ" қўлида

'
Аслида 35-турда бўлиши керак бўлган "Вест Хэм" - "МЮ" баҳси Луи ван Гал жамоасининг Англия кубоги ярим финал ўйини туфайли бугунга қолдирилганди

'
Хайрли оқшом, қадрли футбол мухлислари. Европа миллий ченмпионатларида мавсум якунига етиб қолди. Бугун ва эртага Англия Премьер-лигасида қолдирилган ўйинлар бўлиб ўтса, якшанба куни сўнгги тур ўйинлари билан мавсумга якун ясалади

АПЛ - 2015-16 / 35-тур / 11.05.2016 00:30

Вест Хэм

Дьяфра Сако (10)
Майкл Антонио (76)
Уинстон Рид (81)
3
:
2

Ман. Юнайтед

Антони Марсиал (51, 72)

АПЛ - 2015-16 / 35-тур / 11.05.2016 00:30

Вест Хэм

Дьяфра Сако (10)
Майкл Антонио (76)
Уинстон Рид (81)
3
:
2

Ман. Юнайтед

Антони Марсиал (51, 72)

Холанд фақат бир клубга ўтишни истамоқда

ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити»нинг норвегиялик тўпурари Эрлинг Холанд фаолиятини «Барселона»да давом эттиришни қатъий мақсад қилган.

Киритилди: 18:36, 10.04.2026. Ўқилди: 39305 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Реал» мураббийлигига кутилмаган номзод маълум бўлди

ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клуби шу ёзда бош мураббийни алмаштириши мумкин.

Киритилди: 21:37, 10.04.2026. Ўқилди: 14944 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди

ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Телеканаллар / ТВ-дастурлар
Рукн: Янгиликлар

Европа чемпионлар лигасининг чорак финал босқичи доирасида бўлиб ўтадиган "Реал" - "Бавария" ўйини Zo'r TV телеканали орқали жонли трансляция қилинади.

Киритилди: 08:18, 07.04.2026. Ўқилди: 14778 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Арбелоа «Бавария»ни огоҳлантирди

ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Реал» бош мураббийи Альваро Арбелоа Чемпионлар лигаси 1/4 финали доирасида «Бавария»га қарши бўлиб ўтадиган жавоб учрашуви олдидан ўз кутилмалари билан ўртоқлашди.

Киритилди: 11:39, 12.04.2026. Ўқилди: 12859 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Испаниялик машҳур ҳакам «Барселона» ва «Атлетико» ўртасидаги баҳсли вазиятни таҳлил қилди

ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Финал плей-оффлари
Рукн: Янгиликлар

Испаниялик афсонавий собиқ ҳакам Матеу Лаос Чемпионлар лигаси 1/4 финали доирасидаги «Барселона» ва «Атлетико» ўртасидаги баҳсда белгиланмаган пенальти ҳақида ўз фикрини билдирди.

Киритилди: 12:21, 09.04.2026. Ўқилди: 11185 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Барселона» — «Атлетико» учрашуви ҳаками мавсум охиригача Чемпионлар лигасидан четлатилди

ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Ҳакамлар
Рукн: Янгиликлар

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) Чемпионлар лигаси чорак финали доирасидаги «Барселона» ва Мадриднинг «Атлетико» жамоалари ўртасидаги (0:2) учрашув бош ҳаками Иштван Ковачни мусобақанинг жорий мавсуми охиригача ишдан четлатишга қарор қилди.

Киритилди: 05:54, 10.04.2026. Ўқилди: 10367 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ямал "Барселона" раҳбариятига катта шарт қўйди

ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

"Барселона" вингери Ламин Ямал, агар тарқалган гап-сўзларга ишонилса, жамоанинг кучайишига умид қилмоқда.

Киритилди: 10:36, 09.04.2026. Ўқилди: 9583 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ямал "Барса"га янги ҳужумчи танлади

ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» вингери Ламин Ямал шу ёзда Каталония клуби юлдуз ҳужумчи билан шартнома имзолашини истамоқда.

Киритилди: 18:05, 12.04.2026. Ўқилди: 9150 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Флик 0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?

ЕВРОПА / Мураббийлар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Чемпионлар лигаси чорак финалининг дастлабки учрашувида Мадриднинг «Атлетико» клубидан учралган мағлубият (0:2) ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Киритилди: 02:50, 09.04.2026. Ўқилди: 8444 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Салоҳ фаолиятини қайси клубда давом эттириш бўйича бир қарорга келди

ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

Киритилди: 21:10, 12.04.2026. Ўқилди: 8135 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Криштиану Роналдунинг ўғли катта ёшли модель билан муносабатда гумон қилинмоқда

ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

ОАВда Криштиану Роналдунинг ўғли — Криштиану Роналду-кичикнинг шахсий ҳаёти ҳақида маълумотлар тарқалди.

Киритилди: 08:05, 24.03.2026. Ўқилди: 132334 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Винисиус Жуниор дунёнинг энг кучли ҳимоячиси кимлигини айтди

ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

"Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниор дунёнинг энг яхши ҳимоячиси кимлигини айтди.

Киритилди: 19:04, 06.04.2026. Ўқилди: 34516 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ҳусановнинг финалдаги ўйини қандай баҳоланди?

ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Англия Лига кубогининг (Carabao Cup) ҳал қилувчи финал баҳси ўз якунига етди. «Уэмбли» стадионида кечган «Манчестер Сити» ва «Арсенал» ўртасидаги драматик тўқнашувда Пеп Гвардиола шогирдлари зафар қучиб, бош совринга эга чиқишди.

Киритилди: 02:07, 23.03.2026. Ўқилди: 34029 марта. Фикрлар сони: 0 та.

"Ман Сити" юлдузи жамоани тарк этишга қарор қилди

ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити»нинг юлдуз футболчиларидан бири шу ёзда клубни тарк этишга тайёр.

Киритилди: 22:22, 27.03.2026. Ўқилди: 28337 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Абдуқодир Ҳусанов — дунёнинг энг кам баҳоланадиган футболчилари қаторида

ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

"Манчестер Сити" ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов халқаро миқёсда яна бир бор эътироф этилди.

Киритилди: 16:38, 17.03.2026. Ўқилди: 23855 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Флик «Атлетико»га қарши баҳс учун кутилмаган ҳимоя жуфтлигини танлади

ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Сешанба куни «Барселона» Чемпионлар лигаси 1/4 финалининг жавоб учрашуви доирасида Мадриднинг «Атлетико» жамоаси меҳмони бўлади.

Киритилди: 12:45, 13.04.2026. Ўқилди: 3102 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Юрген Клопп “Реал”га иккита шарт қўйди — манба

ЕВРОПА / Мураббийлар / Тайинловлар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг “Реал” клуби янги бош мураббий масаласида Юрген Клопп билан принципиал келишувга эришди.

Киритилди: 18:46, 13.04.2026. Ўқилди: 3050 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Реал» ўз тарбияланувчисини «Барселона»га бериб қўймайди

ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Реал Мадрид» Виктор Муньоснинг «Барселона»га ўтишига йўл қўймайди.

Киритилди: 14:05, 13.04.2026. Ўқилди: 2513 марта. Фикрлар сони: 0 та.

"Барса" Осимхен учун 5 нафар футболчисини қурбон қилиши мумкин

ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» янги ҳужумчи сотиб олиш мақсадида кенг кўламли трансфер режасини ишлаб чиқди.

Киритилди: 16:30, 13.04.2026. Ўқилди: 2506 марта. Фикрлар сони: 0 та.

"Барселона" "Атлетико"га қарши жавоб ўйини учун қайдномасини эълон қилди (фото)

ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар

14 апрель, сешанба куни "Барселона" Чемпионлар лигаси чорак финалида "Атлетико"га қарши жавоб ўйинини ўтказади.

Киритилди: 14:02, 13.04.2026. Ўқилди: 2247 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Рио-де-Жанейродаги Олимпия велодромида йирик ёнғин юз берди (видео)

ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Рио-де-Жанейродаги Олимпия боғида жойлашган велодромда 8 апрель, чоршанба тонгида ёнғин содир бўлди.

Киритилди: 14:12, 09.04.2026. Ўқилди: 1063 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Неймар аёл ҳакамга нисбатан жинсий камситувчи баёноти учун дисквалификация қилиниши мумкин

ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Бразилиянинг «Сантос» клуби ҳужумчиси Неймар аёл ҳакам — Савио Перейра Сампайога нисбатан жинсий камситувчи баёноти сабаб 5 тадан 12 та ўйингача дисквалификация қилиниши мумкин.

Киритилди: 07:40, 06.04.2026. Ўқилди: 2407 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Энг катта маблағ — Роналдуда: Lego рекламасидаги гонорарлар маълум бўлди

ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Ижтимоий тармоқларда Lego ва FIFA’нинг “Ҳар ким ўз улушини хоҳлайди” (Everyone Wants a Piece) рекламасида суратга тушган Криштиану Роналду, Лионель Месси, Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниорнинг даромадлари ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлди.

Киритилди: 18:54, 03.04.2026. Ўқилди: 3548 марта. Фикрлар сони: 0 та.

АПЛ тарихидаги энг яхши тўпурар ҳалокатга учради (фото)

ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

“Ньюкасл” ва Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Алан Ширер велосипедда ҳалокатга учради.

Киритилди: 20:22, 28.03.2026. Ўқилди: 3235 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Австрияда 20 ёшли футболчи қиз ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Австриялик футболчи, “Блау-Вайс Линс” аъзоси Александра Виммер 20 ёшида автоҳалокатга учраб, вафот этди.

Киритилди: 20:16, 28.03.2026. Ўқилди: 799 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Швецияда 20 ёшли футболчи отишма қурбони бўлди

ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Швециянинг Эребро шаҳрида тўртинчи дивизион вакили — “Форвард” клуби дарвозабони Ҳьюго Мосшаген отишма натижасида ҳалок бўлди.

Киритилди: 08:21, 26.03.2026. Ўқилди: 600 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Чехия футболидаги коррупция можароси: келишилган ўйинларда гумон қилинган клублар ва шахслар рўйхати эълон қилинди

ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Чехия полицияси футбол оламидаги йирик коррупцион тизимга чек қўйиш мақсадида ўнлаб шахсларни қўлга олди.

Киритилди: 07:26, 25.03.2026. Ўқилди: 744 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Колумбияда 18 ёшли футболчи ўйин вақтида ҳушини йўқотиб, вафот этди

ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Колумбиянинг “Мильонариос” футбол клуби ёшлар жамоаси ярим ҳимоячиси Сантьяго Кастрильон 18 ёшида вафот этди.

Киритилди: 09:00, 24.03.2026. Ўқилди: 1200 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Конго Республикаси футбол федерацияси президенти умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Конго Республикаси футбол федерацияси – Fecofoot президенти Жан-Ги Блез Майолас пул ювиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш, ноқонуний даромад олиш ва COVID-19 пандемияси даврида FIFA маблағларини ўзлаштирганликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Киритилди: 19:44, 11.03.2026. Ўқилди: 1159 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Неймарнинг ошпази футболчини судга берди

ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

«Сантос» ҳужумчиси Неймарнинг ошпази меҳнат шартномаси талабларига риоя қилинмагани учун бразилиялик футболчини судга берди.

Киритилди: 00:02, 07.03.2026. Ўқилди: 3077 марта. Фикрлар сони: 3 та.

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик