Бугун 2 апрель, 2025 йил, чоршанба.

      • 01.04.2025 00:00
      • Сельта
      • 1:1
      • Лас-Пальмас
      • 01.04.2025 23:45
      • Вулверхэмптон
      • 1:0
      • Вест Хэм
      • 01.04.2025 23:45
      • Арсенал
      • 2:1
      • Фулхэм
      • 02.04.2025 00:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:0
      • Ман. Юнайтед
      • 02.04.2025 23:45
      • Брайтон
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 02.04.2025 23:45
      • Саутгемптон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 02.04.2025 23:45
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Лестер
      • 02.04.2025 23:45
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брентфорд
      • 02.04.2025 23:45
      • Борнмут
      • -:-
      • Ипсвич
      • 03.04.2025 00:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Эвертон
      • 04.04.2025 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • Суперлига
      • 02.04.2025 19:30
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Ливерпуль 29 70
2 Арсенал 30 61
3 Ноттингем Форест 30 57
4 Челси 29 49
5 Манчестер Сити 29 48
6 Ньюкасл 28 47
7 Брайтон 29 47
8 Фулхэм 30 45
9 Астон Вилла 29 45
10 Борнмут 29 44
11 Брентфорд 29 41
12 Кристал Пэлас 28 39
13 Ман. Юнайтед 30 37
14 Тоттенхэм 29 34
15 Эвертон 29 34
16 Вест Хэм 30 34
17 Вулверхэмптон 30 29
18 Ипсвич 29 17
19 Лестер 29 17
20 Саутгемптон 29 9

Ўтган ўйинлар. 30-тур

30-тур Вулверхэмптон 1-0 Вест Хэм
30-тур Арсенал 2-1 Фулхэм
30-тур Ноттингем Форест 1-0 Ман. Юнайтед

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

16/04 23:30 Ньюкасл - Кристал Пэлас

Сўровнома

  • Ўзбекистоннинг қаеридансиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 20054 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

1-ЎЙИН

1. Умумий маълумот

Ушбу танлов www.stadion.uz сайти фойдаланувчиларининг футболга оид билимларини синаш ҳамда уларга турли қизиқарли маълумотларни етказиш, сайт фойдаланувчилари орасида соғлом рақобатни шакллантириш мақсадида ўтказилади.

2. Ташкилотчилар
www.stadion.uz сайти ва “Заковат” интеллектуал клуби билан ҳамкорликда.

3. Иштирокчилар
Ушбу викторинада www.stadion.uz сайтида рўйхатдан ўтган барча иштирокчилар қатнашиши мумкин.
Викторинада қатнашиш бепул.

4. Ўтказилиш тартиби
Викторина 4 босқичдан иборат бўлади:
1-босқич: Саралаш босқичи;
2-босқич: Гуруҳ босқичи;
3-босқич: Ярим финал;
4-босқич: Финал.

5. Саралаш босқичи
Ушбу босқичда танловда қатнашишни хоҳлаган барча иштирокчилар орасидан гуруҳ босқичида иштирок этувчилар саралаб олинади. Stadion.Uz сайтида ўтказиб келинадиган “Онлайн викторина” танлови “Футбол Заковати” учун саралаш вазифасини ўтаб беради. Гуруҳ босқичига 48 нафар мухлис танлаб олинади.

6. Гуруҳ босқичи

6.1. Гуруҳларга бўлиниш
Гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритган 48 та иштирокчи 8 та гуруҳга бўлиб чиқилади. Гуруҳларга бўлишда турли тушунмовчиликларни олдини олиш учун ҳеч қандай қуръа ўтказмасдан, мухлисларнинг Саралаш босқичи натижалари бўйича тузилган рейтинг жадвалига қараб кетма-кетликда автоматик жойлаштириб чиқилади. Бунга кўра рейтингдаги қуйидаги ўринлар қуйидаги гуруҳларга жойланади:

“А” гуруҳи

“В” гуруҳи

1, 9, 17, 25, 33, 41-ўринлар

2, 10, 18, 26, 34, 42-ўринлар

“С” гуруҳи

D” гуруҳи

3, 11, 19, 27, 35, 43-ўринлар

4, 12, 20, 28, 36, 44-ўринлар

E” гуруҳи

F” гуруҳи

5, 13, 21, 29, 37, 45-ўринлар

6, 14, 22, 30, 38, 46-ўринлар

G” гуруҳи

H” гуруҳи

7, 15, 23, 31, 39, 47-ўринлар

8, 16, 24, 32, 40,48-ўринлар

6.2. Ўтказилиш тартиби
Гуруҳ босқичидаги ўйинлар онлайн (!) тарзда ўтказилади. Белгиланган вақтда барча иштирокчининг сайтда онлайн бўлиши талаб қилинади. Улар учун махсус ўйин саҳифаси очилади ҳамда ўша саҳифада саволлар бериб борилади. Жавоб бериш имконияти эса фақат ўша гуруҳдаги иштирокчиларга берилади.

Масалан: “А” гуруҳи ўйинлари соат 17.00 да белгиланган. “Ник1”, “Ник2”, “Ник3”, “Ник4”, “Ник5”, “Ник6” мухлисимиз ўша вақтда сайтда онлайн бўладилар ҳамда ўз никлари орқали сайтга ташриф буюрадилар. “А” гуруҳи учун очилган махсус саҳифада бериб бориладиган саволларга эса фақат ўша ник эгаларигина “коммент” тарзида жавоб қайтаришлари мумкин бўлади. Қолган иштирокчилар ва сайт фойдаланувчилари эса ўйин боришини фақат томоша қилишлари мумкин.

Гуруҳ босқичида ҳар бир гуруҳ учун 20 тадан савол берилади. Ҳар бир савол учун 3 минут вақт берилади ва агар ушбу вақт оралиғида тўғри жавоблар бўлмаса, жавобни бошқарувчи эълон қилади.

Гуруҳ босқичида 1 та савол учун фақат энг тез жавоб берган бир иштирокчигина очко олиши мумкин бўлади. Гарчанд саволга барча иштирокчи тўғри жавоб ёзса ҳам, лекин улар орасида энг биринчи жавоб ёзганига очко ёзилади.

Масалан:
1-савол: Футбол бўйича Жаҳон Чемпионати илк марта нечанчи йил ўтказилган?

Жавоблар:
“Ник1”: [17:02:06] 1930 йил
“Ник2”: [17:02:23] 1930 йил

Бундай вазиятда гарчанд иккала иштирокчи ҳам тўғри жавоб берган бўлишига қарамасдан, “Ник1”га очко ёзилади.

Шунингдек, бир иштирокчи битта саволга фақат бир марта жавоб бериш ҳуқуқига эга. Иштирокчи бир марта жавоб берганидан кейин, у ўша саволга яна жавоб бериш имкониятидан қўлдан чиқаради. Гарчи, у кейинги жавобларда тўғри жавоб берган бўлса ҳам, унга балл берилмайди. Ундан кейин битта жавоб орқали тўғри жавоб берган иштирокчига балл берилади.

Масалан:
1-савол: Футбол бўйича Жаҳон Чемпионати илк марта нечанчи йил ўтказилган?

Жавоблар:
“Ник1”: [17:02:06] 1938 йил
“Ник1”: [17:02:23] 1930 йил - бу жавоб қабу қилинмайди!

Гуруҳдан энг кўп очко олган 2 та иштирокчи кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритади.

Жавоблар лотин ва кирилл алифбосига асосланган ўзбек тилида берилиши мақсадга мувофиқ.

6.3. Қўшимча қоидалар
Гуруҳ босқичи ўйинлари гуруҳдаги камида 3 нафар иштирокчи сайтда онлайн бўлган вақтда ўтказилади. Белгиланган вақтдан 5 дақиқа ичида 2 нафардан ортиқ иштирокчи йиғилмаса, унда гуруҳ босқичи ўйинлари тўхтатилади ҳамда автоматик равишда сайтда онлайн бўлган иштирокчи гуруҳ ғолиби деб топилади.

Агарда белгиланган вақтда гуруҳдан биронта иштирокчи онлайн бўлмаса, унда ушбу гуруҳдан ҳеч ким кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритмайди.

Агарда иштирокчилар бир хилда очко тўплашса ҳамда 1 ёки 2-ўрин эгалари аниқ бўлмаса, унда қўшимча саволлар берилади. Саволлар биринчи очко олгунгача бериб борилади. Бир хил очко тўплаган иштирокчидан қайси бири энг биринчи очкони олса, ўша ғолиб деб топилади. Қўшимча саволлар фақатгина бир хил очко тўплаган иштирокчиларга берилади. Қолган иштирокчилар жавоб бериш имкониятига эга бўлмайди.

7. Ярим финал
Ярим финал босқичида 16 та иштирокчи қатнашади. Ўйинларни ўтказиш вақти, иштирокчилар имкониятини ҳисобга олган ҳолда ярим финалда ҳам ўйинлар 2 та гуруҳга бўлинган ҳолда ўтказилади. Гуруҳ иштирокчилари қуйидагича бўлинади:

1-гуруҳ

2-гуруҳ

A1
B2
C1
D2
E1
F2
G1
H2

A2
B1
C2
D1
E2
F1
G2
H1

Ярим финал босқичида ҳар бир гуруҳ учун 25 тадан савол берилади. Ҳар бир савол учун 3 дақиқа вақт берилади ва агар ушбу вақт оралиғида тўғри жавоблар бўлмаса, жавобни ўзимиз эълон қиламиз.

Қолган қоидалар худди гуруҳ босқичи қоидалари билан бир хил.

Ярим финалда ҳар бир гуруҳдан юқори 4 та ўринни олган иштирокчи финалга йўлланмани қўлга киритади.

8. Финал
Финал босқичида 8 та иштирокчи қатнашади.

Финал ўйинида жами 30 та савол берилади. Ҳар бир савол учун 3 дақиқа вақт берилади ва агар ушбу вақт оралиғида тўғри жавоблар бўлмаса, жавобни ўзимиз эълон қиламиз.

Финалда қўшимча саволлар фақатгина 1, 2 ва 3-ўринлар аниқ бўлмагандагина берилади. Қолган ҳолатларда қўшимча савол берилмайди.

9. Тақдирлаш
Финал ўйинида кучли 3 та ўринни эгаллаган иштирокчилар сайт раҳбарияти томонидан ажратилган совринлари билан тақдирланишади.

10. Бошқа қоидалар
Юқорида қайд этилганлардан ташқари викторина ўтказилиши вақтида юзага келган бошқа муаммоли вазиятлар ва истисно ҳолатлар фақатгина сайт маъмурияти томонидан адолат принципига кўра ҳал этилади.

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Ливерпуль Муҳаммад Салоҳ 27
2 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 21
3 Ньюкасл Александер Исак 19
4 Ноттингем Форест Крис Вуд 18
5 Брентфорд Бриан Мбемо 15
6 Брентфорд Йоан Висса 14
7 Челси Коул Палмер 14
8 Вулверхэмптон Матеус Кунья 13
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 13
10 Кристал Пэлас Жан-Филипп Матета 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.