Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • 1:2
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • 0:1
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Суперлига. 3-тур ўйинларида йўл қўйилган камчиликлар учун жазолар тайинланди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

27-29 март кунлари Суперлига 3-тур беллашувлари бўлиб ўтди. Унда фаолият олиб борган Лига комиссарлари расмий ўйинни ташкил этиш масаласида қатор камчиликларни қайд этди.

"Хоразм" - "Бухоро" - 1:4

Учрашув якунида "Хоразм" клуби раҳбари Рўзимбой Аҳмедов ҳамда "Бухоро" клуби бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўртасида жанжал юзага келган. Лига ҳар икки клуб ўртасидаги принципиалликни ҳурмат қилади ва мутахассисларни сабрли бўлишга чақиради. Мазкур иш ЎФА тегишли қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.

Шунингдек, "Хоразм" футбол клуби “Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 15.17-бандига амал қилмагани учун жаримага тортилади.

"Қизилқум" - ОКМК - 1:3
"Қизилқум" клуби регламентнинг 16.24-бандига беэътибор бўлгани учун расман огоҳлантирилади. Келгусида бу каби ҳолат жарима интизом чораси қўлланилишига олиб келади.

"Бунёдкор" - "Сурхон" - 3:1
"Сурхон" мураббийи Станислав Кудряшов Лига комиссарининг қатор огоҳлантиришларига қарамай, регламентнинг 16.22-бандига нисбатан ҳурматсизлик кўрсатган. Мутахассис билан бу каби ҳолат биринчи бор кузатилмаган. Шунинг учун унга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилади. Ҳолат такрорланса, унинг келгуси учрашувларда техник зонага қўйилмаслиги масаласи кун тартибига киритилади.

"Навбаҳор" - "Андижон" - 2:2

Учрашувнинг биринчи бўлимига қўшиб берилган дақиқаларда "Навбаҳор" аъзоси Шоҳмалик Комилов меҳмон жамоа мухлисларига нисбатан провокацион ҳаракатни амалга оширди ва кичик тартибсизлик келиб чиқишига сабабчи бўлди. Лига бу каби ҳолатлар жавобсиз қолмаслигини таъминлайди. Кейинроқ футболчи меҳмон жамоа мухлислари жой олган секторга яқинлашиб, улардан расман узр сўради. Лига Комилов ўз хатосини тушунганини қадрлайди, шунингдек, регламент олдида ҳамма бирдек жавобгар эканидан келиб чиқиб, унга нисбатан ЎФА тегишли қўмитасининг қарори чиқарилади.

Учрашув якуни арафасида "Навбаҳор" футболчиси Саидазамат Мирсаидов ҳамда "Андижон" дарвозабонлари мураббийи Қобилжон Олимжонов ўртасидаги жанжал масаласи ҳам ЎФА тегишли қўмитасида кўриб чиқилади.

"Навбаҳор" клуби учрашувни ташкил қилишда Лига комиссари вазифасини қийинлаштирувчи, техник зона юкламасига сабаб бўлувчи қатор камчиликларга йўл қўйди. Жумладан, ОАВ учун мўлжалланган медиа трибунадан буткул бегона шахслар жой олди ва улар комиссар огоҳлантиришига беписанд муносабатда бўлиб, қўполлик қилган, журналистлар эркин ишлаши учун халал берган. Иккинчи бўлимда техник зонани бошқариш қийинлашиб, мезбон клуб вакиллари томонидан қатор тартибсизлик содир этилган.

"Навбаҳор" клуби вакили Абдурауф Ғуломов майдон атрофида ўзини номуносиб тутган, қўшимчасига, учрашув якуни билан техник зонада тамаки чекишни бошлаган. Мазкур ҳолатлар инобатга олиниб, "Навбаҳор" мезбонлигида ўтган учрашувдаги ҳолатлар қўмитада кўриб чиқилади.

"Пахтакор" - "Динамо" - 0:1

"Пахтакор" фан-клуби аъзоси расмий тадбир бошланган вақтда ўз фарзанди билан майдонга тушиб келган ва уни майдон фонида суратга олган. Мазкур ҳолатга клуб хавфсизлик офицери ҳеч қандай муносабат билдирмаган.

"Пахтакор" футбол клуби регламентнинг 16.4-бандига нисбатан беписанд муносабатда бўлган ва учрашув Countdown’ига амал қилмаган. Мазкур икки ҳолатдан келиб чиқиб, клубга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилади.

"Машъал" - "Сўғдиёна" - 1:0

"Машъал" клубининг дарвозабонлар мураббийи Элдор Исабоев, клуб маъмури Фарҳод Ёров, шунингдек, "Сўғдиёна" мураббийи Улуғбек Бақоев регламентнинг 16.22-бандига амал қилмагани учун жаримага тортилади.

"Машъал" техник директори Дилявер Ваниев регламентнинг 16.30-банди юзасидан расман огоҳлантирилади. Клуб мутахассис хатти-ҳаракатларига нисбатан тушунтириш бериши сўралади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 22:33, 01.04.2025. Ўқилди: 1355 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик