Бугун 25 июль, 2025 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 Динамо 15 29
4 Бунёдкор 15 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф
15-тур Нефтчи 2-0 Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Алибобо Раҳматуллаев Озарбайжонда ўйнайди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Трансферлар / расман тасдиқланган
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Давралар оралиғида "Навбаҳор" таркибига қўшилган маҳоратли ярим ҳимоячи Алибобо Раҳматуллаев мавсумни жамоамиз сафида якунлаши кутилганди. Аммо, футболчи фаолиятини Озарбайжоннинг "Раван" клубида давом эттирадиган бўлди. Раҳматуллаев билан шартнома имзоланаётганида футболчига хориждан яхшироқ таклиф тушса уни ҳеч бир муаммосиз қўйиб юбориш борасида келишиб олинганди. Орадан маълум вақт ўтгач, Алибобога Озарбайжоннинг “Раван” клубидан таклиф тушди. Шу сабабли, ярим ҳимоячи бир неча кун олдин Озарбайжонга йўл олганди. Бир неча кун давомида “Раван” машғулотларида қатнашган ҳамюртимизнинг ҳаракатлари мураббийларга ва клуб раҳбаритига манзур бўлгач, Раҳматуллаевга шартнома таклиф қилишди. Шундан сўнг Алибобо клубимизга бу борада мурожаат қилди. Ўзаро келишган ҳолда шартнома бекор қилинди. 
Иккинчи давра арафасида жамоамиз аъзосига айланган Алибобо Раҳматуллаев қисқа вақт оралиғида "Навбаҳор" таркибида учта ўйинда майдонга тушганди. "Нефтчи"га қарши ўтган “дерби” учрашувида эса Улуғбек Бақоев урган голга ассистентлик қилганди. Биринчи даврани "Бухоро" таркибида ўтказган футболчи ушбу мавсумида умумий ҳисобда олий лигада саккизта ўйинда иштирок этган. Алибобога янги клуби сафида омад ёр бўлишини тилаган ҳолда унинг фаолиятига улкан зафарлар тилаб қоламиз!
Бокунинг "Раван" клуби ҳақида қисқача маълумот. Жамоа ўтган мавсум якунига кўра мамлакат премьер-лигасига бериладиган йўлланмага эга бўлганди. Айни пайтда мазкур клуб Озарбайжон чемпионатининг уч туридан сўнг икки очко жамғариб, ўн жамоа орасида саккизинчи поғонани эгаллаб турибди. Алибобо янги жамоасидаги дебютини 13 сентябрь куни "Нефтчи"га қарши учрашувда нишонлаши мумкин. 2007 йилда ташкил топган ушбу жамоа 2011 йилга келиб Озарбайжон премьер-лигасида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритганди. "Арслонлар" 2013-2014 мавсумда Озарбайжон кубоги ярим финалига қадар етиб боришганди. Бу клуб тарихидаги энг катта ютуғи ҳисобланади. Аммо, шу мавсумнинг ўзида қуйи дивизонга тушиб кетганди.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 16:35, 10.09.2015. Ўқилди: 3823 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.