Мадриднинг "Реал" клуби марказий ҳимоячиси Дин Хёйсен янги жамоасида ўзини тезда кўрсата олди.
20 ёшли футболчи июнь ойи бошида "Борнмут"дан "қаймоқранглилар" сафига қўшилганди. Футболчи клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Хаби Алонсо жамоасининг бешта ўйинида майдонга тушган. "ПСЖ" билан ярим финалда мадридликлар 0:4 ҳисобида ютқазди ва муваффақиятсизлик сабабларидан бири янги футболчининг йўқлиги ҳисобланади - у дисквалификация туфайли учрашувни ўтказиб юборди.
"Реал"дагилар Хёйсендан жуда мамнун, дея хабар бермоқда Diario AS. Клубдагилар футболчи улкан салоҳиятга эга ва у "давр ҳимоячиси"га айланиши кераклигига ишонишади. Ҳозирнинг ўзидаёқ испаниялик ўзининг ноёб қобилиятлари туфайли Хаби Алонсо лойиҳасида алмаштириб бўлмайдиган шахс ҳисобланади. Манба, шунингдек, "Реал" мухлислари эътироф этаётган янги юлдузнинг машғулотлардаги машаққатли меҳнатини ҳам қайд этиб ўтган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).