Бугун 6 апрель, 2026 йил, душанба.

      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • 1:2
      • Барселона
      • 05.04.2026 17:00
      • Хетафе
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 05.04.2026 19:15
      • Валенсия
      • 2:3
      • Сельта
      • 05.04.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • 1:0
      • Севилья
      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • 2:2
      • Осасуна
      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Вильярреал
  • «A» Серия
      • 05.04.2026 18:00
      • Кремонезе
      • 1:2
      • Болонья
      • 05.04.2026 21:00
      • Пиза
      • 0:1
      • Торино
      • 05.04.2026 23:45
      • Интер
      • 5:2
      • Рома
      • 06.04.2026 15:30
      • Удинезе
      • 0:0
      • Комо
      • 06.04.2026 18:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Аталанта
      • 06.04.2026 21:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Женоа
      • 06.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Милан
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • -:-
      • Навбаҳор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 30 76
2 Реал Мадрид 30 69
3 Вильярреал 29 58
4 Атлетико 30 57
5 Бетис 30 45
6 Сельта 30 44
7 Реал Сосьедад 30 41
8 Хетафе 30 41
9 Осасуна 30 38
10 Эспаньол 30 38
11 Атлетик Бильбао 30 38
12 Райо Вальекано 30 35
13 Валенсия 30 35
14 Жирона 29 34
15 Алавес 30 32
16 Мальорка 30 31
17 Севилья 30 31
18 Эльче 30 29
19 Леванте 30 26
20 Реал Овьедо 30 24

Ўтган ўйинлар. 30-тур

30-тур Райо Вальекано 1-0 Эльче
30-тур Реал Сосьедад 2-0 Леванте
30-тур Мальорка 2-1 Реал Мадрид
30-тур Бетис 0-0 Эспаньол
30-тур Атлетико 1-2 Барселона
30-тур Хетафе 2-0 Атлетик Бильбао
30-тур Валенсия 2-3 Сельта
30-тур Реал Овьедо 1-0 Севилья
30-тур Алавес 2-2 Осасуна

Навбатдаги ўйинлар. 30-тур

07/04 00:00 Жирона - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Роналдунинг соясидан ҳам қўрқишади: Португалия нима учун ярим финалга чиқди?!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа чемпионати / Терма жамоалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Кеча тунда Европа чемпионатининг биринчи ярим финалчиси аниқланди. Португалия пенальтилар сериясида Польшадан устун келди ва ярим финалга йўл олди.


Тўғриси, бунақасини кўз кўриб қулоқ эшитмаган эди. Португалия бирорта ўйинда ғалаба қозонмай (қўшимча вақт ёки пенальтилар сериясидаги ғалаба ўйинда қозонилган ғалабага кирмайди. Шу сабаб қўшимча таймларга ёки пенальтилар сериясига кўра ғалаба қозонди деб белгиланади) Европа чемпионатининг ярим финалигача етиб келди. Бир вақтлар “Ювентус” “сургун”дан қайтганидан кейин Европа лигасида ўйнаганди. Ўшанда туринликлар гуруҳдаги барча олти ўйинда дуранг ўйнаб, мусобақани тарк этишган. Қуйида Португалиянинг шу ергача етиб келганига баъзи сабабларни келтирсак.

Формат…
Мусобақа формати шунақа тузилдики, кўнгилни кенг қилиб ютқазаверасиз, кейин битта кучсиз жамоани енгиб ҳам кейинги босқичга чиқаверасиз. Тўғриси, УЕФА бу галги мусобақани тоза майдалаб юборди. Тан олайлик, мусобақада салобат сезилмайди. Ташкилотчилик ҳақида эса ҳозир гапиришнинг ўрни эмас. Хуллас кучсиз жамоалар кўпайиб кетди. Португалия агар мана шу формат бўлмаганида гуруҳда қолиб кетарди. Учта ўйинда ҳам дуранг ўйнаб кейинги босқичга чиқишни бошқа ҳеч қандай изоҳлаб бўлмайди.

Ўзидан кучсиз жамоалар…
Португалия ҳозиргача ўзи даражасидаги бирорта жамоага тўқнаш келгани йўқ. Кўпчилик Португалияда футбол Криштиану Роналду билан кириб келди, фақат Роналду бу мамлакат футболининг кучи деб билади, лекин аслида бундай эмас. Эйсебиолар жаҳон чемпионатида порлаб юрганда Роналдулар “режада бўлмаган” ҳали. Ёки Луиш Фигу дунё футболи тожини кийганида Роналдулар ҳали энди атак-чечак қилишаётганди. Португалия доим жаҳон футболи етакчиларидан бўлган, шу сабаб уни фақат Роналду билан боғлаш ахмоқлик.

1/8 финалда Португалия Хорватия билан ўйнади, чорак финалда Польша. Иккиси ҳам, тан олиш керак, Португалиядан кучсиз жамоалар. 2012 йилги Европа чемпионатида Португалияни Испания мусобақадан чиқариб юборганди. Ҳозирча португаллар мана шунақа кучли жамоага тўқнаш келишгани йўқ.

Мураббий…
Жамоани жуда кучли мураббий бошқаради. Португалиялик Фернанду Сантуш узоқ муддат Греция терма жамоасида ишлаган. Унинг қандайин кучли мураббий эканини исботлаш учун биргина фактнинг ўзи кифоя: Греция 2004 йилда Европа чемпиони бўлганини эслайсиз. Ўша йили греклар ғалабасининг энг катта омили бош мураббий Отто Рихагел бўлганди. Жуда кучли мураббий. Мамлакат тарихидаги энг йирик натижани қайд этган мураббий. Лекин мухлислар ўртасидаги сўров ўтказилди ва Греция терма жамоаси тарихидаги энг яхши мураббий аниқланди. Ўша сўровномада жаноб Сантуш ғалаба қозонган эди. Чунки унинг жамоаси шунчалик чиройли ўйин кўрсатар эди‑да. Бундай мураббий Португалиядай ажойиб футболчиларга эга терма билаб кўп нарсага эга бўлиши мумкин.

Ажойиб авлод…
Португалия терма жамоасида шунчалик ажойиб футболчилар йиғилганки, Роналду сояда қолиб кетмоқда. Кеча ўйиндаги ҳисобни тенглаштирган Ренату Санчеш атиги 18 ёшда, Жоао Марио тўлиқ майдин марказини эгаллаган, Куарежма фаолиятидаги энг яхши мусобақани ўтказмоқда, Нани ҳам ўша ажойиб даврларини эслаб қолди, Пепе қандай ўйнамоқда. Жамоада битта ёмон ўйнаётган футболчи – Криштиану Роналду, лекин…

Роналдунинг соясидан ҳам қўрқишади!
Криштиану шунда футболчики, унинг ўйини очилмаса ҳам, рақибнинг оёғини қалтиратади. Ҳа, айнан мана шундай. Бу мусобақада Рони жуда ёмон ўйнамоқда. Иккита гол урди, лекин 200та голни уролмади. Жуда кўп вазиятларни кўкка совурмоқда. Бироқ унинг майдонга экани ҳамма нарсани ҳал қилмоқда. Португалиянинг барча футболчилари “Бор кучимни бериб ўйнайман, етмагани Криш бор-ку” деб ўйнашмоқда. Аслида ўша бор кучлар жамоани ярим финалга олиб келди. Рақиб ҳар қанча кучли бўлмасин Роналдунинг кўзига қараганда ўзини ожиз ҳис қилади, кучсиз сезади ўзини. Роналдуларни тарих ҳеч қачон унутмайди. Борлигининг ўзи билан рақибларини тиз чўктирадиган Роналдуларни…

Ўткир Жалолхонов

Манба: tribuna.uz
Киритилди: 16:53, 01.07.2016. Ўқилди: 16840 марта. Фикрлар: 25 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 19
3 Осасуна Анте Будимир 15
4 Барселона Ламин Ямаль 14
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Барселона Роберт Левандовски 12
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
8 Сельта Борха Иглесиас 11
9 Барселона Рафинья 11
10 Алавес Лукас Бойе 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик