Бугун 19 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 18.04.2026 16:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Фулхэм
      • 18.04.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.04.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.04.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 19.04.2026 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 19.04.2026 18:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Сандерленд
      • 19.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.04.2026 20:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Арсенал
      • 21.04.2026 00:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Вест Хэм
  • «A» Серия
      • 18.04.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Парма
      • 18.04.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лацио
      • 18.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Аталанта
      • 19.04.2026 15:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Торино
      • 19.04.2026 18:00
      • Верона
      • -:-
      • Милан
      • 19.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Женоа
      • 19.04.2026 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Болонья
      • 20.04.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 18.04.2026 18:00
      • Нефтчи
      • 2:1
      • Насаф
      • 18.04.2026 19:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Хоразм
      • 18.04.2026 20:15
      • Пахтакор
      • 4:2
      • Динамо
      • 19.04.2026 16:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 19.04.2026 18:15
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Андижон
  • Бундеслига
      • 20.04.2026 14:18
      • Герта
      • 2:0
      • Айнтрахт Брауншвейг
      • 20.04.2026 14:18
      • Вольфсбург
      • 2:2
      • Фрайбург
      • 20.04.2026 14:18
      • Майнц
      • 2:0
      • Нюрнберг
      • 20.04.2026 14:18
      • Бавария
      • 5:2
      • Вердер
      • 20.04.2026 14:18
      • Ҳоффенҳайм
      • 0:0
      • Айнтрахт Ф
      • 20.04.2026 14:21
      • Байер
      • 2:2
      • Боруссия Д

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 8 21
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 8 18
4 Бухоро 8 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 8 12
7 Хоразм 8 12
8 ОКМК 8 11
9 Локомотив 8 11
10 Қизилқум 8 9
11 Сурхон 8 8
12 Қўқон-1912 7 7
13 Динамо 8 7
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 8 0

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Локомотив 0-2 Навбаҳор
8-тур ОКМК 3-2 Бухоро
8-тур Сурхон 0-1 Қизилқум
8-тур Нефтчи 2-1 Насаф
8-тур Машъал 0-1 Хоразм
8-тур Пахтакор 4-2 Динамо

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эрон спорт вазири: «Бундай шароитда Эроннинг АҚШда ўтадиган ўйинларда иштирок этиш эҳтимоли жуда паст»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар
A A A

Эрон спорт вазири Аҳмад Дунёмалий миллий жамоанинг 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этиши ҳали ҳам савол остида эканини маълум қилди, дея хабар беради Sports.kz.

Унинг сўзларига кўра, Эрон томони FIFAдан жамоа ўйинларини АҚШ ҳудудидан Мексикага кўчириш бўйича сўровга ҳалигача жавоб олмаган.

«Эрон ўйинларини АҚШдан Мексикага кўчириш бўйича ФИФАга юборган сўровимиз ҳали ҳам кучда, аммо ҳозирча жавоб олмадик. Агар бу қабул қилинса, жаҳон чемпионатида иштирокимиз кафолатланади. Аммо ФИФА ҳали жавоб бермади», — деди Дунёмалий Anadolu агентлигига берган интервьюсида.

Шу билан бирга, вазир жамоа турнирга тайёргарликни давом эттираётганини таъкидлади.

«Спорт вазири сифатида, Эрон футбол федерацияси билан биргаликда миллий жамоани жаҳон чемпионатига тайёр ҳолда ушлаб турамиз. Бироқ якуний қарорни ҳукуматимиз қабул қилади», — деди у.

Дунёмалий шунингдек, Доналд Трампнинг Эрон терма жамоаси учун турнирда иштирок этиш хавфсиз эмаслиги ҳақидаги баёнотларини танқид қилди.

«Трамп жуда қарама-қарши фикрлар билдирмоқда, унинг гаплари мутлақо изчил эмас. У ахлоқий ва этик жиҳатдан мувозанатсиз баёнотлар қилмоқда. Шу билан бирга, ФИФА регламентларига кўра, мусобақа ўтадиган мамлакат хавфсизликни таъминлаши шарт. Бироқ жаҳон чемпионати яқин, бу муддатда кафолатлар бериш масаласи шубҳали бўлиб қолмоқда», — деди вазир.

Унинг таъкидлашича, жаҳон чемпионатида иштирок этувчи ҳар қандай терма жамоа хавфсизлиги ФИФА томонидан кафолатланиши керак, акс ҳолда турнир ўйинлари АҚШда ўтказилмаслиги лозим.

«Бундай шароитда Эроннинг АҚШда ўтадиган ўйинларда иштирок этиш эҳтимоли жуда паст. Аммо агар тегишли хавфсизлик кафолатлари берилса, ҳукуматимиз иштирок масаласида қарор қабул қилади», — деди Дунёмалий.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтади. Эрон терма жамоасининг гуруҳ босқичи ўйинлари АҚШ ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган.

Шунингдек, вазир сиёсий мавзуларга ҳам тўхталиб, халқаро спортдаги «икки хил стандарт»лар ҳақида фикр билдирди.

«Маълумки, Исроил АҚШ томонидан қўллаб-қувватланади. Сўнгги тўққиз ой ичида Эрон икки марта ҳужумга учраганига қарамай, биз икки хил стандартларни кўряпмиз. Улар Ғазога ҳам ҳужум қилиб, 80 мингдан ортиқ инсонни ҳалок қилди. Бу каби икки хил ёндашувлар спортда ҳам қўлланилмоқда. Умид қиламанки, спорт олами "fair play" нуқтаи назаридан тўғри йўлни танлайди», — деди у.

Дунёмалий, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши воқеаларга етарлича баҳо бермаётганини таъкидлади.

«Халқаро ташкилотлар ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши икки хил стандартларни қўлламоқда. Улар ё сукут сақлайди, ёки жабрланувчини айблайди. Бу халқаро ҳамжамият амалда қадрсизланаётганини кўрсатади», — деди вазир.

Вазир Туркияга Фаластинни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдириб, Анталияда Эрон ва Нигерия ўртасида ўтказилган ўртоқлик учрашуви ҳақида ҳам фикр билдирди.

«Бу ўртоқлик ўйинида футболчилар миллий жамоа либосида майдонга чиқиб, болалар рюкзакларини намойиш қилиш орқали жаҳон жамоатчилигига маълум бир хабар етказишга ҳаракат қилди», — деди у.

Шунингдек, у Эрондаги ҳарбий ҳаракатлар натижасида спорт иншоотлари ҳам зарар кўрганини айтди.

«Кўплаб спорт иншоотларимиз ҳужумга учради. Илгари халқаро спортчилар иштирок этган объектлар ҳам нишонга олинди. Шунга қарамай, биз инфратузилмамизни янада яхшироқ қилиб қайта қуришда давом этамиз», — деди вазир.

Сўнггида Дунёмалий мамлакат қаршиликни давом эттиришини таъкидлади.

«Эрон охиригача қаршилик кўрсатади ва блокада, санкциялар ҳамда эмбарго сақланиб қолар экан, бу йўлдан қайтмайди», — дея хулоса қилди у.

Манба: sports.kz
Киритилди: 20:13, 06.04.2026. Ўқилди: 1802 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
6 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик