«Ливерпуль» Клопп билан узоқ муддатли янги шартнома тузди
«Ливерпуль» раҳбарияти бош мураббийи Юрген Клопп билан узоқ муддатли янги шартнома тузилганни эълон қилди. Айни вақтда янги шартнома муддати аниқ айтилмаган.
Германиялик ушбу мутахассис билан аввалги шартнома 2018 йилгача тузилганди.
«Раҳбарият германиялик мутахассис ва унинг ёрдамчиларига ишонч билдиради ва шундай қарор қабул қилди», — дейилган «Ливерпуль» жамоаси расмий сайтида.
Раҳбарият Клопп ўтказган биринчи мавсумда унинг фаолиятидан яхши таассурот олган ва у билан узоқ йиллар давомида ҳамкорликни давом эттирмоқчи.
Клопп ўтган йилнинг октябрида истеъфога чиқарилган Брендан Роджерс ўрнига олиб келинганди. Унинг бошқарувида «Ливерпуль» ўтган мавсумни АПЛнинг саккизинчи ўрнида якунлади ва Европа Лигаси финали ҳамда Англия Лигаси Кубоги финалида ўйнади.
Манба: tribuna.uz
Киритилди: 14:43, 08.07.2016. Ўқилди: 4192 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар