Бугун 15 июнь, 2026 йил, душанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • 0:1
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • 2:0
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • 7:1
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • 2:2
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • 1:0
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср
      • 16.06.2026 03:00
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Уругвай
      • 16.06.2026 06:00
      • Эрон
      • -:-
      • Янги Зeлaндия
      • 16.06.2026 23:59
      • Франция
      • -:-
      • Сенегал

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шотландия 1 3
2 Бразилия 1 1
3 Марокаш 1 1
4 Гаити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 1 3
3 Туркия 1 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 1 3
2 Кот-д'Ивуар 1 3
3 Эквадор 1 0
4 Кюрасао 1 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 1 1
2 Япония 1 1
3 Тунис 0 0
4 Швеция 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш
1-тур Гаити 0-1 Шотландия
1-тур Австралия 2-0 Туркия
1-тур Германия 7-1 Кюрасао
1-тур Нидерландия 2-2 Япония
1-тур Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Александр Хомяков: «Финалда «сюрприз» тайёрлашга ҳаракат қиламиз»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ўзбекистон кубоги / Финал
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон кубоги финали олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унинг дастлабки қисмида бухороликлар бош мураббийи Александр Хомяков ҳамда жамоа етакчиси Азизбек Амонов иштирок этишди.

“Эртага қийин финал кутиб турибди. Принципиаллик юқорилигини биламиз. Машғулотларимизда катта ўзгариш бўлмади. Эртага ўз имкониятларимизни яхши жиҳатдан намойиш этишга ҳаракат қиламиз. Биз вилоят ва мухлислар олдида жавобгармиз ва бу жиҳат бироз ҳаяжонлантирмоқда. Эртанги ўйинни кутамиз”, – деди "Бухоро" бош мураббийи финалдан олдин.

“Эртанги учрашувда яхши натижа қайд этиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз. «Пахтакор» финалларда кўп маротаба иштирок этган, «Бухоро» эса илк маротаба финалда қатнашмоқда. Рақибни ўрганиб чиқдик ва қолганини майдонда кўрамиз”, – деди Азиз Амонов.

— «Бухоро» финалга қадар ҳар бир учрашувда аутсайдер эди. Барча жамоалар «Бухоро»га қарши ўйнашни истаётган эди, аммо жамоа якунда финалга қадар етиб келди. Менимча, қоғозда «Бухоро» эртага ҳам аутсайдер ва «Пахтакор» фаворит. «Бухоро» ўйиндан олдин аутсайдер жамоа сифатида қаралиши устунлик берадими ёки аксинча?

Албатта, рақиб — фаворит. Бироқ финал бир ўйиндан иборат. Бунга кўп мисоллар келтиришимиз мумкин. Биз ғалаба ҳақида ўйлаяпмиз ва эртага яхши натижа қайд этиш учун боримизни берамиз.

— Азиз Амоновга савол. Яқинда Суперлига клубининг бир мураббийи «Бухоро»нинг мотивацияси кўпроқ бўлгани учун кейинги босқичга ўтди ва ўша учрашувда бир футболчида қўшимча иштиёқ бор эди, деб айтиб ўтди. Эртанги финалдан олдин сизда ҳам шундай қўшимча иштиёқ бўладими?

— Мен «Бунёдкор»га қарши ҳеч нимани исботламоқчи эмас эдим. Биз ҳар доим жамоа бўлиб майдонга тушамиз. Жамоада мақсад битта — кейинги босқичга ўтиш. У кимки, мен унга бир нимани исботлайман. Ўйин тақдири бир футболчига боғлиқ бўлган эмас, биз жамоа бўлиб ғалаба қозониб келяпмиз. «Пахтакор»га қарши ҳам бир жамоа бўлиб тушамиз, қолганини эса Яратгандан.

— Азиз Амоновга савол. Суперлигада «Бухоро» «Пахтакор»га икки ўйинда ҳам йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Финалга қандай тайёргарлик кўрилди ва руҳий жиҳатдан футболчилар финалга тайёрми?

— Мураббийимиз бу ҳақида таъкидлаб ўтди. Тўғри, лигадаги ўйинда оддий вазиятларда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик, аммо машғулотларда бу жиҳат устида ишладик. Ўйлайманки, финалда камроқ хато қиламиз ва яхши натижа қайд этишга эришамиз.

— Икки жамоаларнинг сўнгги тўқнашувида «Бухоро» рақибга очиқ ўйин таклиф қилган эди ва шу сабабли йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Эртага «Бухоро» бироз ҳимоявийроқ услуб танлайдими?

— Сабаблардан бири деб ўйламайман. Биз ҳужумкор жамоага қарши агрессивроқ ўйнашни истаган эдик. Асосий сабаб биз ўз вазиятларимиздан фойдалана олмаганимизда, менимча. Биз рақиб дарвозаси томон тўпни етказа олгандик, лекин яна бир бор такрорлайман: рақиб даражаси анча юқори ва жамоа таркиби терма жамоа футболчиларидан ташкил топган. Биз ўз вазиятларимизни кўкка совурдик, рақиб эса фойдаланд. Кўрамиз, эртанги ўйин қандай бўлар экан. Биз «сюрприз» тайёрлашга ҳаракат қиламиз.

— Ўтган йили «Андижон» футболчиларининг кўпчилиги учун фаолиятидаги биринчи финал эди. «Бухоро» футболчилари учун ҳам шундай. Ушбу жиҳатни ҳисобга олсак, эртанги учрашувда «Бухоро» учун кўпроқ руҳий тайёргарлик муҳимроқмикан?

— Ҳа, эртага кўпроқ ҳиссиётлар ишлайди. Тўғри, рақиб биздан кучлироқ. Бу ҳақида статистика ва мусобақа жадвали айтмоқда. Шунинг учун биз кўпроқ психологик тайёргарликка урғу беришимиз керак. Биз финал эканлигига катта эътибор қаратаяпмиз. Сабаби финал бир ўйиндан иборат. Ўтган йили ҳам рақибимиз анча жиддий эди. Маҳорат етмаса, иштиёқ ва хоҳиш асосий ролга чиқади.

— Сергеев Суперлиганинг энг яхши ўйинчиларидан бири. Уни эртага қандай қўриқламоқчисизлар? Балки Игорга персонал ҳимоя қўллаш керакдир?

— Балки. Биз тайёргарлик кўряпмиз ва имкон қадар рақибнинг кучли жиҳатларини бартараф этишга ҳаракат қиламиз.

Манба: https://t.me/FKBUXORO04
Киритилди: 22:15, 28.10.2025. Ўқилди: 1271 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Германия Кай Хаверц 2
3 Германия Жамол Мусиала 1
4 Германия Натаниэл Браун 1
5 Германия Дениз Ундав 1
6 Қатар Буалем Хухий 1
7 Мексика Хулиан Киньонес 1
8 Мексика Сантьяго Хименес 1
9 Германия Феликс Нмеча 1
10 Кюрасао Ливано Комененсия 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик