Бугун 15 ноябрь, 2025 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 12 31
2 Барселона 12 28
3 Вильярреал 12 26
4 Атлетико 12 25
5 Бетис 12 20
6 Эспаньол 12 18
7 Атлетик Бильбао 12 17
8 Хетафе 12 17
9 Севилья 12 16
10 Алавес 12 15
11 Эльче 12 15
12 Райо Вальекано 12 15
13 Сельта 12 13
14 Реал Сосьедад 12 13
15 Мальорка 12 12
16 Осасуна 12 11
17 Валенсия 12 10
18 Жирона 12 10
19 Леванте 12 9
20 Реал Овьедо 12 8

Ўтган ўйинлар. 12-тур

12-тур Эльче 1-1 Реал Сосьедад
12-тур Жирона 1-0 Алавес
12-тур Севилья 1-0 Осасуна
12-тур Атлетико 3-1 Леванте
12-тур Эспаньол 0-2 Вильярреал
12-тур Атлетик Бильбао 1-0 Реал Овьедо
12-тур Райо Вальекано 0-0 Реал Мадрид
12-тур Мальорка 1-0 Хетафе
12-тур Валенсия 1-1 Бетис
12-тур Сельта 2-4 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 13-тур

22/11 01:00 Валенсия - Леванте
22/11 18:00 Алавес - Сельта
22/11 20:15 Барселона - Атлетик Бильбао
22/11 22:30 Осасуна - Реал Сосьедад
23/11 01:00 Вильярреал - Мальорка
23/11 18:00 Реал Овьедо - Райо Вальекано
23/11 20:15 Бетис - Жирона
23/11 22:30 Хетафе - Атлетико
24/11 01:00 Эльче - Реал Мадрид
25/11 01:00 Эспаньол - Севилья

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 10163 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Насаф”- “Машъал” (превью)

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Превьюлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

XXV Ўзбекистон миллий чемпионатининг сўнгги турида Қашқадарёнинг икки жамоаси – “Насаф” ва “Машъал” ўзаро баҳс олиб боришади.

Учрашув 23 ноябр чоршанба куни Ғузор шаҳридаги “Ғузор” марказий стадионида бўлиб ўтади. Воҳа дербиси мақомига эга учрашув соат 14:00да старт олади. Бир кун олдин, 22 ноябр куни ёшлар лигаси доирасидаги учрашув эса, Спутник қўрғонидаги ёшларимиз қароргоҳи майдонида соат 13:30да бошланади.

ЎзПФЛ, 30-тур. 23.11.2016 й.
“Насаф” (Қарши) – “Машъал” (Муборак)
Ғузор ш., “Ғузор” марказий стадиони. Соат 14:00да
Бош ҳакам: Виктор Серазитдинов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Обид Жумаев (Навоий), Набийджон Рўзимов (Тошкент)
Захира ҳаками: Ахмаджон Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: Артем Арутюнов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Алексей Фролов.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Ушбу жамоалар ўртасидаги чемпионат баҳслари 2002 йилдан бошланган. Шу йили жамоамиз ҳар иккала учрашувда ҳам муборакликларни бир хил 2:0 ҳисобида мағлуб этган. Жамоамиз сафида “газчилар” дарвозасини биринчи ишғол этган футболчи Нуъмон Ҳасанов ҳисобланади.

“Машъал” ҳамда “Насаф” жамоаларининг ўзаро ўйинлари тарихига кўз ташласак, ўтказилган 27 та ўйиннинг 13 тасида "аждарлар" зафар қучганлигининг гувоҳига айланамиз. "Машъал" вакиллари эса 8 бор ғалаба қозонишган. Қолган олтита баҳсда томонлар муроса йўлини танлашган. Эътиборли жиҳати, барча дуранг натижалар Муборакда қайд этилган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам мос равишда “Насаф” футболчилари устунлик қилмоқда: 44-27.

Воҳа дербисида Зафар Холмуродов 8 марта гол киритган ягона футболчи бўлиб турибди.

Дербида уч марта “хет-трик” кузатилган. 2004 йили Муборакда Зафар Холмуродов, 2007 йили Виктор Клишин рақиб дарвозабонларини уч марта хафа қилган.

Яна бир қизиқарли факт, жамоалар таркибида тўп сурган уч футболчи Зафар Холмуродов, Жасур Бобоев ва Илҳом Шомуродов “Насаф” ва “Машъал” таркибида тўп тепиб, “дерби”да гол уришнинг уддасидан чиқишган.

Бу жамоаларнинг ўзаро ўйинларида энг кўп, беш маротаба қайд этилган ҳисоб - 2:0. Бу жамоалар ўзаро баҳслашганда икки бор нурсиз дуранг қайд этилган. Қолган барча учрашувларда мухлислар голларга гувоҳ бўлишган.

Ўтган йилги мавсумда Қаршида ўтказилган биринчи давра ўйинида “Насаф”нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топган.

Бу йилги биринчи дарадаги ўзаро ўтган учрашувда жамоамиз Муборакда аламли тарзда “газчилар”дан кичик 1:0 ҳисобида мағлубиятга учрашган.

Қаршидаги учрашувларга оид фактлар

Мазкур жамоалар шу пайтгача Қаршида ўзаро 13 марта куч синашишган. Ўтган учрашувларнинг 11тасида “Насаф”нинг қўли баланд келган. 2 учрашувда “Машъал” жамоаси ғалаба қозонган. Қаршида бўлган учрашувларда жамоалар ўртасида бирон марта дуранг натижа қайд этилмаган. Тўплар нисбати эса 31:10, устунлик “Насаф” томонида.

“Машъал” жамоаси сўнгги бор 2008 йилги Қаршида бўлган учрашувда ғалаба қозонган. Бу учрашув 2:3 ҳисобида якун топган.

Қаршида бўлиб ўтган учрашувларда уч марта 2:0, тўрт марта 3:1, икки марта 3:0 ҳисоблари ҳам қайд этилган.

Бўлажак учрашув аҳамияти

“Насаф” бу йилги мавсумда 3-ўринни эгаллаб, бронза медалини қўлга киритди. Аммо биринчи даврадаги аламли мағлубият мухлисларимизда армон бўлиб қолган. Шунинг учун “Насаф” жамоаси бу сафар фақат мухлисларни хурсанд учун майдонга тушиши аниқ. Қолаверса, жамоамиз олдида турган – Ўзбекистон Кубоги-2016 финал учрашуви олдидан ғалаба қозониш, футболчиларимизга руҳий далда ҳам бўлади.

Жамоалардаги йўқотишлар ҳақида

Бўлажак учрашув олдидан ҳар иккала жамоада биттадан жиддий йўқотишлар бор. Сариқ карточкалари сони тўрттага етгани боис, учрашувни тажрибали ҳимоячимиз Игорь Голбан ва “Машъал” жамоаси ярим ҳимоячиси Зафар Тўраевлар ўтказиб юборишади.

 

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 12:39, 22.11.2016. Ўқилди: 4132 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 13
2 Барселона Роберт Левандовски 7
3 Атлетико Хулиан Альварес 7
4 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
5 Мальорка Ведат Мурики 6
6 Барселона Ферран Торрес 5
7 Бетис Кучо Эрнандес 5
8 Сельта Борха Иглесиас 5
9 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5
10 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.