Бугун 15 ноябрь, 2025 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 10178 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Навбаҳор": Амалладик...

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Андижондаги сўнгги учрашув "Навбаҳор"ни олий лигада қолиш ёки қолмаслигига ойдиклик киритиб берарди.

“Соғлом авлод” ўйингоҳида қўлга киритиладиган ютуқ “Навбаҳор”га ҳеч бир ўтиш ўйинисиз “элита”даги фаолиятини давом эттириш имкониятини берарди. Тошкентда “Обод” “Пахтакор”дан мағлубиятга учрайдиган бўлса дуранг натижа ҳам футболчиларимизга ана шундай имкониятни туҳфа қиларди. Лигада қолиш борасида мезбонларнинг вазифаси анча мушкул эди. Улар 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритиш билан бир қаторда “Обод”ни “шерлар”дан очко олишини ҳам кутишлари талаб этиларди.

Юқоридаги жиҳатлар Андижондаги учрашувга бўлган қизиқишни ҳар қачонгидан кўра ортишига замин яратди. Балки об-ҳаво кескин совуб кетмаганида ва майдон оппоқ қор билан қопланмаганида, ўйингоҳ томошабинлар билан тўлиб тошган бўлармиди? Хуллас ўйингоҳ қизиқишларга ҳамоҳанг тарзда гавжум бўлмади. Бир қарашда наманганлик мухлисларнинг сони ҳам кўпроқдек таассурот қолдирди. Мезбон мухлислари ўзлари истаган секторлардан жой олганликлари ва “Навбаҳор” ишқибозлари ўзлари учун ажратилган секторга жойлаштирилганликлари учун ҳам шундай таассурот уйғонган бўлса ажаб эмас. Аммо, бошқа секторларда ҳам наманганлик мухлисларни учратганимизни ҳам инкор эта олмаймиз.

Учрашув хусусида тўхталадиган бўлсак, жамоалар олдига турли вазифалар қўйилганидан келиб чиқиб тўп суришди. Хусусан, мезбонлар кўпроқ ҳужумлар ташкил қилиб имкон қадар кўпроқ гол уришни мақсад қилишган бўлса футболчиларимиз биринчи навбатда дарвоза дахлсизлигини таъминлашга эътибор қаратиб, қарши ҳужумлардан имкон қидиришди. Аммо, қор билан қопланган майдонда мазмунли футбол намойиш этиб бўлмаслиги барчага маълум. Шу сабабли ҳар икки томон футболчилари тўпни олдинга тепиб, шу усул орқали мақсадга эришишга интилишди.

Якунда “Андижон” футболчилари Рўзимбой Аҳмедовнинг 30-дақиқада урган ягона голи эвазига ғалаба қозонишни уддасидан чиқишди. Лекин, ушбу ютуқ “Андижон” жамоасини олий лигада қолиши учун камлик қилди. 0:1 ҳисобини ҳакамнинг финал хуштаги чалингунга қадар сақлаб қолган футболчиларимиз эса 15-ўриндаги мавқеларини сақлаб қолишди. Бир сўз билан айтганда "Навбаҳор" аъзолари дастлабки вазифани амаллашди. Энди “Навбаҳор” олий лигадаги фаолиятини давом эттириш учун 28 ноябрь куни Тошкентда биринчи лигада иккинчи поғонани эгаллаган вилоятимизнинг бошқа бир вакили “Норин” жамоаси билан ўтиш ўйинида куч синашади.

“Андижон” – “Навбаҳор” 1:0 (1:0). 22 ноябрь. Андижон. “Соғлом авлод” ўйингоҳи.

Гол: Р. Аҳмедов (30).

Ҳакамлар: Ҳ.Рўзиев, М.Саидқосимов, О.Абдувасилов, И.Худайдатов.
Назоратчи – Р.Серазетдинов
ПФЛ вакили – А.Иноятов.
«Андижон»: 46. Хуршид Ходжаев, 8. Элман Тагаев (4. Азамат Исроилов, 79), 17. Тимур Васильев, 18. Фарҳод Бекмуратов, 19. Денис Ильеску, 22. Рўзимбой Аҳмедов (10. Анвар Бердиев, 70), 29. Обид Жўрабоев, 32. Алишер Абдувоҳидов (91. Алибобо Раҳматуллаев, 46), 55. Дилшод Жўраев, 89. Бобир Акбаров, 90. Павел Смоляченко.
«Навбаҳор»: 34. Артур Парванов, 7. Акрам Баҳритдинов, 9. Дилшод Жабборов, 10. Алишер Маҳмудов, 21. Аъзам Алиев, 24. Илҳом Бойдадаев, 26. Қаҳрамон Маҳамаджонов, 28. Исломбек Исоқжонов (27. Мурод Тўйчибоев, 89), 33. Тоҳир Шамситдинов, 50. Абдумалик Абдуллаев, 99. Руслан Вагапов (20. Ғайрат Жўраев, 46).
Огоҳлантиришлар: Д. Ильеску (68) - А. Абдуллаев (47), И. Исоқжонов (63), Ғ. Жўраев (78).

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 20:49, 22.11.2016. Ўқилди: 9152 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.