Бугун 19 ноябрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

20/11 16:00 Сурхон - ОКМК
20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Қишлоқ» лигаси

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Тунов куни спорт хабарларини тайёрлаш асносида ҳамкасблардан бири билан баҳслашиб қолдик. Аниқроғи, у чемпионшипга оид янгиликлар беришга шайланаётганда, бунинг ўзбек футболи мухлиси учун унчалик қизиқарли эмаслигини айтдим. Билмаганлар учун маълумот: чемпионшип - Англияда премьер-лигадан кейин турадиган мусобақа. Яъни, ўзимизнинг биринчи лигага ўхшайди. Бизнинг қуйи дивизионга қизиқиш пастлигини инобатга олиб, шундай ҳолат чемпионшипда ҳам кузатилади, деган тахминни илгари сургандим. Адашибман. Баҳсда енгилдим. Суриштиргандик, қизиқадиганлар анча-мунча топилди.

Мақсад-муддаомиз ўзбек футболидаги оғриқли нуқталардан бири - мухлисликка бориб тақалишини тушуниб етдингиз. Юртимизда миллионлар ўйинини хуш кўрувчилар бисёр, бунга шубҳа йўқ. Аммо бу ишқибозлик адади Европа футболи билан ўлчанишини ҳам яхши биламиз. Афсуски, биринчи дивизион тугул, олий лигага бўлган қизиқиш ҳам у қадар катта эмас. Бунинг сабаби нимадалигини яхши биламиз. Энг аввало, муаммони футболимиз ҳақида маълумотлар камлиги билан боғлаш лозим. 1-лига тугул элитамизда ҳам кўплаб учрашувлар трансляция қилинмайди, футболчиларни кўпчилик танимайди, танимагандан кейин унинг ўйинини ҳам томоша қилмайди. Англияда эса қуйи лига баҳслари деярли барча нашрларда кенг ёритилади. Шу боис, ушбу турнир билан яқинроқдан танишиш имконияти ортади. Бизда эса...

Магарки, футболимизни ҳозирги форматда сақлаб қоладиган бўлсак, уни кўтариш учун кучли реклама ва маркетинг юришлари шарт. Ёдингиздами, «Қурувчи» деб номланувчи янги клуб ташкил этилганда ТВда рекламаси кетарди. Кўчаларга бутун бошли жамоа тасвирланган баннерлар ўрнатиш ҳам ўшанда урф бўлган. Энди мана шу ишларни бутун бошли лига масштабида, кенг қамровда олиб борилишини тасаввур қила оласизми? Янги мавсумдан бошлаб олий лига ўйинлари рекламаси телевидение орқали берилса, кўчаларда, бозорларда стадионга боришни тарғиб қилувчи баннерлар ўрнатилса, алоҳида футболчилар ҳақида туркум кўрсатувлар тайёрланса, уларнинг роликлари мунтазам равишда эфирга узатилса, ўшанда ўзбек футболига бўлган қизиқиш ошиши мумкин. Зайниддин Зидан футболчилик фаолиятини якунлаганига ўн йил бўлди, мураббий сифатида Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишга ҳам улгурди, бироқ ҳозиргача унинг финтлари, дриблинглари тасвирланган роликларни томоша қиламиз. Ўзбек футболи афсоналарининг ўйини мана шундай йиғиб чиқилганми? Миржалол Қосимов, Азамат Абдураимов, Игорь Шквирин - қай бирининг тезкор ҳаракатлари, голлари ва финтлари жамланмаси бор? Ҳеч бирининг. Бўлса эди, бажонидил томоша қилардик, лекин йўқ-да!

Агар ҳозир олий лиганинг айрим ўйинларидан кўра, қишлоқлар ёки маҳаллалараро ўтказиладиган учрашувлар қизиқарлироқ ўтади, десак, қарши чиқадиганлар кўп топилмас, эҳтимол. Ҳа, ўзимиз ҳам мана шундай баҳсларни томоша қилиб улғайганмиз. Қишлоқларда мусобақалар ўтказиш учун энг қулай давр - баҳор фасли. Кўклам келиши билан иккита дарвозаси бор ҳар қандай стадионда одам гавжум бўлиб кетади. Эҳтимол, у ерда «Пахтакор»даги каби қулай ўриндиқлар йўқдир, майса ҳам деярли кўринмас, аммо энг шиддатли учрашувлар ўша майдонда ўтади. Бутун қишлоқ томоша қилиш учун кўчиб чиқадиган ўйинларнинг ўз юлдузлари ҳам албатта бўлади. Уни ҳамма танийди ва энг муҳими - футболчи ким учун ўйнаётганини билади. Жонажон қишлоғи учун «жон чиқар»га тўп суради. Ишонинг, олий лигада совриндор бўлган баъзи жамоаларникидан кўра, ўша қишлоқ жамоасининг мухлиси кўпроқ.

Бироқ бундай мусобақаларнинг катта айби бор - уни ҳеч ким марказлаштирган ҳолда ташкил қилмайди. Иштирокчи жамоалар ўзаро келишиб қўя қолишади. Агар «қишлоқ лигаси»ми ёки шунга ўхшаган ном остида ҳаваскорлар лигаси ташкил қилинса, томошабинлари биринчи лига тугул, олий лиганикидан ҳам кам бўлмайди. Чунки бу ерда кимнингдир қўшниси ва яна кимнингдир яқин дўсти тўп суради. Шундай ўйинларда мухлислик қанақа бўлишини тасаввур қилиб олаверинг.

Қолаверса, ҳаваскорлар лигасини ташкил этиш ҳам у қадар муаммоли эмас. Вилоят федерациялари баъзан иккинчи лига ўйинларини ўтказишни ҳам уддалай олишмаяпти. Уларга ишонилса, «қишлоқ лигаси» қоғозда қолиб кетиши ҳеч гап эмас. Ғояни амалга ошириш «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатига топширилса ҳам мусобақа анча мунча яхши ташкил этилса керак. Менимча, бунисини энди ўйлаб кўрса бўлади...

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:56, 04.01.2017. Ўқилди: 5008 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.