Гвардиола: «Браво ҳақидаги фикрим ўзгармаган — у жаҳондаги энг яхши посбонлардан бири»
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа дарвозабони Клаудио Браво борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Эслатиб ўтамиз, Браво «шаҳарликлар»нинг сўнгги 3та ўйинида захирада қолдирилди.
«Клаудио борасида фикрим аввалгидек қолади. У топ-футболчи, топ-дарвозабон. Браво – жаҳондаги энг яхши посбонлардан бири. Унинг узоқ йиллик фаолияти бунга далил. Англиядаги футболнинг ўзига хос жиҳатлари бор: бу ерда кўпроқ қанотлардан узатмалар берилади, яна қандайдир ўзига хос нарсалар бор. Лекин бу Клаудионинг юқори савиядаги дарвозабон экани ҳақидаги фикрни инкор қилмайди. Бунга шубҳам йўқ», — деди Гвардиола.
Манба: championat.com
Киритилди: 16:06, 11.02.2017. Ўқилди: 4104 марта. Фикрлар: 3 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар