Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 25 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Севилья 25 29
12 Хетафе 25 29
13 Жирона 24 29
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-0 Севилья
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рўзиқул Бердиев: "Футболчилар борини бериб ўйнашди"

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Суперлиганинг 29-тури доирасида "Пахтакор" - "Насаф" учрашувидан кейин қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Қийин ўйин бўлди. Агарда вазиятлардан фойдалана олганимизда, ўйин бошқача кечиши мумкин эди.

- Миллий терма жамоадан қайтиб келган футболчилар 24 соат ичида ўйинга тушиши керак бўлди. Миллий жамоадан қайтиб келган футболчиларнинг ҳолати ҳақида гапирсангиз, уларнинг ўйинга таъсири қанчалик бўлди?

- Улар кечаги машғулотга етиб келишмади. "Пахтакор"дан ҳам бир қанча футболчилар термада бўлганди. Футболчиларнинг термада бўлиши бир томондан ёқимли, лекин баъзида зарарга ҳам ишлайди. Уларнинг термадан қайтгани учун ҳолатини ҳисобга олдик ва Шерзод Насруллаевга камроқ имконият бердик. Бошқа футболчиларнинг тайёргарлиги ёмон бўлмагани учун улардан фойдаланишга қарор қилдик. Бу ўйинга таъсир қилиши табиий. Агарда жамоа тўлиқлигича машғулот олиб борса, ҳолат бошқача бўларди. Кўрдингиз, термадан келган футболчилар биз кутган ўйинни кўрсата олишмади.

- "Насаф" Суперлигада 4 ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. Бу нима билан боғлиқ?

- Шу босқичгача деярли бир таркиб билан ўйнадик. Барча ўйинлар биз учун оғир ўтмоқда. Керакли футболчилар баъзида ўйинларга тайёр бўла олмаётгани ҳам таъсир қиляпти. Йигитларни бунда айбдор демаган бўлардим, улар бор кучи билан ҳаракат қилишяпти. Бугун "Пахтакор" майдонида қанчалик қийин бўлмасин, борини бериб ўйнашди. Бунинг учун уларга раҳмат айтаман. Натижа яхши эмас, бу борада ўзимизнинг ҳулосаларимиз бор. Биз ҳар бир учрашувда майдонга тушиб, бор кучимизни намойиш қилишга интиляпмиз.

- Суперлига якунланганидан кейин Элит ОЧЛнинг сўнгги ўйини Янги йилга деярли бир ҳафта қолганида ўтказилади. Шу давр мобайнида нималар режалаштирилган?

- Аввало олдимизда "Динамо"га қарши ўйин бор, мавсумни муносиб тугатиш керак. Ушбу учрашувдан кейин йигитларга дам берамиз. "Ал Иттиҳод"га қарши ўйиндан олдин йигитларни эртароқ йиғиб, тайёргарликни бошлаймиз.

Киритилди: 14:01, 21.11.2025. Ўқилди: 1421 марта. Фикрлар: 19 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.