Кириш Регистрация

Бугун 29 июнь, 2017 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Локомотив 14 32
2 Қўқон-1912 15 27
3 Насаф 14 26
4 Олмалиқ 15 24
5 Пахтакор 15 24
6 Бухоро 15 23
7 Металлург 14 20
8 Машъал 15 20
9 Қизилқум 15 20
10 Динамо 15 19
11 Навбаҳор 15 19
12 Бунёдкор 14 18
13 Сўғдиёна 15 17
14 Шўртан 15 15
15 Нефтчи 15 11
16 Обод 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Обод 1-4 Пахтакор
15-тур Динамо 0-0 Машъал
15-тур Нефтчи 0-2 Металлург
15-тур Қизилқум 2-0 Шўртан
15-тур Насаф 4-0 Навбаҳор
15-тур Олмалиқ 0-0 Қўқон-1912
15-тур Сўғдиёна 1-2 Бухоро
15-тур Бунёдкор 1-0 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

05/08 06:00 Обод - Навбаҳор
05/08 06:00 Нефтчи - Шўртан
05/08 06:00 Олмалиқ - Бухоро
05/08 06:00 Динамо - Металлург
06/08 06:00 Қизилқум - Пахтакор
06/08 06:00 Насаф - Қўқон-1912
06/08 06:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
07/08 06:00 Локомотив - Машъал

Сўровнома

  • Ўзбекистон терма жамоаси ўйинини ким шарҳлашини истардингиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 19742 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • SPORT
    • Сана: 29.06.2017

      6.00 Мадҳия
      6.05 Кўрсатувлар тартиби
      6.10 “Соғломжон-полвонжон”
      6.35 “Спорт хандаси”
      6.45 “Халқ ўйинлари”
      7.00 “Sport onlayn”
      8.00 Хабарлар (ўзб)
      8.15 Футбол. Конфедерациялар кубоги. Ярим финал
      10.05 “Қувноқ стартлар”
      10.30 Хабарлар (ўзб)
      10.40 “Матонат”
      11.05 “Старт”
      11.25 “Ўзбек спортининг зафарли одимлари”
      11.50 Рақамлар, натижалар, рейтинглар
      12.00 “Sport onlayn”
      13.00 Хабарлар (ўзб)
      13.10 Енгил атлетика. Бриллиант лига
      14.15 “Жозиба”
      14.45 “Техноспорт”
      15.00 Хабарлар (ўзб)
      15.10 “Машҳурлар”
      15.55 “Шахмат дурдоналари”
      16.35 Теннис WTA – ATP турнири
      17.55 Кўрсатувлар тартиби
      18.00 “Шижоат”
      18.30 Хабарлар (рус)
      18.50 “Эътироф”
      19.00 “Гол”. Тўғридан-тўғри олиб кўрсатилади
      20.05 “Спорт хандаси”
      20.15 “Спорт- маркет”
      20.30 Хабарлар (ўзб)
      20.55 Енгил атлетика. Бриллиант лига
      21.55 Профессионал бокс
      22.50 Футбол. Конфедерациялар кубоги. Ярим финал. Тўғридан-тўғри олиб
      кўрсатилади
      00.50 Мадҳия
      01.00 Хабарлар (рус)
      01.15 Енгил атлетика. Бриллиант лига
      02.20 “Шижоат”
      02.50 Футбол. Конфедерациялар кубоги. Ярим финал
      04.40-06.00 Теннис WTA – ATP турнири
  • МАТЧ! ФУТБОЛ-1
    • Сана: 29.06.2017

      06:25 Кубок Конфедераций. Новая Зеландия - Португалия.
      08:30 Кубок Конфедераций. Чили - Австралия.
      10:30 Кубок Конфедераций. 1/2 финала.
      12:30 "Россия футбольная".
      13:00 Кубок Англии. Финал. Обзор.
      13:30 Кубок Конфедераций. Россия - Мексика.
      15:30 Кубок Конфедераций. 1/2 финала.
      17:30 Кубок Конфедераций. Германия - Камерун.
      19:30 "Россия футбольная".
      20:05 Кубок Конфедераций. 1/2 финала.
      22:10 Мир английской премьер-лиги.
      22:45 Кубок Конфедераций. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      01:10 Кубок Конфедераций. 1/2 финала.
      03:15 Мир английской премьер-лиги.
      03:50 Кубок Конфедераций. 1/2 финала.
  • МАТЧ! ФУТБОЛ-2
    • Сана: 29.06.2017

      06:30 Чемпионат Италии. "Лацио" - "Дженоа".
      08:30 Чемпионат Италии. "Эмполи" - "Милан".
      10:30 Чемпионат Италии. Обзор 16-го тура.
      11:00 "Легендарные клубы".
      11:30 Чемпионат Италии. "Рома" - "Пескара".
      13:30 Лига чемпионов. "Ростов" (Россия) - "Атлетико Мадрид" (Испания).
      15:30 Чемпионат Италии. "Дженоа" - "Ювентус".
      17:30 Чемпионат Италии. Обзор 16-го тура.
      18:00 "Легендарные клубы".
      18:30 Лига Европы. "Вильярреал" (Испания) - "Стяуа" (Румыния).
      20:30 Чемпионат Италии. "Интер" - "Фиорентина".
      22:30 Чемпионат Италии. "Лацио" - "Дженоа".
      00:30 Лига чемпионов. "Ростов" (Россия) - "Атлетико Мадрид" (Испания).
      02:30 Чемпионат Италии. "Эмполи" - "Милан".
      04:30 Лига Европы. "Вильярреал" (Испания) - "Стяуа" (Румыния).
  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 29.06.2017

      06:30 Лига чемпионов. ЦСКА (Россия) - "Монако" (Франция).
      08:30 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      09:30 Чемпионат Германии. "Шальке 04" - "РБ Лейпциг".
      11:30 Лига Европы. "Зенит" (Россия) - "Дандолк" (Ирландия).
      13:30 Чемпионат Германии. "Вольфсбург" - "Бавария".
      15:30 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      16:30 Чемпионат Германии. "Кёльн" - "Вердер Бремен".
      18:30 Лига чемпионов. "Спортинг" (Португалия) - "Боруссия Дортмунд" (Германия).
      20:30 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      21:30 Чемпионат Германии. "Вердер Бремен" - "Хоффенхайм".
      23:30 Лига Европы. "Зенит" (Россия) - "Дандолк" (Ирландия).
      01:30 Чемпионат Германии. "РБ Лейпциг" - "Бавария".
      03:30 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      04:30 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Вердер Бремен".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 29.06.2017

      06:45 Велоспорт. Тур Швейцарии. 7-й этап.
      08:30 Автоспорт. Формула Е. Этап 8 в Германии.
      09:25 Д/с "Лучшее в спорте".
      09:55 Тхэквондо. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. 53 кг, свыше 73 кг. Мужчины. 58 кг.
      12:25 Художественная гимнастика. Чемпионат Европы в Венгрии. Финалы в отдельных видах.
      15:00 Тхэквондо. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. 73 кг. Мужчины. 87 кг, свыше 87 кг. Прямая трансляция.
      17:20 Автоспорт. Ралли-кросс. Чемпионат мира. Этап 4 в Бельгии.
      19:25 Д/ф "За кулисами Тур де Франс".
      21:10 Тхэквондо. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. 73 кг. Мужчины. 87 кг, свыше 87 кг.
      23:35 Художественная гимнастика. Чемпионат Европы в Венгрии. Финалы в отдельных видах.
      02:05 Фехтование. Гран-при "Московская сабля". Женщины.
      04:00 Тхэквондо. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. 73 кг. Мужчины. 87 кг, свыше 87 кг.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жозе Моуриньонинг 10та «беназир» баҳона-муносабатлари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи «Эвертон»­га қарши ўйиндаги дуранг натижадан сўнг АПЛда видеотакрорлар тизими йўқлигидан нолиди. Чунончи, 31-турда қайд этилган 1:1 ҳисобидан сўнг «қизил иблислар»нинг жорий мавсум «Олд Траффорд»да «сулҳ» билан тугатган ўйинлари сони 9та (!)тага етди. «Шогирдларим сўнгги сонияларга қадар курашни давом эттирдилар ва бемалол мақсадга эришишлари ҳам мумкин эди. Ҳа, жамоам бу ўйинда 3 очко оларди, агарда АПЛда видеотакрорлар тизимидан фойдаланилганида... Умуман, унинг амалга татбиқ этилиши барчага ёрдам беради, айниқса, лайнсменларга» - бу каби кескин гапириш Моуриньо учун хос ҳолат. Хуллас, бу галги муносабатдан илҳомланган FootballHD.ru сайти ижодкорлари аллақачон футбол оламида энг «ўткир тил» соҳибларидан бирига айланган «Беназир»нинг ўзи каби «беназир» баҳона-изоҳларини эсга олишди.

 

Майдон аро «сигирлар галаси»

 

Мориньо жамоаси 2014 йили «Ньюкасл»дан енгилгач, у «қарғалар» қўллаган тактикани антиқа тарзда «таърифлади»: «Майдонда футбол кўрганимиз йўқ, балки «сигирлар галаси» югуришига гувоҳ бўлдик». Жозе айниқса, «Сент-Жеймс Парк» майдони четида туриб, тўпни ташлаб турган болалар ҳаракатларидан жиғибийрон бўлганди. Мураббийнинг фикрича, ньюкасллик болалар ҳар гал майдондан чиқиб кетган тўпни қайтаришни роса пайсалга солишган ва бу билан анчагина вақтни «ўғирлашган». «Сиз ҳам майдон ўртасига сигирни қўйиб юборишингиз мумкин. Шу тариқа ўйин тўхтайди ва сигирни четга чиқаришгунича етарлича вақт ютасиз. Бутун жамоа бўлиб ҳимояланаверинг, дарвозангиз олдида 10 нафар ўйинчидан «автобус» ясанг... Аммо футбол - бу тўп билан ўйналадиган ўйин. Майли, ғалаба йўлида бор ҳунарингизни ишга солинг, бироқ бу билан узоққа бормайсиз. Тўпни кўп вақтга ўйиндан чиқиб қолиши ғалабани кўзлаган жамоа режаларини бузиб юборади...»,-дея ғазаб отига минганди Моуриньо учрашувдан кейинги матбуот анжуманида.

 

Айбдор - Луи ван Гал

 

Орадан кўп вақт ўтмай, португалиялик мутахассис ўзидан олдин «МЮ»ни бошқарган Луи ван Гални эсга олишни лозим топди: «Мен тузган жамоа жаноб ван Гал томонидан шакллантирилган клублардан кескин фарқ­ланади. Ҳозир кўп жиҳатларни ўзгартириш учун катта куч сарфлашимга тўғри келяпти. Бундан кўра, 20 нафар янги ўйинчи билан ишни нолдан бошласам осонроқ бўлармиди...?» Гап шундаки, «Юнайтед» 2016 йилнинг сентябрида 8 кун ичида 3та ўйинни бой берди ва «Беназир» ўзини оқлаш ниятидами, футболчилар қарашини ўзгартириш мураккаблик туғдираётганини таъкидлади. У хусусан, Люк Шоунинг позицияга боғлиқ туйғуси талабга жавоб бермаслигини алоҳида тилга олди. «Унинг танаси - менинг миям»,-дея баёнот берди манкунианлар бош мураббийи. Ҳа, дуранглар сони кўплиги ҳам Моунинг айрим шогирдлари билан муносабати таранг эканлигидан далолат. У айниқса, Англия терма жамоасининг ёш ҳимоячиси билан чиқишолмаяпти, чоғи.

 

Электр қуввати керак!

 

«Челси» 2014 йили «Куинз Парк Рейнжерс»ни 2:1 ҳисобида енгди, Моуриньо эса ғалабага қарамай, «Стэмфорд Бриж» ходимларини алоҳида «тузлади». Аниқроғи, ўша оқшом стадиондаги ёритиш тизими (улкан прожекторлар)га масъул бўлган бечора монтёрни аяб ўтирмади. «Менимча, стадион хизматчиси худди мухлислар каби тунд кайфиятда бўлган. Ҳамма ухлади. Унинг қоронғуликни «тушуниши» учун нақ 20 дақиқа кетди. Мен эса стадионда фанатлар ҳам борлигини 30 дақиқадан кейин билдим. Яъни жамоам гол ургачгина трибуналар мухлислар билан тўлганини билдим» - «кўклар» устози матбуот анжуманида нафақат монтёр, балки фанатлардан ҳам ўпкалаганди.

 

Гўзал Ева

 

Буниси маълуму машҳур воқелик. Бош ролда - Ева Карнейро. Мавсум- 2015|2016 доирасидаги биринчи ўйин. Рақиб - камтарин «Суонси». Ҳисоб - 2:2. Португалиялик бу натижада жамоа шифокорини айблагандай бўлди. Ева хонимнинг хатоси шуки, у вазиятлардан бирида жароҳатланган Эден Азарга тиббий ёрдам кўрсатиш учун ошиққанди. «Жамоа шифокори қайсидир футболчига ёрдам бериш учун майдонга югуриб тушишдан аввал унинг чиндан ҳам, жиддий жароҳатланганига ишонч ҳосил қилиши керак. Мен эса бир қарашдаёқ ўша вазиятда Эденга ҳеч бало урмаганини сездим. Ҳа, у озгина лат еганди - бу чарчоқдан. Хуллас, жамоада ишлайдиган тиббий ходимлардан ҳам футбол масаласида ниманидир тушуниш талаб этилади»,-деган португалиялик дарҳақиқат, жазавага тушганди. Кўпчилик Моунинг ушбу баёнотини эҳтирослар маҳсули сифатида баҳолади ва ҳаммаси изга тушишини кутди. Йўқ, бундай бўлмади: бир неча кундан кейин матбуотда Карнейро хонимнинг клуб врачи лавозимидан бўшатилиши ҳақида хабар берилди.

 

Картошка майдони

 

- Омадсиз ўйин, бироқ мен натижадан хурсандман. Жамоа қаттиқ чарчади, биз йўқотадиган ҳеч нарсаси қолмаган рақибга қарши ўйнадик. Боз устига, картошка майдонида югуришимизга тўғри келди - Жозе «Реал»нинг «Эспаньол» майдонидаги ғалабали ўйинини худди шундай изоҳлаганди. Умуман, бундай мазмундаги эътирозлар португалиялик учун ўзига хос белги воситасига айланиб улгурган. Дейлик, жамоаси 2015 йили Англия суперкубоги учун баҳсда «Арсенал»га имкониятни бой бергач, «Беназир» шундай деганди: «Майдон ҳолати - даҳшат. Ҳаттоки, об-ҳаво ҳам ёрдам бергани йўқ...». У орадан бир йил ўтар-ўтмай, яна «Уэмбли» қопламасига «ёпишди». Сабаб шуки, Маруан Феллайни тўпни орқага, дарвозабон Давид де Хеага узатгач, Жейми Варди унга етиб олиб, гол урганча ҳисобни тенглаштирганди.

 

Ҳеч нарсани тушунмас журналист

 

BBC мухбири Мартин Фишер «Халл Сити»га қарши ўйиндаги дуранг натижадан сўнг мураббийга савол бердию, ўзини «бало»га урди. Журналист ундан реферига эътирози моҳиятини тушунтириб беришини илтимос қилганди. Португалиялик мутахассис эса бунга жавобан мухбирнинг ўзини «тузлади»: «Яхши, футболни шунчалик билар экансиз, нега қўлингизда микрофон тутиб турибсиз? Марҳамат, уни ташлаб, мураббийлик қилинг...».

 

«Жейми Реднаппдан сўранг»

 

Мавсум-2013|2014. «Челси» ва «Ливерпуль» ўртасидаги аҳамиятли ўйин. «Кўклар»нинг «Энфилд»да қайд этган 2:0 ҳисобидаги ғалабалари «Ливерпуль»ни чемпионлик унвонидан мосуво қилди ва олтин медаль «Манчестер Сити»га насиб этди. Ўйиндан сўнг Sky TV эфирида Моуриньодан нега ультра-ҳимоявий тактика танланганини изоҳлашини сўрашди. Гапга чечан Жозе эса ўйламай туриб, жавоб берди: «Бу ҳақда Жейми Реднапп билан гаплашинг ва у барчасини обдон тушунтиради».  Зукко журналист­лар англиялик мураббийга мурожаат этишни лозим топишмади, чунки гап нимадалигини билишганди. Зеро, «Ливерпул»нинг собиқ ярим ҳимоячиси олдинроқ Моуриньони айнан ўйин услуби сабаб, танқид остига олганди. «Бизда ажойиб экспертлар бор ва Жейми Реднапп - чинакам футбол мияси. Айнан у ҳаммасини тўппа-тўғри айтиб беради»,-деганди Моу ўз фикрини давом эттириб.

 

«Уефалона». Нега, нега, нега?»

 

Чемпионлар Лигаси ярим финали доирасида «Реал» ва «Барселона» ўртасида кечган ўйинда Пепе майдондан четлаштирилди ва Моуриньо бор нафратини УЕФА томон сочди. У ҳакамлар бригадасининг «блауграна»га мойил бўлганини айтиб, бунга тегишли жавоб талаб қилди. «Агар нима ўйлаётган ва ҳис қилаётганимни УЕФАга рўй-рост айтсам, унда фаолиятим дарҳол барҳам топади... ,- дея зўрға ўзини тутиб турди Жозе матбуот анжуманида. - Бунинг ўрнига шунчаки, битта савол бераман ва умид қиламанки, қачондир жавоб эшитаман: Нега? Нега Эвребе? Нега Бузакка? Нега де Блекере? Нега Штарк? Нега? Негаки, ҳар бир ярим финалда ўхшаш ҳолат такрорланиши учун. Ҳаммамиз мутлақо фантастик футбол жамоаси ҳақида гапирамиз. Унга шу нарса керакми? Нега? Бундай ишларга ЮНИСЕФнинг дахлдор ёки йўқлигини билмайман. Нима, барчасининг боиси жамоада яхши йигитлар борлигими? Ҳеч вақога тушунмаяпман. «Барселона»ни ажойиб жамоа сифатида табриклайман. Шунингдек, орзу қилиш ҳам мушкул саналган ҳамма нарсага эгалиги билан ҳам. Қаранг, клубда ҳокимият бор ва бизда қандайдир имконият йўқ эди». Ҳа, «Беназир» шаъма қилишга уста.

 

Интеллект ва...

 

2009 йили «Интер» клуби «Рома»га қарши ўйинда муҳим очкони қўлга киритди - 3:3. Моуриньо учрашувдан кейинги матбуот анжуманида ОАВ ходимларинг Марио Балотелли ҳунари ҳақида савол беришларига имкон қолдирмади. Зеро, ҳужумчи ҳисоб 1:3 бўлиб турган пайт ажойиб қулаш саҳнасини кўрсатиб, «нерадзурралар» учун пенальти ишлаган ва бу билан ўйиннинг қутқариб қолинишида катта роль бажарганди. Хуллас, Жозе айнан Марионинг макри хусусида жавоб беришига тўғри келиши олдини олиш учунми, бир сўз бошлагани билан узоқ гапирди - матбуотга қарши фикр билдириб, уни «интеллектуал фоҳишабозлик» сифатида «таърифлади». Натижада мухбирларда савол беришга на вақт қолди ва на хоҳиш...

 

Сувдан қуруқ чиқиш

 

Португалиялик мураббий яқиндагина «МЮ» ихтиёридаги ҳужумкор футболчиларнинг бутун бир гуруҳини танқид билан «сийлади». Яъни Жесси Лингард, Маркус Рашфорд, Антони Мартиаль ва Генрих Мхитар-янни «нишон»га олди. У яна бечора Люк Шоуга ҳам эътироз билдирди: «Ҳайронман, бу йигит майдонда сира жон куйдирмайди, футболни заррача тушунмайдигандек ҳаракатланади». Аслида Моуринью доимо айбни бўйнига олмаслик ва омма олдида ўзини оқлаш учун сабаб топади. Мисол тариқасида унинг «Қироллик клуби» бошқарувида ишлаган вақтини эсга олиш мумкин. Ўшанда Гонсало Игуаин жароҳатланиб сафдан чиққач, португалиялик Карим Бенземага ишонч билдирган ва буни «қойилмақом» даражада изоҳлаганди: «Агар ит билан овга чиқишимга имконият қолмаса, бу ишни мушук ёрдамида бажараман. Бироқ ихтиёрингизда ит бўлмаса ва фақат мушук билан чеклансангиз, айнан мушукни овлайсиз...».

 

Моуриньонинг беназирлиги сабабларидан бири ҳам шу. Ҳа, орамизда унинг ҳимоявий тактик тузилмаларидан ҳайратланадиганлар ҳам, матбуот анжуманларида айтадиган «нордон» гапларини илҳақ кутадиганлар ҳам етарлича топилади. Шунинг баробарида Моуриньони шунчаки, ёқтирмайдиган экспертлар ва мухлислар гуруҳи ҳам йўқ эмас. Фақат битта фактни тан олиш керак, «Беназир» таърифи дарҳақиқат, унинг шахсий характерига тўлиқ мос келган...

 

- Ҳаммамиз мутлақо фантастик футбол жамоаси ҳақида гапирамиз. Унга шу нарса керакми? Нега? Бундай ишларга ЮНИСЕФнинг дахлдор ёки йўқлигини билмайман. Нима, барчасининг боиси жамоада яхши йигитлар борлигими? Ҳеч вақога тушунмаяпман. «Барселона»ни ажойиб жамоа сифатида табриклайман. Шунингдек, орзу қилиш ҳам мушкул саналган ҳамма нарсага эгалиги билан ҳам...

 

Ҳ.МАСАИДОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 07:44, 21.04.2017. Ўқилди: 4776 марта. Фикрлар: 0 та.

Бўлимга тегишли бошқа хабарлар


Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Марат Бикмаев 13
2 Достонбек Ҳамдамов 8
3 Драган Черан 8
4 Санжар Рашидов 8
5 Иван Нагаев 7
6 Филип Раевац 6
7 Суҳроб Бердиев 6
8 Зоҳид Абдуллаев 5
9 Жалолиддин Машарипов 5
10 Неманья Йованович 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Қаҳрамон Асланов

"Футбол плюс"


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.