Бугун 21 ноябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • 1:0
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 22.11.2025 14:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 22.11.2025 16:15
      • Нефтчи
      • -:-
      • Қизилқум
      • 22.11.2025 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Леванте
      • 22.11.2025 18:00
      • Алавес
      • -:-
      • Сельта
      • 22.11.2025 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 22.11.2025 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 22.11.2025 17:30
      • Бёрнли
      • -:-
      • Челси
      • 22.11.2025 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.11.2025 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Брентфорд
      • 22.11.2025 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.11.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.11.2025 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 22.11.2025 22:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Манчестер Сити
  • «A» Серия
      • 22.11.2025 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Женоа
      • 22.11.2025 19:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Болонья
      • 22.11.2025 22:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Ювентус

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Пахтакор 29 59
3 Насаф 29 58
4 Динамо 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 29 45
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 29 32
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро
29-тур Сурхон 0-0 ОКМК
29-тур Пахтакор 1-0 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Европада трансфер мавсумининг сўнгги куни (ОНЛАЙН-2)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бу саҳифада янгиликлар сони кўпайиб кетгани боис кейинги саҳифани ҳам очишга қарор қилдик. Янгиликларни бемалол кейинги саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.

Трансфер ойнасининг энг фаол аъзолари Лондонда. «ҚПР»мухлислари сўнги соатларни жарангдор янгилик эшитиш мақсадида клуб офисининг олдида кутишмоқда.

Бугун Туркия жамоалари жуда фаол: «Бешиктош» «Ал-Саад»дан Муҳаммаду Нянгни ижарага олди.

Ана холос! Питер Одемвингие «ҚПР» билан алоқада бўлгани учун боши балога қоладиган бўлди. «Вест Бромвич» аллақачон адвокатга мурожат қилиб бундай ўзбошимчалик учун қандай чора кўриш мумкинлигини аниқлаштирди. Агар адвокат футболчининг қоида бузганини исботлай олса, Петер 4-6 ойга дисквалификация қилинади.

Эх афсус!!! «Тоттенҳем» ва «Интернасьионал» Леандро Дамиаонинг трансфери борасида келиша олишмади. Бразилия клуби вице президенти Марсело Медейро шундай дейди: «Леандро учун унинг нархидан анча паст бўлган сумма таклиф қилишди». Нима ҳам дердик Европада яна бир бразилиялик юлдуз порлаши мумкин эди.

Виллиан росданам Одил Аҳмедов билан бир жамоада ўйнашни хоҳламоқда шекилли. Дарио Срна жамоадоши ҳақида қуйидагиларни айтиб ўтди. «Вилли барчаси учун раҳмат сенга. Сен жуда яхши футболчи ва дўстсан. Янги жамоангда омад тилайман. Сенинг ўрнинг билинади...»,-деб ёзади Срна.

«Вест Бромвич» Одемвингенинг «ҚПР» офисига борганини кескин кутиб олди.

«Биз Питерга клуб билан алоқага киришишига рухсат бермагандик. Тўғри биз музокара олиб борганмиз, лекин баъзи масалаларни келиша олмаганмиз»,- дейилади клуб расмий сайтида.

Португалияда ҳам бозор авжида. «Спортинг» бир вақтлар Максим Шацких билан ҳужум тандемини ҳосил қилган Клебер борасида «Порту» билан музокаралар ўтказмоқда.

Женас «ВВС»га берган интервьюсида «КПР»га ўтаётганини тасдиқлади. Аммо муҳим хабар бу эмас. Футболчи «КПР» офисига ташриф буюргач, эшик қулфланиб қолди ва улар бироз муддат эшикни оча олишмади. «Бу мен бугун дуч келган воқеалар ичида энг кулгулиси», дейди футболчи ўз твиттерида.

«Ливерпуль» яримҳимоячи Сусо «Уиган»га ўтиши борасида хабарларни инкор этди: «Мени «Ливерпуль»да ҳамма нарса қониқтирмоқда. «Уиган»га ўтишим борасида хабарлар нотуғри». Бизнингча, «Уиган» учун рад қилинишлар бугун кўпайиб кетди.

«Аякс» бош мураббийи Франк де Бур эса барчани ажаблантирмоқда. Унинг айтишича, Куэнка ҳали «Аякс»га келмаган: «Бу ҳақда ҳеч нарса билмайман. Бу борада фақат интернетда ўқидим. Бу борада ҳеч қандай тасдиқловчи маълумот бера олмайман».

«Арсенал»га ўтган Начо Монреаль ҳақида хабарни эслайсизми? Унда трансфер суммаси 10 миллион евро деб кўрсатилганди. Энди «Marca» нашрининг ёзишича, бу сумма 13 миллион еврони ташкил қилган.

Эйден Макгиди сўнгги сонияларда «Уиган» таклифини рад этган бўлиб чиқмоқда. «Бунёдкор»га қарши учрашувда захира ўриндиғида ўтирганига қараганда бу ҳақиқатга яқин бўлиб турибди.

Ниҳоят «Анжи» тарафлардан ҳамма янги дараклар кела бошлади. «Спорт-Экспресс»нинг нашри хабар беришича, эртага Виллиан Махачқалъага тиббий кўрикдан ўтиш учун ташриф буюради. Шартнома тўрт йилга мўлжалланган. Унинг йиллик маоши 2,5 миллион еврони ташкил қилиши кутилмоқда.

Стекеленбургнинг «Рома»да қолиши сабаби аниқ бўлди. Футболчи «Фулҳэм»га учишга ҳозирлик кўраётган пайтда римликлар раҳбарияти футболчини аэропортдан қайтаришди. Италияда трансфер ойнаси вақтлироқ ёпилгани боис, «Рома» унга ўринбосар топишга улгурмади.

«Интер» Скелоттони «Аталанта»дан олгач, хорватиялик Марко Ливаяни қайта йўналишда Бергамога ижарага берди.

«Тоттенҳэм» Леандро Дамиао трансфери борасида ҳали-ҳануз ишни якунлагани йўқ. Трансфер нархи қимматлик қилаётганмуш.

Эмишки, Питер Одемвингие «КПР» офисига ташриф буюрган ва шартноманинг сўнгги шартлари борасида музокаралар ўтказяпти. Биров ундай деса, биров бундай дейди...

«Болонья» Италия чемпионати ўйинларини шарҳлаб борадиган шарҳловчиларимизга яхши совға тайёрлади. «Панатинаикос»нинг исми айтилиши жуда осон бўлган Лазарос Христодулопулос (хух талаффуз тугул ёзиш ҳам бир совға :)) Италия клуби сафида тўп сурадиган бўлди.

«Фулҳэм» мавсум сўнггига қадар Станислав Манолевни «ПСВ»дан ижарага олди. Британия ягона фаол бозор майдони бўлиб қолмоқда.

Питер Краучни ҳам кун давомида «КПР»га ўтиши борасида миш-мишлар болалади. Аммо британияликлар энди Харри Реднаппнинг трансферга қўл уришига ишонишмаяпти. Одемвингие учун сўралган вариант ёқмагани кўриниб турибди.

Трансфер ойнаси якунланишига бир неча соатлар қолмоқда. Бекхэмдан кейин яна қандай «бомба»ни кўришимиз мумкин. «Сити»дан кутилган портлаш ҳозирча, жим. «Анжи» ҳам Виллианни сотиб олинишини борасида жимиб қолди. Биз эса йўлда давом этамиз.

«Интер» трансфер бозорининг дарвозалари ёпилишидан олдин «Лацио»дан Хуан Пабло Каррисо ва «Аталанта»дан Анжело Скелоттони қўшиб олишга улгурган экан.

«Ньюкасл» эса яна фаоллашди. Жамоа энди Швейцариянинг «Серветт» клуби ҳимоячиси Кевин Мбабу билан шартнома имзолади. Фамилияни куриб яна французми дейишга шошилманг, бу футболчи швейцар. Аммо мулоқотда салкам Франция терма жамоасига айланган жамоага киришиб кетиши аниқ.

Питер Одемвингиенинг «КПР»га ўтиши мумкинлиги борасида саргузашт давом этади. Энди «Вест Бромвич» Питерни Дэвид Хойлеттга алмаштирмоқчи. Бу «КПР»га ёқмаслиги аниқ.

Бекхэмнинг анжумандаги жентельменларга хос сурати интернет бўйлаб тарқалишни бошлади. Энди уни майдонда кутамиз.

Яна Англияга қайтамиз. «Сток Сити» АҚШнинг «Даллас» клуби 22 ёшли яриҳимоячиси Брэк Ши билан шартнома имзолади.

Италия матбуоти эса «Лацио»нинг Фелипе Андерсоннинг трансферига улгурмай қолганини маълум қилишмоқда. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Фернандо Гаго эса Аргентинага қайтишга қарор қилди. «Валенсия» футболчини «Велес Сарсфилд»га ижарага беришга рози бўлди.

«Арсенал» испаниялик ҳимоячиларни кўпайтириш ниятида кўринади. Энди уларнинг эътибори «Атлетик» ҳимоячиси Фернандо Аборебьетага қизмоқда. Аммо сўнгги хабарларга кўра, футболчи камида ёзга қадар Испанияда қолмоқчи.

«Наполи» эса кун аввалида аниқ бўлиб улгурган «Порту» ҳимоячиси Роландунинг трансфери борасида расмий хабарни эълон қилди. Футболчи машғулотлар залида дастлабки машқларни бажарганига ҳам гувоҳ бўлишимиз мумкин.

Лондондаги фаолликни энди «Тоттенҳэм» қўлга олмоқда. Жамоа Бразилиянинг «Интернасьонал» клуби яримҳимоячиси Леандро Дамиао билан келишиб олди. Улар футболчи учун 16 миллион евро тўлашга тайёр туришибди. Ҳозирча, расмий хабар йўқ.

Бекхэм ҳақида навбатдаги қизиқарли хабар чиқди. Футболчи ўзи учун тўланадиган барча пулларни хайрия мақсадида ишлатадиган бўлди. Ҳақиқий эркак! Бекхэм Париждаги дастлабки кунидаёқ инсонийликнинг энг чиройли кўринишларидан бирини намойиш қила олди. Сен шунинг учун ҳам буюклар қаторида эътироф этиласан, БЕКС!

Италияда трансфернинг сўнгги сонияларида «Лацио» 19 ёшли бразилиялик Фелипе Андерсон билан шартнома имзолашга улгурди. Трансфер суммаси 7,5 миллион еврони ташкил қилди. «Ош бўлсин» :)

«Барселона» саккиз ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган Исаак Куэнкани «Аякс»га беш ой муддатга ижарага берди. Ёрқин истеъдод. Аммо саккиз катта муддат ва «Барселона» таваккал қилишни хоҳламади.

«Сити»дан бомба кутилмоқда. Лекин ҳозирча унчалик бомбага ўхшамади. Жамоа ганалик Годсуэ Дониох билан шартнома имзолади ва дарҳол уни тажриба тўплаши учун Швециянинг «Юргорден» жамоасига ижарага берди.

«Арсенал» «Малага»да яхши ўйинлари билан ёдимизда қолган Начо Монреаль билан шартнома имзолади. «AS» нашри хабарига кўра, футболчи учун лондонликлар 10 миллион евро тўлашган. Ҳозирда Монреаль шартнома имзолаш мақсадида Лондонга учиб келган.

Италияда трансфер ойнаси якунланди. «Ювентус» Андреа Полининг трансфер ҳуқуқининг ярмини сотиб олди. Маартен Стекеленбург эса «Рома»да қоладиган бўлди.

Уго Льорис ва Бред Фридел билан рақобатда ютқазиб қўйган Эурелио Гомес «Хоффенхайм»га ўтадиган бўлди. Бразилиялик посбоннинг немис клуби билан қанча муддатга шартнома имзолагани борасида аниқ маълумот берилмаган.

«КПР» бугун тинмайдиганга ўхшаяпти. Англиянинг яқин ўтмишда порлаган футболчиларидан бири Жермейн Женас тез орада «рейнжерлар» сафида пайдо бўлиши мумкин.

Бекхэмнинг ўтиришидан қайси бири футболчию қайси бири спорт директори деган савол туғилиши табиий. Бекхэм ҳозирдан ўзини анча эркин сезмоқда. Леонардонинг хурсанд экани ҳам кўриниб турибди.

Энг муҳим хабарлардан бири бу Девид Бекхемнинг «ПСЖ»га ўтиши бўлди. Шартнома 1,5 йилга имзоланди.

Сайтимизда трансферга бағишланган онлайн транслациянинг иккинчи қисмини эътиборингизда хавола этамиз.

Яқин тўрт соат давомида бу ажойиб бозорнинг энг сўнги харидлари билан таништириб борамиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:54, 31.01.2013. Ўқилди: 8884 марта. Фикрлар: 25 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.