1) ЖЧ-2014 саралашида терма жамоамиз иштирокидан кўнглингиз тўлдими?
Баъзи учрашувларни инобатга олмаганда, саралашдан кўнглим тўлди. Фақат Ўзбекистон-Эрон, Ливан-Ўзбекистон ва Ўзбекистон-Ливан учрашувлари сал дилхираликка сабаб бўлди.
2) Тўғридан-тўғри йўлланманинг қўлга киритилишига нима халақит берди?
Тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритмаганимизга Ўзбекистон-Эрон ўйинида кўплаб вазиятлардан фойдаланмасдан, хужумга берилиб кетиб, учрашув ниҳоясида қарши хужумда гол ўтказганимиз, Ливан-Ўзбекистон ўйинида термамиз аъолари Абрамовнинг бирданига бўшатилиб, ўрнига Қосимов қўйилганига норозилик сифатида атайлаб Ливанни ютмаганликлари асосий сабаб бўлди деб ҳисоблайман.
3) Энди нима қилиш керак, деб ўйлайсиз?
Энди плей-офф босқичидаги ўйинларга Қосимовнинг ўзи билан бирга тайёргарлик кўриш керак. Агар мендан Қосимов маслаҳат сўраса, термани оғиркарвон ва масхарабоз кексалардан тезда тозалаб, қолган 2 ой давомида уларнинг ўрнида янги ва ёш футболчиларни синаб кўриш керак, деган бўлардим.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).