Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба.

      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • 4:2
      • Ливерпуль
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 19.05.2026 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Бёрнли
  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • -:-
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • -:-
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • -:-
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • -:-
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • -:-
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • -:-
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Кремонезе
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Алавес
      • 18.05.2026 00:15
      • Барселона
      • -:-
      • Бетис

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 36 80
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 36 45
9 Райо Вальекано 36 44
10 Атлетик Бильбао 36 44
11 Севилья 36 43
12 Валенсия 36 43
13 Осасуна 36 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Жирона 36 40
17 Эльче 36 39
18 Мальорка 36 39
19 Леванте 36 39
20 Реал Овьедо 36 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка
36-тур Валенсия 1-1 Райо Вальекано
36-тур Жирона 1-1 Реал Сосьедад
36-тур Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
18/05 00:15 Барселона - Бетис

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Суперлига. «Сурхон» пенальтини голга айлантира олмади, аммо сўнгги дақиқаларда гол уриб, «Навбаҳор»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Ўзбекистон Суперлигасининг 6-туридан ўрин олган баҳсда "Навбаҳор" Термизда “Сурхон” меҳмони бўлди.

Мазкур учрашувнинг қизиқарли тарзда кечиши олдиндан маълум эди. Боиси, гарчи мезбонлар жорий мавсум беллашувларини омадсиз ўтказаётган бўлишсада, етакчи жамоаларга муносиб қаршилик кўрсата олишарди. Наманганликлар ҳам сафар учрашувларини яхши ўтказишаётганди. Шу боис, ушбу ўйинга қизиқиш юқори эди.   

Учрашув кутилганидек, илк дақиқаларданоқ кескин курашлар остида бошланди. Ўйинни фаол тарзда бошлаган мезбонлар рақиб дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Жумладан, “учар тулпорлар”нинг илк ҳужумида Муҳаммадали Абдураҳмоновнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди. Яна бир вазиятда эса "Навбаҳор" ҳимоячилари тўпни дарвоза чизиғи устидан қайтаришди.

Февзи Давлетов шогирдларининг яна бир ҳужумида эса ярим ҳимоячи Достонбек Турсуновнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

Шундан сўнг, Сергей Лушан шогирдлари секин-аста ўйинни ўз қўлларига олишга интилиб, ҳужумни кучайтиришди. “Лочинлар”нинг ҳужумлари давомида Русланбек Жияновнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасидан сўнг, “Сурхон” дарвозабони Артём Потапов тўпни қийинчилик билан қайтарди.

Майдон эгаларининг навбатдаги ҳужумларидан бирида эса тўп дарвоза тўсинига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

"Навбаҳор"нинг навбатдаги ҳужумларидан бирида эса Пўлатхўжа Холдорхоновнинг боши билан дарвозага йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди. Учрашувнинг 1-бўлимига тўхталишлар учун ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ҳам “Сурхон”нинг ҳужуми ва бурчак зарбаси хавфли кўриниш олди. Аммо якуний зарбаларга аниқлик етишмади. Натижада жамоалар танаффусга нурсиз дуранг – 0:0 ҳисобида чиқиб кетди.

Учрашувнинг 2-бўлимида одатдагидек, ҳар икки жамоа таркибида бир қатор ўзгаришлар юз берди ҳамда бу иккинчи 45 дақиқаликнинг боришига ўз таъсирини ўтказди ва гоҳ у, гоҳ бу жамоа дарвозаси олдида хавфли вазиятлар юзага кела бошлади.

Таъкидлаш жоизки, иккинчи бўлимни Сергей Лушан шогирдлари фаол тарзда бошлаб, термизликлар дарвозаси олдида бир қатор вазиятларни юзага келтира бошлашди. Аммо Забиҳилло Ўринбоев ва Сергей Карпович имкониятни қўлдан бой беришган бўлса, Шоҳмалик Комиловнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

Мезбонларнинг ҳужумларидан бирида эса Муҳаммадали Абдураҳмоновнинг зарбасига аниқлик етишмади.          

“Лочинлар”нинг ҳужумларидан бирида Алишер Одиловнинг боши билан йўллаган зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

“Сурхон”нинг ҳужумларидан бирида захирадан майдонга тушган Кирилл Колесниченко зарбаси бироз ноаниқ чиқди.

Учрашувнинг 85-дақиқасида термизликларнинг бурчак зарбасидан сўнг, “Сурхон” ҳужумчиси Абдуғафур Ҳайдаровга нисбатан меҳмнолар жарима майдончаси ичида ўйин қоидаси бузилди деб топилди ва учрашув бош ҳаками Наим Қосимов "Навбаҳор" дарвозасига 11 метрли жарима зараси белгилади. Пенальтини “Сурхон”нинг россиялик ярим ҳимоячиси Кирилл Колесниенко амалга оширди ҳамда унинг зарбасидан сўнг, наманганиклар посбони Шукрон Йўлдошев тўпни ушлаб олди. Аммо, орадан 2 дақиқа ўтар-ўтмас, Колесниченко жарима майдончаси ташқарисидан кучли ва аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди – 1:0.

Учрашувнинг сўнгги дақиқалари ҳамда ўйиндаги тўхталишлар учун ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда “лочинлар” мувозанатни тиклаш мақсадида, ҳужумни кучайтиришди. Лекин якуний зарбаларга аниқлик етишмади. Натижада "Сурхон"  1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ҳамда ўз очколарини 8 тага етказиб олди. "Навбаҳор"нинг очколари эса 8 талигича қолди.

Суперлига. 6-тур
“Сурхон” – “Навбаҳор” - 1:0 (0:0)
21 апрель. Термиз. “Сурхон – арена” стадиони. 8457 томошабин.  
Гол: Кирилл Колесниченко (87).
Ноаниқ амалга оширилган пенальти: Кирилл Колесниченко (85, дарвозабон).
“Сурхон”: 1.Артём Потапов, 3.Суннатуллох Хамиджонов, 4.Нодирхон Неъматов (5.Жамалиддин Хожаниязов, 46), 6.Беҳзод Шамсиев, 7.Достонбек Турсунов, 10.Дмитри Плетнев (15.Диёр Рамазонов, 79), 19.Муҳаммадали Абдураҳмонов (11.Абдуғафур Ҳайдаров,59), 24.Шерзоджон Комилов (88.Дмитри Кратков, 63), 27.Асилбек Жумаев, 66.Беҳруз Шайдулов, 99.Суннатилло Поёнов (9.Кирилл Колесниченко,59).
“Навбаҳор”: 16. Шукрон Йўлдошев, 7.Азимжон Аҳмедов (8.Шоҳмалик Комилов,46), 10.Шаҳзодбек Убайдуллаев (37.Алишер Одилов,46), 11.Пўлатхўжа Холдорхонов (9.Забиҳилло  Ўринбоев,46), 12.Саидазамат Мирсаидов, 13.Бенжамин Тейди, 17.Русланбек Жиянов, 33.Сергей Карпович, 36. Гильерме Гедеш, 70.Аббосжон Ғуломов (29.Педро Аугусто Габрал Карвальо,74), 99.Игорь Габриэл.
Огоҳлантиришлар: Йўқ -  Г.Гедеш (70), Игорь Габриэл (90+2).
Ҳакамлар: Наим Қосимов, Фарҳод Усмонов, Элнур Дониёров, Шоҳинур Бойматов.
VAR ҳаками: Фирдавс Норсафаров.
АVAR: Зилола Раҳматова.
Назоратчи: Зокир Қодиров.
Комиссар: Ойбек Икромов.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 22:28, 21.04.2025. Ўқилди: 1208 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик