Бугун 3 октябрь, 2025 йил, жума.

      • 02.10.2025 12:45
      • Макартур
      • 3:0
      • Бейжинг Гуоан
      • 02.10.2025 15:00
      • Истерн
      • 0:1
      • Теп Хань Нам Динь
      • 02.10.2025 15:00
      • Поханг Стилерс
      • 2:0
      • Кая-Илоило
      • 02.10.2025 15:00
      • Тампинес Роверс
      • 2:1
      • Патхум Юнайтед
      • 02.10.2025 17:15
      • Конган Ханой
      • 3:0
      • Тай По
      • 02.10.2025 17:15
      • Ратчабури
      • 0:2
      • Гамба Осака
  • «A» Серия
      • 03.10.2025 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Сассуоло
      • 04.10.2025 18:00
      • Лацио
      • -:-
      • Торино
      • 04.10.2025 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Лечче
      • 04.10.2025 21:00
      • Интер
      • -:-
      • Кремонезе
      • 04.10.2025 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Комо
      • 04.10.2025 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Фулхэм
      • 04.10.2025 16:30
      • Лидс
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 04.10.2025 19:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 04.10.2025 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Сандерленд
      • 04.10.2025 21:30
      • Челси
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 04.10.2025 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Хетафе
      • 04.10.2025 17:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Леванте
      • 04.10.2025 19:15
      • Жирона
      • -:-
      • Валенсия
      • 04.10.2025 21:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Мальорка
      • 05.10.2025 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 23 52
2 Нефтчи 23 48
3 Пахтакор 23 43
4 Динамо 22 41
5 ОКМК 23 40
6 Бунёдкор 23 39
7 Навбаҳор 23 36
8 Қизилқум 23 26
9 Сўғдиёна 23 25
10 Андижон 22 25
11 Сурхон 23 25
12 Қўқон-1912 23 23
13 Машъал 23 23
14 Бухоро 23 21
15 Хоразм 23 20
16 Шўртан 23 12

Ўтган ўйинлар. 23-тур

23-тур Насаф 2-1 Хоразм
23-тур Андижон 1-0 ОКМК
23-тур Навбаҳор 1-0 Қизилқум
23-тур Қўқон-1912 2-2 Бунёдкор
23-тур Пахтакор 1-0 Сурхон
23-тур Динамо 2-0 Шўртан
23-тур Сўғдиёна 0-1 Нефтчи
23-тур Машъал 0-0 Бухоро

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 5557 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 03.10.2025

      05:30 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Антальяспор".
      07:30 "Всё о главном". Денис Лактионов.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Баия".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Форталеза" - "Сан-Паулу".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Васко да Гама".
      14:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      15:05 Чемпионат Бразилии. "Форталеза" - "Сан-Паулу".
      17:00 "Голевая неделя. РФ".
      17:30 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Сеара".
      19:30 Голевая неделя.
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Форталеза" - "Сан-Паулу".
      21:55 LIVE Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор". Прямая трансляция.
      00:00 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      00:55 LIVE U-20. Чемпионат мира в Чили. Панама - Южная Корея. Прямая трансляция.
      03:00 Евротур.
      04:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 03.10.2025

      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве.
      09:35 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:00 Лёгкая атлетика. Чемпионат мира в Японии.
      13:20 Стрельба из лука. Кубок Генерального прокурора РФ в Казани. Классический лук. Финалы.
      16:15 "Команда мечты".
      16:40 LIVE Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Отдельные виды. Финалы. Прямая трансляция.
      20:10 "Тайны звёзд спорта".
      20:40 Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве.
      22:20 Д/ф "Светлана Журова. Бег к победе".
      23:00 Лёгкая атлетика. Чемпионат мира в Японии.
      00:50 "Команда мечты".
      01:20 Стрельба из лука. Кубок Генерального прокурора РФ в Казани. Классический лук. Финалы.
      04:10 Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Отдельные виды. Финалы.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 03.10.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 7 в Вэйхае, Китай. Женщины.
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Небесная грация".
      11:25 "Команда мечты".
      12:30 Футбол. Fonbet Кубок России. Обзор.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 "Лица страны". Анастасия Логунова.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:40 LIVE Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Прямая трансляция.
      20:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      20:30 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Спартак" (Москва) - СКА (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      23:35 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Верона" - "Сассуоло". Прямая трансляция.
      01:45 Евротур.
      02:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:55 LIVE Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. Египет - Чили. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 03.10.2025

      06:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 6 в Оропеса-дель-Мар, Испания. Обзор.
      07:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Финал. Сессия 2.
      08:30 Велоспорт. CRO Race в Хорватии. Этап 3.
      10:00 Велошоссе. Чемпионат мира в Кигали, Руанда. Мужчины. Групповая гонка.
      11:30 Велоспорт. CRO Race в Хорватии. Этап 3.
      13:00 Велоспорт. Тур Лангкави в Малайзии. Этап 6. Обзор.
      14:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Финал. Сессия 2.
      16:00 Велоспорт. CRO Race в Хорватии. Этап 3.
      17:00 LIVE Велоспорт. CRO Race в Хорватии. Этап 4. Прямая трансляция.
      19:00 LIVE Велоспорт. Тур Мюнстерланда в Германии. Прямая трансляция.
      20:45 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Финал. Сессия 2.
      22:00 Велоспорт. CRO Race в Хорватии. Этап 4.
      23:30 Велоспорт. Тур Мюнстерланда в Германии.
      00:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Ленцерхайде, Швейцария. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      01:05 LIVE Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Женщины. Шорт-трек кросс-кантри. Прямая трансляция.
      01:50 LIVE Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Мужчины. Шорт-трек кросс-кантри. Прямая трансляция.
      02:45 Велоспорт. CRO Race в Хорватии. Этап 4.
      03:30 Велоспорт. Тур Мюнстерланда в Германии.
      04:30 Велоспорт. CRO Race в Хорватии. Этап 4.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Санжар Ризаев: «ФИФА Ўзбекистонда футбол ривожланаётганини орденсиз ҳам тан олади»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Расмий тадбирлар / Йиғилишлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон футбол федерацияси делегациясининг Бразилия сафар анча самарали бўлди. Мираброр Усмонов у ерда қуруқ қайтмади: ФИФА юксак унвони “Хизматлари учун” ордени футболимиз раҳбарига топширилди. Мамлакатимиз делегацияси таркибида Бразилияга бориб келган ЎФФ матбуоти хизмати бошлиғи Санжар Ризаев билан сафар таассуротлари борасида суҳбатлашдик.

— ЎФФ президенти Мирбарор Усмоновга ФИФАнинг “Хизматлари учун” ордени топширилиши қанчалик кутилмаган бўлди? ФИФА Конгрессида бевосита иштирок этган инсон сифатида соврин топшириш жараёнини қандай тасвирлаб бера оласиз?
— Ўзбекистон Футбол Федерацияси ФИФА аъзоси сифатида ҳар йили ФИФА Конгрессида иштирок этиб келади. Ўтган йили Конгресс Маврикийда бўлиб ўтган эди. Бу сафар эса, анъанага кўра, Жаҳон чемпионати ўтказиладиган мамлакат Бразилияда бўлиб ўтди.

Сан Паулу шаҳрида бўлиб ўтган ФИФА Конгрессида Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмоновга мукофотнинг берилиши ҳам кутилмаган, ҳам кутилган ҳолат бўлди деган бўлардим. Кутилмаган деганимнинг сабаби шуки, ФИФА бундай орденларни аввалдан маълум қилиб бермайди. ФИФА ҳеч қачон, масалан, ЎФФ билан алоқага чиқиб масаланинг учини очиб қўймайди. Аксинча, имкон борича охирги дақиқагача сир тутади. ФИФА, одатда, бундай масалаларда конфедерациялар билан бирга ишлайди. ОФК эса, бизга ЎФФ ва унинг раҳбарияти ҳақидаги маълумотномани тасдиқлашни сўраб алоқагача чиққанида биз буларнинг барчаси орден учун кераклигини билмагандик. Шунчаки, оддий ҳисобот учун ёки веб-сайт учун бўлиши мумкин деб тахмин қилинган эди.

Кутилган деганимнинг сабаби шуки, биз ФИФА Ўзбекистон Футбол Федерациясига қандайдир мукофот беришини Конгресс бошланишидан 1 кун олдин тахмин қила бошладик. Сабаби, Конгресснинг очилиш маросимига борадиганлар учун транспорт ҳозирланаётган вақтда ЎФФ президентига ВИП меҳмонлар қаторида алоҳида автомобил ажратилди. Конгрессга кириш эшиги ҳам бошқа залдан бўлди. Саҳнага яқин қатордан жой берилди ва шунда ФИФАдан нимадир кутишни бошладик.

ФИФА Конгрессидан олдин унинг очилиш маросими ўтказилади. Очилиш маросими маҳаллий вақт билан 17:00 да бўлиб ўтди. ЎФФ Президенти Сан Паулуда ФИФА делегатлари жойлашган Ҳилтон Морумби меҳмонхонасини алоҳида ажратилган автомобилда маросимдан 1 ярим соат олдин тарк этди. Тахминан 40 дақиқача йўл юргач, Сан Паулудаги Трансамерика Экспо марказига етиб келдик. Сал ўтиб меҳмонларни залга таклиф қилишди. Маросим бошланиб, ФИФА Президенти нутқ сўзлади. Концерт дастури бошланди. Ярим соатча ўтиб, ФИФА билан шартнома имзолаган бразилиялик актриса ва бошловчи Фернанда Лима ФИФА ва ОФК президентини саҳнага таклиф қилди. Шунда икки президентдан қайси бири таклиф қилди эсимда йўқ, аммо саҳнада Мираброр Зуфаровичнинг расмлари пайдо бўлиб, ЎФФ Презденти таклиф қилинди. Мукофот топширилгач Мираброр Зуфаровичнинг футболда босиб ўтган йўли ҳақида кичик ҳикояча ўқилиб, фотосуратлар намойиш этилди. Мукофот топширилар экан, “ФИФА Мираброр Усмоновнинг бу хизматларини орденсиз ҳам тан олади” деб қўшиб қўйилди.

Маросим тугагач, ҳеч ким кутмаганлиги учунми менга залдаги ҳамма келиб Мираброр Зуфаровични табриклаётгандек туюлди. ОФК президенти Шайх Салмон, УEФА президенти Мишел Платини, ФИФА бош котиби Жером Валк, ОФК бош котиби Алекс Сусей каби турли конфедерация ва федерациялар раҳбарлари мазкур мукофот билан Мираброр Усмоновни табриклади.

ФИФА Конгресси – халқаро футбол жамоатчилигининг энг олий органи. 1998 йилгача ҳар икки йилда бир марта йиғилган. Франциядаги Жаҳон чемпионатидан буён ҳар йили ўтказиб келинади. Бу футболдаги ўзига хос парламент бўлиб, футболни ривожлантиришга доир қарорларнинг қабул қилинишига бевосита таъсир қила оладиган катта орган ҳисобланади.

— Мираброр Усмонов Бразилияда бўлиб турган пайтда УЕФА ва бир қанча ассоциациялар раҳбарлари билан суҳбатда бўлди. Ушбу музокаралар пайтида нималар муҳокама қилинди?
— Мираброр Зуфарович асосан икки томонлама ҳамкорликни кучайтириш юзасидан таклифлар олди ҳам таклифлар берди. Ўртоқлик учрашувлари, ҳакамлар семинарлари, мураббийларни қайта тайёрлаш каби масалаларда суҳбатлар бўлди. Ўзбекистон терма жамоасига ўртоқлик учрашувлари бўйича таклифларнинг охирги вақтда кўпайиб бораётганлигининг тагида ҳам мана шу музокаралар ётибди дейиш мумкин.

— Шунингдек, Бразилияда ОФКнинг навбатдаги ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда қандай эътиборга молик қарорлар қабул қилинди?
— ФИФА Конгресси бўладиган санадан бир кун олдин одатда ОФКнинг навбатдан ташқари Конгресси ўтказилади. Кун тартибидаги асосий мавзу Осиёда “Марказий Осиё” минтақасини ташкил этиш масаласи бўлди. Конгресс аъзолари ушбу масалани маъқуллаган бўлса-да, ҳамма минтақа аъзолари ҳам бу таклифга мойиллик билдирмади. Шу сабаб Марказий Осиё минтақасини ташкил этиш масаласи кейинги ОФК Конгрессига қолдирилди ва бу Конгресс 2015 йилги Осиё Кубогидан олдин Австралияда йиғилади.

— “Марказий Осиё” минтақаси фаолиятида Ўзбекистоннинг ўрни қандай бўлади?
— Бу ҳақда мен Конгресс иштирокчилари қатори кўп нарсани билмайман. Аммо, бу ташаббус Ўзбекистондан чиққанига қаттиқ ишонаман. Ҳозирча, ОФКнинг 2015 йилги Конгрессини кутишдан бошқа чора йўқ.

— ЎФФ делегацияси Бразилияга БАА орқали учганидан хабаримиз бор. Ушбу давлатда ҳам ОФК йиғилиши бўлиб ўтди. Бундай Осиё футболининг қандай масалалари ҳал қилинди?
— БАА бизга фақат транзит йўл вазифасини ўтаб берди. БААда қандай йиғилиш ўтказилди ва нима масалалар муҳокама қилинди, буни билмадим. Биз БААда эртанги кунги рейсни кутиш учун қолдик.

— Мазкур сафар сизда чуқур таассурот қолдирган бўлса керак...
— Биринчи навбатда бу менинг биринчи Жаҳон чемпионатимдан олган таассуротларим бўлди. ФИФА Конгресс иштирокчиларининг барчасига бепул чипта бериб, меҳмонхонада то стадионгача транспорт ташкил қилиб берди. Биз Сан Паулунинг шимолий тарафидан жанубий тарафига йўл олдик. 1 соатча юрдик. Стадионга яқинлашгани сайин одам ҳаяжонланади. Қанақа экан бу ўзи Жаҳон чемпионати дегани деб.

Автобус ойнасидан одамлар кўринади. Ҳамма сариқ рангда. Ора-сира шахматранглилар кўринади. Энди, одам шунақа кўпки, бутун дунё кўргани келганми мусобақани деб ўйлайсиз.

Стадионга кириш учун навбатга турдик. 1 соатча турдик, кейин биринчи текширувдан ўтиб ичкарига кирдик. Сизни кираверишда ва ўтирадиган жойингизгача кўнгиллилар кутиб олади ёки қаерга юришингизни кўрсатиб туришади. Стадионга ейиш ва ичиш учун ҳеч нарса олиб кириш мумкин эмас, фақат ичкаридангина олиш мумкин бўлганлиги учун ҳалиги стадионга кираверишдаги 1 соатлик навбат энди ичимлик, егулик ва хожатхонада ҳам юзага келган. Навбатнинг охирига келиб туришнинг ўзидан умид йўқ. Оҳириги келиб турган кишига қараб, нимадан умид қилаётганига ҳайрон қолдим.

Ана шуларга қараб, жойимизга яқинлашдик. Лекин, стадион ходими бизни бошқа йўналишга бурди. Ортга қайтдик. Суриштириб, айланиб-айланиб яна ҳалиги келган жойимизга келиб қолдик. Стадиондаги бразилияликлар ҳам бизнинг секторни топиб беришда роса қийналганлиги учун стадионни айланиб юравердик. Охири топдик. Лекин, топганимизда Жаҳон чемпионатининг очилиш маросими бошланиб, мусобақа мадҳияси куйлаб бўлинган эди. Шуни кўролмаганим алам қилди.

Майдон устидаги декорациялар йиғиштирилаётганда биз ичимлик ва егулик учун навбатга турдик. Чунки, меҳмонхонадан чиқаётганда фақат нонуштанинг кучи билан йўлга чиққандик ва кун 16:00 ларни кўрсатаётган эди. Навбатга турганимизда биздан олдинги турган икки қизга кўзим тушди. Улар тўқ қизил форма кийиб олганликлари учун “Russia?” деб сўрадим. “No, Fluminence!” деди инглизчалаб қизларнинг бири. Лекин, Россияда 3 ой ишлаганлиги сабаб Россия терма жамоасининг формасига ўхшаб кетишини тан олиб, “нега Россия деб сўраганингизни тушундим”, ҳам дейишди. Улар Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Фреднинг мухлисалари бўлганлиги учун ҳам Флуминенсе формасида келишган экан. Инглизчани билишганлиги бизга қўлга келди. Егулик ва ичимлик олишда ёрдам беришини илтимос қилдик. Чунки, Сан Паулуда инглизча гапирадиган одамни топиш жуда қийин, биз билган португалча “Обригадо”, яъни “Раҳмат!” ҳеч нарсага ярамас эди. Навбатимиз негадир тез келди ва қизлар таржимонлик қилиб бизга егулик ва ичимлик олишга ёрдам бериб юборишди.

Жойимизга бориб ўтиришимиз билан жамоалар чигалёзди машқларини бошлаб юборишди. Стадион лиқ тўла. Ҳаммаёқ сариқ рангда. Хорватлар ҳам анча кўп, лекин уларнинг бақир-чақирлари эшитилмайди. Ҳамма расмга тушиш билан овора. Шу жумладан мен ҳам.

Ўйин бошланди. Хорватлар гол урганда, ҳамма ўрнидан турди. Стадион ларзага келди. Бразилия ҳужумга ўтиб, охири Неймар гол урганида эҳтирослар сал босилди. Бразилияликлар анча эҳтиросли эканлигига яна бир бора амин бўлдим.

Телевизорда кўришга одатланганинг юлдузларни кўз ўнгингда ўйнаётганини кўриш бир бошқача бўлар экан. Бизга яқин жойда аут отган ёки бурчак тўпи тепган бразилияликни ҳамма расмга ёки видеога олади. Булар футбол кўргани келганми ё расмга олганими деб ўйлаб қоласизу, лекин Жаҳон чемпионатининг очилиш ўйинини кўриш ҳар доим ҳам насиб қилмаслиги хаёлга келиши билан тўғри тушунасиз.

Ўйин тугагач, аэропортга йўл олдик. Меҳмонхонага қайтишга вақт йўқ эди ва аввалдан режа қилингани каби аэропортга кетдик. Йўлда Бразилия терма жамоаси автобусини кутиб турган бир неча ўн минг бразилиялик ишқибозларни кўрдик. Улар бир қарашда бизни балки Бразилия терма жамоасининг автобуси деб ўйлашармиди, ишқилиб, бизга қараб қўллари билан салом беришарди. Кўча тўла сариқ рангдаги бразилияликлар. Автомобилларда Бразилия байроқлари. Мусиқаларни баландлатиб қўйиб, Голливуднинг “Тиғиз пайт” киносида Жеки Чанга қора танли полициячи Крис Картер оғзини қимирлатиб фонограмма айтгани каби, бизга ҳам шундай қараб қўшиқ айтишарди. Ҳақиқий байрам.

Уйларнинг олдиндан ўтаяпмиз. Балконлар, том, дераза, умуман илиш мумкин бўлган жойларга байроқлар илинган. Халқ кўчага чиққан. Кимдир ялангоёқ, оёқ кийимини кийишга улгурмаган, яна кимдир пижаламаларда кўчага чиқиб келган.

Яна бир “маҳалла”дан ўтаётганимизда бу ерда бразилияликлар кўп эди. Шу даражада кўп эдики, автобусимизни муштлари билан тақиллата бошлашди. Автобус секинлади. Лекин, уларнинг ёмон ниятлари йўқ. Фақатгина Бразилия терма жамоасининг ғалаба қозонганлигидан хурсандликлари учун шундай қилишаётган эди.

Дарвоқе, Сан Паулуга Дубай орқали учдик. Парвоз 14,5 соатни ташкил этди. Шахсан мен учун бу рекорд даражали узун парвоз. 2011 йилги ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига Мексикага Мадриддан учган эдик ва ўшанда парвоз 11 соат давом этган эди.

БААдан эрталаб 08:00 ларда учиб кетган бўлсак, Сан Паулуга қуёш ботишига етиб бордик. Делегация аъзоларини Сан Паулу аэропортида автобус кутиб олди. Кун илиқ, худди бизнинг баҳор каби эди. Аэропортдан меҳмонхонагача яна 2 соат юрдик. Автобус ҳайдовчиси йўлдан адашдими, бир ерни 2 марта айланиб охири манзилга етиб бордик. ФИФА Конгресс иштирокчиларини рўйхатга олиб, ўз хоналарига жойлаштиргунча кун кеч бўлди.

Кечаси уйқу келмади. Чунки, Сан Паулу Тошкентдан 8 соат орқада эди ва ухлашнинг иложиси йўқ эди. Эртасига ОФК Конгресси борлиги учун ҳам яхшилаб дам олиш жуда зарур эди, аммо худди пешиндаги уйқу каби, масалан мен, 02:00 ларда уйқуга кетган бўлсам, 05:00 ларда кўз автоматик равишда очилиб кетаверди.

Тошкентга қайтиш осонроқ бўлди.

Олимхўжа Бўронов суҳбатлашди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:25, 17.06.2014. Ўқилди: 10141 марта. Фикрлар: 30 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 14
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.