Осиё кубоги мусобақасидаги гуруҳдошларимиз КХДР ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.
Биринчи бўлиб тўп ўтказиб юборган бўлсаларда, саудияликлар кейинчалик вазиятни тенгла иродали ғалабага эришдилар.
11 дақиқада Лянг Ен Ги дарвозабондан қайтган тўпни икки ҳимоячи орасидан дарвозага жойлаб қўйди -1:0.
Шундан сўнг корейслар ўйинларини янада кучайтирдилар. Тўп узатишдаги аниқликлар, комбинациялар бугун уларнинг муваффаққият қозонишиан дарак бериши керак эди. Аммо араблар таслим бўлмадилар ва биринчи бўлимни дуранг билан якунлашга эришдилар. 37-дақиқада Ҳаззозий ҳисобни тенглаштирди -1:1.
Иккинчи бўлим бошларида, аниқроғи 52-дақиқада Саудия Арабистони Ал Саҳлавийнинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди - 2:1. Икки дақиқа ўтиб, Саҳлавийнинг яна бир голидан сўнг Шимолий Кореяликлар деярли таслим бўлишди.
77- дақиқада Ал Обид пенальтини аниқ амалга ошириб жамоасининг йирик ғалабасига ҳисса қўшиб қўйди.
Осиё кубоги, Б гуруҳи, 2-тур
КХДР - Саудия Арабистони 1:4 (1:1)
Голлар: 1:0 – 11 Лян Ен Ги, 1:1 – 37 Ҳаззозий, 1:2 – 52 Ал Саҳлавий, 1:3 – 54 Ал Саҳлавий, 1:4 – 77 АЛ Обид.
КХДР – Ри Мен Гук, Сим Хен Чжин, Чжон Квак Ик, Чжан Сон Хек, Чха Чжон Хек (Ро Хак Су, 61), Пак Сон Чхоль (О Хек Чхоль, 56), Лян Ен Ги (Чхо Вон, 90), Ри Ен Чжик, Чжон Иль Гван, Пак Кван Рен, Чжан Кук Чхоль.
Саудия Арабистон – Абдулла, Фаллата, Ҳавсавий, Ҳавсавий, Ҳаририй (Ғолиб, 81), Ал-Зорий, Ал Досарий, Ал Фараж, Ал Обид (Ал Муваллад, 83), Ал Саҳлавий (Ал Жассим, 75), Ҳаззозий.
Огоҳлантиришлар: Чжон Иль Гван (1), Сим Хен Чжин (72), Чхо Вон (90).