' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат. ЖЧни биз билан кузатинг. СТАДИОНда қолинг! |
' |
 |
Эрон терма жамоаси эса бир очко билан ҳозирча учинчи ўринда |
' |
 |
Ушбу ғалабадан сўнг Аргентина гуруҳда 6 очко тўплаган ҳолда яққол пешқадамга айланди |
90+4' |
 |
Ўйин тугади |
90+3' |
 |
Агар Аргентина терма жамоаси бугун ғалаба қозонса, муддатидан аввал нимчорак финал масаласини ҳал қилади |
90+2' |
 |
Учрашувни анча фаол ўтказган Ди Мария ўз ўрнини Биглияга бўшатиб берди |
90+1' |
 |
Қанотдан жарима майдончаси яқинида тўпни қабул қилиб олган Месси дарвоза томон айланма зарба берди ва дарвозани ишғол қилди. Бу Мессининг ЖЧдаги иккинчи голи |
90+1' |
 |
ГООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!!! МЕСССССССИИИИИИИИИ |
90' |
 |
Иккинчи бўлимга тўрт дақиқа қўшиб берилди |
88' |
 |
Ҳожисафий майдонни тарк этди, Ризо Ҳақиқи ўйинни давом эттиради |
87' |
 |
Эроннинг ўта хавфли ҳужуми. Ҳимоячилардан қочиб кетган Қучаннажод дарвоза томон зарба берди, Ромеро қийинчилик билан бартараф этди |
86' |
 |
Бу сафарги бурчак тўпини эронлик ҳимоячилар бартарф этишди |
85' |
 |
Аргентина бурчак тўпини амалга оширди.Ҳақиқи қийқийнчиликсиз тўпни эгаллаб олди |
84' |
 |
Дежаганинг ўрнига Алиризо Жаҳонбахш тушди |
83' |
 |
Эндиги вазият қаҳрамони ҳам Рохо. Қучаннажодга нисбатан ўйин қоидасини бузди |
83' |
 |
Рохонинг зарбаси анча хавфли, лекин ноаниқ |
76' |
 |
Игуаин ўз ўрнини Паласиога бўшатиб берди |
76' |
 |
Агуэро майдонни тарк этди, унинг ўрнига Лавесси туширилди. |
76' |
 |
Шожаий ўрнига Ҳайдарий майдога тушди |
73' |
 |
Месси жарима зарбасини ижро этди. Тўп ташқи томондан дарвоза тўрига тегди |
73' |
 |
Ди Марияга нисбатан ишлатилган қўполлик учун Шожий сариқ карточка билан жазоланди |
72' |
 |
Эрон бурчак тўпини амалга оширди. Ҳимоячига нисбатан қўполлик учун ҳакам жарима зарбаси қайд этди |
68' |
 |
Эрон бурчак тўпи тепди. Ромарио тўпни эгаллаб олди. |
68' |
 |
Дежаганинг хавфли зарбаси. Ромеро катта қийинчилик билан зарбани бартараф этди. |
67' |
 |
Қитъадошларимиз Аргентинани ҳимояланишга мажбур қилишмоқда |
66' |
 |
Эрон яна бир марта бурчакдан тўпни ўйинга киритади |
66' |
 |
Эрон майдоннинг иккинчи қисмида ўйин олиб бормоқда. Бу кетишда Эрон голга яқинлашиши аниқ |
65' |
 |
Эрон хавфли бурчак тўпи амалга оширди. Ҳимоячилар аниқ ҳаркат қилиб хавфни бартараф этишди |
64' |
 |
Хожисафий дарвоза томон зарба берди, йўл-йўлакай ҳимоячига тепган тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди |
60' |
 |
Месси майдон маркази яқинидан тўпни эгаллаб олиб, дарвоза томон зарба берди. Ноаниқ |
58' |
 |
Эрон термаси ҳужумга ўтмаса гол уролмаслигини тушунди шекилли фаоллашиб қолди |
55' |
 |
Дежога хужум пайтида жарима майдончасида йиқилди. Айнан йиқилгани учун ҳам ҳакам пенальти белгиламади, чунки йиқитилмади. Дежаганинг эътирози ноўрин дея баҳолади ҳакам |
54' |
 |
Ўйиндаги илк сариқ карточка Жавод Некунамга кўрсатилди. У Гаго нисбатан хавфли ўйнади |
53' |
 |
Эроннинг ўта хавфли хужуми. Қанотдан ошириб берилган тўпни Қучаннажод бош билан дарвозага зарба берди, Ромеро қийинчилик билан қайтарди |
50' |
 |
Сабалета ўзи ҳужумга ўтишга қарор қилди. Унинг дарвоза томон беган зарбаси бир оз ноаниқ |
48' |
 |
Месси ва Агуэро эронлик ҳимоячилар орасида йўқ бўлиб қолмоқдалар |
47' |
 |
Аргентина бурчак тўпи тепади |
46' |
 |
Умид қиламизки жамоалар иккинчи бўлимда мазмунлироқ ўйин намойиш этишади |
46' |
 |
Иккинчи бўлимга старт берилди |
' |
 |
Иккинчи бўлим бошланиш арафасида |
' |
|
1-бўлимда 75% тўпга эгалик қилган Аргентина терма жамоаси аъзолари 45 км 551 м масофани босиб ўтишган бўлса, эронликлар 49 км 417 м масофани босиб ўтишди. |
' |
|
ФИФА расмий сайти маълумотига кўра, 1-бўлимда Аргентина рақиб дарвозвси томон 11 та зарба берган, бештаси аниқ. Эрон эса учта зарба берган, биттаси аниқ |
' |
 |
Биринчи бўлимда Эрон рақиб кучини ҳис қилган ҳолда, ҳимояда ўйин ўтказди ва қарши ҳужумга ўтишга ҳаракат қилди. |
45+2' |
 |
Биринчи бўлим якунланди. Аргентина - Эрон 0-0! |
45+2' |
 |
Пўлодийга нисбатан Гаго ўйин қоидасини бузди |
45' |
 |
Биринчи бўлимга Мажич икки дақиқа қўшиб берди |
42' |
 |
Эрон бурчак тўпи амалга оширди, бош билан ноаниқ зарба берилди |
35' |
 |
Жарима зарбасидан сўнг Гарай тўпни боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ |
34' |
 |
Қучаннажоднинг қўполлигидан сўнг жарима зарбаси белгиланди |
33' |
 |
Жарима зарбаси ижро этилди ва Эрон хавфли хужум уюштирди, Аргентиналик ҳимоячилар ўз ўрнида бехато ҳаракат қилди |
33' |
 |
Дежагага нисбатан қўполлик ишлатилди |
32' |
 |
Месси жарима зарбасини ижро этди. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди |
31' |
 |
Месси тўп олдида |
31' |
 |
Теймурян Мессига нисбатан ўйин қоидасини бузди, жарима майдончаси яқинидан Аргентина жарима зарбаси тепади |
26' |
 |
Аргентина терма жамоаси таркибида ҳозирча энг фаол футболчи Ди Мария. Ҳозир ҳам унинг фаоллиги эвазига хавфли хужум уюштирилди |
25' |
 |
Тўп назорати бўйича 76-24%, кимнинг фойдасига эканлигини сездингиз албатта |
23' |
 |
Аргентиналиклар иккинчи бурчак тўпини амалга оширишди, Рохонинг бош билан берган зарбаси бир оз ноаниқ |
22' |
 |
Игуаннинг пасидан сўнг тўпни эгаллаб олган Агуэро дарвоза томон аниқ зарба берди, Ҳақиқи ажойиб сейв ижро этиб дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди |
19' |
 |
Ди Мария жарима майдончаси ташқарисидан зарба беришга қарор қилди. Бир оз ноаниқ |
18' |
 |
Шу заҳоти қарши ҳужум уюштиришга ҳаракат қилишди, якунда ҳужумчиларга аниқлик етишмади |
18' |
 |
Эроннинг кам сонли хужумларидан бирини аргентиналик ҳимоячилар қайтаришди |
14' |
 |
Ўйинни Аргентина футболи афсонаси, Аргентина терма жамоасининг собиқ устози Диего Марадона бевосита майдондан кузатиб бормоқда. |
14' |
 |
Эрон дарвозабони Ҳақиқига тиббий ёрдам кўрсатилди. |
13' |
 |
Игуаин қанотданоширилган тўпни қабул қилиб олди ва дарвоза томоно зарба берди, аввалиг тўпни қўлидан чиқариб юборган Ҳақиқи тўпни қайта эгаллаб олди. |
10' |
 |
Ди Мариа эронлик ҳимоячиларга "мастер-класс" ўтишга ҳаракат қилиб кўрди |
8' |
 |
Эрон тартибли ҳимояланмоқда ҳозирча |
6' |
 |
Аргентина терма жамоаси босимни оширмоқда |
5' |
 |
Жаримадан оширилган тўпни Ҳуссайний бош билан дарвозага йўллади. Бир оз ноаниқ |
4' |
 |
Сабалета тўпни қўли билан ўйнагани учун жарима зарбаси белгиланди |
1' |
 |
Қучаннажод Рохога нисбатан ўйин қоидасини бузди, аргентиналиклар жаримадан тўпни ўйинга киритишади |
1' |
 |
ЎЙИН БОШЛАНДИ |
' |
 |
Бугунги ўйинни Милорад Мажич бошқариб боради |
' |
 |
Биринчи турда Нигерия билан нурсиз дуранг қайд этган Эрон терма жамоаси эса, 1 очко билан иккинчи ўринда |
' |
 |
Ушбу жамоаларнинг F гуруҳида биринчи турдан кейинги ҳолатига эътибор қаратадиган бўлсак, Аргентина терма жамоаси 3 очко билан гуруҳда пешқадам эканлигини алоҳида айтиб ўтиш мумкин |
' |
 |
Аргентина - Эрон терма жамоалари ўртасидаги қизиқ ўтиши кутилаётган баҳсни кузатиб боришга таклиф этамиз. |
' |
 |
Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари |