07:30 "Кто кого?". 08:00 Бокс. Женщины. Чемпионат России в Серпухове. 10:00 Сквош. Чемпионат России в Екатеринбурге. Женщины. Финал. 10:40LIVE Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Юниорки. Индивидуальная программа. Прямая трансляция. 18:25LIVE Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Индивидуальная программа. Прямая трансляция. 22:40 "Кто кого?". 23:05 "Формула-1. Гаснут огни". 23:30 Бокс. Женщины. Чемпионат России в Серпухове. 01:40 Плавание. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. 03:20 "Тайны звёзд спорта". 03:45 Сквош. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. Матч за 3-е место. 04:20 Сквош. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. Финал.
05:00 "Лига героев". 07:00 "Жизнь после спорта". 07:30 Футбол. МЕЛБЕТ-Первая Лига. Обзор тура. 08:00 "Вопреки всему". 08:30 "Вид сверху". 09:00 Новости. 09:05 Все на Матч! Прямой эфир. 12:00 Новости. 12:05 Специальный репортаж. 12:25 "Непобедимый". 13:30 Смешанные единоборства. UFC 267 в Абу-Даби, ОАЭ. Пётр Ян против Кори Сэндхагена. 14:35 Специальный репортаж. 14:55 Новости. 15:00LIVE "Есть тема!". Прямой эфир. 16:25 "Большой хоккей". 16:55 "Вопреки всему". 17:30 Новости. 17:35 Все на Матч! Прямой эфир. 18:25LIVE Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Прямая трансляция. 19:55LIVE Плавание. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Прямая трансляция. 21:25LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. СКА (Санкт-Петербург) - "Торпедо" (Нижний Новгород). Прямая трансляция. 23:45 Все на Матч! Прямой эфир. 00:55 Бильярд. "Кубок Кремля" в Москве. Мужчины. Свободная пирамида. 01:55 Евротур. 02:45 Д/ф "Лионель Месси". 03:55 Плавание. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. 04:55 Новости.
05:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. 07:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 5 в Оберстдорфе, Германия. HS 137. 08:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 6 в Гармиш-Партенкирхене, Германия. HS 142. 09:30 Триатлон. PTO T100 Triathlon World Tour. Финальный этап в Дубае, ОАЭ. Женщины. 11:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. 12:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка. 13:15 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка. 14:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 7 в Инсбруке, Австрия. HS 128. 15:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142. 16:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. 17:00LIVE Кёрлинг. Чемпионат Европы в Лохье, Финляндия. Мужчины. Прямая трансляция. 20:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 7 в Инсбруке, Австрия. HS 128. 21:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142. 22:00LIVE Кёрлинг. Чемпионат Европы в Лохье, Финляндия. Женщины. 1/2 финала. Прямая трансляция. 01:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142. 02:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. 04:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 7 в Инсбруке, Австрия. HS 128. 04:45 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142.
2014 йил “Интер” билан боғлиқ янгиликларга бой йил бўлди. Деярли ҳар ҳафта “Интер”нинг индонезиялик янги хўжайини Эрик Тоҳирнинг клубни ривожлантириш йўлидаги режалар ҳақида янгиликлар пайдо бўлди.
Бу мавсумда “Интер” кўрсатган ўйин кўпчиликда, юмшоқ қилиб айтганда, яхши таассурот уйғотмаган бўлса ҳам, ҳозирча Эрик Тоҳир кучли қаршиликка дуч келгани йўқ ва ҳозирча ўзи ҳақида ёмон таассурот қолдирмаяпти. Албатта, қишда Гуарин-Вучинич операцияси унинг имижига қаттиқ зарба бериши мумкин эди. Лекин, бу воқеа аллақачон унут бўлди. Клуб техник директори Марко Бранканинг ўз лавозимидан озод этилиши эса, Тоҳирнинг обрўсини анча ошириб юборди.
Якунига етган мавсумнинг деярли ярми клуб олди-сотти ишларига сарфлангани, Тоҳирда қишки трансфер ойнаси даврида клубни бирданига кучайтириш имкони бўлмаганини тўғри тушунган нерразури тиффозилари айнан янги мавсумдан умид қилишмоқда. Янги мавсум эса август ойининг сўнгги ҳафтасидан эмас, балки ёзги трансфер ойнасидан ва мавсумолди йиғинлардан бошланади. Шундай экан, Эрик Тоҳир ўзини кўрсатадиган вақт келди.
Мураббий
“Интер” бу мавсумда кўрсатган зерикарли ўйин, жамоанинг 3-5-2 тактик схемасига боғланиб қолгани, бутун мавсум давомида жамоавий ўйиннинг шаклланиб улгурмагани каби қатор сабаблар журналистлар ва мухлислар ўртасида Вальтер Маццарининг истеъфоси ҳақидаги миш-мишларнинг кўпайишига сабаб бўлди. Лекин, Эрик Тоҳир мураббийга ишонишини ва у камида амалдаги шартномаси муддати тугагунича “Интер” бош мураббийи лавозимида қолишини такрорлашдан чарчамади. Мавсум якуниги етгач, Тоҳир бу сўзларини нафақат исботлади, балки, Маццарига янги шартнома ҳам таклиф қилди. Вальтер Маццари ҳам келаси мавсумда “Интер”да қолишини тасдиқлади. Шундай экан, келаси мавсумда бизникилар яна Сержант мураббийлиги остида майдонга тушишади.
Умуман олганда, менимча, Эрик Тоҳир тўғри қарор қилди. Биринчидан, у Массимо Моратти каби эҳтиросга берилиб, шошилинч қарор чиқармаслигини яна бир бор кўрсатди. Эсингизда борми-йўқми, дон Массимо бир мавсумнинг ўзида 4 та мураббий алмаштирган замонлар ҳам бўлган. Бирор бир натижа бўлиши учун барқарорлик зарур эканини Эрик яхши тушунади. Қолаверса, бугунги кунда “Интер”га олиб келиш мумкин мураббийлар орасида Вальтер Маццаридан кучлисини топиш, дарҳақиқат, анча мушкул юмуш. Моуриньони “Челси”дан, Симеонени “Атлетико”дан олиб келишнинг иложи йўқ. “Манчестер Юнайтед” таклифини рад этган Юрген Клопп “Интер”га розилик беришига ҳам ишониш қийин. Михайлович, Манчини, де Бур каби номзодларнинг эса Маццаридан кучли экани катта сўроқ остида. Шундай экан, бугунги кунда Вальтер Маццари “Интер” учун энг муносиб мураббий. Таркиб имкон берса, у турли тактик схемаларни қўллай олишини мавсум якунига бағишланган матбуот анжуманида айтиб ўтди. Унга сўзларини исботлаши учун шароит яратиб, кейинги мавсумда имкон бериш зарур.
Таркиб
“Интер”нинг бугунги таркиби топ-клуб даражасида эмаслигини менга ўхшаган ашаддий мухлислар ҳам тан олмай иложиси йўқ. Умуман, бугун Италиянинг қолган икки гранди - “Ювентус” ва “Милан”да ҳам Европа даражасидаги ҳақиқий топ ўйинчилар қолмади, ҳисоб.
Ҳаридлар ҳақида сўз очишдан аввал кетадиганлар ҳақида икки оғиз. Занетти, Милито, Камбьяссо ва Самуэльдан иборат сенаторлар клубни тарк етадиган бўлишди. Баъзи мухлисларга бу нарса ёқмаган бўлса ҳам, бу ўйинчиларга хурматни сақлаган ҳолда, уларнинг клубнинг улкан ғалабаларига қўшган ҳиссасини инкор етмаган ҳолда айтиш мумкин-ки, уларнинг “Интер”даги даври ўтди. Уларнинг кетиши “Интер”даги Массимо Моратти даврини рамзий равишда ҳам якунлаб берди.
Здравко Кузманович, Рикардо Альварес ва Фредди Гуарин эса ҳаридор чиқса, биринчи навбатда сотиладиган футболчилар сафида. Улардан тушган маблағ мураббий таркибда кўришни истаган ўйинчиларни сотиб олишга сарфланади.
Шу қаторда сотилишига таъқиқ қўйилган ўйинчилар ҳам бор. Бу энг аввало дарвозабон Самир Ханданович. Агар бирор клуб ақлга сиғмайдиган пул таклиф қилмаса, “Интер” Самирни ҳеч қаёққа қўйиб юбормоқчи эмас. Шунингдек, хорватиялик ёш ярим ҳимоячи Матео Ковачич ҳам сотилмайдиганлар рўйхатида.
Бўлажак трансферлар
“Интер” кучли ҳужумчиша муҳтож эканлиги ўтган йили яққол кўринди. Паласио кўпроқ иккинчи ҳужумчи ролини ўйнашини ҳисобга олсак, жамоага голеадор ҳужумчи зарур. Номзодлар орасида Фернандо Торрес, Эдин Жеко, Мората ва Чичаритолар бор. Бугунга келиб, Чичарито варианти энг амалга ошиши мумкин вариант сифатида кўрилмоқда. Торрес “Челси”дан кетмоқчи эмас, қолаверса, унга “Валенсия” ва “Атлетико” ҳам ҳаридор. Жеко Италияда ўйнаш нияти йўқлигини очиқ айтди. Мората сотилмаслиги ҳақида эса Перес айтиб ўтди. Қолаверса, унга “Ювентус” ҳам ҳаридор. Клуб раҳбарлари ўртасидаги илиқ алоқаларни ҳисобга олса, Мората сотилган тақдирда ҳам, “Кекса синьора”га ўтиши ҳақиқатга яқинроқ.
Миш-мишларга қараганда, Тоҳир бирданига икки ҳужумчи ҳарид қилмоқчи экан. Шунингдек, ҳимоячи ва таянч ярим ҳимоячи ҳарид қилиниши кутилмоқда. Мўлжалда жуда кўп футболчилар борлиги учун, улар ҳақида озми-кўпми ойдинлик киритилгач, алоҳида тўхталамиз. Тоҳир ва Аузилио (техник директор) мавсумолди йиғинлари бошлангунга қадар асосий ҳаридларни амалга ошириб бўлишни мақсад қилишган. Ҳозирча, аниқ амалга ошиб бўлган трансфер – Неманья Видич.
Майдондан ташқарида
“Интер” бу йил нафақат майдонда, балки майдон ташқарисида ҳам фаол бўлмоқчи ва ўз даромадларини кўпайтириш йўлларини иўламоқда. Эрик Тоҳир бу борада Америка моделини маъқул кўрмоқда. Осиёда ва Шимолий Америкада “Интер” брендини машхурлаштириш ана шулар жумласидандир. Қолаверса, ОАВ билан ишлашни яхшилаш кўзда тутилган. Янги стадион қуриш режаси ҳам ҳамон кун тартибида. Шу ўринда, Тоҳирга Мораттидан нафақат ўйин жиҳатдан инқирозга юз тутган клуб, балки, 180 миллион евро қарз ҳам мерос қолганини айтиб ўтиш жоиз. Куни кеча “La Gazetta dello Sport”да пайдо бўлган хабарга кўра, Тоҳир ёзда “Интер” учун 200 миллион евро маблағ ажратади. Бу пулнинг 70 фоизи қарзларни ёпишга кетади. Менимча, қолган 60 миллион евро ҳам бугунги кунда Италияда рақобатбардош таркиб шакллантириш ва УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш учун етарли.
Массимо Моратти ўзининг илк Скудеттосини 10 йил кутган ва бу йўлда оз эмас, кўп эмас бир миллиард евро атрофида пул сарфлаган эди. Эрик Тоҳир бу борада омадлироқ эканига ва улкан ғалабалар яқин йилларда қўлга киритилишига умид қилиб қоламан.