Кеча, яъни 2014 йилнинг 8 июнь куни Мадрид шаҳридаги “Сантьяго Бернабеу” стадионида “Реал Мадрид” клуби фахрийларидан иборат “Real Madrid Leyendas”ва “Интер” клуби фахрийларидан иборат “Inter Forever”жамоалари ўртасида ҳайрия ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
“Inter Forever” таркибида Тольдо, Пальюка, Кордоба, Дзанетти, Суазо, Дино Баджо каби яқин ўтмишнинг юлдузлари ўйнаган бўлса, “Real Madrid Leyendas” таркибида Зайниддин Зидан, Мичель Сальгадо, Гути, Бутрагено, Фернандо Йерро каби “Реал”нинг фахрий юлдузлари тўп сурди.
Қизиғи, ўз вақтида ҳар икки жамоа таркибида тўп сурган Иван Самарано ва Луиш Фигу биринчи таймда “Real Madrid Leyendas” таркибида, иккинчи таймда эса “Inter Forever” таркибида майдонга тушишди.
“Интер” фахрийларига Вальтер Дзенга, “Реал” фахрийларига эса Хосе Антонио Камачо бош мураббийлик қилишди. Учрашувни Медина Кантальехо бош ҳакам сифатида бошқариб борди.
Учрашувда 2-2 ҳисоби қайд этилди. Голларга “Интер” дан Хавьер Дзанетти ва Лампос Хутос, “Реал”дан эса Зидан ва Иван Перес муаллифлик қилишди.