Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба.

      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • 2:3
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • 1:0
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • 3:1
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 35 77
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 35 44
9 Атлетик Бильбао 36 44
10 Райо Вальекано 35 43
11 Севилья 36 43
12 Осасуна 36 42
13 Валенсия 35 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Эльче 36 39
17 Мальорка 36 39
18 Леванте 36 39
19 Жирона 35 39
20 Реал Овьедо 35 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

www.maydon.uz

Maydon.uz блоги

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Maydon.uz блоги: Хайрулла Ҳамидовдан: Швециялик Наполеон

Баҳо:
+0; -0

Ғафур Ғуломнинг қизиқ бир гапи бор: “Салобатлироқ шеър ёзмоқчи бўлсанг, ўтиб кетган машҳур зотлар номидан ёз! Шунда шеър ёзиш мобайнида ўша тарихий шахснинг қиёфасига кирасан ва ўзинг айтолмаган, айтишга ийманган кучли фикрни қўрқмасдан ёзасан!”

Жаҳон футболидаги Златан Иброҳимович сиймосини ёзиш жараёнида менда ҳар доим шу ҳолат ҳукмрон бўлган негадир. Златан бўлиб ёзгим келаверган мақолани. Шундагина унинг ҳар бир ҳаракатини тушунгандек бўламан. Швед ўғлонининг кимларгадир хунук кўринган қилиқлари ҳам маънили кўрина бошлаган шунда.

Златан сиймоси деганда нимани тушунамиз? Мисол учун Балотелли. Италиялик қора танли ҳужумчи ўзини мақташда Иброҳимовичдан қолишмайди. Лекин ҳеч сезганмисиз, унга бу гаплар ярашмайди. Лекин Златанникини ҳазм қила оламиз. Бир хил сўз икки одамнинг оғзидан икки хил чиқади гоҳида. Уларнинг мавқеи шуни тақозо этади.

Златанни кимдир Месси ва Роналду асрида туғилиб қолгани учун ҳам омадсиз дейди. Бўлмаган гап. У яшил майдонда Буффон дарвозасига гол уриб юрган пайтлари Лео кичкина бола бўлган, Криш эса шунақа голлар уришни орзу қилган. Златанни исталган даврга отиб юборинг, у шундайлигича қолаверади. Марадона асрида ҳам, Пеле асрида ҳам. Чунки у бошқача бўла олмайди, бошқача ўйнай олмайди.

Мессининг баъзи ҳаракатларини Роналду ҳеч қачон такрорлай олмайди. Криштианунинг баъзи зарбалари ҳам Леога имконсиз юмуш. Лекин Златан шу иккала боланинг ҳар бир ҳаракатини амалга ошира олган экан, ҳеч сезганмисиз? Ва қўшимча тарзда, у иккиси ҳеч қачон бажара олмайдиган акробатик зарбаларни ўйнаб кулиб амалга оширади.

Златаннинг ёшини биласиз-а? 36! Зидандек даҳо ҳам 34 ёшида ўзидаги нуқсонларни сезган ва обрўси борида футболдан кетган. Иброҳимович дарвозабонларгагина хос бўлган ёшда жуда кучли футбол кўрсатяпти. Қариб қолгани озгина сезилса ҳам, жамоасининг энг яхши ўйинчиси бўлиб турибди барибир. Тоттининг захирадан тушиб, номигагина ўйнаб юргани қаёқдаю, қаҳрамонимизнинг юқори савияли ўйин кўрсатаётгани қаёқда? Фарқ катта-я???

ДАВОМИ

Киритилган сана: 04.03.2017 14:14. Ўкилди: 17180 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик