Келинг, айни пайтда хорижда тўп тепаётган британиялик футболчилар тўғрисида суҳбатлашамиз.
2019 йилнинг ёзида уэльслик Аарон Рэмзи Туриннинг "Ювентус" клуби сафига қўшилди (эркин агент сифатида). 13 йил давомида Британияла тўп тепган ("Кардифф Сити", "Арсенал", "Ноттингем Форест") ярим ҳимоячи 29 ёшида А Серияга кўчиб ўтиш учун жазм қила олди. "Рэмбо" "Эмирейст"да жуда ардоқланар, "тўпчилар" мухлислари учун ўзгача қадрли эди. Аммо у Туринда ўзидан кутилган ўйинни намойиш қила олмаяпти – жароҳатлар туфайли.
Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган режалаштирилмаган пауза Рэмзи учун имконият бўлиши мумкин. Агар у тез орада ўз ўйинини топа олмаса, эҳтимол, келаси йил яна АПЛда жавлон ура бошлар.
Ўтган мавсум Киран Триппьернинг ўйинидан ҳафсаласи пир бўлган "Тоттенхэм" раҳбарияти ҳимоячи билан хайрлашишга қарор қилди. Натижада Триппьер Диего Симеоне бошчилигидаги "Атлетико"нинг ўнг қанотини кучайтирди. Унинг трансфери учун "матрасчилар" 20 млн фунт сарфлади. Шу тариқа Киран сўнгги 95 йилда "Атлетико" лагерида пайдо бўлган илк англияликка айланди.
Триппьернинг Мадриддаги дебюти омадли чиқди ва давом этаётганди. Аммо
ДАВОМИ...