Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Оливер: «Муссо Ферминга нисбатан қоида бузди, бу — аниқ пенальти эди» [0]

“Агар Жавоҳир хоҳласа, уни келин қиламиз” — Синдаровнинг бувиси Асаубаева ҳақида [0]

Аниш Гири: «Гукеш билан Синдаров ўртасидаги матчда ҳаммасини айнан форма ҳал қилади» [0]

Суперлига. «Бунёдкор» - «Нефтчи» - 0:1 (видеошарҳ) [0]

Zo'r TV телеканали 15-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [0]

Жавоҳир Синдаров: «Эндиги мақсадим — жаҳон чемпионлиги учун баҳсда максимал даражада яхши ўйин кўрсатиб, ғалаба қозониш» [0]

Слот: «Ҳакамлар доим бизга қарши қарор чиқаришмоқда, бу янгилик эмас» [0]

«Барселона» раҳбарияти тушкунликка тушган жамоани қўллаб-қувватлади [0]

«Кўзларимга ишонмасдим»: Симеоне «Барселона»нинг ўйинига юқори баҳо берди [0]

Слот ЕЧЛдан чиқиб кетгач, таркибдаги муаммолар ҳақида гапирди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

Холис таҳлилчи блоги

Futbol olami

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Келажак элитаси: Чемпионлар Лигасида тўп сурадиган энг ёш футболчилар рамзий жамоаси

Баҳо:
+0; -0

Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи ўз экваторига келди. Энди жамоаларни ва уларнинг футболчиларини баҳоласа ҳам бўлади. Нуфузли мусобақада ўзини кўрсата олаётган ёш футболчиларга эътиборимизни қаратамиз. Уларнинг бир қанчаси ўз жамоасининг асосий юлдузи ҳисобланади.

Дарвозабон

Кьель Шерпен, “якс” (20 ёш; 2,2 млн евро)

Шерпен “Эмен”нинг тарбияланувчиси ҳисобланади. 2019 йилда ёш дарвозабон “Аякс” сафига келиб қўшилган. Ҳозирча футболчи иккинчи дарвозабон роли учун курашга киришган. Андре Онана кетгач, Шерпен асосий дарвозабонга айланиш эҳтимоли катта. Ушбу мавсумда Кьель “Аякс”нинг иккинчи жамоасида 6 та ўйинда иштирок этиб, 9 та гол ўтказиб юборди. Футболчи Чемпионлар Лигаси заявкасига киритилган. Эртами-кечми унга имконият берилади.

Ҳимоячилар

Ньянзу Куасси, “Бавария” (18 ёш; 11 млн евро)

Куасси ҳам ўз имконияти кутяпти. Француз футболчиси ҳали “Бавария” сафида Чемпионлар Лигасида майдонга тушгани йўқ. Аммо ЧЛ унга бегона эмас. Ўтган йили “ПСЖ” сафида 2 марта мусобақада майдонга тушган. У кенгайтирилган рўйхатга киритилган. Демак, қачондир унга ўзини кўрсатиш учун имкон берилади.

Эрик Гарсия, “Манчестер Сити” (19 ёш; 20 млн евро)

Гарсия ёзги трансфер ойнасининг асосий қаҳрамонларидан бири эди. Ёш футболчини “Барселона” қўлга киритиш учун ҳаракат қилди. Гарсия Каталония жамоасининг тарбияланувчиси ҳисобланади. Аммо жамоалар шартнома борасида келиша олмади. Чемпионлар Лигасида Гарсия “Порту”га қарши ўйинда 90 дақиқа ҳаракат қилди. Кейинги 2 ўйинни эса заҳирада туриб кузатди. Футболчи ҳозирча “шаҳарликлар” билан янги шартнома борасида келиша олгани йўқ. Агар шартнома янгиланмаса, футболчи Каталонияга қайтиб кетиш эҳтимоли катта.

Рис Жеймс, “Челси” (20 ёш; 30 млн евро)

Жеймс “Севилья”га қарши 90 дақиқа ўйнади. “Краснодар”га қарши баҳсда эса заҳирада қолди. “Ренн”га қарши эса яна 90 дақиқа ҳаракат қилди. Лэмпард ўтган мавсумдан буён футболчини еврокубокларда майдонга тушириб келяпти. Жеймс АПЛда жамоанинг асосий таркиб футболчиларидан бири. “Челси”нинг ёш футболчидан умидлари катта.

Альфонсо Дэвис, “Бавария” (19 ёш; 80 млн евро)

“Бавария”нинг чап қанот ҳимоячиси ўтган мавсум қаҳрамонларидан бири. Фаолиятининг бошиданоқ футболчи треблга эришди. Чемпионлар Лигасида ҳам футболчи фойдали эди. 8 ўйинда 4 та голли узатмани амалга оширган. Ушбу мавсумда эса Альфонсо жароҳати сабаб майдонга кам тушяпти. Жароҳатидан тузалгач, жамоанинг асосий таркибига қайтишига ҳеч ким шубҳа қилмайди.

Давомини ўқиш учун ссилкага босинг

Киритилган сана: 11.11.2020 14:38. Ўкилди: 7714 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик