Ассалому алайкум италия чемпионати мухлислари, сизларни италия чемпионатига бағишланган блог билан табриклайман. Бугундан бошлаб фақат ва фақат италия футболи хақида сухбатлашамиз. Ушбу блогда италия чемпионатига оид энг сўнги хабарлар, трансферлар, янгиликлар, тур ўйинлари хисоботлар хамда энг сара мақолалар бериб борилади. Ушбу блогни очишдан асосий мақсадимиз, Испания ва Англия чемпионатлари сингари Италия чемпионати хакида хам футбол мухлисларига етарли маълумот беришдан иборат.
�Италия чемпионати ўтган аср 90 йилларда дунёдаги энг зўр чемпионат хисобланиб томошабоп лигалардан бири эди. Дунёдаги энг зўр мега юлдузлар италия чемпионатида тўп суришни орзу қилишган. Клублар бюджети европада энг зўрлардан бири эди.
�Янги асрга келиб вазият тамомила ўзгариб кетди. Хозирги кунга келиб италия клублари испания ва англия клубларига нисбатан камтарона бюджетга эга бўлиб келмоқда. Лекин хозир хам бир нечта етакчи� Ювентус, Милан, Интер, Наполи сингари клублар� бошқа жамоаларга нисбатан яхши инфратузилмага эгалар. Клублар савияси ўтган асрга нисбатан пасайганлиги аниқ.
Айниқса келишилган ўйинлар туфайли юзага келган можародан сўнг италия чемпионатига бўлган қизиқиш янада тушиб кетди. Хозирда италия чемпионати� англия ва испания чемпионатларига нисбатан томошабоплиги, шиддатлилиги борасида ортда қолиши мумкин, лекин савия борасида рақобат қила оладиган кучли клублар мавжуд.
Италия чемпионати тарихига назар ташласак чемпионат олис 1898 йилдан бошлаб мунтазам ўтказиб келинади. Чемпионлик эришиш бўйича Ювентус бошқа клубларга қараганда анча илгарилаб кетган. Охирги йилларда чемпионлик� Ювентус, Милан, наполи, Рома жамоалари ўртасида кечмоқда.
Барча даврларнинг энг яхши тўпурарлари жадвали
�
№
Исми
Йиллар
Ўйинлар
Голлар
1
�Сильвио Пиола
1929—54
537
274
2
�Франческо Тотти
1992—н.в.
535
227
3
�Гуннар Нордаль
1948—58
291
225
4-5
� Жозе Альтафини
1958—76
459
216
4-5
�Джузеппе Меацца
1929—47
365
216
6
�Роберто Баджо
1985—2004
452
205
7
�Курт Хамрин
1956—71
400
190
8-9
�Джузеппе Синьори
1991—2004
344
188
8-9
�Алессандро Дель Пьеро
1993—2012
478
188
10
�Габриэль Батистута
1991—2003
318
184
�
Ўтган мавсум якунлари хақида гап кетганда Ювентус жамоасининг яна ўз қаддини тиклаб бораётганлигини эътироф этиш керак. Жамоа ўзининг 29 чемпионлигига эришди. Мавсум қахрамони, яъни йилнинг энг зўр футболчиси ва тўпурари Наполи клуби етакчиларидан бири Эдинсон Кавани хисобланади.
Италия кубоги учун икки пойтахт жамоалари кураш олиб бордилар ва якунда Рома жамоаси кубок эгаси бўлди. Лацио - Рома - 1:0
Тевес, Кальехон, Игуаин, Рейна, Гомес ва Майкон италия чемпионати ёзги мавсумининг� асосий трансферлари хисобланади. Лекин шов-шовли трансферлар учун хали вакт етарли
����������� Чемпионат доимгидек� Италия суперкубоги билан бошланди. 18 август санасида римдаги олимпия стадионида икки гранд жамоалар Ювентус-Лацио тўкнаш келди.
�2013-2014 йил футбол мавсуми 24 август куни �Верона – Милан учрашуви билан����������� старт олади. Одатдагидек чемпионлик учун асосий давогарлар Ювентус, Милан, Наполи , Интер ва Рома жамоалари кураш олиб бориши кутилмокда. Ювентус ва наполи клублари имкониятлари бошқаларга қараганда бирмунча яхшироқ.
�
�
Демак 1 турда қуйидаги жамоалар ўзаро учрашадилар :