07:30 "Кто кого?". 08:00 Бокс. Женщины. Чемпионат России в Серпухове. 10:00 Сквош. Чемпионат России в Екатеринбурге. Женщины. Финал. 10:40LIVE Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Юниорки. Индивидуальная программа. Прямая трансляция. 18:25LIVE Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Индивидуальная программа. Прямая трансляция. 22:40 "Кто кого?". 23:05 "Формула-1. Гаснут огни". 23:30 Бокс. Женщины. Чемпионат России в Серпухове. 01:40 Плавание. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. 03:20 "Тайны звёзд спорта". 03:45 Сквош. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. Матч за 3-е место. 04:20 Сквош. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. Финал.
05:00 "Лига героев". 07:00 "Жизнь после спорта". 07:30 Футбол. МЕЛБЕТ-Первая Лига. Обзор тура. 08:00 "Вопреки всему". 08:30 "Вид сверху". 09:00 Новости. 09:05 Все на Матч! Прямой эфир. 12:00 Новости. 12:05 Специальный репортаж. 12:25 "Непобедимый". 13:30 Смешанные единоборства. UFC 267 в Абу-Даби, ОАЭ. Пётр Ян против Кори Сэндхагена. 14:35 Специальный репортаж. 14:55 Новости. 15:00LIVE "Есть тема!". Прямой эфир. 16:25 "Большой хоккей". 16:55 "Вопреки всему". 17:30 Новости. 17:35 Все на Матч! Прямой эфир. 18:25LIVE Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Прямая трансляция. 19:55LIVE Плавание. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Прямая трансляция. 21:25LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. СКА (Санкт-Петербург) - "Торпедо" (Нижний Новгород). Прямая трансляция. 23:45 Все на Матч! Прямой эфир. 00:55 Бильярд. "Кубок Кремля" в Москве. Мужчины. Свободная пирамида. 01:55 Евротур. 02:45 Д/ф "Лионель Месси". 03:55 Плавание. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. 04:55 Новости.
05:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. 07:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 5 в Оберстдорфе, Германия. HS 137. 08:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 6 в Гармиш-Партенкирхене, Германия. HS 142. 09:30 Триатлон. PTO T100 Triathlon World Tour. Финальный этап в Дубае, ОАЭ. Женщины. 11:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. 12:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка. 13:15 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка. 14:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 7 в Инсбруке, Австрия. HS 128. 15:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142. 16:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. 17:00LIVE Кёрлинг. Чемпионат Европы в Лохье, Финляндия. Мужчины. Прямая трансляция. 20:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 7 в Инсбруке, Австрия. HS 128. 21:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142. 22:00LIVE Кёрлинг. Чемпионат Европы в Лохье, Финляндия. Женщины. 1/2 финала. Прямая трансляция. 01:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142. 02:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. 04:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 7 в Инсбруке, Австрия. HS 128. 04:45 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142.
ФИФА сўровини бир четга суриб туринг. Бу сўров ўз аҳамиятини йўқотганига бир йилдан ошди. Ҳаммаси шундоқ ҳам маълум эди. Янги кириб келган йилнинг энг муҳим маросимларидан бири шусиз ҳам, анча қизиқарли, кутилган ва кутилмаган воқеаларга бой бўлди.
Йилнинг энг яхшиларига овоз берган мураббий ва футболчиларнинг футболни сизу-биздан кўра яхшироқ тушунишларига шубҳа қилмаган ҳолда, мавзуни бироз ўзгартирамиз.
Ҳаммаси режа бўйича кетаётганди…
Айтишларича, Цюрихдаги трамвайлар дунёдаги энг чиройлиси экан. Шахарнинг исталган жойига шу тармвайларда кечга қолмай, ўз вақтида етиб борасиз. Энг қизиғи бу трамвайлар ўз манзилига бир дақиқага ҳам кеч қолмай, ўз вақтида етиб олади. Дақиқасигача аниқ вақтда. Бу бекатдан унисига неча дақиқада етиб олишингиз мумкинлиги, кейингиси қайси дақиқада келиши, бекатларнинг юқори қисмига ўрнатилган чиройли ва катта мониторларда акс этиб туради.
Ҳеч ҳам ҳижолат бўлманг, бу трамвайлар сизни олиб кетгани ўз вақтида етиб келади. Ҳудди Месси ўзига тегишли бўлган навбатдаги "Олтин тўп"га вақтида етиб келгандек.
Швейцарияликлар ўзи шундай. Ҳамма нарса ўз вақтида, режа бўйича амалга оширилади. Йилнинг энг муҳим маросими ҳам режага кўра ўз вақтида ташкиллаштирилган, ҳаммаси режадагидек кетаётганди. Аммо, Швейцариядан унча узоқ бўлмаган макондан, маросимда барча кўришни орзиқиб кутаётган иснонларнинг ташриф буюра олмаслиги ҳақидаги ҳабар, ҳаммадан ҳам кўра швейцарияликларни лол қолдирди. Футбол оламининг энг муҳим, футболчи-ю мураббийлар ташриф буюришни шунчаки орзу қиладиган байрамни оддий бир сабаб деб ўтказиб юборишни кўпчилик кутмаганди. "Оддий" деган сўзни мен атайин ишлатдим. Бошқача тушунманг. Дунё тан олган инсон учун бу баҳона айнан жудаям оддий баҳона бўлиб кўринаркан. Энг муҳим, энг обрўли иккита номинация бўйича номзодлар қаторида тилга олинган Жозе Моуриньо ҳамда Криштиано Роналду барчамизга "маълум бўлиб улгуришга айланган" сабаб туфайли маросимга ташриф буюришмади. Кимдир буни мағлубиятни олдиндан тан олиш деб, кимдир Моуриньонинг жудаям тўғри иш қилгани ва қирол кубогидаги "жуда муҳим" ўйин учун маросимдан воз кечгани тўғри фикр дея баҳолади. Ўзингизга ҳақола. Хар доим охиригача курашадиган "Special One" бу йилги совринни шунчаки ютқазмади. Моуриньо ўтган йили ўзи қўлга киритган совринини Пепга бой берганди. Бу эса Моуриньонинг "стили"га тўғри келмайди. Гвардиоланинг "энг яхши" бўлганидан кўра, "Моур нима учун маросимга ташриф буюрмади" деган савол одамларни кўпроқ қизиқтирди. Мана бу хақиқий Моурнинг "стил"и.
Гвардиола йилнинг энг яхши мураббийига аталган совринни қўлга олиб, минбарда "Барселона"ни мақтаётган, барчага миннатдорчилик билдираётган ва ёниб куйиб ўз фаолиятининг ёрқин дамлари ҳақида сўзлаётган бир пайтда, Моуриньо "Бизни эртага жиддий ўйин кутиб турибди. Биз профессионалмиз, ҳар бир ўйинга профессионалларча тайёргарчилик кўришимиз, рақибни ҳурмат қилишимиз керак" дея интервью берарди.
Ҳа, айтганча "рақибига ҳурмат" деган жумлани Моуриньо жудаям вақтида ва жудаям тўғри айтди. Аксига олиб, Гвардиола ҳам қўлга киритган совринини бир пайтлар Моуриньонинг "ҳурматига сазовор" бўлган Тито Виллановага бағишлаганлигини, минбардан тушиб кетаётган чоғи ҳаммага овоза қилди.
Гвардиола йилнинг энг яхши мураббийи
Энг яхши мураббийни аниқлашда бу йили унчалик қийинчиликлар юзага келмади. Гвардиоланинг ўтган мавсум давомида қўлга киритган ғалабалари ҳақида исталганча ёзиш мумкин, таҳлил қилиш мумкин. "Энг яхши мураббий" номинациясида унга шериклик қилган ҳар иккала мураббийни Пеп ўзаро баҳсларда мағлубиятга учратди. Моуриньо ҳамда Фергюссон навбатма-навбат мағлубиятга учратилди. Бу ғалабаларда, Пепнинг эмас, "Барселона"нинг, ёки Мессининг ҳиссаси катта бўлди деб ҳисоблайдиганларга (ундайлар орамизда кам эмас) юқоридагидан бошқа аргумент келтира олмадим, очиғи. Сўровномани ҳудди мендек, аҳамиятсиз ҳисоблайдиганларга эса бир савол билан мурожаат қилмоқчиман. Сўнгги мундиалдаги ғалабалари тасодифий эмаслигини исботлай олган, ҳамда бунинг исботи ўлароқ,, талабларига биноан Уругвайни яна жанубий американинг энг кучли терма жамоасига айлантира олган, исми шарифи Оскар Табарес бўлган мураббийнинг кучли учликдан ҳам ўрин ола билмаганига сиз ҳам ҳайрон бўлаяпсизми?
Мессини тинч қўйинг. Хавини ҳам!
Кетма-кет уч маротаба "Олтин Тўп"ни биринчи бўлиб қўлга киритган Мишель Платини, Месси кетма-кет учинчи "Олтин Тўп"ини қўлга киритаётган пайтида шундай дейди: Аҳамияти йўқ, Месси жаҳон чемпиони бўладими йўқми. Круифф ҳам жаҳон чемпиони бўла олмаган"
Платини Мессини ўзи билан эмас, Круифф билан солиштирмоқда. Демак Круифф буюк футболчи. Бунга шубҳамиз йўқ. Ишонамиз. Пеле ҳам буюк бўлган. Уни ўйинларини курмаганмиз. Лекин шундай дейишади. Ишонамиз. Марадона ҳам буюк футболчи эди. Ишонамиз. Платинининг бу сўзларида қандай маъно яширинганини илғаб олиш қийин эмас. Ҳар ким турлича тушунади. Мессини ҳам буюклар орасига кирди деяптими? Балки орамизда Мессини аллақачон улар қаторига қўшишга улгурган, уни буюк футболчи сифатида тан оладиганлар бордир. Бу унинг иши. Келинг бошқа нарса ҳақида гаплашсак.
Месси кетма-кет учинчи маротаба "Олтин Тўп"ни қўлга киритмоқда. 24 ёшида. Айтишларича ҳали яна улгурармуш, тўртинчисини ёки бешинчисини қўлга киритишга. Шунинг учун бу йилги совринни Ҳавига бериш керак эди деган фикрлар, "Нима учун яна Месси" деган саволлар кўпайгандан кўпайди. Биласизми, ҳатто жаҳоннинг энг йирик футбол мусобақаси ҳисобланган, тўрт йилда бир марта ўтказиладиган жаҳон чемпионати ҳам ҳозирги кунда энг яхшиларни аниқлаш учун асос сифатида, аргумент сифатида ҳизмат қила олмайди. Шундай экан, мантиқан ўйлаганда ҳозирги сўровдан бирор бир фойда кутиш, мантиқсизлик бўлади. Жаҳон чемпионатида порлаган юлдузлар ўтган мавсум якунлари бўйича ҳатто кучли 3 ликка ҳам кира олмаганди. Бутун мавсум давомида барқарор ва ёрқин ўйин намойиш қилган Лионель Месси ўтган йили энг яхши деб тан олинган эди. Жамоаси билан Испания чемпионлиги ва мамлакат суперкубогини қўлга киритган футболчи, жаҳон чемпионлари бўлган икки жамоадошини сезиларли фарқ билан ортда қолдирган эди. Ҳато эди, ўтган йили Хавига бериш керак эди дейсизми? Шундай бўлақолсин. Бу йилчи? Нима учун ФИФА ўтган йили қилган ҳатосини тўғирлаши керак? Агар бу йили Ҳави олганда шу каби саволлар бўлмасди, деб ўйлайсизми. Ёки жаҳоннинг энг яхшилари учун кимлар овоз беришини унутиб қўйдингизми?
Месси-феномен. Месси ҳақиқатда ҳам ҳозирда сайёрамизнинг энг яхши футболчиси эканлигини ўтган йили бутун дунёга исботлади. Қандай қилиб дейсизми?! Испания чемпиони, Испания суперкубоги, чемпионлар лигаси ғолиби, ашаддий рақиби дарвозасига кетма-кет урилган голлар. Виждонан олиб қарайликчи, Хави ундан ёрқинроқ ўйин намойиш этдими? Роналдуни гапирмаяпман. Португалиялик ушбу сўровда Хавидан анча кўпроқ овоз олган. Ҳави биргина ўтган мавсумда эмас, бутун каталониядаги фаолияти давомида ёрқин ўйин намойиш қилган. Ўтган мавсум унинг учун одатий мавсум бўлди. Шедеврал тўп оширишлар, Месси ва шерикларини ажойиб тўплар билан таъминлашни у ҳали кўп давом эттиради, бунга шубҳа йўқ.. Илгари бунинг учун "Олтин тўп" беришарди. Ҳозир эса йўқ.. Ҳозир "Олтин Тўп"ни Месси ва Роналдудан бошқасига беришмайди. "Футбол соҳасидаги ёрқин фаолияти, футбол ривожига қўшган ҳиссаси учун" деган номинациялар йўқ.. Ҳави 5 йилдан бери ушбу маросим меҳмони. Энг кучлилар билан бир қаторда туришга, уларнинг эътирофига сазовор бўлишга ҳақли. Мессичи?
Месси борасида саволлар ҳар доим бўлган, у фаолиятини якунлагунича бу саволлар берилаверади. Бутун фаолияти давомида фақат бир жамоада ўйнаб энг яхши бўлиш мумкинми? Буюк футболчи бўлиш мумкинми? ХавиИньеста бўлмаганда Месси бу даражага чиқа олмасди. Буюклигини исботлаш учун нафақат клубда, терма жамоасида ҳам шундай ўйин намойиш қилиши, терма жамоаси билан бирон бир ютуқни қўлга киритиши керак дейишади.
Мессидан жуда кўп нарса талаб қилиб юбормаяпмизми? Жахоннинг энг яхши футболчиси бўлиш учун Месси яна нима қилиши керак? У жаҳоннинг энг кучли клубида ўйнаяпти. Жаҳоннинг энг кучли мураббийи қўли остида. Жаҳоннинг энг яхши ижрочилари билан ёнма-ён ўйнаяпти. Бу жамоанинг шу даражага етиши учун ҳамма қатори ҳизмат қилди. Ҳа, мумкин экан. Бутун фаолияти давомида бир жамоада ўйнаб ҳам энг кучли бўлиш мумкин экан. Бу унинг айби. Нима учун Месси терма жамсоасида "Барса"да ўйнаганчалик ўйин намойиш қила олмайди дейсизми? Ҳеч Аргентина терма жамоасининг ўйинларини кўряпсизми? Мессининг у ердаги ўйинлариничи? Москванинг "Спартак" жамоасининг икки ҳимоячисига бебош Демичелисни қўшинг. Қўшдингизми? Энди терма жамоа ҳимоясини кўз олдингизга келтиринг. Тевез футбол ўйнашни йиғиштириб қўйганига анча бўлди. Игуаин "Реал"да қандай голлар уришини эсланг. Терма жамоа бош мураббийи, Федерация президентининг пайпоқларидан ҳам тез-тез алмаштириб туриладиган терма жамоадан нимадир кутаяпсизми? Месси ҳар қандай кўрсатикичда, Аргентина терма жамоасида етакчилик қилаяпти. Терма жамоанинг сўнгги 5 йилликдаги энг яхши голеадори, энг яхши ассистенти бўлиб турган футболчининг исми-Леонель Месси! Бош мураббийсиз ўйнайдиган, "Спартак"нинг ҳимоячиларидан ташкил топган терма жамоада етакчилик қилаётган Мессини тинч қўйиш керакмикин??
Кечирасизу, ХавиИньестасиз Месси ҳеч ким эмас деган гап, ҳудди САФ ва Руни бўлмаганда "Манчестер" чемпионшипда ўйнарди деган гапга ўхшаб кетади....
Ҳичкокнинг издоши
Британиялик машхур кинорежисёр Альфред Ҳичкок номини ҳеч бўлмаса бир маротаба ҳам эшитгансиз. Саспенс жанрининг асосчиси ҳамда жуда камёб иқтидор эгаси бўлган режисёр. Бутун бир кино санъатига, янги йўналишга асос солган Ҳичкок 5 маротаба энг нуфузли киносоврин – "Оскар"га номзод сифатида қайд этилади. Ажабланарлиси, бир марта ҳам "Оскар" машхур режисёрга насиб этмаган. Бундай режисёрлар бир қанча. Грета Гарбо Акира Куросава сингари машхурлар ҳам бир маротаба бўласада "Оскар"га муносиб кўрилмган.
Орадан йиллар ўтиб киноакадемия ўз ҳатосини тушуниб етади. Нуфузли киноакадемия "Фахрий Оскар" номинациясини таъсис этади. Ҳичкок ҳам Куросава ҳам йиллар ўтгач бу совринга лоқий кўриладилар.
ФИФАнинг ҳозирги сўровида Хави, Иньеста,Снейдер, Форлан каби футболчиларга имконият йўқ. Балки ФИФА ҳамда Уефа ҳакморликда ҳудди "Фахрий оскар" каби номинация тасъис қилишлари керакмикин. Фахрий "Олтин Тўп" масалан. Йўқса, Хавига ўхшаган футболчилар ҳеч қандай совринсиз фаолиятини якунлаши аниқ...