sancho
|
САВОЛ: Salom Qahramon aka! <br />
Bilasizmi, men bir narsani anchadan beri o'ylab yuraman. O'zMTRK qoshida faqat futbolga oid bo'lgan yangi kanal ochilsa, degan taklifim bor. (xuddi NTV+futbol kabi). Translyatsiyalarni xatto rus sharhlovchilari bilan qo'ysa ham mayli edi (bu holat Sport kanalida ham kuzatilmoqda). Eng asosiysi, shu kanal orqali Milliy chempionatimizni barcha uchrashuvlarini, yoshlar ligasini ham (to'g'ridan-to'g'ri bo'lmasa ham) muhlislarimiz kuzatib borish imkoniyatiga ega bo'lar edi.<br />
Shu taklifga qanday fikr bildirasiz? "Stadion" nomidan O'zMTRKga shunday taklif bilan chiqa olasizmi?<br />
"Stadion"dagi ishlaringizga omad tilayman!
Савол берилган сана: 20.01.2012 06:50
|
|
ЖАВОБ: Салом
Бу таклиф, умуман бу фикр МТРК нинг ўзида ҳам бор. Лекин ҳозирча иложи йўқ.
Канал очилгандан кейин дастурни тўлдириш керак. Қанақа қилиб? Тўлиғича, чет эл транслациясига (рус) улаб қўйиш нопрофессионаллик. Улардан "ўғирлаб" устидан ўзбекча шарҳлаш эса нотўғри. Канал биз мухлисларни ўйлаб, шундай қилаётганди, аммо уларга ҳам огоҳлантириш келган. Буни пайқаш қийин эмас, зеро, ушбу хафта охиридаги теледастурларни кўринг - умуман футбол йўқ!
Энг тўғри йўл - бу ўйинлар транслациясини сотиб олиш. Буни сотиб олиш эса жуда қимматга тушади. Чет элда бу иш фақат пуллик каналларда амалга оширилади. Абонент туловлари орқали ўша пулни чиқариб олишади. Биздачи?
Биринчидан, аудитория кенг эмас. Иккинчидан, ўша канал пуллик қилинса, қанчалик рентабел булиши аниқ эмас.
Учинчидан, энг катта сабаби эса, пул тўлаб кўрганингиздан кейин сифатли шарҳни истайсиз тўғрими? Энг ёмони, балки энг яхшиси, бизнинг мухлисларда танлов хукуки бор. Яъни, ё пуллик МТРК Спорт ёки НТВ Плюсни танлайсиз. Афсуски, кўпчилик НТВ Плюсни танлашади, тўғрими?
Хуллас бу шунақа занжир - 1) футбол канал очиш учун футбол кўп бўлиши керак 2) футбол кўп бўлиши учун уни сотиб олиш керак 3) сотиб олингандан кейин уни сота билиш керак 4) сотиш керак бўлгандан кейин, транслация, шарҳ, кўрсатувлар сифатли бўлиши керак 5) сифатли бўлий учун, шархловчилар ўз устида ишлаб, ривожланиши учун канал молиявий томондан бақувват бўлиши керак 6)молиявий тарафдан бақувват бўлиш учун эса яна ша канал пуллик бўлиши керак... 7) пуллик бўлиш учун эса, футбол кўп бўлиши керак )))
Бу ҳақида менинг шахсий фикрим шуки - Жуда кўп пули бўлган кимдир мана шу канални очиши ва яқин беш йилликда фойда қилишни ўйламасдан фақат сарфлаши керак. Беш йилдан кейин фойда бўлишига кафолат йўг-у, барибир. Демак бу лойиҳага фақат бизнесс сифатида қараш билан иш битмайди. Қаттиқ қизиқиш керак. Жавоб берилган сана: 20.01.2012 11:59
|