Златко Далич: «Бу ғалабадан сўнг кейинги босқич учун кичик қадам ташладик»
"Пахтакор" ва "Ал-Айн" жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи учрашув ҳақида фикрларини билдириб ўтишди.
Златко Далич ("Ал Айн" бош мураббийи): - Ғалаба қозондик ва бунинг учун бутун жамоамни табриклайман. Биринчи бўлимда бир қатор вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Бироқ иккинчи таймда ўз имкониятимизни фойдаланиб гол урдик ва ғалабага замин яратдик. Учрашувнинг сўнгги 20 дақиқасида ташаббус рақибга ўтди. Бу ғалабадан сўнг кейинги босқич учун кичик қадам ташладик. Лекин бугунги ўйин натижасини унутган ҳолда кейинги беллашувларга жиддий тайёргарликлар кўришимиз керак.
Баъзида футболчи ҳиссиётларга берилиб кетади ва ўзини майдонда йўқотиб қўяди. Бу борада ишлар олиб борилади. Футболда бундай ҳолатлар ҳам учраб туради.
Гьян ва Умар Абдулраҳмон жамоамизнинг етакчи футболчилари ҳисобланишади. Биз ҳар иккала турнирда ҳам жиддий эътибор қаратганмиз ва ОЧЛда камида ўтган йилги натижани такрорлашни истаймиз. Бугунги баҳс олдидан Гьян ва Умар Абдулраҳмонга бироз дам беришга қарор қилгандик. Кейинги ўйинларда улар сафга қайтишади.
Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 21:19, 18.03.2015. Ўқилди: 3485 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).