Бугун 12 сентябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • 2:1
      • Шўртан
      • 12.09.2025 18:30
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • ОКМК
      • 12.09.2025 19:30
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 13.09.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Қизилқум
      • 13.09.2025 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Нефтчи

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Машъал 21 21
13 Хоразм 20 19
14 Қўқон-1912 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро
21-тур Машъал 2-1 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3946 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қарғиш теккан отахон ёхуд нуқул айсбергларга тўқнашадиган капитан

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Суратга чизгилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўтган ҳафтада ЕЧЛ доирасида бўлиб ўтган матчда Лондоннинг «Арсенал» клуби мусобақани муддатидан аввал тарк этди. Ҳар доимгидек, бу сафар ҳам Лондондан ташриф буюрган футболчиларга кейинги босқичга чиқиш учун битта гол етишмади.

Мазкур учрашувни кўрган мухлисларнинг хаёлига «Яна шундай бўлдими?» деган савол келиши табиий. Боиси, мана бир неча йилдирки, Арсен Венгер шогирдлари ҳар сафар «Эсиз, яна битта гол урмадик-да», дея бош чангаллаб келишмоқда.

ПАНД ЕГАН АЛЬПИНИСТ
Ёдингизда бўлса, Арсен Венгер «Бавария» билан тўқнаш келганда ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилганди. Биринчи ўйиндаги нурсиз ўйин туфайли қайд этилган ёмон натижа жавоб ўйинига ҳам бевосита таъсир кўрсатганди. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Энг ёмони, ўтган сафардаги мағлубиятларни рақибларнинг кучли экани билан изоҳлаган тўпчилар мухлислари бу галги омадсизликка қандай изоҳ беришни ҳам билмай қолишди. Негаки, рақиб унчалик кучли бўлмаган жамоа — Франциянинг «Монако»си эди.

Фаолияти давомида кўп чўққиларни забт этган, оқибатда унча-мунча пастликларни писанд ҳам этмай қолган бир альпинист ана шундай тепаликлардан бирига чиқаётганда қоқилиб тушди. Оқибатда оёғи синиб, юролмай қолди. Бунинг сабаби шундаки, альпинист тепаликка унчалик писанд билан қарамаганди. Тўғри, бу тепалик чўққидек баланд эмасди, аммо унда ҳам инсон қоқилиши мумкин бўлган тўсиқлар бор эди. Альпинист шуни ёддан чиқарганди. Арсен Венгернинг аҳволини ҳам ана шундай альпинистга қиёслаш мумкин. Қуръадан кейин «Хайрият, мушкулимиз осон бўлди, ишқилиб, чорак финалда ҳам шундай осон рақибга тўқнаш келайлик-да», деб ўйлаган бош мураббий ва футболчилар якунда чорак финалдан қуруқ қолишди. Тўғри, биринчи матчда «Арсенал» устунликка эришди, ҳужумлар уюштирди, аммо, барибир, футболчиларнинг ҳаракатларидан лоқайдлик, ўта хотиржамлик сезилиб турарди. Оқибатда «Арсенал» жуда паст кўринган тепаликнинг кутилмаган тиканларига дуч келди. Жавоб ўйинида «Монако» ўртадаги устунликни сақлаб қола билди.

«2:0 — ВАЗИЯТДАН КЕЛИБ ЧИҚҚАН ҲИСОБ»
Ўйиндан кейин берган интервьюсида «Арсенал» ярим ҳимоячиси Месут Ўзил «Бундай ўйиндан кейин турнирдан чиқиб кетиш аламли», қабилидаги гапларни гапирди. Худди «Арсенал» мусобақани ноҳақ тарк этгандек. Ваҳоланки, «Монако» биринчи учрашувда ажойиб натижа қайд этганди. Жавоб матчида эса шундан келиб чиқиб ҳаракат қилди. Агар «Монако» биринчи матчда дуранг ўйнаганда ёки мағлуб бўлганда, Венгер шогирдларига Монакода иккита гол киритиш осон бўлмасди. Айтмоқчимизки, 2:0 ҳисобидаги ғалаба фақатгина «Арсенал»нинг кучли бўлганини эмас, балки мезбонларнинг ҳам унчалик тажовузкор ҳаракат қилмаганини кўрсатиб турибди.

ВЕНГЕРГА ҚАРҒИШ ТЕККАНМИ?
Шу ўринда ҳақли савол туғилади: нега «Арсенал» нуқул шундай қисматга дуч келаверади? Олдинги мавсумларда Лондон жамоаси каби фақат кучли клублар билан тўқнаш келгани учун нимчорак финалда қолиб кетаверган Франциянинг «ПСЖ» жамоаси бу сафар совуқ анъанага барҳам берди. «Челси»дек кучли рақибни мусобақадан чиқариб юборди. Наҳотки шундай жасорат «Арсенал»нинг қўлидан келмаса? Ёки Арсен Венгерга қарғиш текканмикин? Ҳар ҳолда, бу мураббийнинг, кўплаб имкониятлар берилишига қарамай, мақташга арзигулик натижалар қайд этишни унутиб қўйгани. Энг қизиғи, Арсен Венгер ё фақат айсбергларга тўқнашади, ёки «Арсенал»га рақиб бўлган ўртамиёна клублар ҳам дарҳол айсбергга айланади. Оқибатда, клубнинг бошига «Титаник»нинг куни тушади. Бунга ким сабабчи, албатта, Арсен Венгер. Ахир кеманинг фалокатига бош жавобгар капитан бўлиши табиий. Қолаверса, охирги вақтлардаги нурсиз ўйинлари сабаб жамоа АПЛ чемпионлиги учун даъвогарлар сафидан чиқариб ҳам юборилди. Хўш, Арсен Венгер бу омадсизликларнинг сабабини топиб, муаммони бартараф эта оладими? Бу кетишда кейинги сафар ЕЧЛ нимчорак финалида «Арсенал» қандай рақибга тушишидан қатъи назар, мухлислар юрак ҳовучлаб туришадиёв.

АЛАМЗАДА ОТАХОН
Мағлубиятни ҳазм қила олмаган Арсен Венгер кўплаб ҳунар кўрсатишга ҳам улгурди. Аниқроғи, бундай қилиқларини биринчи ўйиндаёқ бошлаганди. Гап шундаки, мағлубиятдан аламзада бўлган франциялик мутахассис рақиб жамоа бош мураббийси билан кўришишни ҳам истамаган. Буни қарангки, унинг ҳамкасби ҳам анчагина кекчи ва ғурурли чиқиб қолди. Боиси, «Монако» устози Леонарду Жардим бу сафар «Арсенал» устозининг қўлини сиқиб қўйишни истамаган. Жардимни тушунса бўлади, аммо Арсен Венгернинг хатти-ҳаракатлари профессионалларга хос эмас. Чунки ютқазиш ёки ютқазмасликдан қатъи назар, рақибга ҳурматсиз муносабатда бўлмаслик керак.

ВЕНГЕРНИНГ СЎНГГИ ИЛИНЖИ
Энди бор эътибор Англия премьер лигасига қаратилади. Балки, бу сафар Арсен Венгер жамоа натижаларини яхшилай олар. Фақат энди ЕЧЛдаги омадсизликларни унутиб, руҳий тушкунликдан қутулиш керак. Шундагина клуб мавсум охирига қадар, ҳеч бўлмаганда, кучли учликка кириши мумкин. Клубнинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, бу ҳам «Арсенал» учун яхши натижа ҳисобланади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:53, 24.03.2015. Ўқилди: 5269 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.