Бугун 2 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 01.05.2026 23:45
      • Пиза
      • 1:2
      • Лечче
      • 02.05.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Торино
      • 02.05.2026 21:00
      • Комо
      • -:-
      • Наполи
      • 02.05.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Женоа
      • 03.05.2026 15:30
      • Болонья
      • -:-
      • Кальяри
      • 03.05.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Милан
      • 03.05.2026 21:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Верона
      • 03.05.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Парма
      • 02.05.2026 00:00
      • Лидс
      • 3:1
      • Бёрнли
      • 02.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 02.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 02.05.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брайтон
      • 02.05.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Фулхэм
      • 03.05.2026 18:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 03.05.2026 19:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 03.05.2026 23:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 02.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 0:1
      • Мальорка
      • 02.05.2026 17:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Леванте
      • 02.05.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Атлетико
      • 02.05.2026 21:30
      • Алавес
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Барселона
      • 03.05.2026 17:00
      • Сельта
      • -:-
      • Эльче
      • 03.05.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 03.05.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 04.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Суперлига
      • 02.05.2026 19:00
      • Динамо
      • -:-
      • Машъал
      • 02.05.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 03.05.2026 17:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Нефтчи
      • 03.05.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 03.05.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Пахтакор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 11-тур

02/05 19:00 Динамо - Машъал
02/05 19:00 Бухоро - Сўғдиёна
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Челси» тарихидаги энг яхши мураббийлар. ТОП-5

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Рейтинглар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Лондоннинг «Челси» жамоасини 110 йиллик тарихи мобайнида 34 та мураббий бошқарган. Биз ана шу мураббийларнинг натижалари ва қўлга киритган ютуқларига асосланиб «аристократлар» тарихидаги энг кучли мураббийлар бешлигини тузиб чиқдик. Қуйидаги мақолада ана шу рейтинг билан танишишингиз мумкин.

5. Тед Дрейк (Англия)
Бошқарган даври:
1952-1961
Натижаси: 424 ўйин, 156 ғалаба, 103 дуранг, 165 мағлубият. Тўплар нисбати: 771-772
Ютуқлари: Англия чемпиони (1), Англия суперкубоги (1)
Дрейкнинг номи «Челси» тарихидан зарҳал ҳарфлар билан жой олишига у клубни илк маротаба Англия чемпиони қилганлиги сабабдир. Тед 1955 йили «кўклар»ни мамлакат чемпиони қилган ва суперкубокда ҳам жамоа билан муваффақиятга эришган. Дрейк 9 йил давомида клубни бошқарган ва унинг статистик кўрсаткичи у қадар яхши эмас. Зеро жамоа унинг даврида ғалабалардан кўра мағлубиятларни кўпроқ қайд этган, бунинг устига урилган голлардан, ўтказиб юборилган голлар ҳам кўп. Бироқ барибир Тед клуб тарихидаги энг яхши мураббийлардан бири бўлиб қолаверади.

4. Карло Анчелотти (Италия)
Бошқарган даври:
2009-2011
Натижаси: 109 ўйин, 67 ғалаба, 20 дуранг, 22 мағлубият. Тўплар нисбати: 241-94.
Ютуқлари: Англия чемпиони (1), Англия кубоги (1), Англия суперкубоги (1)
Анчелотти даврида Лондонликлар ҳақиқий ҳужумкор жамоага айланишди. Карло ота «Челси»ни 2 йил давомида бошқариб борди ва 1 мартадан мамлакат чемпионлиги, кубоги ва суперкубогини қўлга киритди. Афсуски у «аристократлар» билан Чемпионлар лигасида муваффақият қозона олмади. Шу боис ҳам Анчелоттининг даври узоққа чўзилгани йўқ.

3. Роберто ди Маттео (Италия)
Бошқарган даври: 2012 март – 2012 ноябр
Натижаси: 42 ўйин, 24 ғалаба, 9 дуранг, 9 мағлубият. Тўплар нисбати: 91-55
Ютуқлари: Чемпионлар лигаси (1), Англия кубоги (1)
Ди Маттео «Челси»га атиги 8 ой мураббийлик қилган бўлса ҳам, клуб тарихидаги энг яхши 3 мураббийнинг бири ҳисобланади. Бунга сабаб у клубни ўз тарихида илк маротаба Чемпионлар лигаси ғолибига айлантиргани бўлди. Маттео шунингдек Англия кубогида ҳам муваффақият қозонди. Афсуски Абрамович унга кўпроқ вақт бергани йўқ.

2. Жанлука Виалли (Италия)
Бошқарган даври:
1998-2000
Натижаси: 142 ўйин, 75 ғалаба, 38 дуранг, 29 мағлубият. Тўплар нисбати: 222-123
Ютуқлари: Кубок Эгалари кубоги (1), УЭФА суперкубоги (1), Англия кубоги (1), Англия лига кубоги (1), Англия суперкубоги (1)
«Челси» Италиялик мутахассислар билан яхши натижаларга эришган. Виалли «кўклар»ни ХХ асрнинг охирларида бошқарди. Унинг даврида Лондонликлар 5 та мусобақада ғолиблик нашидасини суришди. Мамлакат кубоги, лига кубоги ва суперкубогидан ташқари, Кубок Эгалари Кубоги ва УЭФА суперкубогидаги муваффақиятлар туфайли Виаллини 2-ўринга жойлаштирдик.

Жозе Моуриньо (Португалия)
Бошқарган даври: 2004-2007, 2013-…
Натижаси: 283 ўйин, 189 ғалаба, 60 дуранг, 36 мағлубият. Тўплар нисбати: 520-207
Ютуқлари: Англия чемпиони (2), Англия кубоги (1), Англия лига кубоги (3), Англия суперкубоги (1)
Моуриньо «Челси»ни 2004-2007 йилларда бошқарди ва клубни 50 йиллик танаффусдан кейин яна Англия чемпиони қилди. Кейинги йили эса у қаторасига иккинчи марта Премьер лигада зафар қучди. Жозе шунингдек Англия кубоги, лига кубоги ва суперкубокларида 4 та совринга эга чиқди. Бироқ Чемпионлар лигасида ғалаба қозона олмагани учун Моурни ишдан бўшатишди. 2013 йилда португалиялик мураббий яна «Аристократлар» мураббийига айланди. У ушбу мавсумдаги илк ютуғини қўлга киритишга ҳам муваффақ бўлди. Лондонликлар Англия лига кубогида муваффақият қозонишди. Ажаб эмаски мавсум якунида Жозенинг коллекциясидаги совринлар сони кўпайса.

Факт: «Челси» ўз тарихида жами 28 та мусобақада зафар қучган. Юқоридаги 5 та мураббий эса «кўклар» билан умумий ҳисобда 18 та совринга эга чиқишган.

Фурқат Юсупов, Аср футболи газетаси

Манба: www.Furkat.uz
Киритилди: 21:45, 26.03.2015. Ўқилди: 5729 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик