Бугун 13 май, 2026 йил, чоршанба.

      • 12.05.2026 00:00
      • Тоттенхэм
      • 1:1
      • Лидс
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 12.05.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Жирона
      • 12.05.2026 22:00
      • Сельта
      • 2:3
      • Леванте
      • 12.05.2026 23:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Эльче
      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • -:-
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • -:-
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Лидс 36 44
15 Кристал Пэлас 35 44
16 Ноттингем Форест 36 43
17 Тоттенхэм 36 38
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал
36-тур Тоттенхэм 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Реал» тарихидаги энг кучли мураббийлар ТОП-7

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Мадриднинг «Реал» жамоасини шу пайтгача 45 нафар мураббий бошқариб келишган. Биз «Қироллик клуби» тарихига назар солиб, энг кучли мураббийлар ТОП-7 лигини аниқлашга ҳаракат қилдик.

7. Лео Бенҳакер
Бошқарган даври: 1986-йил 1-июл – 20-июн 1989-йил, 1992-йил 27-январ – 29-июн
Статистикаси: 197 ўйин, 121 ғалаба, 47 дуранг, 29 мағлубият. Тўплар нисбати: 404-185
Ютуқлари: (6 та) Испания чемпиони (3), Испания кубоги соҳиби (1), Испания суперкубоги ғолиби (2).
Бенхакер «Реал»га икки марта мураббий этиб таъйинланган. Биринчи уринишда у 3 йил ишлаган бўлса, иккинчисида 6 ой фаолият олиб борди. Лео «Бланкос» музейига 6 та кубокни олиб келди. Жамоа унинг даврида 3 бора Ла Лига чемпиони бўлганлиги таҳсинга сазовордир.

6. Карло Анчелотти
Бошқарган даври: 2013-йилнинг 25-июнидан ҳозиргача…
Статистикаси: 100 ўйин, 78 ғалаба, 10 дуранг, 12 мағлубият. Тўплар нисбати: 276-78.
Ютуқлари: (4 та)Испания кубоги (1), Чемпионлар лигаси ғолиби (1), Европа суперкубоги эгаси (1), Клублар ўртасидаги жаҳон чемпиони (1)
Италиялик мутахассис «Реал»даги дастлабки мавсумидаёқ 4 та кубокни қўлга киритди. Анчелотти «галактикос»нинг тарихий Чемпионлар лигасидаги 10-ютуқни қўлга киритишини та’минлаб берди. Шунингдек Дон Карло даврида «Қироллик клуби» кетма-кет 22 та ғалабага эришиб, рекорд ўрнатишга муваффақ бўлди.

5. Луис Карниглия
Бошқарган даври: июн, 1957-йил – 19-феврал, 1959-йил. 13-апрел 1959-йил – 1959-йил июл
Статистикаси: 81 ўйин, 56 ғалаба, 12 дуранг, 13 мағлубият. Тўплар нисбати: 206-74.
Ютуқлари: (3 та) Испания чемпиони (1), Чемпионлар кубоги ғолиби (2)
Карниглия «Реал»да икки марта бош мураббийлик қилган. У жамоани 2,5 мавсум давомида бошқариб атиги 3 та кубокни қўлга киритди. Бироқ ана шу 3 та совриннинг, 2 таси Чемпионлар кубогида эришилгани унинг қадрини баланд қилади. Луис шунингдек 1 марта жамоасини мамлакат чемпиони қилган.

4. Луис Моловни
Бошқарган даври: 1974-йил 15-январ – май, 1977-йил 7-сентябр – 1979-йил июн, 1982-йил 29-март – 30-июн, 1985-йил 16-апрел – 1986-йил 30-июн.
Статистикаси: 180 ўйин, 107 ғалаба, 34 дуранг, 39 мағлубият. Тўплар нисбати: 393-194
Ютуқлари: (8 та) Испания чемпиони (3), УЕФА кубоги ғолиби (2), Испания кубоги соҳиби (3)
Маловни клуб бошқарувини 4 марта қўлга олиб, бу борада ўзига хос рекорд ўрнатган. «Реал» Луис даврида 2 марта УЕФА кубогида зафар қучди. 1985-1986 йилларда мазкур турнирнинг савияси юқори эди. Клуб тарихида бошқа ҳеч бир мутахассис жамоани мазкур кубок ғолиблиги сари етаклаб бора олмаган. Малоуни «бланкос» билан 3 мартадан чемпионлик ва кубокни қўлга киритганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

3. Хосе Вилялонга
Бошқарган даври: 1954-йил 10-декабр – 1957-йил июн
Статистикаси: 105 ўйин, 66 ғалаба, 14 дуранг, 25 мағлубият
Ютуқлари: (4 та) Испания чемпиони (2), Чемпионлар кубоги ғолиби (2)
Вилялонга «Реал»да атиги 2,5 мавсум ишлади. Шунга қарамай у клуб тарихидаги энг яхши мураббийлар учлигидан жой лди. Хосе Чемпионлар кубогини қўлга киритган илк мураббий сифатида тарих саҳифаларидан жой олган. У 2 мартадан Чемпионлар кубоги ва Испания чемпионатида зафар қучган.

2. Висенте Дел Боске
Бошқарган даври: 1994-йил 7-март-30-июн, 1996-йил 21-24 январ, 1999-йил 17-ноябр – 2003-йил 23-июн.
Статистикаси: 245 ўйин, 133 ғалаба, 57 дуранг, 55 мағлубият
Ютуқлари: (7 та) Испания чемпиони (2), Испания кубоги соҳиби (1), Чемпионлар лигаси ғолиби (2), УЕФА суперкубоги (1), Қит’алараро кубоги соҳиби (1)
Дел Боске 3 марта «Реал» мураббийи этиб таъйинланган. Унинг омадли даврлари 1999-2003 йилларга тўғри келади. Ўшанда Висенте «галактикос» билан 2 бора Чемпионлар кубогида зафар қучди. Шунингдек у жамоасини 2 марта мамлакат чемпиони қилишга ҳам эришди. Клуб президенти Перез 2003-йили Дел Боскени истеъфога чиқарганига ҳалигача афсусланади.

1. Мигел Мунос
Бошқарган даври: 1959-йил 21-феврал – 13-апрел, 1960-йил 13-апрел – 1974-йил 15-январ
Статистикаси: 604 ўйин, 357 ғалаба, 128 дуранг, 119 мағлубият. Тўплар нисбати: 1225-562
Ютуқлари: Испания чемпиони (9), Испания кубоги (2), Чемпионлар кубоги ғолиби (2), Қит’алараро кубоги эгаси (1)
«Реал»ни энг кўп бошқарган мураббий Мунос ҳисобланади. У 14 йил мобайнида Мадридликларга мураббийлик қилиб келди. Мигел даврида «Реал» Испания гегемонлигини бегона қилмади. Жамоа 9 марта Ла Лига чемпионлигини қўлга киритди. Мунос шогирдлари еврокубокларда ҳам муваффақиятли иштирок этишди. Жамоа 2 марта Чемпионлар лигаси бош совринига эга чиқди. Мигел Мунос клуб тарихидаги энг яхши мураббий эканлигига ҳеч ким шубҳа қилмаса керак.

Фурқат Юсупов, Аср футболи газетаси

Манба: www.Furkat.uz
Киритилди: 10:51, 29.03.2015. Ўқилди: 5314 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 13
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик