Бугун 23 апрель, 2026 йил, пайшанба.

      • 22.04.2026 00:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Челси
      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.04.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Алавес
      • 22.04.2026 00:30
      • Жирона
      • -:-
      • Бетис
      • 22.04.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Атлетико
      • 22.04.2026 23:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Хетафе
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Суперлига
      • 22.04.2026 18:00
      • Сурхон
      • 2:1
      • Машъал
      • 22.04.2026 20:15
      • Бухоро
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 23.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      • Насаф
      • -:-
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • ОКМК
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 8 18
4 Бунёдкор 8 16
5 Бухоро 9 14
6 Насаф 8 12
7 Хоразм 8 12
8 Локомотив 8 11
9 ОКМК 8 11
10 Сурхон 9 11
11 Қизилқум 8 9
12 Қўқон-1912 8 8
13 Андижон 8 7
14 Динамо 8 7
15 Сўғдиёна 8 5
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Машҳур футболчилар бўш вақтларини қандай ўтказишади?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Ҳоббилар
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Ҳар биримиз ҳаётда нимагадир алоҳида кўнгил қўямиз, яъни инсон зоти борки унинг хоббиси - севимли машғулоти бўлади. Табиийки, жаҳон тан олган юлдузлар ҳам бирор нарсага қаттиққизиқишади. Яъни машғулоту, ўйинлардан чарчаган маҳал айнан хобби ёрдамида мазмунли ҳордиқ чиқаришади.Қуйида айрим футбол юлдузларининг бўш вақтларини қандай ўтказишлари ҳақида сўз юритамиз.

ХХI аср - интернет ва технология даври. Компьютер! «Бу нима ўзи?» дея савол берадиган тентак орамизда учрамаслиги кундек равшан. Лионель Месси вақт топди дегунча, компьютер қаршисига ошиқади. Бу борада Леога ўхшаш футболчилар талайгина. Лео шунингдек Play Stationнинг ҳам ашаддий ишқибози ҳисобланади. Айтайлик, италиялик собиқ ҳимоячи Алессандро Неста компьютер ковлаш билан бирга интернет бўйлаб сайр қилиш ва мириқиб ухлашни хуш кўради. Россиялик Юрий Жирков ҳамда парагвайлик Роке Санта-Крус ҳам компьютер шайдолари саналишади. Улар шунингдек, мусиқа тинглаб дам олишни ўрнига қўйишади. «Арсенал» аъзоси Томаш Росицки эса нафақат компьютер ўйнаш, балки автомобилда сайр қилиш ва китоб ўқишни яхши кўради.

Аслида орамизда китоб ўқиш асносида ҳордиқ чиқарадиган инсонлар оз эмас. Оливер Кан, Александр Кержаков ва Хави китоб мутолаа қилишда унча-мунча кишига дарс беришади. Шунингдек, Оливер гольф ўйнаш, Хави театрга бориб янги спектакль кўриш ва кино томоша қилишни ёқтиради. Александр ҳам кинога қизиқади. Киношунос футболчилар сафига Жанлуижи Буффон, Павел Недвед ва Икер Касильясни ҳам қўшибқўймоғимиз лозим. Бу учовлон кинони футболдан кам кўришмайди ва бир вақт¬нинг ўзида мусиқа оламига сайрни ҳам канда қилишмайди. Айтганча, «Реал» кипери Чингизхон, Наполеон Бонапарт, Юлий Цезар каби тарихий шахслар ҳақидаги романларни ўқиб ҳам бўш вақтига мазмун олиб киради.

Майкл Жексон... Мусиқа қиролининг шинавандалари сони миллионларни ташкил қилади. Михаэль Баллак ва Алессандро дель Пьеро ҳам марҳум қўшиқчининг ашаддий фанатлари ҳисобланишади. Михаэль шунингдек, дунё бўйлаб саёҳат қилиш ва интернетда вақт ўтказишни ҳам севимли машғулотлари сифатида эътироф этади. Умуман олганда, интернетга кимҳам бефарқ ҳозирги замонда? Мана, Рафаэль ван дер Варт интернет орқали мухлислар билан шунақанги кўп суҳбатлашадики, баъзида эрталабки машғулотларга кеч қолиши ҳеч гап эмас. Алешандро Пато ва Лука Тони эса интернетда вақт ўтказиш билан бирга виртуал футбол шайдолари. Уларнинг компьютер футболида реал ҳаётдагидан кучлироқўйнашларига асло шубҳа қилманг. Тарихдаги энг қимматбаҳо ўйинчилардан бири Кака эса видеоўйинларга кўнгил берган.

Машхур футболчилар бẏш вақтларини қандай ẏтказишади?

Португалиялик Криштиану Роналду бўш вақт топгудек бўлса, дўстлари билан теннис ўйнаб, хордиқ чиқаради. Андрей Аршавинни тополмаётган журналист премье¬раси бўлаётган спектаклга ошиққани маъқул. Чунки театр Шава учун стадиондан кейинги ўринда турувчи маскан. Уэйн Рунининг хотини уни қаердан излашни билади. Мабодо «Шрек» «йўқолиб» қолса, билингки, у казинода вақтичоғлик қилаётган... Ёшлигимизда ҳар биримиз велосипедда «учиш»ни хуш кўрганимиз табиий. Жаноб Че-Че-Че эса улғайиб ҳам бу одатини ташламади. У вақт топса бўлди, «иномарка» машинасини бир четга суриб, велосипед тезлигини оширади. Гап Чехия терма жамоаси ва «Челси» клуби посбони Питер Чех ҳақида бораётганини англаб улгурган бўлсангиз керак. Машҳур ва «собиқ» суперюлдуз Габриэль Батистутанинг ақлу ҳушини офатижон қизлар эмас, гольф ўғирлаганини биласизми? «Наҳотки?!» деб ажаблангандирсиз, балки? Ҳа, худди шундай. Мундиаллар тарихидаги энг сермаҳсул футболчи Мирослав Клозе ҳамюртимиз Максим Шацких каби балиқ ови ишқибози саналади.

Англия терма жамоаси ҳимоячиси Жон Терри бўш вақтини бассейнда ўтказса, унинг амплуадоши ва жамоадоши Рио Фердинанд телевизион лойиҳада иштирок этиб, вақти бекор ўтмаслигини таъминлайди. Немис Филипп Лам эса озгина бўш вақт қолса бўлди, дарҳол, «Милки Вей» ва «Брауни» лақабли қуёнчалари парваришига ошиқади. ЖЧ-2010 финалининг асосий қаҳрамони Андрес Иньеста саёҳатлар чоғида суратга олиш ва улардан фотоальбомлар коллекцияси тузишга одатланган. Болгариялик форвард Димитар Бербатов ҳам суратга қизиқади. Фақат, у расмга тушириш эмас, аксинча, чизишни хоҳлайди. Да Винчи каби чизолмаса ҳам, ҳақиқий рассомларга хос барча зарур «қурол»ларга эга. «Милан» жамоаси тимсоли Паоло Мальдини бўш вақтини ўзининг дискобарида ёки радиода бошловчи сифатида ўтказади. Яна бир собиқ футболчи Луиш Фигу эса гитара чалишни қойиллатади. Бунга ишонаверинг! Жаҳоннинг энг кучли мураббийларидан бири Алекс Фергюсоннинг ҳам севимли машғулоти бор. У от пойгаларининг ашаддий ишқибози. Шахсий отхонасида эса ўнлаб қимматбаҳо ва зотдор отларни учратиш мумкин. «Иккинчи Фергюсон» бўлиши кутилаётган прагматик мураббий - Хосеп Гвардиоланинг хоббилари бир талай. У энг сўнгги картиналарни кўришга ҳам, Пикенинг маҳбубасидан янги қўшиқлар эшитишга ҳам доимо шай. Қолаверса, дунё бўйлаб саёҳатга чиқиш ваҳаттоки, фотограф сифатида ижод қилишга вақт топа олади.

Мана азизлар,айрим футбол юлдузларининг хоббилари билан танишиб олдик.

Юсупов Фурқат

Манба: www.furkat.uz
Киритилди: 18:18, 30.03.2015. Ўқилди: 8033 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 5
3 Сурхон Чинеду Стефан 5
4 Нефтчи Стипе Перица 4
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик